Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

МЎҒУЛ ИСТИЛОЧИЛАРИНИНГ ТУРОН ЗАМИНГА ҲАРБИЙ ЮРИШЛАРИ

МЎҒУЛ ИСТИЛОЧИЛАРИНИНГ ТУРОН ЗАМИНГА ҲАРБИЙ ЮРИШЛАРИ
17 Ağustos 2020 - 10:31 'да юкланди ва 624 марта ўқилди.

Ўтрор шаҳридаги элчи ва савдогарлар фожиаси икки ўртада уруш бўлишини муқаррар қилиб қўйди. Ўтрор фожиаси хусусида турли маълумотлар мавжуд. Тарихчи Насавийнинг ёзишича, карвон Ўтрор шаҳрига етиб келганида шаҳар ҳокими, Туркон хотуннинг амакиваччаси Инолчиқхон ундаги қимматбаҳо молларни кўриб, очкўзлиги авж олади ва нияти бузилиб, Хоразмшоҳга ―карвондагилар ўзларини жосусдек тутаяптилар, деб шошилинч хабар юборади. Хоразмшоҳ ҳокимга карвонни мамлакат ичкарисига киритмай,тўхтатиб туриш ҳақида буйруқ юборади.

Лекин Туркон Хотун ҳимоясига ишонган Инолчиқ катта фожиага қўл уради, яъни унинг буйруғи билан карвон қўлга олинади, савдогарлар ва бошқа кишилар қатл этилиб, карвондаги моллар мусодара қилинади. Тасодиф туфайли тирик қолган бир туякаш Чингизхон ҳузурига етиб бориб, фожиа ҳақида унга хабар беришга муваффақ бўлади.Араб тарихчиси Ибн ал-Асрнинг ёзишича, Инолчиқхон катта карвоннинг Ўтрорга етиб келганлиги ҳақида Хоразмшоҳга хабар беради. Хоразмшоҳ карвондаги барча савдогар ва хизматчиларни ўлдиришни ва бойликларни саройга юборишни буюради.Хоразмшоҳ албатта Ўтрор фожиаси айбдорларини Чингизхонга топшириш талабларини бажара олмаслиги аниқ эди. Чунки бир томондан, Инолчиқ Туркон Хотуннинг амакиваччаси бўлса, иккинчи томондан, қипчоқ саркардалари билан қариндош эди. Табиийки, улар бу ишга, яъни Инолчиқни ҳибсга олиб, Чингизхонга юборилишига йўл қўймасдилар. Шу сабаб Чингизхон билан муносабатлар янада кескинлашди.

Шуни таъкидлаш жоизки, Хоразмшоҳнинг ўғли Жалолиддин Мангуберди отасига элчиларга нисбатан хушмуомалада бўлишни, Ўтрор фожиасининг асосий айбдори Инолчиқни Чингизхон ҳузурига жўнатишни маслаҳат беради. У Сирдарё бўйларидан то Суриягача чўзилган катта давлатдаги мусулмонларнинг қони тўкилгандан кўра, битта одамнинг қони тўкилишини афзал билган эди. Бироқ шоҳ Жалолиддиннинг доно маслаҳатини инобатга олмайди. Жалолиддин бўлажак даҳшатли урушни, қирғинни аввалдан кўра билган эди.Сўнгги элчининг ўлдирилиши Чингизхоннинг сабр косасини тўлдир-ди ва унинг учун Хоразмшоҳлар давлати устига ҳарбий юриш қилишга ундаган охирги баҳона бўлди. Ҳар иккала томон энди бўлғуси урушга тайёргарлик кўра бошлади. 1219 йил сентябрь ойида мўғуллар ўзларининг биринчи зарбасини Хоразм давлатининг чегара шаҳри Ўтрорга қаратди. Шаҳар ҳокими Инолчиқхон бўлиб, Чингизхоннинг у билан алоҳида ҳисоб-китоби бор эди.

Шаҳарни 80 минг кишилик қўшин ҳимоя қилиши лозим эди. Шаҳарнинг яхши мустаҳкамланганлиги ва узоқ мудофаага тайёрланганлигини сезган Чингизхон қўшинининг бир қисмини ўз ўғиллари Чиғатой ва Ўқтой бошчилигида Ўтрор қамалига қолдириб, қолган қўшинни уч қисмга бўлиб, бир қисмини катта ўғли Жўчи бошчилигида Ўтрордан шимолда жойлашган Жанд ва Борчиғлиғкент қалъаларини эгаллашга, иккинчи қисмини Улоқ нўён бошчилигида Бинокат ва Хўжанд шаҳарларини эгаллашга жўнатди. Ўғли Тўлихон ва машҳур саркардалари Жебе нўён ва Субутой Баҳодир бошчи-лигидаги қўшинлари билан ўзи Мовароуннаҳрга (Бухоро томон) йўл олди.Чингизхоннинг Турон заминга, хусусан, Хоразмшоҳлар давлатига қар-ши ҳарбий ҳаракатлари қатъий тус олди. Бу ҳужум арафасида Султон Муҳаммад кўзга кўринган давлат арбоблари, бообрў амирлар, йирик саркардалар иштирокида ҳарбий кенгаш ўтказди. Кун тартибига битта масала, яъни яқинлашиб келаётган хавфли, ниҳоятда маккор душманга қарши қандай чора кўриш масаласи эди. Турли фикр-мулоҳазалар тингланди. Шуни айтиш керакки, ушбу кенгашда қабул қилинган қарор ва чоралар Хоразмшоҳлар салтанати тақдирини ҳал этди.

Ҳарбий кенгашда ягона тўғри таклифни (кўпчилик номидан) Шаҳобиддин ал-Хивақий киритди. У 400 минг кишилик Хоразм қўшинини Сирдарёнинг нариги томонига тўплаш, узоқ йўлдан чарчаб келган мўғул қўшинига дам олгани қўймай, ҳужум қилиб тор-мор этишни таклиф қилди. Кенгаш иштирокчиси шаҳзода Жалолиддин Мангуберди мўғул қўшинини Мовароуннаҳрга кириб келишига йўл қўйиш, кейинчалик маҳаллий шароитни билганликдан фойдаланиб, унга тўрт томондан ҳужум қилиб, тор-мор этиш таклифини ўртага ташлади.Баъзилар эса, кўп сонли Хоразм қўшинини қалъаларга бўлиб ташлаш ва ҳар бир қалъанинг мудофаасини ташкил этишни ўша қалъа ҳимоячиларига топшириш таклифини киритди.

Бу таклиф Хоразм давлати учун кучли ва маккор душман билан яккама-якка курашишда ҳалокатли таклиф эди. Минг афсуски, Хоразмшоҳга ушбу таклиф маъқул келди. Тарихчи Насавийнинг ёзишича, Хоразмшоҳ ўзининг кўп сонли қудратли қўшинини қалъаларга бўлиб юбориб, тузатиб бўлмайдиган катта хатога йўл қўяди. Ҳатто, европалик тарихчи олимлар ҳам ўз асарларида Хоразмшоҳ Муҳаммадни Чингизхонга қарши курашда нотўғри тактика қўллаб, ўз мамалакатини ҳалокатга олиб борганликда айблайдилар. Султон Муҳаммаднинг қабул қилган қатъий қарори билан амалга оширилган ҳимоя натижасида мўғуллар бўлиниб-бўлиниб кетган ҳарбий қисмларни осонгина бирин-кетин тор-мор қилиб, қисқа фурсатда Мовароун-наҳрни эгаллашларига қулай имконият туғилган эди.Юқорида таъкидланганидек, мўғул истилочилари жуда катта куч ва шижоат билан Ўтрорни эгаллашга ошиқдилар.

Лекин шаҳар мудофаачилари мўғулларнинг қутуриб қилган ҳужумларига қарамай, уларни қаттиқ туриб қайтармоқда эдилар. Манбаларга кўра, Ўтрор қамали беш ойдан ортиқроқ давом этган ва унинг ҳимоясида 80 мингдан зиёд аскар иштирок этган. Қамал пайтида мўғулларга ҳам катта талафот етказилган.Инолчиқ саркардаларидан Қорача Ҳожиб қаршилик кўрсатиш бефойда деб, мўғулларга таслим бўлишни таклиф қилади. Инолчиқдан рад жавобини олгач, у ўз қўшини билан шаҳардан чиқиб мўғулларга таслим бўлади.Ниҳоят, бошқа ҳимоячилар ҳам душманга таслим бўлади ва мўғуллар шаҳарга бостириб кириб, жуда қаттиқ ваҳшийликлар қилади. Ҳимоячилар қириб ташланади. Ҳоким Инолчиқ эса, тезда қўлга олиниб, унинг кўзи ва қулоғига қўрғошинни эритиб қуядилар. Мўғуллар сотқин Қорача Ҳожибни ўз ҳукмдорига содиқ бўлмаган – бизга ҳам содиқ бўлмайди, деб қатл этдилар. Шундай қилиб, Ўтрор шаҳрининг мудофааси Хоразмшоҳнинг субутсизлиги валоқайдлиги туфайли фожиа билан тугайди. Бу вақтда Жўчи бошлиқ мўғул қўшини Сирдарёнинг қуйи қисмида жойлашган Сиғноқ шаҳрини етти кунлик қамалдан сўнг ишғол қилди. Душман шаҳар ҳимоячиларидан қаттиқ ўч олди.

1219 йил 21 апрель куни Жом шаҳри мўғуллар томонидан жангсиз эгалланди. Истилочилар шаҳар аҳолисини шаҳардан ташқарига ҳайдаб чиқариб, 9 кун ушлаб турдилар ва шаҳарни таладилар. Бу йўқотиш ва талафотларнинг асосий сабабчиси Султон Муҳаммаднинг йўл қўйган тактик хатоси эканлигини яна бир бор эслатиб ўтиш жоиз деб билдик. Ана шу жиддий хатолар натижасида тез орада Сирдарёнинг юқори оқимида жойлашган Бинокат шаҳри уч кунлик мудофаадан сўнг мўғулларга таслим бўлди.Хўжанд шаҳрига эндигина ҳоким этиб тайинланган жасур саркарда Темур Малик тақдирига эса душманнинг катта кучига қарши курашиш ёзилган эди. Жон-жаҳди билан Хўжандни ҳимоя қилган Темур Малик кучлар нисбатидаги катта фарқни яхши тушуниб, 72 та қайиқ тайёрлатди. Қайиқлари ҳамда одамлари билан кўп қурбонлар бериб, дарё оқими бўйлаб сузиб, минг машаққат билан Урганчга етиб келди. Хўжанд ҳам душман томонидан эгалланди.

Темур Малик Хоразмда урушга қурби етадиган каттагина қўшин тўплаб, мўғулларга қарши кураш олиб боради. Ҳатто Сирдарёнинг қуйи оқимларидаги Янгикент шаҳрини мўғуллардан тортиб олишга ҳам эришади. У кейинчалик Жалолиддин Мангуберди билан бирлашди.1220 йил февралида Чингизхон катта куч билан қадим Бухорони қамал қилди. Йирик илм-фан маркази бўлган Бухоро шаҳри ҳимоячиларининг қаттиқ қаршиликлари ҳам фойда бермади. Қисқа фурсатда бу тарихий шаҳар ҳам мўғуллар қўлига ўтди.Чингизхон март ойида Шарқнинг сайқал шаҳри, Марказий Осиёнинг қадимий ва йирик марказларидан бири Самарқандга юриш бошлади. Қаттиқ ва шиддатли ҳужумлар натижасида шаҳар қозиси ва шайхулислом мудофаани тўхтатиб, таслим бўлишга қарор қилиб, Чингизхонга ўз вакилларини юбордилар. Шунга қарамай, шаҳар эгаллангандан сўнг мўғуллар оммавий қирғин ўтказдилар. Самарқанд ҳам таслим бўлаётганини эшитган Султон Муҳаммад Амударёдан ўтиб, Эрон ҳудудларига – Табаристонга қочади. Каспий денгизнинг жанубидаги кимсасиз орол (Ашурада ороли)да жон сақлашга мажбур бўлди ва бу ерда касалланиб вафот этди.Манбаларга кўра, Хоразмшоҳ ўлими олдидан салтанатни фақат Жалолиддингина сақлаб қолиши мумкинлигига кўзи етгач, унинг белига қилич тақади.

Жалолиддинни тахт вориси ва валиаҳд деб эълон қилингани ҳамда қолган фарзанд-ларининг унинг измидан чиқмаслиги ҳақидаги барча васиятларини ёзма ра-вишда Жалолиддинга беради. Афсуски, бу ишлар анча илгарироқ бўлиши керак эди.Хоразмшоҳнинг ўғиллари Узлоқшоҳ, Оқшоҳ ва Жалолиддин Хоразмга қайтиб келиб шоҳнинг вафоти ва Жалолиддинни тахт вориси этиб тайинлангани ҳақидаги хабарни етказади. Лекин саройдаги кўпгина лашкарбошилар бунга норозилик билдиради. Улар Узлоқшоҳ билан биргаликда Жалолиддинга қарши иғво ва бўҳтонлар қила бошлайди. Ниҳоят, Жалолиддинга қарши уюштирилган фитна ҳам фош этилади. Бундай шароитда тахтни бошқара олмаслигига кўзи етган Жалолиддин, укаси Узлоқшоҳ фойдасига тахтдан воз кечади.

1220 йил кузида мўғуллар қаттиқ ҳужумлар билан Термиз шаҳрини эгаллаб, уни талон-торож қилди. Энди Чингизхон хоразмшоҳларнинг маркази, таянчи бўлган Урганч шаҳрини эгаллашга бел боғлади. 50 минг мўғул қўшини Урганчни қамал қилди. Шаҳар аҳолиси мудофаага яхши тайёргарлик кўриб, мўғулларга қаттиқ қаршилик кўрсатдилар. Урганчга мўғуллар бостириб келаётганини эшитган Хоразмшоҳнинг ўғиллари Узлоқшоҳ ва Оқшоҳлар шаҳарни ташлаб қочган эдилар. Лекин улар узоққа бора олмади ва Нисо (ҳозирги Ашхобод) шаҳри яқинида мўғуллар билан бўлган жангда ҳалок бўлдилар. Шаҳарни ҳимоя қилиш эса, қўрқоқ ва амалпараст, ўзини султон деб эълон қилган Хумортегин деган кимсага теккан эди.Урганчликлар душманнинг ҳарбий кучи ва техникасининг устунлигига қарамай, ўз она шаҳри мудофаасига ғоят баланд руҳ билан киришади. Улар қамалдан, деворни тешиб қулатадиган қуроллардан, манжаниқ ва палахмонлардан қўрқмайди, лекин шаҳар ҳукмронлигини ўз қўлига олган амир Хумортегин Урганч дарвозаларини очиб бериб, ўз тарафдорлари билан мўғулларга таслим бўлгач, душман шаҳар дарвозаларидан бостириб киради. Мўғуллар Урганчга бостириб кирганда эрксевар Урганч аҳолиси бундай оғир ва танг дамларда ҳам душманга қарши шиддатли жангларни давом эттираверади.Пойтахт ичида олиб борилган кўча жангларида, буюк аллома Шайх Нажмиддин Кубро номи билан шуҳрат топган 76 ёшли Аҳмад ибн Умар Абул Жаноб ўз дўсту шогирдлари ва беҳисоб муриду издошлари билан иштирок этади. Унинг илтижо билан ―Ё Ватан, ё шарофатли ўлим деб айтган хитоби раҳнамо-лигида ҳар маҳалла, кўча, гузару раста, масжиду мадраса ва ҳар бир хонадон жанггоҳга айланади. Мудофаачилар қадрдон шаҳарнинг ҳар бир қарич ерини мардонавор ҳимоя қилиб, мардлик ва фидокорлик кўрсатади.Узоқ давом этган кўча жангларида минглаб душман аскарлари ўлдирилади. Мўғуллар шу пайтгача Мовароуннаҳрнинг ҳеч бир шаҳрида бунчалик қурбон бермаган эдилар. Бу қонли кураш, манбаларда қайд этилишича, беш ой давом этган. Ҳатто Чингизхон Нажмиддин Куброга аҳли аъёнлари, ёру дўстлари билан шаҳар ташқарисига чиқиб жон сақлашни таклиф этганда, шайх бу таклифни рад этади. Оқибатда сон жиҳатидан тенг бўлмаган душман билан олиб борилган шиддатли жангда оғир яраланган Нажмиддин Кубро ўлим олдида байроқ тутган мўғул сарбозига ташланиб, унинг парчимини жон-жаҳди билан тутган ҳолда қаҳрамонларча шаҳид бўлади. Шубҳасиз, ҳарбий кучда ва интизомда устун бўлган мўғулларга қарши курашган урганчликларнинг ғалаба қозониши мушкул эди. Иложсизликдан ҳоли танг бўлиб, таслим бўлган Урганч босқинчилар томонидан талон-торож этилади. Жувайнийнинг ёзишича, 100 минг нафар ҳунарманд асирга олиниб, қолганлари қириб ташланади. Шаҳар-нинг бош тўғони бузиб юборилади ва Урганчни сув босиб, вайрон бўлади.

Мўғуллар истилосидан сўнг мамлакат ҳудудини тасвирлаш ниҳоятда оғир. Бу ҳудудларда гуллаб-яшнаётган шаҳар ва қишлоқлар бамисоли култепага айланди, ҳаёт бутунлай издан чиқди. Бир пайтлар аҳолиси гавжум бўлган гузарлар, бозорлар ва савдо йўллари бўм-бўш бўлиб қолди. Мўғуллар босқини ўлка халқларининг моддий ва маънавий тараққиётини бир неча юз йиллар орқага суриб юборди. Ёзма манбалар, нодир ва бебаҳо китоблар ёндирилди,оёқ ости қилинди. Улар халқнинг турли соҳадаги арбоблари, олиму доноларини, улуғ кишиларининг кўпчилигини қириб ташладилар. Умуман, тараққиётга шу қадар катта зарба берилдики, уни ХIV асрнинг деярли ярмига қадар ҳам тиклаш жуда машаққатли кечди.

Манба: facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube