Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўзбекистон ҳукумати учун оддий одамларнинг қадри йўқ

Ўзбекистон ҳукумати учун оддий одамларнинг қадри йўқ
12 Ağustos 2020 - 16:23 'да юкланди ва 870 марта ўқилди.

Умида Ниёзова, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари форуми раҳбари: Заиф, бузилган ва етарлича  молиявий таъминланмаган тиббиёт тизими касаллар оқимига дош беролмаяпти ва одамлар ўз уйларида жимгина ўлишмоқда.

– Мустақил экспертлар фикрича, Ўзбекистонда СOVID-19 эпидемияси хатарли даражада авж олмоқда, ўлганлар ва касалланганлар сони кўп,  шифохоналарда беморларни қабул қилишга деярли жой йўқ. Умида, бу қандай юз берди? Ахир Ўзбекистон расмийлари анча кескин карантин жорий этишган, янги касалхоналар қуришганди, аммо охир-оқибат улар эпидемияни назорат қила олишмади…

– Ҳозирча Ўзбекистонда коронавирус эпидемиясининг бундай авж олишига аниқ изоҳ берилмади. Апрель ва май ойларида вирус юқишига қарши фавқулодда чоралар кўрилди, аммо улар бефойда бўлиб қолди. Чунки шусиз ҳам қашшоқ бўлган аҳолининг кунини кўришга маблағи қолмаган, давлат эса бунинг учун 3 миллиард доллардан ортиқ миқдорда қарз олган. Ҳеч ким расмий статистикага ишонмайди, чунки кўплаб беморларга пневмония ташхиси қўйилган. Бу сирли пневмония аксарият оилаларни четлаб ўтмаяпти.

Асосий хато нимада бўлганини эпидемиологлар айтиши керак, аммо, фикримча, вазиятнинг ёмонлашувига бир неча омиллар сабаб бўлган.
Мамлакатнинг авторитар раҳбарлари инқирозли вазиятларда самарага эриша олишмайди. Ташаббус ва ирода босимга юз тутган, барча кўрсатмалар марказдан тушириладиган мамлакатда маҳаллий раҳбарларнинг юртни бошқаришга ҳеч қандай тажрибаси ва қобилияти йўқ.

Ўзбекистондаги авторитар ва коррупциялашган тузумнинг барча қусури аён бўлиб қолди. Жамиятнинг ҳукуматга ишончи қолмади, шу сабабли карантин уй қамоғига айланди. Мен оч қолаётган ўнлаб оилаларни биламан – бу Африка миқёсидаги қашшоқликдир. Чет мамлакатлардан, асосан, Россиядан қайтганлар учун (20 минг кишига) мўлжалланган карантин зоналарининг самарадорлиги шубҳа остида қолмоқда. У ердан қочишга уринганларнинг видеотасвирлари, ёмон овқатланиш ва қўриқчиларнинг шафқатсизлигидан шикоятлар ҳар қандай оддий одамни ҳайратда солади. Нима учун одамлар уйда карантин қилиш имкониятига эга эмас?

Мен яшаётган Германия ҳам четдан келувчилар учун 2 ҳафталик карантин қоидасини жорий қилди. Бу карантинни уйда ўтказиш мумкин. Ҳеч ким одамларни тиконли симлар ортидаги зоналарга қорамол каби ҳайдаб киритмайди. Натижада заиф, бузилган ва етарлича молиявий таъминланмаган тиббиёт тизими касаллар оқимига дош беролмаяпти ва одамлар ўз уйларида жимгина ўлишмоқда.


– Ўзбекистонлик шифокорлар ваъда қилинган қўшимча ҳақларнинг тўланмаганидан шикоят қилишмоқда, мамлакатда коронавирусга қарши дори-дармон етишмаяпти. Бундан келиб чиқадики, халқаро ёрдам, яъни CОVID-19 билан курашиш учун Ўзбекистонга ажратилган 3 миллиард доллардан ортиқ кредитлар етарли бўлмаган ёки улар амалдорлар томонидан ўзлаштирилган. Эҳтимол, айнан доридармон танқислиги боис, Мирзиёевнинг куёви, баъзи оммавий ахборот воситаларида ёзилишича, мамлакатда COVID-19 учун сертификатланмаган хитой препаратларини тарқатмаётганмикин?

– Агар мамлакатда 20 йил давомида амалдорлар ўғирликдан бошқа ҳеч нарса қилишмаган бўлса, унда бу сафар ўғирлашмайди, деб умид қилиш мантиқсиз. Менимча, уларнинг ҳеч бири эпидемия пайтида ўғирлик қилганидан виждони қийналмайди.

Каримов даври маҳаллий ишбилармонлар ва давлат бюджети маблағларини ўзлаштириб олган қизларининг бизнес салтанати билан танилган эди. (Тўнғич Гулнора Каримова қамоқда, лекин коррупция учун эмас, балки аслида унга шерик бўлган янги ҳукуматнинг бошқа чораси йўқ. Шериклар лавозимда қоларкан, қилмишлари ошкор этилишини исташмайди. Кенжа қизи эса чет элдан олиб келинган барча импорт маҳсулотлари монополиясига эга эди ва унинг касофати билан ўнлаб йиллар давомида мамлакат бюджети солиқдан камомад кўрди).


Ҳозирги ҳукуматнинг ўзгача бўлишига ҳеч қандай сабаб йўқ. Каримовлар оиласи ўрнига айни хилдаги чексиз имкониятларга эга бўлган янги оила вакиллари келди. Президент Мирзиёевнинг у ҳали бош вазир бўлган даврларда ҳеч ким танимаган қизлари тўсатдан давлат лавозимларини эгаллашди ва уларнинг эрлари бир-бирининг кетидан бизнес қилишни бошлашди. Албатта, ижтимоий тармоқлардаги фикрлардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, эпидемия туфайли уларнинг омадлари кулиб боқмади, Мирзиёев ҳокимиятининг дастлабки йилларида ўзгаришларга бўлган ишонч ва умид илҳомлари йўқолган.

– Бир сўз билан айтганда, CОVID-19 эпидемияси Марказий Осиёдаги авторитар режимларнинг, айниқса, инсон ҳуқуқлари ва демократик сиёсий институтларнинг йўқлиги боис лаёқатсизлигини намойиш қилди. Хусусан, турли манбаларда айтилишича, Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатдан фойдаланиш, одамларнинг сўз эркинлигини чеклаш, махсус хизматлар томонидан чет элда яшаётган ўзбекистонлик фуқароларнинг ўғирланиши каби эски амалиётлар қайта бошланган. Умида, буларнинг барчаси нимани англатади – сиёсий эркинликлардан юз ўгирилишиними? Бунгача Тошкент Ғарбда ўзбек ҳукмрон режимининг ижобий имижини яратиш учун либерал ислоҳотларга тақлид билангина шуғулланганми?


– Ўзбекистонда сиёсий либераллашув ҳеч қачон бўлмаган. Президент Мирзиёев иқтидорининг дастлабки кунларидан то бугунгача мутлақ ҳокимиятга эга бўлган. Худди Ислом Каримов ҳукмронлиги давридаги каби. Ижтимоий тармоқларнинг тарқоқ шов-шувлари сиёсий плюрализм ўрнини боса олмайди. Ўзбекистон ичида Мирзиёевнинг сиёсатини танқид қилишга, унга қарши чиқишга журъат этадиган бирор бир сиёсий арбоб йўқ. Сўнгги тўрт йил ичида президент ва парламент сайловлари бир хил эски схема бўйича, мустақил сиёсий рақиблар иштирокисиз ўтди.

Таъкидлаш керакки, айрим репрессив ва очиқ-ойдин зиддиятли қоидалар бекор қилинди. Уларни бармоқ билан санаш мумкин – чиқиш визаси бекор қилинди, Тошкентда прописка режими енгиллаштирилди, қўшни давлатлар билан чегаралардаги назорат заифлаштирилди, ижтимоий тармоқлардан тўсиқлар олиб ташланди, интернетда ишлайдиган журналистлар ва блогерларга кўпроқ эркинлик берилди. Бироқ агар сиз ўзбек ТВларини томоша қилсангиз, уларнинг аввалгидагидан унчалик фарқ қилмаслигини кўрасиз, фақат Каримов ўрнига улар Мирзиёевни мақташади. Ушбу ўзгаришлар кўпчиликнинг ҳаётини осонлаштирди, аммо буни сиёсий либераллаштириш деб аташ мумкин эмас. 

Мирзиёев келиши билан Ўзбекистон ребрендинги бошланди. Таъкидлаш керакки, бу уддаланди, эски диктатор фонида ёш Мирзиёев яхши кўринарди. Аммо қарийб 4 йил ўтди ва биз авторитар режим ўзгармагани ва сиёсий либераллашув томон ҳеч қандай ҳаракат кўзланмаганига гувоҳ бўляпмиз. Яқинда Бишкекда ўзбек журналисти Бобомурод Абдуллаевнинг расмий Тошкент талабига биноан ҳибсга олинишини аччиқ таассуф билан айтиш мумкин. Мамлакатда вирус эпидемияси авж олган, одамлар қашшоқликдан нола чекишмоқда, расмийлар эса одатдагидек журналистни таъқиб қилиш билан шуғулланишмоқда.

– Шавкат Мирзиёев аввал бошидан кўпроқ иқтисодий либераллаштиришга қизиқиш билдирган, шу орқали у нафақат ижтимоий портлашнинг олдини олиш, балки Ўзбекистонда мулкни қариндошлари, дўстлари ва стратегик шериклари фойдасига қайта тақсимлашни истаган, деган фикрларга қўшиласизми?

– Мирзиёев бош вазир бўлганидаёқ (Каримовдан фарқли ўлароқ) иқтисодиётдаги реал вазият ҳақида тасаввурга эга эди. Ҳа, биринчи навбатда, у ишни иқтисодиётни либераллаштиришдан бошлади. Мамлакатда ҳатто эркин валюта конвертацияси ҳам бўлмаган. Халқаро кредитлар оқимини ўзлаштириш, “Тошкент сити” каби мегаобъектлар қурилишлари бошланди ва табиийки, бундай тизимда бизнес қайта тақсимланди – оилага яқин бўлганлар сердаромад шартномалар ва имтиёзларга эга бўлишди.

Мирзиёевнинг шериклари имижни яхшилаш бўйича ишларни ҳам давом эттиришмоқда. Яқинда лоббичи компанияга 585 миллион доллар миқдорида пул ўтказилиб, ўзбек пахтасига бойкотни бекор қилиш ва Ўзбекистоннинг ижобий имижини тарғиб қилиш мақсадида шартнома тузилгани маълум бўлди. Қайсидир давргача бундай усуллар ишлайди, аммо таъкидлаш керакки, ҳақиқий ислоҳотлар ўтказиш ўрнига Ўзбекистон ҳукумати йўқ ислоҳотларнинг пиарини тўлаш осонроқ, деган қарорга келгани ачинарли.

Умида, суҳбат учун раҳмат!

Суҳбатни Талгат Мамарайимов тайёрлади. platon.asia нашридан “Элтуз” таржимаси

Манба: eltuz.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube