Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Хитой мусулмонлар ташланган лагерларни ҳимоя қилди, Ғарб ўзи бориб уйғурлар ҳолини кўрмоқчи

Хитой мусулмонлар ташланган лагерларни ҳимоя қилди, Ғарб ўзи бориб уйғурлар ҳолини кўрмоқчи
18 Eylül 2020 - 18:11 'да юкланди ва 527 марта ўқилди.

Хитой ҳукумати Шинжон-Уйғур бўлгасида мусулмонларга нисбатан юритаётган ўз сиёсатини ҳимоя қилиб чиқди.

АҚШ уйғурларнинг мажбурий меҳнати туфайли етиштирилган Хитой маҳсулотлари импортига чеклов киритиши ортидан Хитойнинг ушбу баёноти янграмоқда.

Ғарб давлатлари Шинжондаги бир миллиондан кўп мусулмон ташланган зиддиятли лагерларни ва уйғурларга нисбатан юритилаётган Хитой сиёсатини танқид қилишади.

АҚШ Шинжондаги жамлоқларни ҳатто концентрацион лагерларга ўхшатган.

Лекин Хитой уларни қайта тарбиялаш ёки касб-ҳунар марказлари, деб атайди.

Пекин чиқарган сўнгги ҳужжатларга кўра, миллионлаб ишчилар бу марказларда касб-ҳунар ўрганиб, фойда кўришган.

Хитойга кўра, касб-ҳунар ўргатадиган айни марказлар камбағалликка қарши кураш ҳамда ишсизликни бартараф этиш учун муҳим.

Хитой эълон қилган ҳисоботда айтилишича, “Шинжонда янги давр учун зарур билимли, малакали ва инновацион ишчи кучлари яратилди”.

Унга кўра, одамлар Хитой тили (Мандарин тили), касб-ҳунар ва шаҳар ҳаёти учун зарур малакани олишган.

Хитой ҳужжатига биноан, эндиликда қишлоқликлар ҳам давлат ёрдами билан ўз тижоратларини бошлашмоқда ва завод-фабрикаларда ишлай бошлашган.

Мактабми ё турма?

Ушбу лагерларда бўлиб чиққан мусулмон уйғур ва қозоқларнинг айтишича, у ерлар мактаб эмас, турмани эслатади.

Одамлар уйғур ёки қозоқ тилида гапириши, Исломий фарзларни бажариши мумкин эмас.

Аёлларнинг сочлари кесиб ташланади ва рўмоллари ечиб олинади.

Эркакларнинг эса соқоли қиртишланади ва хонадошлар бир-бири билан ҳам гаплашиши ҳам чекланади.

“Тутқунлар ҳамма жойда ҳар доим махсус камералар орқали кузатиб турилади” – деган лагерда бўлган ёш мулла Би-би-си билан суҳбатда.

“Ҳатто уйини соғиниб йиғлаганлар жазоланган. Бошимизни кўрпа билан ёпиб йиғласак, соқчилар келиб олиб ташлашарди”.

“Калтак кўтарган соқчилар ҳожатхонага бориш учун 2 дақиқа вақт беради” – дейди бир неча ой лагерга ташланган Гулзира исмли аёл – “Аёл кишини ҳам шундай хўрлашадими…”

Гулзиранинг айтишича, легардан чиққанидан кейин ҳам бир неча ой мажбуран қўлқоп тикадиган фабрикада ишлатилган.

Инсон ҳуқуқи ё манфаат?

Шинжонда бўлган фаолларга кўра, уйғурларнинг маҳалла ва ҳатто уйлари ҳам доимий кузатув остида.

Ҳозирда лагерлардаги қатор диндор уйғурлар эса узоқ йилларга ҳукм қилинаётгани билдирилади.

Ёшлар лагердан сўнг бир неча ойлаб мажбуран завод-фабрикаларда ишлатилади.

АҚШ айнан шу учун ҳам Шинжонда ишлаб чиқарилган пахта ва памилдори маҳсулотлари импортига тўсиқ қўймоқда.

Хитой мажбурий меҳнат йўқлигини таъкидлади.

“Мажбурий меҳнат деган гап йўқ жойдан тўқиб чиқарилган уйдирма. Америка ва баъзи Ғарблик ташкилот ҳамда шахслар ўйлаб топишмоқда” – деди Хитой Ташқи ишлар вазири воизи Ванг Венбин.

“Баъзи америкаликлар ўзини гўё Шинжондаги миллий озчиликларга ғамғўрлик қилгандек кўрсатади., аммо уларнинг тақиқлари бу минтақа тараққиётига зарар етказади”.

“АҚШ сиёсий манипуляцияни тўхтатиши керак” – деган Хитой ТИВ воизи.

Пекин вакилларининг айтишича, АҚШ уйғурлар масаласини баҳона қилиб, аслида Хитой манфаатларига зарба бермоқчи.

Ғарб Шинжонга бормоқчи

БМТ ва Европа Иттифоқи вакиллари Шинжонга бориб, уйғурларнинг аҳволини ўз кўзлари билан кўриш ниятида.

Пекиннинг айтишича, ЕИ вакиллари Шинжонга бориши мумкин, лекин олдиндан (Хитойга қарши) айблов хулосаси чиқариб олиб, кейин текширув ўтказишларига Хитой қарши.

Айни пайтда, БМТ вакиллари кўра, улар Хитой ҳукумати билан уйғурлар масаласини мубояса этишни тўхтатишмайди.

“Хитой ҳукумати узайтирган таклифга мувофиқ биз қачон шарт-шароит тўғри келса, Шинжонга боришни муҳокама қилаяпмиз” – деди БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий Комиссари Мишель Бачелет.

Уйғур мусулмонлари масаласи бугун Хитой ва Ғарб ўртасидаги муҳим баҳс мавзусига айланган.

Сўнгги пайтларда АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо можаролари ва иқтисодий зиддиятлар ҳам кучаймоқда.

Коронавирус борасида юзага келган ҳолат ҳам вазиятни янада таранглаштирди.

Дунёнинг икки энг йирик иқтисоди ва улкан қудратлар ўртасидаги тортишувларда эса бугун уйғур мусулмонлари масаласи тобора катта аҳамият касб этиб бормоқда.

АҚШ вакиллари Марказий Осиё давлатларини ҳам Хитой сиёсатига қарши ўз тарафларига ўтишга чорладилар.

Лекин минтақа давлатлари бугун Хитой кредит ва сармоясига муҳтож ҳамда Пекин олдида қарзлари ҳам оз эмас.

Нафақат Марказий Осиё, балки дунёдаги Хитой ёрдамига эҳтиёжманд кўплаб камбағал давлатлар ҳам, Хитой билан муҳим тижорий ришталарга эга қатор бадавлатлар ҳам Пекинни танқид қилишаётгани йўқ.

Манба: bbc.com/uzbek

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube