Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Бурҳониддин Рабғузий (XIII-XIV аср)

Бурҳониддин Рабғузий (XIII-XIV аср)
11 Ağustos 2020 - 18:04 'да юкланди ва 442 марта ўқилди.

Рабғузий (тахаллуси; асл исм-шарифи Носириддин Бурҳониддин ўғли) (13-аср охири — Хоразмнинг Работўғуз мавзеи — 14-аср бошлари) — шоир. Работўғузда қозилик қилган. Шарқ халқлари оғзаки ижодини, айниқса, ривоятларни, авлиё-анбиёлар тўғрисидаги қиссаларни чуқур ўрганган. Ўзи ҳам кўпгина ибратли ҳикоятлар, қиссалар ёзган. Туркий халқлар адабиёти тарихида биринчилардан бўлиб насрда ривоятлардан ҳикоят, ҳикоятлардан қисса яратишни бошлаб берган.

Бизгача «Қисаси Рабғузий» (1309—10) асаригина етиб келган. Асар мусулмон мўғул бекларидан Носириддин Тўқбуғанинг топшириғи билан ёзилган. Китоб туркий тилда, асосан, насрда, мадҳиялар, баъзи қиссаларнинг хулосалари, лирик кечинмалар ва хотима қисми эса назмда ёзилган. Қуръони каримдаги баъзи лавҳалар, исломга оид бошқа китоблардан ва Абу Исҳоқ Нишопурийнинг «Қисас ул-анбиё»сидан айрим фактлар асарга асос қилиб олинган.

Асар анъанавий ҳамд ва наът билан бошланади, сўнг унинг ёзилиш сабаби, муаллиф ҳақида маълумот берувчи қисқа сўзбоши, кейин эса қиссалар келади. Жами 72 қиссадан иборат. Мавзу доирасига кўра, асар қиссалари жуда ранг-баранг. Оламдаги бутун мавжудот эгаси бўлган Аллоҳни улуғлаш, пайғамбарлар ҳаётига доир лавҳаларни эслаш, камтаринлик ва такаббурлик, отаона ва фарзанд муносабатлари, эрк ва адолат мавзулари шулар жумласидандир. Қиссалар ҳажми турлича: масалан, Юсуф ҳақидаги қисса салкам 100 саҳифани ташкил қилса, Лут ҳақидаги қисса бир неча саҳифадангина иборат. Қиссаларда реал ҳаёт воқеалари билан боғлиқ мавзулар ҳам учрайди. Қиссалар баёнида, персонажлар тасвирида халқ оғзаки ижодининг бевосита таъсири сезилади. Асарда маърифий-дидактик ҳикоятлар ҳам мавжуд (Луқмон ҳикояси ва б.), қиссалардаги ҳикоятларга дунёвий руҳ ҳам сингдирилган (Юсуф қиссаси ва б.).

Рабғузийнинг бу асари ўзбек адабиётида бадиий наср ёдгорлигининг етук намунаси ҳамда 13—14-асрлар эски ўзбек адабий тилини ўрганишда асосий манба сифатида аҳамият касб этади. Қиссанинг 15-асрга оид қўлёзмаси Лондондаги Британия музейида, 16-асрда кўчирилган нусхаси Санкт-Петербургда, 19-асрда кўчирилган қўлёзма, шунингдек, босма нусхалари Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтида (инв. №1025, 7397, 1874) сақланади.

Ҳабиб Абдуназар. Қисасул анбиё (насрий баён).
Носируддин Рабғузий

Осмонлар Ва Ерлар Ҳақида Сўз

Ҳабарда келтирибдиларки, Оллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳамма нарсадан илгари бир гавҳарни яратди. Бу гавҳарга ҳайбат назари билан қараган эди, у эриб кетди. Эриб сув бўлган гавҳардан ерни яратди. Сув устига тушгач, у кўпикланди. У кўпикдан тутун кўтарилди, у тутундан кўкни яратди. Ул сув Оллоҳ таолонинг ҳайбатидан қайнаб кўпикланди. Ул кўпикдан Каъбанинг ўрнича ерни яратди. Шундан кейин осмонларни яратишга киришда. (Оят) “Сўнг осмон томонга юзланди ва уларни етти қават осмон қилиб яратди”. Осмонларни яратиб бўлгандан кейин аввалда яратилган ерни машриқдан мағрибгача ёзиб текислади. (Оят) “Ва ерни ундан кейин тўшади”.

Бу ерлар ва осмонлар бир қават эди, қудрати билан осмонни ердан айирди, ҳар қайсилари етти қаватдан бўлди. (Оят) “Оллоҳ шундай зотки, у етти осмонни яратибдур ва ерлардан ҳам шунчани”. Бу етти ер устида сувлар яратилди. У ерларни ушлаб термоқ учун тоғларни улар устига қозиқ қилиб яратди.

Оллоҳ таоло бутун оламни олти кунда яратди. (Оят) “Бадаҳқиқ, Биз осмонларни, ерни ва уларнинг ўрталаридаги бор нарсаларни олти кунда яратдик”. Ҳабарда келтирилишича, якшанба куни осмонларни яратди, душанба куни ойни, қуёшни, юлдузларни яратиб, фалак ичида тургизди, сешанба куни қуш-қумирсқаларни, фаришталарни яратди, чоршанба куни сувларни яратди, шамолларни, булутларни чақирди, дарахтларни, ўт-ўланларни ундирди, ризқ-насибаларни улашди, пайшанба куни жаннат, дўзахни, раҳмат ва азоб фаришталарини, ҳурларни яратди, жума куни Одамни яратди, шанба куни ҳеч нарса яратмади. Бу ҳамма нарсаларни ва яна минглаб нарсаларни кўз очиб юмгунча яратгувчи қудрати бор эди. Шунинг учун олти кунда яратдики, бунда бандаларига таълим бор эди: “Мен қодир бўлсам-да шошилиб қилмасман”, деган. Расулуллоҳ деди: “Шошилиш шайтоннинг иши ва шошилмаслик Раҳмоннинг ишидур”.

Осмонларнинг Сифати

Илк қават осмон яшил зумраддандир, уни Рафиқ дерлар. Фаришталари довон суратида, улуғларнинг оти Исмоилдир. Иккинчи қават осмон кумушдандир, уни Руқъа дерлар. Фаришталари бургут суъратида, улуғларнинг оти Рақобилдир. Учинчи қават осмон ёқутдандир, уни Қайдам дерлар. Фаришталари сигир суратида, улуғлаорнинг оти Кўкбоилдир. Тўртинчи қават осмон оқ инжудандир, уни Мўун дерлар. Фаришталари от суратида, улуғларининг оти Нубёйилдир. Бешинчи қават осмон олтиндандир, уни Ратқо дерлар. Фаришталари ҳур суратида, улуғларининг оти Сифтбоилдир. Олтинчи қават осмон сариқ ёқутдандир, уни Арибо дерлар. Фаришталари одамий суратида, улуғларининг оти Нурбоилдур.

Ерларнинг Сифати

Илк қават ерни Рамко дерлар. Ақим отлиғ шамол устида етмиш минг халқада турар. Ҳар бир халқани етмиш минг фаришталар тутиб турарлар. Иккинчи қават ерни Жулза дерлар. Унинг ичида дўзах чаёнлари бордир, ул чаёнлар туяларга тенг келар, найзалари қудуқ сифатлидир. Ҳар бир олти юз олтмиш бўйин, ҳар бўйнида олти юз олтмиш бош, ҳар бошида олти юз олтмиш заҳарли олма бордир. Улардан бири бу дунёга чўкиб қолса, олам аҳлининг брачаси ҳалок бўлғай. Учинчи қават ерни Арқа дерлар. Унинг ичида ҳар бири Коф тоғидан ҳам каттароқ бўлган урумлар бордир. Тўртинчи қават ерни Ҳарна дерлар. Унинг ичида дўзах илонлари бордир. Ҳар бир илоннинг минг тиши бор, ҳар бир тиши хурмо дарахтидек, ҳар бир тиши остида оғу билан тўла ўн саккиз олма бордир. Бешинчи қават ерни Малсо дерлар. Унинг ичи дўзах тошларига тўладир. Олтинчи қават ерни Сижжин дерлар. Унинг ичида дўзахийларнинг жонлари турадир. Етти қават ерни Ажибо дерлар. Иблис шунда турар. Ҳар йилда бир чиқар ва яна қайтиб кирар. Ҳар бир куннинг узунлиги беш юз йилга тенгдир.

Фаришталар, Жинлар Ва Одамларнинг Яратилиши Ҳақида Сўз

Оллоҳ таоло фаришталарни ўтнинг ёруғлигидан, париларни эса ўтнинг алангасидан яратди. Уларнинг асллари бўлса ҳамки, уч нарса билан фарқланадилар. Бури шуки, фаришталар нурдан, парилар алангадан бино бўлгандилар. Иккинчиси шуки, фаришталар малак деб, парилар эса жин деб аталди. Учинчиси шуки, фаришталарнинг макони осмонда, жинларники эса ерда бўлади.

Ҳабарда келишича, Оллоҳ таоло жаҳаннам ичида иккита маҳлуқ яратди: бири эркак арслон суратида, оти Жаблит, иккинчиси эса урғочибўри суратида – оти Таблит. Жаблитнинг қуйруғи думи илонга ўхшаш, Таблитнинг қуйруғи чаёнга ўхшаш. Оллоҳнинг фармони билан икковининг қуйруқлари дўзах ичига тушди. Бунга қадар дўзах ичида на илон ва на чаён бор эди.

Жаброил алайҳиссаломга фармон бўлдики, Таблитни никоҳ қилиб Жаблитга бергин, деб. Ҳамма муҳлуқотлар ичида энг биринчи никоҳ шу эди, унгача никоҳ бўлмаганди. Жаблит билан Жаблит қўшилгач, эгизак насллар: бир ўғил, бир қиз туғила бошлади. Жаблит туғилган қизларни бирга туғилган ўқилларга берар эди. Еттинчи фарзанд кўрганда ўғлига Хорис деб ном берди. У ғоят маккор бўлди. Жаблит у билан бирга туғилган қизни Хорисга берайин дегнада Оллоҳдан фармон бўлдики: “Бундан буён бирга туғилганларни никоҳламагин. Олдин туғилган ўғилга кейин туғилган қизни бергин!” Жаблит Хорис билан туғилган қизни бошқа ўғлига берди. Бундан Хорис ўпкалаб, бошқа қизни олишга унамади. Дўзахнинг ҳоли бир бурчагида ўтириб, ибодатга машғул бўлди. Кўп йиллар ибодат қилгач, тангри уни олтинча қават ерга чиқарди. Унда ҳам кўп ибодат қилган эди, бешинчи қават ерга чиқарди. Бунда ҳам зиёда ибодатга машғул бўлганди, бу дунёга чиқарди. Бу дунёда ҳам чандон ибодат қилдики, Машриқдан Мағрибга қадар Хорис сажда қилмаган бир қарич ер ҳам қолмади. Шундан кейин Оллоҳ таоло уни осмонга чиқарди. Унда ҳам зиёда тоатлар қилгани боис иккинчи осмонга чиқарди. Шу тариқа еттинчи осмонга ҳам чиқди. Сўнгра, Жаннатга киргизганди, у ерда фаришталарга устод бўлди. Шунда Хорис отини ўзгартириб, Азозил деб атадилар. У истаса жаннатга кирар, истаса осмонга чиқарди. Онадан туғилгандан кейин уч минг йил ўтганди. (Оят) “Эслагин, эй Муҳаммад, ул вақтики Парвардигоринг фаришталарга деди: Сажда қилинглар Одамга! Бас сажда қилдилар ҳаммалари, аммо иблис сажда қилмади”. Бу иблис Азозил эди. Айтишларича, Азозил Жонн уруғидан эди.

Шундан кейин ер юзида ўтган Жонн отлиғ маҳлуқ яратилди. (Оят) “Ва ундан илгари жинларни яратдик Биз эсиб турган ўтдан”. Ривоятларга кўра, улар дунёда етмиш минг йил турдилар. Оллоҳга гуноҳкор бўлгач, улар кетказилди. Ўринларига Жон ибн ал-Жон отлиғ ҳалойиқ келди. Ўн заккиз минг йил умр кўрдилар. Улар ҳам осийлик қилгач, ўринлари фаришталарга берилди. Фаришталар етмиш минг йил турдилар. Азозил улар билан бирга эди. Дунёга кўнгил боғладилар, бу Оллоҳга хуш келмади: “Мендан бошқага кўнгил бердингиз, сизларни кетказурман, кейин халқ яратиб, бу мулкни уларга берарман”, деб хитоб қилди. (Оят) “Албатта Мен ер юзида халифа, “ўрин босар” яратмоқчиман”.

Яна бир ҳабарда айтилишича, Оллоҳ таоло дунёни яратгандан сўнг ер мулкини қушларга берди. Етти минг йил қушлар иҳтиёрида бўлди. Ундан кейин Жин ибн ал-Жонга берди, улар ҳам етти минг йил умргузаронлик қилдилар. Гуноҳ, шариатга хилоф кўп ишларни қилганларки, қон тўкканлари учун ер юзи тасарруфини улардан олиб, фаришталарга берди. Етти минг йил бўлгандан кейин улардан ҳам олар вақт етгач, Оллоҳ таоло: “Мен ер юзига ҳалифа яратурман”, деб хитоб қилди. Фаришталар бу хитобни эшитгач, ғамгин бўлдилар ва “Илоҳи, ер юзида гуноҳкорлар ва қон тўкувчиларни яратурмисан? Ер мулкин биз тасбиҳ ва таҳлил айтувчилардан олиб, уларга берурмисан?”, дедилар. Хитоб қилди: “Мен билурман, сизлар билмассиз”.

Савол: Фаришталар одам фарзандларини кўрмагандилар ва уларнинг фасод ишлар қилганларини ва қон тўкканларини қаердан билдилар?

Жавоб: Дарҳақиқат, улар Одамларни кўрмагандилар, аммо Жин ибн-Жонни кўрган, гуноҳкорликларини билган эдила ва шунга қиёсан сўз айтгандилар. Оллоҳ таолонинг “Сизлар билмаган нарсаларни мен биламан”, дейишига сабаб шуки, биринчидан – Оллоҳнинг ушбу каломига кўра у зот айтадики: “Муҳаммад мустафи алайҳиссалом одам фарзандларидан бўлади. Бу жаҳонни, ой, қуёш ва барча нарсаларни унинг суюклилиги учун яратдим. Ким менинг дўстим эканлигини ўзим билурман, сизлар билмассизлар”. Иккинчидан – Оллоҳ таоло шундай дебдур: “Мен биламанки сизларнинг ибодатларингиз (ужб) ўзига бино қўйиш билан аралашган ва уларнинг гуноҳ ишлари узр билан аралашган. Узрли гуноҳ менинг наздимда ужблик гуноҳдан маҳбуброқдир”.

Ҳабиб Абдуназар

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube