Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Қурол билан ишғол қилинган тупроқлар фақат қурол билан қайта олиниши мумкин

Қурол билан ишғол қилинган тупроқлар фақат қурол билан қайта олиниши мумкин
04 Ekim 2020 - 12:56 'да юкланди ва 790 марта ўқилди.

“Қорабоғ муҳаққақдирки, Турк Дунёсининг бир уятидир. Бу мавзуда энди хаёлпаратсликдан воз кечиш лозим, ҳақиқатнинг кўзига тик боқиш керак. Ҳақиқат эса шу: қурол билан ишғол қилинган тупроқлар фақат қурол билан қайта олиниши мумкин. Қорабoғ тугунини ечиш йўлида бугунга қадар қилинган турли даражадаги учрашувлар ва алоқалар сиёсий йўналишдаги бутун сай ҳаракатлар ҳеч бир натижа бермади. Аксинча, арманиларга ишғол этган тупроқларда янада мустаҳкамроқ жойлашув учун вақт қозонтирди. Қорабоғ ортиқ сиёсий эмас, ҳарбий масаладир.

Қарор бунга кўра олиниши керак.”.
(“Туркистон шуури”, 2013)

Муҳаммад Солиҳ

Швеция, Малмо шахри
10 август 2001 йил

ЎЗ ТУПРОҚЛАРИМИЗНИ ЎЗИМИЗ ФАТҲ ЭТАЙЛИК
(2001 йил Дунё Озорбойжонлари Қурултойида сўйланган нутқ)

Қийматли дўстларим,

Советлар Бирлигининг йиқилиши билан Турк Дунёси учун буюкбир имкон пайдо бўлди. Сўнгги 400 йил давомида бирлашаолмаган Турк қавмлари учун бир интеграцион имкони туғилганди.80 йилларнинг сўнгида биз иделаистлар Ягона Туркистон ва Туркдавлатлари конфедерацияси ҳақида тушлар кўра бошлагандик.Аммо бунинг бу қадар қийин бўлишини тасаввур қилмагандиктўғриси.

Энди шу манзарага боқинг, Туркистон давлатларининг бирбирига яқинлашуви у ёқда турсин, вақт ўтган сари бири биридан узоқлашмоқда, бир бирига бегоналашяпти. Чегараларга тиканли симлар тортилиб, паспорт назорати ва гумрук (таможня) тўғонлари қўйилмоқда. Бир сўз билан айтганда, улар ўртасида хитой девори юксалмоқда, бир Темир Парда босқичи бошланмоқда.

Оврупо давлатлари ўз ораларида ягона пул бирлиги ва ягонаиқтисодий майдон стратегиясини ҳаётга тадбиқ этар экан, бизнингақллилар ўз ўлкаларини дунёдан янада кўпроқ изоляция этмак учунғайрат кўрсатмоқдалар.

Ҳатто Совет даврида ўз ораларида бири бирига илтифоткўрсатган лидерларимиз энди бу хушмуомилаликни бир биригараво кўрмаяптилар, худди душман давлатларнинг лидерлари кабибир бирига ҳужум қилмоқда ва ҳақорат этмакдалар.

Ўлкаларининг чегараларини тиканли сим билан ўрaганларикаби уларнинг қалблари ҳам бир бирига нафрат билан ўралгандир.Ҳар бири битта золим, бир диктатор – зулм бобида бир бирлари иламусобоқа этадилар гуё. На инсон ҳақлари, на да бошқа бир қадриятуларни безовта қилмайди, аксинча, бу сўзларни сўйлаганкишиларнини масхара қиладилар. Иқтисодий жабҳада порахўрликва коррупция бу режимларнинг умуртқа суягига айлангандир.

Бунга Туркистонни ўз тъасир доираларида тутишни истаганбуюк қўшниларимизнинг ўйин ва интригаларини илова қилсак, шундай манзара ўртага чиқади. Сиз 55 милёнлик оч ва ялонғоч биржамиятнинг фуқоролар уруши томон шитоб билан юраётганининкўрасиз. Ҳолбуки, бизнинг орзуларимиз бошқа эди. БизТуркистонда беш мустақил давлат қурулажак, беш байроқБирлашган Миллатлар Ташкилотида ҳилпираяжак, қардошОзарбойжон ва Туркиянинг қўшилиши билан биз ҳам дунёда сўз соҳиби бўлажакмиз, деб xаёл қурган эдик. Аммо бўлмади. Дунё у ёкда турсин, ўз минтақамизда ҳатто сўз соҳиби бўлаолмадик.

Хитой ҳукуматининг уйғур қардошларимизга кўзимизнинголдида қатлиом уйғуламоқда, ёш фарзанларимизни террорист дея қатл этмоқда, бизнинг мустақил давлатларимиз раҳбарлари эса овозини чиқармайди, аксинча, бу зўровон билан иттифоқ қуриб, қотилга дастурхон ёзяптилар, қадаҳ уриштираяптилар.

Ироқ диктаторининг туркман қардошларимизга қаршиуйғулашга давом этаётган террор Турк Дунёсининг яна бирқонаган ярасидир. Бу мавзуда бизнинг Туркистонли лидерлердан ҳамдардлик кутмангиз, улар Ироқда туркларнинг мавжудиятини ҳам биламайдилар. Ироқ туркманларига реал кўмакни Туркия бериши мумкин. Бугунга қадар ҳам бъази ёрдамлар қилганини биламиз, аммо бу етарли эмас. Туркия, Ташқи сиёсатда Керкук масаласини Фаластин масаласидан муҳимроқ ҳисобламагунча минтақада ўз миссионини бажарган ҳисобланмас.

Бутун бу омадсизлкилар ичида бизнинг Озарбайжон нисбатан омадлироқ кўринмоқда. Албатта, озари турклари рафоҳга қовушди деяолмайман, иқтисoдий бўҳрон у ерда ҳам давом этмоқда, коррупция ва порахўрлик у ерда ҳам авжда, фақат Бакуда Тoшкентдаги каби профессорлар йўқсилликдан фаррошлик қилмайдилар, хотинлар болаларини бозорда қул каби сотмайди, сота олмас, ўзларига ўт қўймайдилар. Озорбайжонда демократия бор демайман, аммо у ерда давлатдан мустақил бир неча газета борлиги ҳақиқат. Мухолифат фаолиятлари таъқиқланмаган, Ўбекистондагидай ҳокимиятни танқид қилган мухолифатчи калтакланиб ўлдириламйди, мухолифат ҳатто сайловларга ҳам қатнаша олади. Бу жабҳада мустақил Озарбойжоннинг илкПрезиденти, оғамиз, дўстимиз раҳматлик Абулфайз Элчибейнинг меҳнатлари беҳуда кетмади, бугун Озорбойжон бир озгина демократик бўлса, бунда мутлақо у буюк инсоннинг ҳисаси бордир. Оллоҳ унга ғани ғани рахмат айласин!

Турк дунёси сендан рози, сен да ундан рози бўл, эй буюкидеалист!

Бир оғиз сўз Қорабоғ хусусида. Қорабоғ муҳаққақдирки, Турк Дунёсининг бир уятидир. Бу мавзуда энди хаёлпаратсликдан воз кечиш лозим, ҳақиқатнинг кўзига тик боқиш керак.

Ҳақиқат эса шудир, қурол билан ишғол қилнган тупроқлар фақат қурол билан қайта олиниши мумкин. Қорабoғ тугунини ечиш йўлида бугунга қадар қилинган турли даражадаги учрашувлар ва алоқалар сиёсий йўналишдаги бутун сай харакатлар ҳеч бир натижа бермади. Аксинча, арманиларга ишғол этган тупроқларда янада мустаҳкамроқ жойлашуви учун вақт қозонтирди. Қорабоғ ортиқ сиёсий эмас, ҳарбий масаладир.

Қарор бунга кўра олиниши керак. Қарорни ҳам сиз олишингиз керак, бошқаларнинг истагига кўра эмас, миллий манфаатларимиздан келиб чиқиб олиниши керак бу қарор.

Бу соҳада ва бошқа соҳаларда ҳам Ғарбнинг, бир Супер Куч ёки унинг рақибининг марҳаматини кутиш беҳуда вақтйўқотишдир. Фалончи ёрдам этмапти деб шикоят этмак ҳам маъносиздир. Бир миллатнинг мустақиллигини бошқа бир миллат ҳимоя қилмайди, қила олмайди. Бир миллатнинг кафолати унинг ўзидир, унинг истиқлолга бўлган ирода қувватидир.

Бу қувват, бу ирoда Турк миллатида мавжуддир. Бошимизни кўтарайлик, ўзимизни танийлик ниҳоят ва ўз тупроқларимизни ўзимиз фатҳ этайлик! ..

(10.08.01, Швеция, Малме. Туркия туркчасидан таржима)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube