Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўзбекистон: Мирзиёев сиёсий тутқунларни озод этган

Ўзбекистон: Мирзиёев сиёсий тутқунларни озод этган
27 Ağustos 2020 - 18:21 'да юкланди ва 854 марта ўқилди.

Ўзбекистон мустақиллиги байрами арафасида журналист ва адабиётшунос олим Акром Малик, собиқ имом Руҳиддин Фахриддинов ва диний айбловлар билан қамалган Искандар Худойберганов озодликка чиққанлар.

27 август куни яқинлари Акром Малик уйига қайтганини тасдиқладилар.

Швецияда сиёсий бошпана топган Дилобар Эркинзода акаси Искандар Худойбергановнинг озодликка чиққани ҳақида ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида эълон қилди.

Қариндошлари Тошкентдаги “Хўжа Нуриддин” масжидининг собиқ имоми Руҳиддин Фахриддинов тайинланган қамоқ муддати тугашига икки йил қолганида озод этилганини маълум қилдилар.

Акром Малик

29 яшар Акром Малик 2016 йилнинг 22 июлида Миллий Хавфсизлик хизмати томонидан ҳибсга олинган.

Аммо орадан бир йил ўтиб жамоатчилик ёш адабиётшунос олимнинг гиёҳванд модда билан ушлаб қамалганидан хабардор бўлган.

Акром Малик мухолифатдаги Ўзбекистон халқ ҳаракати сайтида “Абдуллоҳ Нусрат” тахаллуси билан Каримов тузумини фош этувчи мақолалар чоп этиб келган.

МХХ уни Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 244-модда, 1 ва 2-бандлари (жамоат хавфсизлигига таҳдид солиш) , 159-модда 3-қисми билан (давлат тузумига тажовуз) айблаган.

2017 йилнинг 20 декабрида Тошкент вилоят судида ўтган маҳкама жараёнида прокурор унга 12 йиллик қамоқ жазоси беришни сўрайди.

Суд 13 январда Акром Маликка 6 йиллик қамоқ жазоси тайинлаш ҳақида ҳукм чиқарган.

Акром Малик Тоштурма ва Навоийдаги қамоқхоналарда шафқатсиз қийноқларга тутилгани хабар қилинган.

Унинг 2018 йил августида Оҳангарондаги манзил колониясига ўтказилгани хабар қилинган.

Руҳиддин Фахриддинов

53 яшар собиқ имом Руҳиддин Фахриддинов халқаро ташкилотларнинг эътиқод тутқунлари рўйхатига киритилган маҳкум этди.

Тошкентдаги маҳкама уни 2006 йили Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 158 – Ўзбекистон Республикаси президентига ҳужум уюштириш, 159- Конституциявий тузумга тажовуз қилиш, 242- Жиноий гуруҳ ташкил қилиш, 244 – Оммавий тартибсизлик уюштириш бандларида айбдор деб топган 17 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этган эди.

Руҳиддин Фахриддинов 1992 йилдан 1997 йилгача Тошкентдаги “Хўжа Нуриддин” масжидининг имоми бўлган.

Яқинларига кўра, у босим остида имомлик лавозимини тарк этган.

Истеъфога чиққач Руҳиддин Фахриддинов Қозоғистонга чиқиб кетган.

1998 йили Ўзбекистон уни қидирувга берган.

2005 йилнинг 24 ноябрида Руҳиддин Фахриддинов Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида қўлга олинади.

2006 йилнинг ёзида Руҳиддин Фахриддинов устидан ҳукм чиқарилган.

Искандар Худойберганов

Ўлим жазосига ҳукм қилинган Искандар Худойберганов иши 18 йилдан буён халқаро ташкилотлар эътиборида бўлган.

У 1999 йил феврал портлашлари ортидан намозхонлиги учун қамашлари мумкинлигидан қўрқиб уйидан чиқиб кетган.

2001 йили Тожикистон ҳудудида қўлга олинган.

Ўзбекистон конституцион тузумига тажовуз қилиш ва бир неча оғир жиноятларда айбланган Искандар Худойбергановни Тошкентдаги маҳкама 2002 йили ўлим жазосига ҳукм қилган.

Кейинчалик Ўзбекистонда ўлим жазосига бекор қилингач, 25 йил озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланган.

Искандар Худойбергановни айбдор деб топишда унинг тергов давомида берган иқрорномаси ва икки гувоҳ кўрсатмасига таянилган.

Судда гувоҳлар кўрсатмасини қийноқ остида берганини айтиб, ундан бош тортишган.

Искандар Худойберганов судда Ички ишлар вазирлиги ертўласида қийноқларга солингани ва бўйнига қўйилган айбларга иқрор этилганини айтган.

“Эзгулик” жамияти фаоли Абдураҳмон Ташанов хабар қилишича, шу куни фуқаровий жамият вакили Рустам Абдуманнапов Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тизимидаги 64/50-сонли манзил колониядан Президентнинг авф қарорига мувофиқ озодликка чиқарилган.

Рустам Абдуманнаповнинг жазо муддати 20 фоизлик иш ҳақидан ушлаб қолиш шарти билан очиқда давом эттириш белгиланган.

Президент Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келганидан кейин қамоқдаги кўп сондаги мухолифат фаоллари, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларини озод этди.

Халқаро ташкилотлар Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазияти яхшиланганини, номи ёмонотлиқ «Жаслиқ» қамоқхонасини ёпиш қарорини олқишладилар.

Президент Мирзиёев Ўзбекистоннинг халқаро имиджини яхшилашга қарор қилган, бунинг учун амалларга ҳам киришилган.

Аммо афтидан мамлакатдаги айрим куч тизимлари учун мамлакатнинг халқаро обрўси ҳақидаги фикрларнинг аҳамияти йўқ, мустақил журналист Бобомурод Абдуллаевга нисбатан жиноят иши қўзғатиш ва халқаро конвенцияларга зид равишда Қирғизистондан Ўзбекистонга олиб келиниши мамлакат имиджини яхшилаш эмас, аксига хизмат қилгани аниқ.

Аксар кузатувчилар сиёсий маҳкумларнинг озод этилиши мамлакатда яқинлашиб келаётган президентлик сайлови арафасида кечаётганига ҳам эътибор қаратганлар.

Манба: bbc.com/uzbek

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube