Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

ОШКОРАЛИК ДАВРИДАН ХОТИРАЛАР

ОШКОРАЛИК ДАВРИДАН ХОТИРАЛАР
19 Ağustos 2020 - 18:05 'да юкланди ва 796 марта ўқилди.

Ёзувчи Олим Отахонга Очиқ хат
(қисқартилиб берилди)

Олимбой! Кеча мендан эътиқод ҳақида сўраб қолдингиз. Имон-эътиқодли одам қандай бўлиши кераклиги ҳақида тасаввуримиз хиралашиб қолган экан шекилли, дабдурустдан бирон нарса дейишга иккиландим. Сиз ҳам шундай аҳволда юрганингиз учун ўзингизни қийнаётган муаммони мен билан ўртоқлашмоқчи бўлгансиз.

Ўзбекистонда то эллигинчи йилларгача нималар юз берганини бир эсланг: ҳамма имонли, эътиқодли одамлар бесўроқ отилди, араб имлосини билган, бу ёзувда китоб ўқиган кишилар йўқотилди, миллий урф-одатлар оёқости қилинди, миллий ғурур топталди, ҳатто олтмишинчи йилларда тўйда карнай-сурнай чалиш эскилик сарқити сифатида тақиқланди, етмишинчи йилларда болаларни хатна қилдиргани учун партиявий жазо берилди. Саксонинчи йилларнинг ўрталарида ўлган отасига жаноза ўқитгани ёки мозорга бориб кўз ёши тўккан одам шармандаларча ишдан олинди. Бу калтабинликларни халқ эмас, республика раҳбарлари ўйлаб топишди.

Улар худди ўттизинчи йиллардагидек, одамларни баҳор байрамини нишондашдан маҳрум қилишди.

Бунга эътироз билдирган ёзувчиларни сиёсий кўрликда айблашди.
Ўша кунларда Асқад Мухтордек ҳурматли ёзувчимиз ножўя ҳаракатларга эътироз билдириб, ўз сафдошларини ҳимоя қилса бўлмасмиди?

Абдулла Ориповдек таниқли ва талантли шоир жасоратли қаламкашларни ёқлаб эмас, нуфузли
раҳбарларга хуш келадиган шеърлар ёзди.
Бугун у доҳийчалар йўқ.
Аниқроғи, улар қамоқда.
Энди бир-биримизнинг юзимизга қандай қараймиз?

Мен Шароф Рашидов ҳақида асар ёзган Мирмуҳсин, уни асарларига прототип қилиб олган ва саховатларидан баҳраманд бўлган Ҳамид Ғулом, «Кашмир қўшиғи»га сўзбоши ёзиш бахтига мушарраф бўлганидан боши кўкка етган Туроб Тўла ва бошқа ўнлаб қалам соҳиблари бугун тавба-тазарру қилмаётганига, халққа эмас, раҳбарларга ёқиш учун интилиб яшашнинг фожиаларини очиб, ёшларни ҳушёрликка ундамаётганига заррача ажабланмайман.
Ҳар кимдан яраша нарса талаб қилиш керак.

Рус ёзувчилари ўттизинчи йилларда қораланган қаламкашларни оқлаш, чет элга кетиб қолганларнинг асарларини чиқариб, элга танитиш ғамини еяётган бир пайтда ўзбек адиблари нималар қилиб юришганини кўрмаяпсизми?

Орамизда ҳалигача Чўлпону Фитратларни оқлашга монеълик қиладиганлар, ҳатто беш аср муқаддам яшаб ижод этган Бобурдек буюк алломага ўзининг гази билан баҳо бериб, қоралайдиганлар бор.
Сиз эса мендан эътиқод ҳақида сўраяпсиз.

Эътиқодни қўйинг, орамизда виждони тоза одам топиладими, деб сўранг.

Эҳтимол бу саволингизга жавоб бериш осонроқдир.

Олимбой!

Сиз аргентиналик ёзувчи Хулио Кортасарнинг «Изма-из» ҳикояси ҳақида тўлқинланиб гапирганингиз ҳеч эсимдан чиқмайди. Ҳикоя қаҳрамони ўтмишда яшаган классик шоир ҳақида жуда ажойиб асар ёзади.

Унинг асари шов-шувларга сабаб бўлади.

Уни юксак лавозимга, мукофотларга тавсия этишмоқчи бўлган пайтда асар қаҳрамони ўзи кўкларга кўтарган классик шоирнинг аслида ўта разил, манфур кимсалигини аниқлайди. Унинг ўз қўли билан маъшуқасига ёзган тўртинчи хатини топади-ю, барча имтиёзлардан воз кечиб, классик шоирнинг муртадлигини фош этишга киришади.

Бизнинг ҳаётимизда ҳам шунга ўхшаш ҳодисалар тўлиб-тошиб ётибди. Кечагина “беқиёс заковот эгаси”, “тенги йўқ ташкилотчи” дея кўкларга кўтарган кишиларимиз жиноятчиси бўлиб чиқяпти. Лекин ҳалигача бирон ёзувчимиз Кортасарнинг қаҳрамонидек ўз руҳиятини ҳам, ён-веридаги одамларнинг тасаввурини ҳам ағдар-тўнтар қилиб ўзига қарши, айни вақтда шу пайтгача юритилган нотўғри сиёсатга қарши бош кўтаргани йўқ.

Куни кеча сиз таниқли бир олимнинг телевидениедаги мунофиқона чиқиши ҳақида куюниб гапирдингиз.

Гапингизга муносабат билдирмадим. Куюнишингизни ёшликка, қизиққонликка йўйдим.

Олимбой, кимларгадир яхши кўриниб, тузукроқ амалга кўтарилишдан бошқа қайғуси йўқ бу одамдан нима кутиш мумкин? Аслида фан доктори, академик унвонига сазовор одам халқ манфаати учун катта ишлар қилиши керак. Академик Сахаровнинг, Вегасовнинг ядро физикаси соҳасидаги кашфиётларини ҳамма билади, профессор Нозима Деҳқонхўжаеванинг илмий изланишлари, халқ саломатлигини сақлаш йўлидаги ишлари таҳсинга сазовор, академик Отабой Эшоновнинг тарихимизнинг қора чапланган саҳифаларини очишдаги уринишлари кишини қувонтиради.
Лекин сиз айтаётган олим фанга, халққа нима берди? Қайси асари қўлма-қўл қилиб ўқилади? Тарих билан шуғулланадиган бу олим Ўрта Осиёнинг Россияга ўз ихтиёри билан қўшилмаганини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида монументал китоб ёзиши мумкин эмасми? Мумкин. Лекин ёзмайди. Ёзолмайди!

Майли, қайсидир нобакор тарихимизни юз карра сохталаштирсин, неча минг йилдан бери инсоният не-не алломаларни берган энг қадимий, энг маданиятли, энг саводли туркий халқини бор-йўғи рус алфавитини билмагани учун ялписига саводсизга чиқаришсин, инқилоб арафасидаги маданий ҳаётимизда прогрессив ишлар қилган янгилик тарафдорлари бўлмиш жадидларнинг ҳаёти ва ижодини ўрганиш тақиқлансин, адабиёт тарихимизда Ҳамза билан бирга ўнлаб истеъдодли шоирлар бўлганини атай сир тутсин, бугунги кунга келиб халқ пахтага сепиладиган ўнлаб заҳарли дорилардан қирилиб кетсин, туғиш чеклансин — у кишига барибир.

Муҳтарам академик ҳамма нарсага кўз юмиб, тилини тишлаб юраверади, ишқилиб, лавозимидан, ҳурмат-эътиборидан маҳрум бўлмаса бас.

Не-не фан докторлари, кандидатлар олимман дея кўкрак кериб юришибди. Улар адабий танқидчи эмас, аслида адабий маддоҳлардир. Ўтган йилги йиллик проза йиғилишидаги сизнинг чиқишингиздан беҳад қувондим. Ваҳоланки, мажлис раиси сўзлаш имтиёзи берилган вақтингиз тугаганини, олдин Нобел мукофоти олинг-да, кейин бошқаларга ақл ўргатинг, қабилида луқма ташлаб бемалол гапиришингизга имкон бермади.

Ўшанда сиз танқидчи Умрзоқ Ўлжабоевга: «Сиз менинг нарсамни умуман ҳикоя эмас дегандан кўра, бу нарса ўғирланган десангиз қувонардим. Сабаби, бу ҳикоямни Кортасарнинг «Васваса» ҳикоясига тақлид қилиб ёзганман», дедингиз…

Кейинги пайтларда матбуот саҳифаларида Ўзбекистон халқ ёзувчилари Мирмуҳсин, Иброҳим Раҳим, профессор Ҳафиз Абдусаматовнинг чиқишларини ўқиб, ҳайратдан ёқа ушладим. Улар ошкораликни шахсий иддаоларини айтиб, шармисорлик қилиш имкони деб тушунишган шекилли. Ёши етмишга бориб, бу дунёдан у дунёси яқинлашиб қолган одамларнинг дилида наҳотки халққа айтадиган зарур гаплари, ушалмаган орзулари, вужудини сирқиратадиган ўкинчлари, адабиётимизнинг катта дардлари, халққа тўкиб соладиган армонлари бўлмаса?

Инсон виждонини қийнайдиган ишларни қилмаслиги керак. Бунинг учун ўзини таъмадан тийиши, хусусан ўзига ўхшаган одамдан бирон нарса умид қилмаслиги лозим. Таъмагир худди суяк тутган эгасининг олдида думини ликиллатиб турган итга ўхшайди. Эътиқодли одам ҳеч қачон, ҳеч кимдан мурувват кутмайди. У фақат ўзига ишонади, виждонига қулоқ солиб яшайди. Ер юзида биттагина имонли одам бор экан, қиёмат бўлмайди, деган башорат бор. Мен шу башоратга ишонаман. Ҳамонки, ҳали қиёмат бўлмаётган экан, ён-веримизга холис кўз ташлашимиз, эътиқодли кишиларни топсак, бошимизга кўтариб юришимиз керак.

Эътиқод — инсонни тубанликдан, ҳар қандай таъмадан, разолатдан асровчи ҳидоят нури! Лекин бу нарса ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Эътиқодли одам ўзига раво кўрган нарсадан тезроқ бошқаларни ҳам баҳраманд этишга шошилади.

Олимбой, етмиш йилдан бери алдов-қалдовлар билан ўзимизни алдаб яшадик, қўлбола худоларга чўқиниб, разолатга юз тубан кетдик. Келинг энди ошкоралик, тенглик шабадаси эсган бугунги дориламон кунларда «ҳақиқатни ботил, ноҳақ нарсаларга ўраб яширманглар, уни халқ кўзидан пинҳон тутманглар», деган доно ҳикматга амал қилиб одамларнинг қалбига эътиқод нурини етказишга уринайлик, шояд ер юзида имонли, покдомон одамлар сони кўпайишига сабаб бўлсак…

Эҳтиром билан Эмин Усмон

“Ёш куч” журнали, 1989 йил, 3-сон

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube