Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“Агробанк”нинг яна бир ходими мижозларнинг 150 миллион сўмини ўғирлагани аниқланди

“Агробанк”нинг яна бир ходими мижозларнинг 150 миллион сўмини ўғирлагани аниқланди
16 Eylül 2020 - 13:09 'да юкланди ва 253 марта ўқилди.

“Агробанк”нинг Фарғона вилояти Сўх тумани филиалида мижозларнинг пластик карталаридан 150 миллион сўмдан ортиқ пул ўғирлаган банк ходими Жавоҳир Тўраев (исм-шарифи ўзгартирилган)га нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Бу ҳақда хабар берган Олий суд матбуот хизмати Тўраев айнан қандай жазога ҳукм қилингани ҳақида маълумот бермаган. Расмий билдирувда айтилишича, у “Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «а» банди (такроран ўғрилик содир этиш) билан айбдор деб топилиб, қонуний жазога ҳукм этилган. Асосий жазога қўшимча равишда унинг молия-банк фаолияти билан шуғулланиши ва тизимга ишга жойлашиши чекланган. Айбдор тергов жараёнида ўзи келтирган зарарларни қоплаган”.

Билдирилишича, “Агробанк”нинг 1-тоифали мутахассиси бўлган Жавоҳир Тўраев 2017 йил март ойидан 2019 йил июлигача жами 60 нафардан ортиқ мижознинг иш ҳақи, пенсия ва нафақаларидан иборат 102 060 937 сўмни талон-торож қилган. Бу ҳолат аниқланганидан сўнг, банк раҳбарияти ҳуқуқ-тартибот тузилмаларига мурожаат қилмай, Жавоҳир Тўраевни кадрлар бўлимига ишга ўтказган.

Кадрлар бўлимида ишлаш жараёнида ҳам у мижозларнинг пулларини ўғирлашда давом этади ва 2019 йил 5 ноябрга қадар у талон-торож қилган маблағ 150 миллион сўмдан ошиб кетади. Шундан кейингина жабрланувчиларнинг мурожаати асосида Жавоҳир Тўраевга нисбатан жиноят иши қўзғатилади.

“Агробанк” ходимларининг мижозлар ҳақига хиёнат қилаётгани тўғрисидаги хабарлар матбуотда тез-тез пайдо бўлади. Жумладан, Озодлик радиоси 2019 йилнинг сентябрида Андижон вилоят, Избоскан туманида “Агробанк” ходими 245 нафар ўқитувчи номига кредит расмийлаштириб, 735 миллион сўмни ўғирлагани ҳақида хабар берган.

Бундан ташқари Наманганда қарийб 100 миллион сўмни, Жиззахда 105 миллион сўмни талон-торож қилган “Агробанк” ходимларига нисбатан жиноят ишлари очилгани хабар қилинган.

Манба: ozodlik.org

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube