Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Улуғбек Турсунов Тошкент шаҳри ИИББ бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимидан олинди

Улуғбек Турсунов Тошкент шаҳри ИИББ бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимидан олинди
22 Eylül 2020 - 22:59 'да юкланди ва 868 марта ўқилди.

Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Муҳиддин Жўраев Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, деб хабар қилмоқда ўзбек нашрлари. Хабар қилинишича, Муҳиддин Жўраев ушбу лавозимдаги Улуғбек Турсуновнинг ўрнига келган.

Тайинланишидан олдин Жўраев Қўқон шаҳри ИИБ Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган. 2016 йилдан 2018 йилгача бўлган даврда Жўраев Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, ундан олдин икки йил давомида Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани ИИБ бошлиғи сифатида ишлаган (2014-2016).

Таъкидлаш керакки, унинг таржимаи ҳолида акс этган Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани ИИБ бошлиғи сифатида кўрсатилган вақт мобайнида милиция томонидан саҳналаштирилган «фоҳишахоналарни фош қилиш» натижасида мусодара этилган мол- мулкларнинг участка милиционерларига берилишига оид юзлаб амалиётлар уюштирилган. (Бу ҳақда бу ерда ва бу ерда).

Демак, тизимли тарзда юзлаб тошкентликларнинг хонавайрон қилинишига раҳбарлик қилган одам яна юқори лавозимни эгаллаган.

Президентнинг тўнғич куёви Ойбек Турсуновнинг акаси, полковник Улуғбек Турсуновнинг лавозимидан бўшатилишига сабаб, афтидан, куёвнинг президент қизи билан никоҳи масаласига дахлдордир. Бу ҳақда миш-мишлар йил бошидан бери Тошкентда тарқалмоқда.

Уларга кўра, Саида Мирзиёеванинг янги туғилган фарзандининг отаси Ойбек эмас, балки яқинда у кўп вақтини бирга ўтказган аллақайси амалдордир.

Шуниси эътиборга лойиқки, унинг фотосуратлари орасида бахтли отанинг боласи билан тушган сурати йўқ. Ушбу можаро ва силсилаларнинг барчаси ижтимоий медианинг ўзбек сегментида қизғин муҳокама қилинмоқда.

Улуғбек Турсуновга келсак, у 2017 йилнинг апрелидан буён шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.

Бизнинг маълумотларга кўра, у сўнгги пайтларда ўнгу сўлидаги бизнесни ёки ўзига ёққан ер участкаларини тортиб олиш билан фаол шуғулланган.

Унинг иштирокидаги энг машҳур воқеа 2018 йили содир бўлган. Ўшанда милиция ёғ-мой маҳсулотлари, жумладан, ўсимлик мойи ва совун инлаб чиқаришга ихтисослашган, 1500 ишчиси бўлган «Интеграл инвест» корхонаси эгаси, тошкентлик ишбилармон Жаҳонгир Умаров  гиёҳвандлик моддалари ташлаб қўлга олинган эди.

2018 йил 22 январь куни Тошкент шаҳри ИИББ жиноят қидирув бошқармаси катта тезкор ходими Фатҳиддин Нуриддинов бошчилигидаги 10 дан ортиқ қора ниқобли “Интеграл инвест” компанияси офисига бостириб киришади.

Амалиётни жиноят қидирув бўлими вакили, тезкор ходим Азим Маҳмудов бошқарган. Тинтув пайтида офисдан бир неча грамм қорадори моддаси “топилган”.

Умаров ҳибсга олинган ва ўн бир кун давомида Тошкент шаҳри ИИББда ҳибсда сақланган. Ҳибсхонада терговчи Жасур Ёқубов, Нуриддинов ва яна бир қанча шахслар бошчилигида у “айби”га иқрор бўлиши учун қаттиқ калтакланган.

Бироқ тадбиркорнинг ҳимоячиси ўзининг “махсус амалиёти” билан мақтанган Нуриддиновнинг аудиоёзувини ундириш орқали ўз мижози айбсизлигини исботлашга муваффақ бўлган эди.

Нуриддинов, Ёқубов ва пойтахт жиноят қидирув бошқармасининг катта тезкор ходими ишдан бўшатилди, ўнга яқин милиция ходими интизомий жазога тортилди – жинояти учун эмас, балки Умаров ишини тергов қилишдаги “хатолари” учун.

Умаровнинг айбсизлиги очиқдан-очиқ кўриниб турганига қарамай, 25 август куни Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани жиноят ишлари судида Зафар Бобонов раислигида ўтган суд уни гиёҳвандлик моддаларини сотиш мақсадида ноқонуний сақлаганликда айбдор деб топди ва 5 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Шунга қарамай, сўнгги мақолаларимизда ёзганимиздек, иш бахтли якун топди: тез орада Умаров кассация мажлисида суд залидан озод қилинди.

Бироқ уни тағин қамоққа ташлашди ва фақат 2019 йилдан кейин озод қилинди. Ўшанда унинг «буюртма» қилинишига оид асосий сабаблар, балки қўрқув боис Умаровнинг қариндошлари томонидан илгари очиқланмаган сирлар бизга аён бўлди.

Биздаги маълумотларга кўра, бу Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, президент Мирзиёевнинг катта куёви Ойбек Турсуновнинг укаси Улуғбек Турсуновнинг буйруғи билан мамлакат ёғ-мой соҳасини эгаллаш йўналишида амалга оширилган.

Айнан у ИИББнинг бутун бир жиноят қидирув бошқармасига топшириқ берган (Нуриддинов эса бор-йўғи гиёҳвандлик моддаси ташлаш ва Умаровни қийнаш билан боғлиқ “махсус операция” иштирокчиларидан бири бўлган). Жиноят фош этилгач, у “форма кийган бўрилар”нинг жиноий таъқибидан омон қолган.

Жаҳонгир Умаров иши бўйича барча ҳаволалар бу ерда.

Қўшимча қиламизки, биз юқоридаги миш-мишларни на инкор, на тасдиқлай олмаймиз, Ойбек Турсуновнинг ўзи ҳозир Москвада ўтирибди.

Афтидан унинг оиласи мавқеи борган сари пасайиб кетмоқда, аммо юқорида қайд этилган ака-укаларнинг отаси Ботир Турсунов ҳали ҳам Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раҳбарининг ўринбосари бўлиб қолмоқда.

Азия терра” нашридан “Элтуз” таржимаси

Манба: eltuz.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube