Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўзбекистон ҳукумати Туркия билан муносабатларни янада мустаҳкамлаш бўйича қарор қабул қилди (батафсил)

Ўзбекистон ҳукумати Туркия билан муносабатларни янада мустаҳкамлаш бўйича қарор қабул қилди (батафсил)
03 Eylül 2020 - 12:37 'да юкланди ва 625 марта ўқилди.

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида кенг қамровли шерикликни янада ривожлантириш, илгари олий даражада қабул қилинган келишув ва битимларнинг ўз вақтида ва сўзсиз амалга оширилишини таъминлаш мўлжалланмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш имконини берадиган аниқ ва салмоқли натижаларга эришишга қаратилган Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги келишувларни ўз вақтида амалий ижро этиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Туркия билан кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилди.

Қуйидагилар Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

Дастурнинг бажарилишини таҳлил қилиш ҳамда ундаги тадбирлар ва лойиҳаларнинг ижросида амалий ёрдам кўрсатиш;

Дастурга киритилган тадбирлар ва лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида масъул ижрочилар — вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

ҳар ойда масъул ижрочилар раҳбарларининг Дастурда уларга юклатилган вазифалар ижроси тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш;

икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш бўйича тўсиқларни бартараф этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш ва аниқ таклифлар ишлаб чиқиш.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш (Умурзоқов) ҳар ойда — ҳар календарь ойининг ўнинчи санасига қадар масъул вазирлик ва идоралар раҳбарлари томонидан қабул қилинаётган чораларнинг натижадорлигини кўрсатган ҳолда Дастурнинг амалга оширилиши тўғрисидаги танқидий таҳлилни Ўзбекистон президентига киритади.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида вазирликнинг тасдиқланган умумий штат бирликлари доирасида Лойиҳа офиси ташкил этилсин ва унинг асосий вазифаси этиб мамлакатни иқтисодий ривожлантиришнинг устувор тармоқларини ислоҳ қилиш, янги йўналишларини белгилаш бўйича стратегияларни ишлаб чиқиш учун жалб қилинадиган турк экспертлари билан тизимли ишлашни ташкил этиш, шунингдек, икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг истиқболли лойиҳаларини илгари суриш белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Туркиянинг қуйидаги йўналишлар бўйича илғор тажрибаси ва инновацион ёндашувларини жорий этиш масалалари бўйича инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг маслаҳатчиси сифатида ишлаши учун турк экспертларини жалб қилади:

жадал саноатлаштириш ва замонавий инфратузилмани ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш стратегияси ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш сиёсатини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқаришнинг халқаро сифат стандартларини жорий этиш;

«яширин иқтисодиёт»ни қисқартириш ва инвестиция муҳитини такомиллаштириш;

махсус иқтисодий зоналарнинг самарали фаолиятини ташкил этиш;

икки мамлакат ўртасидаги саноат кооперацияларини янада ривожлантириш.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг қуйидаги йўналишлар бўйича Туркия Республикаси Ҳукуматининг техник кўмагини кенгайтириш ва етакчи турк экспертларини жалб қилиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилади:

соғлиқни сақлаш инфратузилмаси объектларини бошқариш соҳасидаги салоҳиятни ошириш;

сейсмология соҳасидаги институционал ва норматив-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш, замонавий халқаро стандартларни жорий этиш, шунингдек, баланд бинолар, гидротехник иншоотлар, кўприклар ва бошқа инфратузилма объектларини қуриш ва улардан фойдаланишда сейсмик хавфсизликни таъминлаш масалаларида республикамизнинг илмий салоҳиятини ривожлантириш;

йўллар ва йўл бўйи инфратузилмасини қуриш ҳамда улардан самарали фойдаланиш соҳасида халқаро стандартларни жорий этишга кўмаклашиш;

«электрон ҳукумат» соҳасида Туркия Республикасининг энг яхши ечимлари ва технологияларини жорий этиш орқали ушбу тармоқдаги салоҳиятни ошириш бўйича чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Олий Мажлис Сенати, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қуйидаги йўналишлар бўйича институционал ҳамкорликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар комплексини тасдиқлайди:

парламентаризмни ривожлантириш соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш ва тажриба алмашиш;

диний соҳадаги сиёсат, мамлакатни ривожлантиришнинг дунёвий тамойилларини илгари суриш, диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш масалалари бўйича ҳамкорликни ривожлантириш.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:

Самарқанд вилоят ҳокимлиги билан биргаликда 2020 йил якунига қадар Самарқанд шаҳрида Туркия Республикасининг Бош консулхонасини очишда амалий ёрдам кўрсатади;

Туркия Республикасининг Анталия, Адана ва Бурса шаҳарларида Ўзбекистон Республикасининг фахрий консуллари тайинланиши масаласини кўриб чиқади.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги турк инвесторларининг масалаларини тезкорлик билан ҳал қилиш ва лойиҳаларнинг амалга оширилишини жадаллаштириш мақсадида Ўзбекистонда фаолият юритаётган Туркия компаниялари вакиллари билан Ўзбекистон Республикасининг вазирлик ва идоралар раҳбарлари ўртасида доимий, тўғридан-тўғри мулоқот учун платформа яратади.

Масъул ижрочилар — вазирлик ва идоралар раҳбарлари:

тасдиқланган Дастурга киритилган лойиҳалар ва тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлашга шахсан жавобгар эканлиги кўрсатиб ўтилган;

ҳар ойда — ҳисобот ойидан кейинги ойнинг бешинчи санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига Дастур ижроси бўйича ахборот тақдим этади.

Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Ў. Умурзоқовга — мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш, Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш бўйича таклифларни сифатли ишлаб чиқишни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаевга — соғлиқни сақлаш ва маданий-гуманитар соҳаларда турк томони билан ҳамкорликни мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Л.Ш. Қудратовга — савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик дастурлари ва лойиҳаларини ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириш бўйича вазирлик ва идораларнинг ишини ҳамда турк компаниялари билан сермаҳсул ҳамкорлигини самарали мувофиқлаштиришни таъминлаш юкланди.

Манба: kun.uz

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube