Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўзбекистон 1 октябрдан бошлаб барча халқаро авиа, темир йўл ва автойўл қатновларини қайта тиклади

Ўзбекистон 1 октябрдан бошлаб барча халқаро авиа, темир йўл ва автойўл қатновларини қайта тиклади
02 Ekim 2020 - 14:05 'да юкланди ва 477 марта ўқилди.

Ўзбекистон 1 октябрдан мавжуд карантин ва санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда авиация, темир йўл ва автойўл ўтказиш пунктлари орқали кириб-чиқишга рухсат берди. Бу борадаги қарор Республика махсус комиссияси томонидан 17 сентябрда қабул қилинган эди.

Айни пайтда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги тезкор штаби 29 сентябрь куни Россия-Қозоғистон давлатлараро чегараси жорий йилнинг 1 октябридан очилиши ҳамда Россиядаги Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон ҳудуди орқали ватанга қайтишлари мумкинлиги ҳақида сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда тарқалаётган хабарларни рад этган.

Республика махсус комиссияси томонидан 17 сентябрда қабул қилинган қарорида белгиланган Ўзбекистонга кириб келишнинг янги тартибига асосан 1 октябрдан бошлаб Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон ва Афғонистон билан чегарада жойлашган автойўл ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистонга кираётган шахслар коронавирусга ПЗР ёки экспресс-тест ёхуд антиген текширувидан ўтган ҳолда 14 кунга меҳмонхона ёки уй карантинига юборилади.

Сўнгги 14 кун давомида «яшил» давлатда (Хитой, Таиланд, Малайзия, Жанубий Корея, Грузия, Венгрия, Финляндия, Латвия, Австрия ва Япония) бўлиб турган шахслар Ўзбекистон ҳудудига тўғридан-тўғри киритилади.

«Сариқ» (Озарбайжон, Беларусь, БАА ва Европа Иттифоқи давлатлари, Буюк Британия ва Испания бундан мустасно) ҳамда «қизил» давлатлардан (қолган барча давлатлар) кириб келаётган шахслар сўнгги 72 соат давомидаги коронавирусга ПЗР тести манфий натижалари тўғрисида маълумотнома тақдим этган ҳолда Ўзбекистон ҳудудига киритилади.

Ўзбекистонга келаётган шахслардан 14 кун давомида меҳмонхонада ёки уй карантинида бўлиш мажбуриятини зиммасига олиш тўғрисида тилхат олинади.

Коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон 16 мартдан бошлаб хорижий давлатлар билан барча қатновларни тўхтатган эди.

Манба: ozodlik.org

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube