Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

ЎЗБЕКИСТОНДА ДИКТАТОР КАРИМОВ СИЁСАТИГА ҚАЙТИЛАЯПТИМИ?

ЎЗБЕКИСТОНДА ДИКТАТОР КАРИМОВ СИЁСАТИГА ҚАЙТИЛАЯПТИМИ?
17 Ağustos 2020 - 9:55 'да юкланди ва 1683 марта ўқилди.

Кейинги бир-неча ой ичида “QORA MERGAN” таҳаллуси билан ижтимоий тармоқнинг номаълум қаҳрамонига айланган битта блогер Шавкат Мирзиёев режимининг қўрқинчли тушига айланди. Шу қўрқув баҳонасида диктатор Каримовдан қолган жазо аппарати ремонт қилиниб, қайта ишга тушди, десак муболаға бўлмайди.

Мамлакат ичкарисида кўпгина диндорларга “диний радикал” тамғаси босилиб, хибсга олина бошлади. Халқ ичида танилган ёзувчилар, шоирларга ва уларнинг оилаларига руҳий тазйиқ ўтказилмоқда, таъқиб қилинмоқда. Хатто мухолиф сайтларга мусбат шарх ёзган фейсбук қўлланувчилари ҳам ДХХ га чақирилиб, тергов қилина бошлади. Ҳудди диктатор Каримов давридаги каби ижтимоий фаол кишиларнинг орқасида “кузатувчи-дум”лар пайдо бўлди.

Қирғизистонда “Қора мерган” деган шубҳа билан таниқли журналист Бобомурод Абдулла (Усмон Ҳақназар) хибсга олинди.

Расмдаги, Ўзбекистон”ЭРК” Демократик партияси аъзоси Ҳуррам Бердиевдир

Бугун Қозоғистоннинг Чимкент шаҳри ШИЗО сида ярим йилдан бери ҳибсда сақланаётган ЭРК партияси аъзоси Ҳуррам Бердиев Ўзбекистон ҳукуматининг талаби билан Ўзбекистонга таслим этилди. Русияда, Туркия ва бошка қўшни ўлкаларда яшаётган мухолифатчилар (асосан ЭРК чилар)нинг ҳам Ўзбекистонга иода(эсктрадиция)этилиш таҳликаси кучли.

Бир сўз билан айтганда, ҳукумат тарафидан иқтидорининг илк йилларида берилган ваъдалар пуч чиқди.

Қуйида ҳукуматнинг ваҳимасига сабаб бўлаётган кимлиги мажхул блогернинг сўнгги мақоласини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

(Мақола таҳрир билан берилаяпти).

Редакция

БОТИР ТУРСУНОВНИНГ КЎЗИГА КИМЛАР “QORA MERGAN” БЎЛИБ КЎРИНМОҚДА?

Ҳар гал янги мақола чиқарганимда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев селектор йиғилишларида ўша куни чиққан мақолам туширилган қоғозларни қўлига ушлаб олади. Кейин ДХХ раҳбарларини ҳали ҳам мени тополмаётганлари учун бирма-бир онасидан сўкади.

Йиғилиш иштирокчилари ерга қараб, ўта жиддий ўтирсалар ҳам, сиртдан бу тўплантилар ҳақиқий комедияга айланади. Чунки Мирзиёев шу қадар кулгили сўкиниб, оғзидан кўпик сочадики, томоша марказида бўлади. Гоҳида Мирзиёев сўкинавериб, ҳолдан тояди. Комедия!

Унинг сўкишларидан “руҳ”ланган ДХХ раҳбарияти келиб, “контора” офицерларини сўкади.
Бу ерда Ботир Турсунов жонбозлик кўрсатади.
Сўкиниш бўйича икки қудага етадигани йўқ. Иккаласи ҳам масхарабоз. Ҳаётларида Ботирга ўхшаган “раҳбар”ни кўрмаган ўзбек чекистлари ҳам бошларини эгиб ўтиришади.

Мажлис тугагач, пана-панага ўтиб, субутсиз раҳбарларини масхара қилишади. Бундай истеҳзоли кулишлар одатда узундан узоқ ҳақоратлар билан якун топади.

Ўтган ҳафта журналист Бобомурод Абдуллаев Бишкекда Ўзбекистон ДХХси талаби билан Қирғизистон ДМХҚси томонидан қўлга олинди.

Дакки эшитавериб чарчаган Ботир Турсуновга натижа керак эмасми, “Qora Mergan”ни ушладик деб, қудасидан севинчи олишга ошиқди.
Аммо Ботирнинг шодлиги узоққа чўзилмади.
Мен ҳалиям оқ кабинетдан туриб уни нишонга оляпман.

“Реформатор” деб чақиришларини истаган Мирзиёев эса халқаро саҳнада тўрт йил давомида йиққан обрўсини бир ҳафтада йўқотди.

Ботир Турсунов “контора”да кимга ишонишини, кимдан гумон қилишини билмай боши қотган. ДХХ раҳбарияти аввалига чекистларнинг ҳар бири билан суҳбатлашиб чиқиб, “ватанга садоқатли бўлиш тўғрисида” тилхат ёздириб олди.
Камига ҳар бир ДХХ ходими ишга келган пайти ва кетаётган пайти имзо қўйиб чиқишга мажбурланмоқда.
Ҳамма саросимада, ҳамма бир-биридан гумон қилган.

Аммо Ўзбекистонда ўзини ҳурмат қилган чекистларнинг бирортаси Ботирга ишонмайди.
Улар “Qora Mergan” ҳақига дуо қилишади.

Ботир Турсунов кўзига “Qora Mergan” бўлиб кўринаётган одамлар рўйхатини тузиб чиққан. Унинг кимдан гумонланаётганига бир қаранг:

  1. Бобомурод Абдуллаев, журналист
  2. Ислом Холбоев, мухолифатчи
  3. Шуҳрат Бобожонов, журналист
  4. Қудрат Бобожонов, журналист
  5. Ҳурмат Бобожонов, журналист

Бунинг фикрлашига қаранг, ким Муҳаммад Солиҳга яқин бўлса, шулардан гумонланяпти. У бошқача фикрлай олмайди, унинг ақли бошқа нарсага етмайди…

Оқ кабинетдаги

Qora MERGAN

17/ 08/ 2020

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube