Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Баҳодир Файз: Тоғли Қорабоғдаги воқеаларга оид кузатишларим

Баҳодир Файз: Тоғли Қорабоғдаги воқеаларга оид кузатишларим
30 Eylül 2020 - 18:20 'да юкланди ва 648 марта ўқилди.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Нью-Йоркда фавқулодда йиғин ўтказиб, “Тоғли Қорабоғ” низосини муҳокама қилди. Бирлашган Миллатлар Хавфсизлик Кенгаши Арманистон ва Озарбайжонни “зудлик билан жангларга чек қўйиш” ва музокараларни бошлашга чақирди. Тоғли Қорабоғ ишғол қилинганига 30 йил тўлмоқда аммо шу пайтгача низо тинч музокаралар йўли билан ҳал қилинмади.

АҚШда яшаëтган публицист Баходир Файз бу можаро тарихи ва ечимларига оид ўз мулохазаларини Элтуз учун махсус ëзиб берди:

Баҳодир Файз: Тоғли Қорабоғдаги воқеаларга оид кузатишларим

Арманистон тарафидан қўллаб қувватланган ва ҳеч ким тарафидан тан олинмаган қуролли гуруҳ 30 йилдан бери Озарбайжон ҳудудлари ичидаги Тоғли Қорабоғ регионида ишғолчи ўлароқ турибди.

Тоғли Қорабоғ 90-нчи йиллар бошида Москва дастаги билан қуролланган армани жангарилари тарафидан ишғол қилинган, Озарбайжон тарихида “Ҳўжали қатлиоми” каби машъум фожеалар билан бизнинг ёдимизда. Аксар дунë давлатлари ва БМТ Тоғли Қорабоғ Озарбайжоннинг ҳуқуқий ҳудуди эканлигини тан олиб келади.

Фақат жанубий Кавказни назоратдан чиқаришни истамайдиган Россия эски империя ҳаёллари билан региондаки мавжуд муаммоларни янада чигаллштириб бир кризис ҳолига келтирди.

26 сентябр куни Арманистон тарафидан дастакланган жангариларнинг Озарбайжон аҳоли пунктларига ҳужуми янги тўқнашувларни бошлаб юборди.

Бу ерда иккита энг муҳим масалани таъкидлаб ўтсам: Арманистоннинг бу ҳужуми вақти-вақти билан кўриладиган оддий чегара можароларига ўхшамайди.

Иккинчидан, 1990-йиллардан фарқли ўлароқ, бу сафар Озарбайжон аниқ ҳарбий устунликка эга; агар Россия аралашмаса. (Исроил ва Туркияда ишлаб чиқарилган дронлар урушда Озарбайжонларнинг ҳаводаги устунлигини таъминлайди. Бундан ташқари мунтазам қўшинларда 66 минг аскар бор. Оғир артилерия, хусусан 500 танк мавжуд).

Россия Федерацияси Қуролли Кучлари 21 ва 26 сентябр кунлари “Кавказ-2020 машқлари” деб номланган йирик машғулот ўтказди. 80 минг шахсий таркиб, 250 та асосий жанговар танклар, 450 та зирҳли техника, 200 та қурол ва кўп ўқли ракета ташувчилар, жанговар самолётлар қатнашди.

Татбиқотда ракеталарга қарши ҳужум тизимлари билан машҳур С-400 ва С-300 ишлатилди.

Машғулотда собиқ иттифоқ республикаларининг рамзий қўшинлари ҳам қатнашган, аммо машғулотнинг бир қисми Арманистон ҳудудида ўтказилган, генерал Тигран Парванян қўмондонлигидаги арман кучлари машғулотда фаол қатнашган.

Озарбайжон эса Москванинг бу татбиқот таклифини қабул қилмади.

Озарбайжоннинг Россия таклифига рад жавоби, назаримда Путинни газаблантирган кўринади.

Арманистон сентябр ойининг бошидан Озарбайжонга қарши 1994 йилдан бери амал қилиб келинаётган сулҳ тартибини бузди. Россия машғулотларининг сўнгги кунида Арманистон Тоғли Қорабог атрофида ҳужумлар бошлади.

Россия машғулотларининг расмий асоси “аксилтеррорчилик фаолияти” эди. Аммо оғир қуроллар ва ишлатилган С-400 лар шуни кўрсатадики, Путин кучини намойиш қилиб, Кавказни ўзининг “орқа боғчаси” эканини кўрсатмоқчи.

Ҳуллас бу ҳужумларнинг орқасида Путин “шоу” турибди.

Аммо Озарбайжон эндиликда Совет империяси таркибида бўлган “содиқ мустамлака” давлат эмас.

Бугунги Озарбайжон нефт даромадлари билан мустаҳкамланди, армиясини модернизатсия қилди, қурол тизимларини Россия монополиясидан озод қилди.

Албатта собиқ империя ҳаёллари қураётган Путин учун бу жараёнлар олди олиниши керак бўлган бир таҳлика эди.

Тарихимиздан биламизки, Чор Россияси ҳам, Сталин ҳам “Пантуркизм” қўрқуви эвазига Кавказ ўлкаларидаги туркларнинг мавжудлигини тарқатиб юбориш ва Арманистонни кучайтириш сиёсатини олиб борди.

1914-1918 йилларда Озарбайжон Республикасининг майдони 140 минг квадрат километрни ташкил этар эди; Совет ҳукумати даврида 87 минг квадрат километргача қисқартирилди.

Озарбайжонда ва бизнинг Туркистон ўлкаларида Кирилл алифбосига ўтилди. Аммо Москва арман миллатчилигини сақлаб қолиш учун арман алифбосига тегмади.

Туркия ва Озарбайжон муносбатлари

Совет Иттифоқи қулаб, Озарбайжон мустақилликка эришгани натижасида Туркия ҳукуматлари, жумладан ҳозирги Эрдўғон иқтидори ҳам ҳар доим Туркия билан муштарак маданият, тил ва қон боғи бўлган Озарбайжон муносабатларида “икки давлат – бир миллат” стратегиясини қўллаб келди.

Туркия узоқ йиллардан бери Озарбайжон билан иқтисодий ҳамкорлик билан биргаликда, ҳарбий соҳаларда жумладан Озарбайжон армиясини замонавий “Инсонсиз ҳаво воситалари” дронлар, замонавий ҳарбий технология билан таъминлаб турди.

Туркия ва Озарбайжоннинг мудофаа соҳасидаги бу стратегик ҳамкорлиги, Шимолий Кавказнинг чуқурлашиб бораётган стратегик мувозанати Москва ва Ереван учун хавотирли бўлиб қолди.

Бу мувозанат 20-асрнинг бошларида бўлгани каби, 21-асрнинг бошларида ҳам Рус ва Арман параноясига сабаб бўлиб келди.

Бу иттифоқ тамаллари фақатгина қардошлик боғлари билан эмас балки тарихий Усмонли -Туркия-Озарбайжон тақдири билан чамбарчас боғлиқ эди.

Туркия учун Озарбайжон Туркиянинг шарқий дарвозаси, Туркия эса Озарбайжон учун ғарбий дарвоза ҳисобланади.

Бугун Туркия Тоғли Қорабоғ масаласига имкони доирасида дипломатик дастак бермоқда.

Албатта, Туркия давлат онги шуни талаб қилади. Бахтимизга Туркия бор.

Аммо, бизнинг мустақил деб атайдиган Турк давлатлари қардош Озарбайжонга дастак бўлишлари керак.

Озарбайжон, Қорабоғ масаласи бутун Турк дунёси ва Туркистон турклари масаласи бўлиши керак. Ўзбекистон, Қозоғистондан Татаристон, Ёқутистон туркларига кадар…

Турк жумҳуриятлари иқтисодий масалаларда, нафақат пул керак бўлганда қардош эканликларини эсламасликлари, балки ҳар доим, жадидчи боболаримиздан Исмоил Гаспирали айтганидек “Тилда, Фикрда, Ишда Бирлик” бўлишлари керак.

Биз учун туркларнинг яхлитлиги ва иттифоқининг давомийлиги муҳимдир.

Буюк турк файласуф шоири Зиё Гўкалп айтган каби, «Барча турклар бир армия, жангда қатнашмаган қочоқдир. Қадим ëзувларда айтилган каби урушдан қочган олчоқдир»

Манба: eltuz.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube