Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

БЕШЛИК (4)

БЕШЛИК (4)
26 Ağustos 2020 - 12:32 'да юкланди ва 681 марта ўқилди.

(Бешлик 3)

ҲАМЗА МЎНУЛЎГИ

Ҳўқандлик сўнгғи жадид Рустам Тожибоеф хотирасиға

Чамамда, қирқ йил олдин меним номимдан мўнулўг ёзган битта қаламкаш: “Мени ўлдирдилар Шоҳимардонда, ўзимнинг тилимда сўйлаб юрганлар”, деб гувоҳлик беради. Сўнг, ГПУнинг топшириғи биланми, билмадим, бир жойда Озарбайжон қардошларимизнинг машҳур мусовот фирқасини ҳам туртиб кетади. Мен мусовотга қарши чиққан эмасман, аксинча, уларни миллат фидоийлари сифатида ҳурмат қилганман. Лекин ёш қаламкаш ёзган мўнулўгим хўб машҳур бўлиб, ўқувчилар йиғинида қичқириб ўқиладиган бўлган. Баъзан қичқиришма адоғида кўнгли бўшроқ тингловчилар юм-юм кўзёш тўкиб оларди.

Ўша қаламкаш қайда қолди? Уни герой бўп кетган деб эшитаман. Шу гап ростми?

Яқинда салкам саксон минг нусха чоп этиладиган рўзномада Муҳаммад Қуронов деган пропессур “Тарихий ҳақиқатни қарор топтириш” тўғрисида (“Халқ сўзи” газетасида 2014 й. 23 август №163 сонида эълон қилинган буюртма мақола назарда тутиляпти шекилли: – тахмин биздан, Н. Б.) маъруза қипти. Хўб бошим қотди. Аввало, ким экан у, деб ўзимча сўраб-суриштирдим.

Кимдир устоз Нажмиддин Комиловнинг шогирди бўлса керак, деди. Бошқа биров, бўлмаган гап, у Н. Комилов билан битта буюртма мақола остига имзо чеккан, холос, деди. Домла уни умуман танимаган эмиш. Ажаб, нотаниш одам “соавтор бўлайлик” деб мақола кўтариб келса, домла на авторнинг башарасига, на мақоланинг башарасига қарамасдан имзо чекиб бераверар экан-да! Ҳа, шундай эди, бетобланиб юрган пайтлари домла гап талашиб ўтирмасди, ниҳоятда ҳалим бўлиб қолган эди, дейдилар. Ҳай, дедим, ўтган ишга саловат. Кейин билсам, Муҳаммад Қуроновнинг устози бошқа киши бўлиб чиқди. Ким экан у? Ў-ў, отини эшитиб капалагим учиб кетди! Унинг устози академиянинг боқони бўлган экан.

Жамоатчиликни чалғитиш билан шуғулланадиган академиянинг эмас, давлат академиясининг ректор-боқони бўлган зот ўртоқ Қуроновнинг устози бўлган. Қуроновнинг устози боқонлик пайтида Шугина исмли хоним ила ишқий муносабат ўрнатиб, сўнг диндор дўстлари насиҳати туфайли шаръий никоҳдан ўтишга қарор қилади. Зангиота зиёратгоҳига бориб имом-домлага учрашади. Муддао айтилгач, имом-домла келин-куёв олдига бир коса сув қўйиб никоҳ хутбасини ўқиш учун тадорик кўради.

– Хўш, куёв, исмингиз, отангизди исми нима? – деб савол беради.

– Ота, илтимос, камина қулингиз нозик идоранинг боқониман, исмимни тилга олмасдан никоҳ хутбасини ўқисангиз бўлмасми? – деб илтижо қилади ректор.

– Ажаб-ажаб! – деб ёқасини ушлайди имом-домла. – Келин пошо, сиз исмсиз эркакка тегаверасизми?

– Менга эр бўлса бас, имом бобо, – дейди келин бўлмиш Шугинахон.

– Эр бўлса бўлди денг! Нима бало, сизлар қиём маст эмасмисизлар? Ё назарланиб қолдиларингми?

– Бизни хуфёна севги қиём маст қилди, ота! Назарланганимиз ҳам рост! – деб қиқирлайди Шугинахон.

– Офарин! – деб чапак чалиб юборади имом-домла. – Локин, кимнингдир исмини тутиб никоҳ хутбасини ўқишим керак-ку, энағар! – деб беихтиёр дастурхонга қўйилган бир коса сувни симириб ичиб юборади. Афтидан, имомнинг юраги ўртаб кетган эди.

– Ана, шопирим Қўзивойнинг исмини никоҳ хутбасига қўшиб ўқийверинг! – дейди ректор-боқон. – Қўзивой, кел мунда! – деб орқасига қайрилиб товуш беради.

Бурнининг остига қўнғизмўйлов ёпиштириб олган Қўзивой имом-домла ҳузурига қўл қовуштириб кириб келади.

– Сиз, бўтам, буларни танийсизми? – деб имом-домла рўпарасида бош эгиб ўтирган келин-куёвни имлаб кўрсатади.

– Танийман, тақсир, – дейди Қўзивой кўз остидан хўжайинига қараб. – У киши хўжайин, ожиза эса у кишининг маржаси бўлади.

– Оббо, ярамас-эй! Мен сенга “маржа” дема, янга дегин деб минг марта айтганманми, аблаҳ! – деб ўшқиради ректор-боқон.

– Айтгансиз-ку, лекин тўнғич янгамулло ҳам минг бир марта “уни агар яна бир марта янга десанг, Қўзи, тилгинангни суғуриб олиб, пишакка бераман, уни “маржа” дейсан!” деб қулоғимга қуйган бўлса, мен нима қилай! – деб йиғлаб юборади ҳайдовчи.

Қўзивой олти ойдан буён хўжайини билан тўнғич хотини орасида сарсон бўлиб, адои тамом бўлган эди; энди хўжайиннинг охирги гапи ортиқчалик қилади.

– Ҳай-ҳай, йигит, ўзингизни босинг, босинг ўзингизни! Одамлар эшитса, нима дейди?! Хўп, бўлди… Ишқилиб, Қўзивой, сиз хўжайинингиз эргаштириб келган шу жувон билан шаръий никоҳдан ўтишга розимисиз?

– Хўжайин нима деса – шу, – дейди Қўзивой бош эгиб.

– Хоним, сиз Қўзивой билан шаръий никоҳдан ўтишга розимисиз? – деб Шугинахонга савол беради имом-домла.

– Ҳа, розиман, – дейди Шугинахон.

Шундай қилиб, ўртоқ Қуроновнинг устози имом-домла ҳузуридан ўз котибасини шофёри номига шаръий никоҳдан ўтказиб чиқади. Улар пинҳона ҳаёт кечира бошлайди.

Нима учун шундай қилади? Чунки никоҳланган эр-хотиннинг номлари хонақоҳ дафтарига қайд этиб қўйилса, ректор-боқон миллий ғоя руҳида тарбияланмаган ёт унсур сифатида эгаллаб турган лавозимига нолойиқ топилиб, истеъфога чиқариб юборилиши мумкин экан. Ана сизга “ишқий муносабат”, ўртоқ Қуронов!

Ана шунақа гаплар. Ишқий муносабатларни ҳар ким ҳар хил ҳал этади. Бизнинг замонда тўғриликча уйланиб, тўғриликча ажралиш мумкин эди. Ҳар ҳолда биз ўз никоҳимизга олган ожизани аравакашга қўшиб қўймасдик. Ўз никоҳидаги аёлни бировга қўшиб қўядиган кимсани даъюс дейдилар. Даъюснинг шогирди нима дейилишини мен билмас эканман, балки ўзингиз айтарсиз?

Ўртоқ Қуронов чап қўли билан ўнг қулоғини қашлайдиган эҳтиёткор кимсалар тоифасига мансуб кўринади. У бир гап айтмоқчи бўлса, олдин роса даромад қилади.

Масалан, мана бундай: “Халқимиз ибораси билан айтганда, ҳамма нарсанинг исми жисмига мос бўлгани маъқул. Бугунги кунда бутун юртимиз каби Тошкент шаҳри ҳам тобора очилиб, янгиланиб бораётган экан, унинг туманлари, кўчалари, маҳалла ва гузарларига қўйилган янги номлар албатта ҳар томонлама ярашади. Лекин очиқ тан олишимиз керак, ана шу номларни фахр билан санаганимизда, афсуски, бир туман номига келиб тилимиз андак тутилиб, қоқилиб, ўзимизда қандайдир ўнғайсизланиш сезишимизни очиқ айтиш лозим. Бу – Ҳамза туманининг номи.

Маълумки, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий… юртимизда шўролар ҳокимияти ўрнатилгандан сўнг мустабид тузум мафкурасининг курашчиси ва тарғиботчисига айлангани, вафотидан кейин эса узоқ йиллар давомида “ўзбек совет адабиёти ва маданиятининг асосчиси” каби баландпарвоз таърифлар билан сохта улуғлаб келингани ҳам ҳақиқат”.

Қуронов ўртоқ, мен ўлганимдан кейин нима бўлган бўлса, у ёғига жавобгар эмасман. Мен тирик пайтимдаги қилмишларим учун жавоб бераман, ўлигим учун эса жасадимни хусусийлаштириб олган миллий ғоя корчалонлари жавоб бераверсин.

Туман номини ўзгартириш борасида мен асло эътироз билдирмайман. Лекин Ҳамза номига “келиб, тилимиз андак тутилиб, қоқилиб, ўзимизда қандайдир ўнғайсизланиш сезишимизни  очиқ айтиш лозим” дейиш учун одам ўрис ҳам эмас, ғайридин ҳам эмас, ота-бола Жорж Бушлар бўлиши керак. Ҳамза менга отам қўйган исм бўлгани учун эмас, Ҳамза исми мусулмон фарзанди учун нечоғлик гўзал ва шарфли эканини ўрис ҳам, ғайридин ҳам жуда яхши билади. Ҳамза – жаноб пайғамбаримизнинг амакилари эди, буюк мужоҳид, Уҳуд жангида шаҳид бўлган зоти шариф ҳисобланади.

Бу номни айтганда “андак тутилиб, қоқилиб, қандайдир ўнғайсизланиш” сезадиган ота-бола Жорж Бушлар қип-қизил уйдирмадан иборат сохта ҳақиқатни қарор топтириш учун, ислом оламининг кўзини қўрқитиб қўйиш учун мисли кўрилмаган хунрезликни бошлаб юборганини бутун дунё билади. Энди эса мафкуравий худкушликка фатво берилган кўринади. М. Қуронов назарда тутаётган “миллий ғоя” нима ўзи? Сир эмаски, Адолф Ҳитлер ҳам “Менинг ғавғоларим” китобида баён этилган “миллий ғоя” байроғи остига миллионлаб тарафдорларини атрофига тўплаган эди. Хўш, М. Қуронов Ҳамза номидан ҳам улуғ деб тушунтирмоқчи бўлган “миллий ғоя” кимга ва нимага хизмат қилади?..

Майли, у ёғини ўзларинг “консилиум” чақириб ҳал этиб оларсизлар.

Мен 1914 йилда “Садои Фарғона” газетасининг 17 сентябр сонида “Мактаби дорул-айтом” (“Етимлар мактаби”) номли мақола эълон қилганман. Ўзим Ҳўқанднинг Шайх ул-ислом маҳалласида “Дорул-айтом”ни очган эдим. Хайр-эҳсон эвазига тўрт ой давомида ишлаб турган мактаб уезд бошлиғи томонидан тинтув қилиниб, ёпиб қўйилади. Садқаи сар, ҳозир ўлиб кетган уезд бошлиғининг гўрига ғишт қаламоқчи эмасман, ўша мақоламда бундан 100 йил муқаддам муносиб ном – унвон тўғрисида хўб жон куйдириб ёзган эдим; иқтибос келтираман:

“Мана, бизим мамлакатларда ҳам мактаб ва мадрасалар йўқ эмас, бор. Лекин исм қўймоқ масаласига келганда “Дар задам, девор кафид” (яъни: “эшикни тепсам, девор ёрилди”) мақолидек эшитувчини таажжубга қолдирувдан бўлак аҳамиятли унвон муқаррар ўлгани камдан-камроқдир. Масалан… Ҳолбуки, бир мамлакатдан келган мусофир кўчада ўтиб кетувчи талабалардан тутиб: “Қайси мактабда ўқийсиз?” деганда, бири: “Чорсувни орқасида мисгарликдаги аврод масжидда… домлада ўқийман”, иккинчиси: “Бекбачча маҳалласида… масжиддаги ҳовузи бор мактабда ўқийман” деган жавоби ўн саккиз қаричликни эшитуб бутун ҳайронликда қолмоқдан бўлак мазалик жойи йўқдир. У бечоралар қайдан билсун бизни Ҳўқанддаги Карнайчилик, Шимчилик, Эшакчилик каби адабий исмлар ила унвон топган маҳаллаларимизни?!

Бу такрор лозим эдики, ҳар бир мактабларимизга бир унвон қўйсак, токи тарихлар саҳифасида ҳам беш-тўрт газ жойларни бандга солуб ўтлаб ётмаса…

Демак, бу “Дорул-айтом”да Ҳўқанднинг ҳар тарафидан ўлсун фақир болаларни, шубҳасиз, қабул қилинадур. Фақат дафтар, қаламдан бошқа китобларғача ҳатто мактабдан бериладур…”

Иқтибос якун.

Мен, ўртоқ Қуронов, нафақат туман ёки қишлоққа, ҳатто ўғил-қизларимиз таълим оладиган ўқув даргоҳларига ҳам муносиб ном қўйилишига юз йилдан буён тарафдорман. Сиз ўзингизча жинарава (валасапит) кашф этиб ҳаммани қойил қолдирмоқчи бўласиз, мен бўлсам, бугунқичийдиган жойимни 100 йил олдин қашлаб қўйганман.

Номимни ёмонотлиқ қилиш учун: “8 март куни хотин-қизлар митингини ўтказиб нутқ сўзлайди. Шоҳимардонда шўролар доҳийси В. Ленинга ҳайкал ўрнатишда ташаббускор бўлади, қабристонни ёптиради”, деб ёзибсиз.

Кечирасиз, ўзларинг ҳозир ҳам ҳар йили 8 март куни митинг уюштириб, Зулфиянинг ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, ширин-шакар нутқ сўзлайсизлар-ку!

Шоҳимардонда мен, ҳартугул, мамлакатни хусусийлаштириб олган диктатор Иосиф Сталинга эмас, аллақачон ўлиб кетган В. Ленинга ҳайкал ўрнатиш ташаббуси билан чиққан бўлсам ҳам, коммунистлар фирқасига алданиб бир ярим йилгина  аъзо бўлганман, халос. Бироқ Шоҳимардонда “қабристонни ёптиради” деган туҳмат қайси гўрдан олинганига ақлим етмади. Шоҳимардондаги мозорга 1922 йилда қизиллар билан қўрбошилар тўқнашуви чоғида ўт қўйиб юборилган. Мен бўлсам, у ерга 1928 йилда борганман. Ўшанда “Ҳазрати Али мақбараси” устига туғ тикилган, туғнинг учига отнинг думи (аслида, қўтоснинг думи) осиб қўйилган эди. Шу дум ҳар қандай касаллик учун гўё шифобахш восита ҳисобланарди: қорин оғриса ҳам, бош оғриса ҳам, бепушт бўлса ҳам, ким шу думдан юлиб олинган бир тола қилни куйдириб, кулини сувга аралаштириб ичиб юборса, дардига даво топар эмиш! Менинг отам марҳум ҳаким бўлган, умр бўйи беморларга қўлидан келганча шифо беришга ҳаракат қилган. Ўзим ҳам табобатдан оз-моз хабардор бўлганман. Қолаверса, ҳаж сафарини адо этиб қайтган мусулмон эдим.

Шу боис Шоҳимардондаги мозорот хурофотнинг уяси бўлиб қолганини кўриб, бидъат ўчоғини бартараф этиш учун туғ учидаги отнинг думини олдириб ташлатганман. Бир ҳафтадан буён бўза ичиб маст-аласт бўлиб, чойхонада базми жамшид этиб ётган ёш-яланг бирдан шўро идораси вакили билан милтиқли қоровулни ўртага олиб дўппослай бошлайди. Мен кўзига қон тўлган оломон орасидан ҳукумат вакилларини қутқариб оламан деб ўзимни уларнинг издиҳомига урганман. Оломоннинг ғазабини оқ иштон кийиб олган ғанимлар жуда усталик билан менга йўналтириб юборади.

Оломон мени ўртага олиб уриб майиб қилади, қорнимга пичоқ тортиб юборадилар, сўнг йўл ёқасидаги пастак девордан оғир тош кўчириб олишиб, илвираб қолган баданимни ўша тош билан уриб эзғилаб юборишади. Мен тошбўрон қилинмаганман, икки дона харсанг тош билан уриб ўлдирилганман. Икки юз чоғли одам катта тош билан мени бир мартадан уриб, устимдан ҳатлаб ўтаверган, ўтаверган…(Бу ҳақда Ўзб.Давлат архивида Ф.р. – 1714, оп. № 5, дело № 327, дело № 328 рақамлари остида “махфий”  сақланаётган – “Убийство Хамзы Хакимзаде» – жилд тахламларини кўздан кечириб кўришингиз мумкин.)

Қотиллик жиноят эмасми? Кейинчалик менинг номимни сотиб “академик” бўлган Ю. Султонов: “У инқилоб солдати сифатида ҳалок бўлди”, деб ёзган бўлса, мен гуноҳкор бўлдимми, ўртоқ М. Қуронов?..

М. Қуронов “Ҳуррият” журналининг 1917 йил 1-сонида эълон қилинган Туркистон мухториятига бағишланган “Букунги қадрлик кун” мақоламдан иқтибос келтиришни негадир хаёлидан фаромуш этади:

“Ҳой, аҳли ватан, букун хизмат куни экан. Ким миллатни суюр, ким динга хизмат қилмоқ истар? Ким Тангрисин ризолиғин, ким руҳи пайғамбарин шод бўлурини истар, ким маҳшарда “Ислом миллатига на хизмат қилдинг?” деган хитобга сарнигун бўлмовни, сукутда қолмовни истар экан, уламоми, бойми, гадоми, ёшми, қарими – келсун, бу хизматга отилсун. Масъулиятни ўзидан кўтарсун. Букун – тижорат куни эмас, букун – саёҳат куни эмас, букун – иш куниэмас, букун – ўқув ва ўқитув куни эмас, букун – мен катта, сен кичик, сен бой, мен бечора, биз уламою сиз авом дейдурган кун эмас. Букун – иттифоқ ўрнига нифоқ, садоқат ўрнига адоват қиладурган кун эмас.

Яна қичқуриб айтурмиз, ҳой биродарлар, букун – хизмат куни, букун – иззат, ҳурмат, даража ва мартаба талаб этув куни эмасдур. Онгласи куни!

Фидокор ёшлар! 700 минг халқимиз тарафиндан 20 минг халқ шаҳодати билан ҳануз жасади вужуд оламига кўчмаган миллион-миллион авлоди исломни келажакдаги ҳуқуқини тайин этувни ўз устингизга олдингизми? Бошқалар ҳам олди. Лекин сиз қараб турманг, ҳамон ўз вазифангизни адо этмоққа киришинг, ўз манфаатидан кечувчи сиз бўлуб кўрунмакдасиз, ҳамон давом этинг, эртаги товуққа олдануб, бу кунги тухумдан ҳам ўзингизни ва ҳам мустақбил авлодингизни маҳрум қилманг. “Хизмат – ўлмас мол” каби муқаддас боболаримизнинг гавҳардек қадрли ҳикматли сўзлари ёдингизда бўлсин!

Яшасун ёшлар!”

Иқтибос якун.

Яна нима дейишим мумкин, ўртоқ М. Қуронов?

Мени Шекспирга тенглаштирган режиссёр Баҳодир Йўлдош нега мум тишлаб ўтирибди? Нима, у инвалид бўлиб қолғонми ёки у ҳам “миллий ғоя”дан ўлгудек қўрқадими?

Туронзаминда эркак қолғонми ўзи?!

Чамамда, миллиятчи шоир Шавкат Раҳмон бекорга нола қилмағон экан:

Воҳ, яланг шохларим қиличдай кескир,

бир япроқ қолмаптир шивирлайтурғон…

Зулфия исмли гўзал шоиранинг танмаҳрами Ҳамид Олимжон  (у ўзини ўқитган Фитрат марҳумни  тириклай гўрга тиқади)  битта  буюртма мақоласида бундай ёзади:

“Катта Фарғона канали қурилишига ҳар турли кишилар – москвалик инженердан тортиб умрида шаҳарни кўрмаган чолларгача қатнашади. Кишилар ғайритабиий шароитда ишлашарди. Учқўрғон чўлига Академик театрнинг саҳнаси қурилган. Томошабинларнинг ўтириши учун на скамейка бор, на стул. Теп-текис ер бор эди, холос. Қурувчилар оғир меҳнатдан сўнг кечқурунлари спектакл томоша қилиш учун йиғилишарди. Ҳар ким ўтириш учун тош кўтариб келарди. Ҳар куни эрталаб Академик театрнинг “зали” тобора кенгайиб, янги-янги тош-стуллар билан тўлиб бораётганини кўриш мумкин.

Мункиллаб қолган чол умрида биринчи марта театрга боради. Ўша куни Ҳамзанинг пьесаси қўйиларди. Саҳнада бой билан судхўр ўйнар эди. Чол “менга қўғирчоқ ўйини кўрсатишаётган бўлса керак” деб ўйлайди. Ҳозир бой ва судхўр йўқ-ку, улар қаёқдан пайдо бўлиб қолишди? Айниқса, бу Катта Фарғона каналига қаёқдан келиб қолишди? Чол ташвишга тушиб қолади. У “залда” тош устида ўтирган ўн минглаб кишилар орасида ўрнидан туриб, саҳнага яқин боради. Чол қўғирчоқларни эмас, ҳақиқий жонли одамларни кўради. Бой ва судхўр ролини артистлар ижро этмоқда эдилар. Чол санъатнинг мўъжизали кучини англаб, артистларни дуо қилади.

Санъатнинг шарт-шароитини англамай, саҳнада бўлаётган воқеаларнинг ҳаммасини ҳақиқий бўлиб турган воқеа деб қарайдиган томошабинлар ҳам бор эди. Улар Ҳамза пьесасининг қаҳрамони Жамила ўз номусини қўриқлаш учун бойни ерга йиқитгани ва бой унга ваҳший ҳайвондай тармашганини кўрадилар. Жамиланинг хулқ-атвори хотин-қизларга маъқул тушади. Эртасига эрталаб улар Жамила ролини ижро этган Сора Эшонтўраевадан кечаги бой билан олишганингиздан кейин кайфи ҳолингиз қалай деб кўнгил сўрагани келишади. Хотинлар Жамила – Сора Эшонтўраевага кеча бой билан олишгани, кечаги покиза хулқи учун миннатдорлик билдиришади. Улар Сорахонга:

– Бойга қўлингизни ушлатмаганингиз учун раҳмат! Бой сизга қўл теккиза олмади. Ҳалоллигингиз учун раҳмат! – дедилар.

Сора Эшонтўраева жилмайди. У санъат энг оддий кишиларнинг қалбига ҳам етиб борганини, келган хотинлар санъатдан миннатдор эканини, санъат уларга янги олижаноб ҳислар бахш этганини кўрди” (Ҳамид Олимжон, Уч томлик танланган асарлар, Учинчи том, Бадиий адабиёт нашриёти, Тошкент, 1960, 421-422 бетлар).

1939 йилда одамлар содда эди, ишонувчан эди. Содда ва ишонувчан одамларни эса коммунизм тўғрисидаги бемаъни чўпчакка ҳам лаққа ишонтириш мумкин эди…

“Яша, Турон” деб бошланган шеърим кейинчалик “Яша, шўро” деб ўзгартирилган бўлса, мен гуноҳкор бўлдимми? Менинг номимни дастак этиб “Оловли йўллар” каби кўп қисмли бадиий фильмлар суратга олинган бўлса, мен гуноҳкор бўлдимми?

“Маҳаллий халқ орасидан чиққан шоир ва ёзувчилар, зиёлилар мавжуд тузумга, доҳийга садоқат билан хизмат қилиши керак” деган маккор сиёсат амалий куч-қудратга эга эканини нафақат М. Қуронов, ўйлайманки, ундан олдин ўтган мафкуравий посбонлар ҳам жуда яхши биларди. Бундай ўйин ҳар доим бўлган, бундан кейин ҳам бўлади. Фақат ранги ўзгаради, тусланиши ўзгаради. Моҳият эса деярли ўзгармайди.

Акун  Қуронов ўртоқ, қулоғингизга бир гап айтаман, лекин Додангизга чақимчилик қилмайсиз, ҳайми? Мен туманларга номим тугул, ҳатто   дастмоямни ҳам қўймаган бўлардим. Пачакилашиб нима қиламан! Қўядиган бўлсам, атоқли отлар билан эшакларни  қаторлаштириб, узунасига қўйган бўлардим. Йўқ-йўқ, дастмоямни эмас, номимни қўйган бўлардим – эски ТУРКИСТОН ўрнига ҲАМЗАОБОД МУХТОРИЯТИ барпо этилса, майли, талашиб-тортишсам ярашарди, бошқасига отим УВОЛ!

Юз йил олдин тўрт қатор шеър битиб эдим. Шу тобда эсимга тушди. Қаранг:

Тўғри сўзла, эй ўғул,

Тил бурмағил ёлғонга ҳеч.

Бир масал бор, тўғри сўзлар

Бошини кесмас қилич.

Ҳўқандлик  ҳамсоямиз Муқимий тоға мендан ҳам ўтказиб мундай деганлар:

Гар қилич бошимға ҳам келса, дегайман ростин,
Сўзки ҳақ бўлса, саволимға жавобим, ким десун?

Мафкуравий посбонлар, каминани маъзур кўргайлар.

(давоми бор)

Ассалому алайкум. Марҳум адиб мўнулўгини Набижон БОҚИЙ оққа кўчирди.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube