Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Хоразм давлатининг сунгги кунлари

Хоразм давлатининг сунгги кунлари
05 Ekim 2020 - 14:39 'да юкланди ва 590 марта ўқилди.

Қадимий манбаларда Хоразм эрамбазм мамлакати, бешинчи иқлимнинг беҳиштий жаннатмакон юрти, Хейвақ унинг дорулумаро шаҳри, “Равнақи даҳр Хаварнаки”дур деб таърифланади.
Муҳаммад Раҳимхон Соний – Феруз (1845-1910) Хоразмнинг Қўнғирот уруғи хонларининг тўққизинчисидир.

1873 йилда у 29 ёшида эди. Чор Россияси қўшинлари Хоразмни вахшийларча босиб олгани унинг аччиқ қисматига айланди. Буюк Хоразмшохларининг барча бойликлари, кутубхоналари таланди. Бироқ Аллоҳ шундай илоҳий салоҳият ато этдики, Феруз қайтадан Кўҳна Арк ва Қибла Тозабоғ кутубхоналарини минглаган ноёб қўлёзма китоблар билан бойитди.

Феруз замони илму-фан, тарих, адабиёт ва санъат аҳлининг ҳунармандлар, бинокорлар, наққошлар, муҳрконлар, хаттотлар, шоир ва навозандаларнинг гуллаб -гуркираган замонига айланди. Ундан беш ўғил қолди.

Асқар тўра, Муҳаммадёр тўра, Саййид Абдуллахон тўра, Исфандиёрхон тўра, Ибодулла тўра, Муҳаммад Юсуф тўра.
Заминлар, замонлар шўровий ва фирқавий мафкура яккахокимлиги исканжасига эврилди.

1920 йилнинг 2- февралида қаттол замон большевойлари Кўҳна Арк тепасига, ўз байроғини тикладилар. Яна Хоразм халқи бошига қатағонликнинг қора шамшири туша бошлади. 1920 йилнинг 12 – июлида Ферузнинг ўн нафар зурриёди Россиянинг узоқ ўлкаларига , сўнгра Украинанинг Кривой Рог тошкўмир кони худудига ҳайдалди……

Бу шаҳзодаларни жоҳил большовойлар “Дешон” қалъани иккига бўлиб оқиб ўтган кичик ёпнинг Дошкўпригидан кемага ўтқазадилар, “Дешон қалъа”нинг девори тагидан сузиб ўтиб, Полвон ёпнинг Гамакўпригига олиб чиқадилар. Гамакўприк бандаргоҳидан сузиб кетиб, Полвон ёпнинг сақасидан Амударёга сузиб ўтиб, Хонқо бандаргоҳидан пароходга чиқариб олиб кетадилар. Шаҳзодаларнинг Гамакўприкка сузиб келгани хақида оналар оҳу зорини ифодаловчи “айтимчилик” марсия қўшиқлар тўқилган. Халқ ўз норизоликларини қўшиқларда ифода этганлар.

Хоразм зилли хор энди,
Аллоҳим бўлгай ёр энди….
Алвидо! Хоразмий шоҳим!…
Тугамас кўз ёшим, оҳим,
Энди ўрис ҳамма ёқинг,
Пачоқланди…..азиз бошинг……
Алвидо! Шахзодам энди….
Алвидо! Озодам энди…..
Қиёматга қолди дийдор,
Кўришмак йўқ!…амримаҳол….
Юртингни большовой олди,
Оқ сут барган онанг қолди..
Мен розиман, сен рози бўл,
Йўлларингда жоним толди……..

* * * * * * * * * * * * * * * * *

Хивани ўрис босдими, хаммани чопиб осдими?

Шаҳзодалар сургунда, ғам лойина ботдими?

Гамакўпир улоқдингми, шахзодамни узатдингми?

Большевой хонумонимни, ўтга ёқиб тутатдими?

Хон хазратнинг бахти ётди. Оналар қуёши ботди.

Мана шу каби аччиқ кўзёшларини тўккан халқ ўз хонтўраларидан ажралди. Юрт ўзгалар қўлида парчаланди, таланди, яксон қилинди. Мустақиллик қандай улуғ неъмат эканлигини тарихимизнинг мана шу каби мудҳиш варақларини варақлаганимизда чуқур англаймиз. Бу кунларга етказганига Аллоҳга беъадад шукурлар бўлсин! Ўтганларни руҳи шод бўлсин! Охиратлари обод бўлсин!

Латофат Абдримова

Манба: facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube