Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

БЕШЛИК (1)

БЕШЛИК (1)
21 Ağustos 2020 - 19:22 'да юкланди ва 732 марта ўқилди.

Ҳужжатли қисса

КИРИШ СЎЗ

Тимсоҳ ҳам, булбул ҳам тухумдан чиқади. Тухумдан чиққан тимсоҳ боласи билан тухумдан чиққан булбул полапони дунёга келган чоғидаёқ бир-биридан фарқланиб туради.

Назоратсиз ҳокимият моҳиятан халқчил эмаслиги аввал-бошданоқ маълумдир. Бу ҳокимият зулм билан дунёга келади, зулмдан озиқланади, зулм билан мустаҳкамланади.

Назоратсиз ҳокимият ҳар қандай рақобатга асло тоқат қилолмайди, рақобат шарпаси сезилган заҳоти чўтир башараси қўтирлашади – ваҳший тус олади.

Тарафдорлари дастлаб қимтинибгина ўз мойиллигини билдиради, қимтинибгина хизматкорликни бошлайди.

Қўтирбашара ҳокимият билан оши пишмаган тоифа ўз-ўзидан ажралиб қолади. Таъбир жоиз бўлса ва қиёсни адабиёт майдонига кўчирсак, “Бобурнома” мухлислари ўнг томонга, “Шайбонийнома” шайдолари сўл томонга тизилишиб олади. Ўнгчилар саркардаси Мирзо Бобур бўлса, сўлчилар етакчиси Муҳаммад Солиҳ бўлади.

Икки асар – “Бобурнома” билан “Шайбонийнома” ҳам адабиёт дурдонаси ҳисобланади, икки муаллиф – Мирзо Бобур билан Муҳаммад Солиҳ ҳам улкан тарихий шахс ҳисобланади. Бироқ шартли равишда ўнгчилар билан сўлчиларга бўлинган икки тоифа эса манфий ва мусбат қутбни тамсил этади.

Шахсий кузатувларимиз марказида турган персонаж-қаҳрамон мутлақ ҳақиқат тимсоли эмас, у назоратсиз ҳокимият хизматкори бўлишни истамаган шахс сифатида Қора Ботир номини олган, холос. Ўз қадрини биладиган инсон назоратсиз ҳокимиятнинг муте хизматкори бўлиши мумкинми? Қандайдир ижтимоий ҳодисага мустақил шахс мустақил муносабат билдирса, ўнгчи бўладими ё сўлчи? Шахс мустақил муносабатини ҳимоя қилса, жиноятчи бўладими? Мустақил муносабати бор инсон назоратсиз ҳокимият малайларидан яққол фарқланиб турса, ажабланиш керакми?

Хуллас, қаршингиздаги бу “Бешлик” мустақил ўйлашни ўрганиш тажрибаси парчаларига ўхшайди. Мустақил ўйлаш ҳам жиноят ҳисобланадиган жамиятнинг келажаги забун эмасми? Бундай жамиятнинг заволи яқин эмасми?

Ватан заволини истаётган қузғунларни таниб олинг, одамлар…

Муаллиф

Дебоча

1993 йили “Ватан” газетасининг Хоразм вилояти бўйича мухбири  Сотимбой Ҳасан ўзбек туркчасида яратилган шоҳ асарлардан бири “Шайбонийнома” достони дунёга келганига 500 йил тўлгани муносабати билан “Баним икки бобом бор” номли мақола ёзади ва таҳририятга топширади. Мавзу долзарб бўлгани ва чиройли ёзилгани учун мақола тўхтовсиз нашрга тайёрланади.

“Матбуотчилар уйи”нинг учинчи қаватида мустаҳкам ўрнашиб олган цензура ташкилоти, одатдагидек, чопдан олдин материални ўқийди.

Муаллиф мақоласида “Шайбонийнома” муаллифи, 15-асрда (!) яшаб ўтган Муҳаммад Солиҳни “Бобурнома” муаллифи Заҳириддин Муҳаммад Бобур қаторида туркона дурдона яратган беназир ижодкор сифатида талқин этган эди.

Цензорлар ўнбошиси Эркин Комилов мақолани ўқиб кўриб: “Шайбонийнома” муаллифи номини ўзгартириш керак!” дейди “қора кўзойнаг”ини пешонасига кўтариб, бош ва кўрсаткич бармоқлари ила кўзларини ишқаларкан. Сўнгра “Муҳаммад Солиҳ” исмини қизил қалам билан доирага олиб қўяди.

Газетамиз навбатчиси Турсунали Акбар жиғибийрон бўлиб менга учрашади. Мен “Шайбонийнома” муаллифини “Салай Мадаминов” деб ўзгартириб бераман. Тузатилган матн босмахонада қайта саҳифага чиқарилиб, яна “қора кўзойнак”Эркин Комиловга кўрсатилади. Ўнбоши тузатишни кўриб: “Бўлар экан-ку! Юртбошимизга рақиб бўлган шоир номини умуман матбуотда чиқармаслик керак. Доим ҳушёр бўлинглар, йигитлар!” деб ёш журналист Турсунали Акбарни алқаб мақола остига имзо чекиб беради.

Турсунали укамиз Бош муҳаррир хонасига кириб келади; қорнини чангаллаб воқеани гапириб беради. Бош муҳаррир ўринбосари Муртазоқул умумий аскиябозликка эътироз билдиради:

–Сиёсат билан ҳазиллашманглар, охири вой бўлиши мумкин! – деб зарда қилиб хонадан чиқиб кетади.

–Ана холос! – дейман ўрнимдан туриб. – Мен кетдим Дўрмонга, устоз Саид Аҳмадга шу воқеани айтиб бериб, ундан бир блок “Хan” суюнчи оламан.

Устоз Саид Аҳмад ҳангомани эшитиб қотиб-қотиб кулади-да:

–Лекин  сиёсат билан ҳазиллашмаслик керак!Ўзим ҳам ёшлигимда қалтис ҳазиллашиб қўйиб Сталин зиндонларида етти йил ётиб келганман, – деб… фақат бир қути сигарет беради, холос. Сўнг насиҳат қилиб боғ ҳовлисида кузатиб қолади.

М. С. номи 1993 йилдан (у Ўзбекистонни тарк этар-этмас) бошлаб қанчалик ваҳимали  қўриқчи-“пугало” тимсолига айланиб кетганини битта шу ҳодисадан ҳам билса бўлади…

МУҲАММАД СОЛИҲ ҚЎШИҚЧИ ШОИРМИ?

2001 йил 12 апрел – машҳур қўшиқчи Шерали Жўраев туғилган кунида, одатига кўра, “Луначарский марказ”га яқин маҳалладаги кенг-мўл ҳовлисида меҳмонларга дастурхон ёзади.

Шоир дўстим Асқар Маҳкам билан зиёфатга бирга бордик.

Асакадан ҳофизнинг мардона укаси Ҳалим ака ҳам келган экан; у дарвозахонада меҳмонлар орасидан Асқарни кўриб қолиб қуюқ сўрашди ва ўнг томондаги столлар атрофидан бўш жой топиб бизни жойлаштирди; ўзи ҳам бирпас гаплашиб ўтириб, узр сўраб дарвозахона томон кетди.

Биз ўтирган жойдан тепароқда ишком остига микрофон ўрнатилган бўлиб, афтидан, даврани олиб боришга чоғланиб турган донгдор ўйинчи Эркин Комилов қўлидаги қоғозларни жиддий кўздан кечирар экан, ёнида турган пўрим йигит билан паст товушда нималарнидир маслаҳатлашиб, бошини силкитиб маъқул ишорасини англатар эди.

Асқар Тошкентга келганидан бери Шерали ака билан яқин оға-инидек бўлиб қолган. Душанба яқинидаги Кофарниҳон дарёси бўйида жойлашган Жангалобод қишлоғида бўлган ўғилчалари Бобур билан Довудларнинг суннат тўйида ҳофиз созандалари билан бориб астойдил хизмат қилган.

Ҳовли саҳни гулзор, ишком, мевали дарахтлар билан қопланган; столлар ҳам тўйхоналардаги каби тўртбурчак шаклида эмас, ишком ё дарахт остидаги бўш жой ҳажмига мос равишда, гулзор теварагида табиий ўрнатилган. Меҳмонлар эмин-эркин ўзаро суҳбатлашиб ўтиришарди. Қаердандир майин куй тараляпти.

Ҳарир дока ёпиб қўйилган дастурхон усти очилган; тўгарак меҳмонлар ноз-неъматлардан эмин-эркин тановул қилиб, ўзаро гурунглашиб, димоғлари чоғ бўлиб ўтиришарди.

Ниҳоят, бошловчилик мақомида бўлган артист Эркин Комилов жиловни қўлга олади – тўрга ўрнатилган одам бўйли микрофонга яқин бориб, салом-аликни қисқа қилади-да, бирдан авжни олади:

–Бугунги кечамиз сабабчиси бўлган дўстимиз Шерали Жўраевни таърифлаб ўтириш шарт эмас, ўзбегимнинг севимли шоирлари Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Муҳаммад Солиҳ шеърларини куйга солиб айтган қўшиқлари аллақачон халқимиз қалбидан жой олганини айтиб ўтсак етади. Тўғри, азиз номлари зикр этилган шоирларимиз халқ орасида гўзал шеърлари билан танилган, давраларда ашъорлари кўтаринки руҳда ифодали ўқилар, баралла декламация қилинар эди. Аммо Шерали Жўраев ижросида айтилган оҳанрабодек қўшиқ сатрлари юрак қўрғонимизни батамом забт этади. Машҳур шоирларимизни том маънода элга танитган ҳофизимизнинг санъатига санъат, овозига овоз қўшилаверсин! Ҳозир устоз санъаткоримиз Орифхон Ҳотамовга навбат берамиз, у мумтоз навони ижро этиб берадилар…

Эркин Комилов қўлларини кўксига қўйиб орқага чекинади. Оқшом чўкиб қолган, сутранг чироқ ишком остини ғира-шира ёритиб турарди, холос. Қоронғиликдан қора кўйлак-шим кийган барваста йигит суянчиғи баланд стулни микрофон ёнига келтириб, микрофонни ҳам ижрочи ўтирадиган стулга мослаштириб беради; Орифхон Ҳотамов стулга ўтириб, танбурини созлаган бўлади, нохун билан торларини бир-бир чертиб кўради. Бирдан оғир “Муножот” куйини бошлайди; эзиб чалади, маза қилиб чалади…

Боя Эркин Комилов машҳур шоирлар қаторида Муҳаммад Солиҳ номини тилга олганда ёнимда ўтирган оғайним Асқар Маҳкам бошини сарак-сарак этиб қўяди; ён-веримизда ўтирган меҳмонлар Шерали Жўраев қадимда Муҳаммад Шайбоқхон замонида яшаб ўтган – “Шайбонийнома” достонини яратган шоир Муҳаммад Солиҳнинг бирорта ғазалига ҳам куй басталаб қўшиқ қилган бўлса керак, деб хаёлидан ўтказадими, билмадим, ҳартугул одамларда фавқулодда ўзгариш сезилмайди.

–Солиҳ аканинг қофиясиз шеърларидан бирортасини қўшиқ қилиб бўлар эканми! – деб заҳарханда қилади Асқар мен томон энгашиб.

–Куйканак Хонанда мухолифат лидерининг “Мунчалар қўрқасан ўлимдан” деган оқ шеърини “Андижон полкаси” куйига мослаштириб жанговар шарқия каби гумбурлатиб айтган экан, – дедим жўрттага.

–Ростданми? Эшитмаган эканман, Аллоҳ рози бўлсин.

Ярим ҳазил-ярим чин маъносида лоф аралаш айтган гапимга Асқар сал-пал ишонганидан илҳомланиб, давом этдим:

–Никоҳ тўйларида ўша ашуласини Куйканак Ҳофиз такрор-такрор айтиб қолса, ширакайф куёвнавкарлар тўдалашиб ўртага чиқиб, ер тепиниб, чангитиб шунақаям рақсга тушадиларки, асти қўяверасиз!

–Ростданми?! – дейди яна Асқар, бу гал сал ишонқирамай. – Лоф қиляпсиз, шекилли.

–Э-э-э…

Бу орада Орифхон Ҳотамов мусиқий ноласини охирига етказади.

Қора кийинган йигит стулни нари суриб, микрофонни ҳам тўғрилаб қўяди.

Эркин Комилов рўмолчаси билан гоҳ гарданини, гоҳ пешонасини – бодраб чиқаётган тер томчиларини артганча нимқоронғи ишком остидан чиқиб келади; сутранг лампочка остига келиб тўхтайди, орқасига тисарилиб қора кийинган йигитни имлаб ёнига чақиради, пичирлашиб бир нималарни гаплашади.

–Қани, нима дер экан? – деб пичирлайди Асқар.

–Яна қовун туширса керак, – дейман мен.

–Сенарий бўйича яшайдиган шоирга ҳам, артистга ҳам қийин.

Эркин Комилов рўмолчасини ғижимлаганча микрофонга яқинлашади.

–Боя номини тилга олишга ҳам одам қўрқадиган нобакор исм бехос оғиздан чиқиб кетибди, узр… – деди артист ҳазин оҳангда. – Аслида, тарихий  Мингтепа номини тиклайман деб жон куйдириб юрган марҳаматлик шоир укамиз Муҳаммад Юсуф шеърларини ижро этган ўндан ортиқ ёш хонандалар юртбошимиз томонидан юксак унвонлар билан тақдирланди. Насиб этса, Шерали Жўраев ҳам Муҳаммаджоннинг халқона шеърларини албатта ижро этади… Эндиги навбат сўз устаси Тўлқин Тожиевга берилади, марҳамат!

Кўпдан буён кўринмай кетган жиккак сухандон микрофонни пасайтириб, бўйига мослаштириб олади.

Донгдор сухандон нима деганини одамлар ҳам, биз ҳам деярли эшитмадик; ҳамма бир-биридан: “Номини тилга олишга ҳам одам қўрқадиган нобакор ким ўзи?” деб сўрарди.

–Бен Ладен бўлса керак.

–Имомали Раҳмондир балки… Уни ёмонлаб Шерали сиёсий қўшиқ айтиб, Афросиёб студиясида хуфёна ёздириб қўйган экан, битта матчойи йигит уни Пешвои Миллат агентига юзминг долларга сотиб юборибди, билат буду!

–Ўзи ёмонланган ашулани қайси аҳмақ Пешвои Миллатга кўтариб борар экан? Боши кетади-ку!

–Туркманбоши ҳақида лутф қилиб қўйдимикан?

–Асқар Ақаев демократ президент деб қовун туширган бўлиши ҳам мумкин.

–“Оталар сўзи…”нинг бошловчиси тўғрисида ҳам ошкора гапириб бўлмайди ҳозир.

–Руслан Чагаев Гулнора чангалидан қочиб кетгани ростми?

–Уни ебтўймас Гулнора нокаут қилибди-ку!

–Қиёмат яқин қолдимикан, нима бало…

Ғала-ғовур бошланади.

–Шер ака Муҳаммад Юсуфнинг бирорта ҳам шеърини қўшиқ қилмаган-ку, – деди Асқар ажабланиб. – Ёлғон гапиришни ҳам эплай олмади-я, шўринг қурғур!

–Қўрққанга қўша кўринади. “Номини тилга олишга ҳам одам қўрқади!” деб бекорга оғзидан гулламади! Атеист воизлар беш-олти йил давомида авомни Шуаро сурасида таърифланган Олабўжи тимсоли билан  қўрқитиб-қўрқитиб, ахийри кўкрагига Горбачёв даврида энди шабада теккан мазлумларни қўрқоқ қавмга айлантирди-қўйди!– деб кулдим. – Академик театрнинг етакчи  артисти бекорга довдирамаяпти ахир, акои Асқар!

–Э-э, кетдик! – деб юзига фотиҳа тортади Асқар ва биқинимга туртади. – Зиёфатнинг кулминатсион нуқтасини кўрдик, энди ўтиришнинг қизиғи қолмади.

Мен ҳам қўзғалдим.

Дарвозахонада на мезбон, на Ҳалим ака кўринди.

Катта кўчага чиққунимизча Асқар яқинда ёзиб тугатган шеърини ёдаки ўқиб кетди:

Кўҳна Урганч,

аё сўнгаклар юрти

қатим-қатим хокинг бунча қаттиқдир

Бундан валийуллоҳ Нажмиддин ўтди…

Бутун бошли элдан қолди бир қабр…

Мен бу сўнгакларни тумордек тақиб

қўйсам турк боласин бешикларига

бул гўдак бир куни униб улғайиб

келармикан Урганч эшикларига…

Чаноқдек думалар ой кўк гўрида

тўкилар тупроққа ўхшаш юлдузлар

шамоллар чийлайди бунда чўридай

нақшинкор ғишт гўё туналган қизлар…

кўмардим ит каби дунёда юриб

Урганчдек улуғвор Ватан қабрини

Ҳар сўнгак ҳар чаноқ қошида туриб

истадим Жоруллоҳ Замаҳшарийни…

Нидолар сачради қизиган қумдек

Эй Урганч, нечоғли улуғдир қабринг

Қаёққа сингдилар ёмғир сувидек

фалакдан ёғилган авлиёларинг…

(давоми бор)

Набижон БОҚИЙ

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube