Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Жамоатлар орасидаги ўзаро нафрат хусусида

Жамоатлар орасидаги ўзаро нафрат хусусида
28 Eylül 2020 - 10:57 'да юкланди ва 445 марта ўқилди.

Бундан ўн йиллар аввал Пиримқул Қодировни “Юлдузли тунлар” асарини ўқиган эдим. Романда Бобур шиалар пешвоси бўлган Исмоил подшодан ёрдам олади. Ўз юртига шиаларни бошлаб келгани учун халқ Бобурдан воз кечгани, натижада шиа ва сунний можароси авжига чиққани айтила туриб, Абдураҳмон Жомийдан икки мисра байт келтирилади. Байтни маъноси “Мендан “шиамисиз ёки сунний?”, деб сўрашади. Шукрки, мен шианинг ити, суннийнинг эшаги эмасман”, дейди Жомий.

Ўша вақтларда Жомийни икки пулга қиммат одам бўлган экан, Шиа ва Суннийларни фарқига бормас экан, мен буни ҳурмат қилиб ётибман, деб ўйлаб, Жомий гўрига ғишт қалаган эдим. 

Вақтлар ўтиб, Жомий ҳақ бўлганлигига амин бўлдим. Бу гапларим учун мени айблашга, тошбўрон қилишга шошилманг. Эринмасангиз қуйидаги мулоҳазаларимни ўқиб чиқинг. 

Ҳар бир дин вакили, ўз динини тамсил этади. Бошида насронийларни қалпоғини кийиб олган поп кимдир билан зино қилаётган бўлса, “Ана, насронийни аҳволи”, дейди. Яҳудийни дўпписини кийиб олиб, одамларни қатл қилаётган бўлса “Ана, яҳудийни ифлослиги”, дейилади. Худди шундай бир мусулмон одамларни ноҳақдан ўлдирса , зулм қилса, сўкса, ҳақоратласа, зино қилса “Ана, мусулмонни аҳволи”, дейилади. Биз кўча кўйда эшитиб ўрганган “Рўмолликларни кўряпмиз. Соқол қўйган биттаси анувми, маҳаллани домласига юз минг сўм берсанг эрталабгача ўтириб Қуръон ўқийди”, каби гаплар бизга қанчалик оғир ботса ҳам қайсидир мусулмон сабаб айтилаётган бўлади. Қалби “кристално чисталар” бекорга “факт” қилиб бу гапларни келтирмайди. 

Оми, жоҳил, илмсиз одам дин номидан гапираётган инсонларни диндор деб билади. Мен атеист, насроний ёки яҳудийлар ҳақида гапирмаяпман. Мен оддий мусулмон бўлиб туғилган, динга энди қизиқа бошлаган ёки ақли намозини ўқиб, рўзасини тутиб, иложи борича динига амал қилмоқчи бўлаётган мусулмонлар ҳақида гапиряпман. Бири чиқиб Мотурудийликга даъват қилади. Бошқаси Хизбга. Кейингиси Салафийликга. Ҳар ким ўз йўлига даъват қилганида, ҳақ аҳли ботилдан ажраб, одамлар ҳақни билиб, ҳаққа эргашар эди. Аммо ҳар бир мазҳаб, ҳар бир жамоатни мақсади ҳақ эмас, ўзини ҳақлигини исботлаш ва қолганларни ҳақоратлаш, ерга уриш бўлар экан аҳвол ҳозиргидай бўлади. 

Жуда узоқ вақтдан бери Мотурудий, Ҳизбий ва Салафийлар ўртасида (баҳс-мунозара, дейишга тил бормайди) ҳақорат ва ифлос йўл билан мунозара кетяпти. Бир четдан, ҳеч кимни жамоатида бўлмай туриб, иложи борича холис кузатган одам сифатида айтаман: Шармандасизлар! 

Шахсларга тўхталишни истамайман. Аммо бу баҳс жамоатлар орасида эмас, уч-тўртта шахслар орасида бўлгани сабаб, алоҳида тўхталиб ўтаман. 

“Ҳизбут таҳрир” жамоасини бугунги кунда тамсил этаётган инсон аввалида “Мен ҳизб эмасман. Мен оддий одамман”, деб ҳизб манҳажи бўйича тақийя қилиб, ўз позициясини яшириб даъват қилди. Ҳаммаси яхши эди. Умумий, ҳақ гапларни гапирди. Ихтилофлик масалаларга киришмади. Шу учун тингловчилар орттирди. Эшитувчилари бир мунча кўпайиб, танилганидан сўнг асл мақсадга ўтди. Ҳизблигини очиқ гапирди. Энг ёмони ихтилофларга киришиб, фитна чиқара бошлади. Шайхни маломат қилди. Табиийки шайх тарафдорлари унга ташланди. Бориб, бориб шунга амин бўлдимки, уни ҳам оппонентларидан заррача фарқи йўқ экан. Менинг наздимда, Оғзи шалоқ, ҳақорат қилувчи, ҳаммани айбловчи бир одамга айланди. 

Шайх тарафдорлари номидан ҳамма таниган, онлайнчи байроқни кўтариб чиқди. Бу одамга кўп тўхталишни кераги йўқ. Зотан, ҳамма кимлигини билади. Оғзи шалоқлиги, ҳукумат позициясидалиги ва ўзидан бошқа ҳаммани ҳақоратлаши билан машҳур бўлган шахс. У “Ҳизбчилар” билан соатлаб, соатлаб эфир қилиб, иккаласи бир-бирини ҳақорат қилса, мухлислари сўкди. Иккиси сўкинишса, мухлислари бир-бирини кофирликда айблади. 

“Ҳизбчилар” Шайх Муҳаммад Содиқ билан чекланиб қолмади. Содиқ Самарқандийни бир йил аввал ҳизб ҳақида гапирган гапини топиб, ўшани пиар қила бошлади. Қизиқ тарафи, нимага бир йил аввалги эфирларида гапирмаган гапини, бир йил ўтиб эслаб қолди? Нимага ўша вақтда жим турди? Хуллас, кимлардир миссиясини бажарди. Ўртага бир парча нажосатни ташлади. Ҳаммани ўшанга қараб тортди. Мотурудийси ҳам, Салафийси ҳам аралашди. Зеро, мақсад ҳам шу эди. Ҳаммани ўзига қаратиш.

Қора пиар ҳам пиар. 

Учинчи тараф Салафийлар. Баҳс-мунозарадан, пиардан, ҳақоратлардан узоқ турадиган, юқоридаги шахслардан анча катта бўлган одам. Афсуски у кишини ҳам тортишга уринишлари бесамар кетмади. Ўз наздидаги жамоатни залолатда эканлигини айтиш билан кифояланди. Аммо тинимсиз у киши ҳаққига айтилаётган ҳақоратлар атрофидагиларни тўсиб қола олмади. Катта бир сайт жамоаси ўз платформасини ҳизбларга қарши бир шахс учун минбар қилиб бермаганида, мени наздимда яна бир поғона кўтарилар эди. Афсуски, шахсий ғараз ишга аралашди. Салафийлар номидан бир аҳли илм минбарни олиб, ҳизбларга раддия берди. Раддия ҳақоратларсиз ва шахслар муҳокамасисиз яхши ўтди. Тўғри ёки нотўғрилиги, туҳмат ёки туҳмат эмаслиги бошқа масала. Диний савияси борлар баҳо бериб, талашаверади қолганига. Сўнгига бориб, у киши ҳам адашиб кетди. Ҳизб эмас,  мақсад шахсларга қараб кетди. 

Салафийлик манҳажидаги энг ашаддий фитна уяси бўлган шахсларга бу жуда қўл келди. Энди улар  Мотурудийларни ҳам, Ҳизбларни ҳам аямай ҳақорат қилиб, масхаралашга ўтди. 

Бўлиб ўтган воқеаларни кўп ҳам тасвирлашга ҳожат йўқ. Ҳамма кўриб, билиб турибди. Холис одамлар безор бўлгани бор гап. Қалбида дин ғами борларни ичи оғриётгани ҳам бор гап.

Бир-бирини кунлаб, ҳафталаб ҳақорат қилади. Кейин бири чидай олмай фаҳш гаплар билан сўкиб юборса, “Ана, сўкди. Мана буни аҳволи”, деб байроқ қилиб кўтариб юради. Сени шунча ҳақоратларинг, онаси қолмай, хотини қолмай масхаралашларинг эвазига “Маша Аллоҳ биродар, боплабсиз”, дейишини кутганмидинг? Ҳаммаларинг экканларингни ўряпсизлар. Бундан ортиғига лойиқ эмассизлар.  

Пайғамбар алайҳи салом умрлари давомида бирортани ҳақорат қилганлари ҳақида ўқиганмисиз? Бирорта инсонни онаси, отаси, хотинини қўшиб масхара қилганлариничи? Ҳақни ботил йўл билан, бошқалар эътиқодини камситиш билан еткизганларига бирорта далилингиз борми? 

Саҳобалар, тобеинлар сизлар каби онани, хотинни, эркакни шарафи бўлган нарсаларни қўшиб, ўртага ташлаб баҳс қилишганми? Сизларни услубларинг, гапириш маданиятларингни кўриб одамни кўнгли беҳузур бўлади. Баъзи вақтларда эса жирканиб кетаман. 

Бирор ёпиқ гуруҳда, бириларингни гўштларингни бошқаси еса алам қилмас эди. Ҳаммага масхара бўлиб, атеистлар, динсизлар ва бошқа дин вакиллари олдида кулгига қолаётганларингдан хабарларинг борми? Йўқ, сизларга аҳамияти йўқ. Ўз шахсий манфаатларинг, ўз сиёсий мавқеларинг ҳамма нарсадан, инсондан, шарафидан, диндан, иймондан устун туради. Сизларни бирорталарингни мақсадларинг ҳақни етказиш эмаслигига гувоҳман. Зеро, ҳақни етказишни истаган одам клиэнтни қочирмайди. Уни ҳақоратламайди. Ҳайдамайди. Савдогарни мақсади маҳсулотини сотиш бўлади. “Клиэнт всегдо прав”, дейди. Яхши гапиради. Нимага? Сотса – фойда. Сизлар агар даъватни етказиш, инсонларни ҳаққа чақиришни мақсад қилганларингда савдогар каби ҳар бир инсонга яхши муомала қилиб, ўзларингдагини етказишга уринар эдингизлар. 

Минг афсуслар бўлсинки, мақсад бекорчиликдаги вақтни ўрнини тўлдириш, ўзини пиар қилиш, мазҳабини реклама қилиш, сиёсий мақсадлари йўлида одамлардан фойдаланишдир. Сизларни наздларингда ҳадисдаги аробий кофир, фосиқ ва ҳавориждир. Чунки уни мазҳаби йўқ. У иймон келтирган. Намоз ўқийди. Рўза тутади. Қодир бўлса ҳажга боради. Моли нисобга етса закот беради, бўлди, тамом. Росулуллоҳ унга “шу ваъдангда турсанг жаннатий бўласан”, деганлар. Сизлар эса мазҳабларингга кирмадими? Бўлди, У – кофир, дейсизлар. Нега? Қаердан бунча жасорат? Бир оёғи жаннатда бўлган саҳобалар ўзида топмаган журъатни сизлар қаердан оляпсизлар?

Имом Мотурудийни, Марғилонийни китобларини ўқиганман. Муҳаммад Ибн Абдулваҳҳобни, Ибн Таймияни китобларини ўқиганман. Набиҳонийни китобларини ўқиганман. Ҳар биридан ўзимга керакли фойда, ўзимга керакли билимларни ўрганганман. Аммо сизлар бошқа мазҳабларни китобларини айбини топиш, шарманда қилиш, сиёсатларингга тарғиб қилиш учун ўқигансизлар. Худдики, шарқшунослар исломни танқид назари билан ўқиб, ичидан иллат ахтаргани каби. 

Оддий халқни фаросати етмайдиган масалаларни кавлаб юрасизлар. Мнг йил олдин долзарб бўлган ва натижада шуни орқасидан ихтилофлар юзага келган масалаларни бугунги кундаги энг глобал муаммо қилиб кўтариб юрасизлар. Каллани кўтаринглар, биродарлар. Қолоқ бўлиб, кигизга ёзилган китобларни ўқиб, дунё фанларидан хабарсиз қолиб, қачонгача ҳаммани олдида шарманда бўласизлар? 

Миллатни учдан бири калимани билмайди. Таҳорат қилишни билмайди. Мубоҳ нима, суннат нима, фарз нима ажратмайди. Аллоҳни танимайди. (Бу постни ёзганимга анча бўлган эди. Бугун тармоқларда тарқаган “Калимани биласизми?”, деган видео сўзларим исботидир. Аҳвол ачинарли даражада.)

Бошқа учдан бири диндан безор. Диндорларни бу ҳизбий, бу ваҳобий, бу мотурудий деб ажратмайди. Барчасини бирдай ёмон кўради. Барчасини потенциал террорист деб билади. Чунки ҳамма мусулмон рўмол дейди. Соқол дейди. Ибодат дейди. Шарият дейди. Мана шу нарсада улар билан келиша олмаймиз. 

Қолган учдан бири (сиз ва мен) Ўн саккиз бўлакка бўлиниб олганмиз. Бир-биримизни гўштимизни еймиз. Учдан икки одам билан курашиш, уларга динни етказиш ўрнига, бир-биримиз билан курашамиз. Кофирликда, мунофиқликда айблаб, янада бўлиниб, янада парчаланишни истаймиз. Парча-парча бўлиб ётибмиз. Нафратимиз қалбимизни кўр қилган. Яна қанча парчалансак хотиржам бўласизлар?

Сизлар Ҳизбийлар ақидада ақлга таянади. мотурудийлар Аллоҳга макон нисбат бермайди. Оҳод ҳадис ақидада олинади, деб ўтирганларингда сизлар билан бир жамият, бир тилда гаплашадиган одамлар қабрларга сиғиняпти. Дарахтлардан мадад сўраяпти. Авлиёлар қабри устида жонлиқ сўйяпти. Қайнота келини билан зино қиляпти. Бола отасини, она боласини сўйиб ташлаяпти. Мактаб ёшидаги қизлар туғиб, келинларни боласини отаси кимлиги номаълум бўлиб қоляпти. Давом этаверинглар. Бу гаплар сизларга фойдасиз эканлигини биламан. 

Аммо сизларни баҳсларингни кўриб, ким ҳақ экан, қайси бирига эргашай деб турган одамларга айтаман: Сизлар сохта ҳизбийларга ит, сохта мотурудийларга эшак, сохта салафийларга хачир бўлманглар. Аллоҳнинг дини булардан пок. Росулуллоҳни суннатлари булардан анча юқорида туради. 

Одамларга қараб динимизга эмас, динимизга қараб, сохталарга баҳо берилади. 

P.S кеча видеоси тарқаган Исхоқ домлани гаплари юқоридаги гапларни яна ҳам исбот қилади. Оғзидан чиқаётган шалоқ гаплар, минбарга хиёнат, мусулмонларга нафрат, ақлсиз, савиясиз гаплар билан бошқалар кулгисига сабаб бўлиш, мана, мана шу ҳақиқий даражамиз. Пешво, олим, аҳли-илмни аҳволи мана шу. Шундай бўлганидан кейин, табиий бу нарса муридларга, тарафдорларга кўчиб ўтади. “Турқу совуқларни” ёмон кўради. Ўз навбатида “турқи совуқлар” ҳам булардан нафратланади. Биргина сарой муллани гапи билан, катта жамоат ўртасида нафрат юзага келди. 

Ассаламу алайкум ҳаммага.

Саййид Ислом

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube