Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Қирғизистон: Конларни босиб олишяпти. Жээнбеков интервью берди. Ўшдаги митингда жанжал чиқди

Қирғизистон: Конларни босиб олишяпти. Жээнбеков интервью берди. Ўшдаги митингда жанжал чиқди
06 Ekim 2020 - 20:48 'да юкланди ва 733 марта ўқилди.

Қирғиз хавфсизлик кучлари 5 октябрь куни пойтахт Бишкек марказида тўпланган минглаб намойишчига қарши резина ўқлар, кўздан ёш сиздирувчи газ ва ёруғлик ҳамда шовқин тарқатувчи гранаталарни ишлатди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги манбаларга кўра, 6 октябрь, маҳаллий вақт билан соат 15:00 ҳолатига кўра, жами 686 киши жароҳат олган, 164 нафари шифохонага ётқизилган, 7 нафари жонлантириш бўлимида.

4 октябрда Қирғизистонда парламент сайловлари бўлди. Расмий баёнотга кўра, амалдаги президентга тарафдор “Биримдик” ва коррупцияда айбланган Раимбек Матраимов оиласига мансуб “Мекеним Қирғизстан” партиялари 24 фоиздан кўпроқ овоз олган.

Сайлов участкалари ёпилиб, натижалар эълон қилиниши биланоқ мухолифат норозилик билдирди, 5 октябрь куни 12 та партия тарафдорлари Бишкек марказий майдонига йиғилди.

Митинг тўқнашувларга уланиб, 6 октябрь тонггача давом этди, норозилар президент маъмурияти жойлашган Оқ Уйни эгаллади. Қамоқдаги собиқ ҳукумат раҳбарлари, жумладан собиқ президент Алмазбек Атамбоевни чиқариб олишди.

Ўзбекистон бу воқеалар ортидан, 6 октябрдан Қирғизистон ва бу давлат орқали борадиган учинчи давлатлар фуқароларининг киришини чеклади.

Бош вазирликка Садир Жапаров номзоди илгари сурилди

Қирғизистон парламентининг 6 октябрь куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари мажлисида депутатлар бош вазирлик лавозимига Садир Жапаров номзодини маъқулладилар. Ўша ернинг ўзида амалдаги ҳукумат раҳбари Қубатбек Бўрўновнинг истеъфога кетгани очиқланди.

Аввалроқ депутатлар парламент спикери Дастан Жумабековнинг истеъфосини қабул қилишиб, унинг ўрнига Миқтибек Абдилдаевни раис этиб сайлагандилар.

Спикер сайловидан сўнг парламент аъзолари бош вазирлик лавозимига Садир Жапаров номзодини кўриб чиққанлар. М. Абдилдаев журналистларга берган изоҳида депутатлар фақат С. Жапаровнинг номзоди учунгина овоз берганларини, эндиликда у парламентга янги ҳукумат тузилиши ва таркибини киритиши лозимлигини билдирган. Бироқ спикер бош вазирликка Садир Жапаров номзоди ким томонидан кўрсатилгани ва парламент янги бош вазир номзоди учун қачон овоз беришига аниқлик киритгани йўқ.

Бош вазирликка номзоди кўрсатилган Садир Жапаров 2017 йилда Иссиқкўлда губернаторни гаровга олганлик айблови билан қўлга олиниб, 2019 йили 10 йилга озодликдан маҳрум этилганди. Бишкекда ўтган тунда содир бўлган воқеалар ортидан С. Жапаров колониядан озод қилинган.

Парламентнинг навбатдан ташқари сессияси Бишкекдаги “Дўстуқ” меҳмонхонасида бўлиб ўтган. Мажлисда 20 дан зиёд депутат иштирок этган, бироқ спикер сайловида кўп депутатлар ишончнома орқали овоз беришган. Шу важдан М. Абдилдаев спикерликка 67 нафар депутат овози билан сайлангани айтилмоқда.

Бироқ Садир Жапаров номзодини бош вазир лавозимига кўрсатиш учун фақат мажлисда иштирок этган депутатларгина овоз берган.

Қирғизистон парламенти спикери истеъфо берди

Қирғизистонда парламент раиси Дастан Жумабеков истеъфога кетди. Бу ҳақда Бишкекдаги “Дўстуқ” меҳмонхонасида ўтаётган парламентнинг навбатдан ташқари мажлисида маълум бўлди.

Депутатлар Д. Жумабековнинг аризасини кўриб чиқиб, уни қабул қилишган. Мажлисда 20 дан зиёд депутат иштирок этган, бироқ кўп депутатлар ишончнома орқали овоз беришган.

Истеъфо ортидан депутатлар парламентнинг янги спикерини сайлашган, янги раис лавозимини “Бир Бўл” фракцияси аъзоси Миқтибек Абдилдаев эгаллаган.

Овоз бериш натижаларига кўра, М. Абдилдаев номзоди учун 67 депутат овоз берган. Эндиликда 120 нафар депутатдан иборат парламент бош вазир вазифасини бажарувчини сайлаши лозим бўлади.

6 октябрь кунги Бишкек бош майдонидан фоторепортаж

Бу майдонда 5 октябрь куни 12 та партия тарафдорлари норозилик намойишига йиғилди.

Митинг тўқнашувларга уланиб, 6 октябрь тонггача давом этди, норозилар президент маъмурияти жойлашган Оқ Уйни эгаллади.

6 октябрь куни эса кўнгиллилар яна майдонга йиғилди.

Кара-Кече конини босиб олишди

“Қирғизкўмур” давлат корхонаси Норин вилоятидаги Қара-Кече конини юздан ортиқ одам босиб олгани ҳақида хабар берди.

“Мавжуд маълумотларга кўра, конга ҳужум ва унинг босиб олинишини, “Саяқ” номи билан танилган криминал авторитет М. Қадирқулов уюштирган. Ҳужумчилар томонидан кон ғазнасидаги ишчилардан пул маблағлари ва кўмир маҳсулоти савдоасидан тушган ярим миллион қирғиз сўми миқдоридаги пул тортиб олинган”, деб хабар қилди ширкатга таянган Озодлик радиоси қирғиз хизмати.

Бунга қадар, Жалолобод вилоятининг Чотқол туманидаги Терек-Сой конида ишлаётган турк ширкати ҳам, маҳаллий аҳоли талаби билан, ишни тўхтатганини билдирган эди.

Sputnik нашрининг хабар қилишича, 6 октябрь куни мамлакатдаги олтин заҳираларининг 97 фоизини қазиб олаётган “Қирғизалтын” ширкатини ҳам, 50 га яқин номаълум шахс босиб олишга уринаётгани ҳақида хабар қилди.

Жээнбеков президентликдан кетмаслигини айтди

Қирғизистон президенти Сўўрўнбай Жээнбеков «Би-Би-Си» қирғиз хизматига берган интервьюсида ҳокимиятдан кетиш нияти йўқлигини яна бир карра таъкидлади.

У ўзининг “легитим президент” эканини айтиб, мамлакатда юзага келган вазиятда арбитр вазифасини ўташи лозимлигини урғулади.

“Мен – легитим президентман ва менга ҳам жуда кўп нарса боғлиқ”, деди у.

У сўнгги 24 соат ичида мамлакатда бўлаётган воқеаларни олдиндан тайёргарлик кўриб, уюштирилган тадбир, атади.

“Ҳозир музокаралар столига ўтириш ва мамлакатдаги вазиятни ҳуқуқий ўзанга қайтариш жуда зарурдир. Мансабларни тақсимлашадими ёки янги сайловларни ўтказишадими – бунинг ҳаммаси ҳуқуқий майдонда қилиниши лозим”, деди Жээнбеков.

Намойишда яраланган 7 киши жонлантириш бўлимида ётибди

6 октбярь, маҳаллий вақт билан соат 15:00 ҳолатига кўра, 5 октябр – 6 октябрь кунги намойишларда юз берган тўқнашувлар чоғида жами 686 киши турли даражада тан жароҳати олган.

Улардан 164 нафари шифохоналарга ётқизилган, 7 нафари жонлантириш бўлимида.

Миллий госпиталда 2001 йилда туғилган бир йигит вафот этди.

Ўшдаги митингда жанжал чиқди

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида 6 октябрь куни эрталаб бошланган митинг ҳалигача давом этмоқда.

Озодлик қирғиз хизмати мухбирининг воқеа жойидан хабар қилишича, юзлаб митингчи куни бўйи ҳокимият истеъфоси, сайлов натижаларининг бекор қилиниши ҳамда Ўшнинг собиқ мэри Мелис Мирзақматовнинг қайтарилишини талаб қилган майдонга 400 чоғли спортчи келбатли йигит келган.

Улар микрофон талаб қилиб, минбарга чиқишга уринган, бироқ митингчилар бунга қаршилик қилишган. Икки тараф ўртасида можаро келиб чиққан.

Бу гуруҳдаги йигитларнинг кимлиги, улар кимни дастаклаётгани ва нима талаб қилаётгани ҳозирча номаълум. Қайд этилишича, митингчилар Ўшнинг собиқ мэри Мелис Мирзақматовнинг келишини кутмоқдалар.

Унинг яқинларига кўра, Мирзақматов сўнгги йилларда истиқомат қилган Туркиядан Қирғизистонга қайтиш тадоригида. Бу орада мэрия биноси олдида бошқа бир гуруҳ одамларнинг митинги давом этмоқда.

Ҳукумат аъзолари қирғизистонликларга мурожаат қилди

Қирғизистонда ҳукумат аъзолари Бишкекда рўй берган сўнгги воқеалар ортидан мамлакат аҳлига мурожаатнома билан чиқди.

Улар ватандошларни “барқарорлик ва амалдаги қонунчиликка риоя қилиш”га чақирган.

Қонунчиликка риоя қилиш, мурожаатномада айтилишича, фуқаролар хавфсизлиги ва турмуш кечиришини таъминлаш учун давлат ҳокимияти идоралари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг узлуксиз ишлаши, иқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш важидан зарур.

Ҳукумат аъзоларига кўра, ҳозирда устувор вазифалардан бири “халқаро майдонда Қирғизистоннинг суверен, демократик ва ҳуқуқий давлат сифатида имижини сақлаб қолиш”дир.

“Биз Қирғизистон халқи томонидан зиммамизга юкланган масъулиятни ҳис қилган ҳолда, ўз мажбуриятимиз ва фаолиятимизни бажаришда давом этмоқдамиз”, дея билдирилган ҳукумат баёнотида.

Атамбоев яқинлари даврасида

Ижитмоий тармоқларда Қирғизистондаги қамоқдан чиқарилган собиқ-президенти Алмазбек Атамбоевниннг яқинлари билан тушган суратлари тарқалди.

Атамбаев Бишкекда парламент сайлови натижаларидан норози мухолифат тарафдорлари намойиши пайтида, норозилар томонидан қамоқдан чиқариб олинди.

Атамбаев шу йил июнида коррупция айбловлари билан 11 йилу 2 ой муддатга озодликдан маҳрум этилганди.

Ўзбекистон чегара қатновини чеклади

Ўзбекистон томони 6-октябрдан бошлаб, Қирғизистон ва бу давлат орқали борувчи учинчи давлат фуқароларининг мамлакатга киришини чеклади.

Қирғизистон Давлат чегара хизмати матбуот хизматига таяниб, АКИpress агентлигининг хабар қилишча, Ўзбекистонда бўлган Қирғизистон фуқаролари ва Қирғизистонда бўлган Ўзбекистон фуқаролари чегарадан ватанига ўтказилади.

Аммо, юк ташувчилар ҳаракати чекланмайди.

Икки давлат ўртасидаги чегара ўтказиш пунктлари шу йилнинг 1 сентябригача карантин боис ёпиқ турган, 1 сентябрдан очилган ва бунда қатнов санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда амалга оширилиши белгиланган эди.

Милиция билан тўқнашувда ҳалок бўлган йигит 19 ёшда эди

6 октябрга ўтар кечаси ҳалок бўлган йигитнинг шахси аниқланди. Бишкекдаги миллий госпиталь бош врачи Тўктўбай Маанаев Озодлик радиоси қирғиз хизматига норозилик намойиши пайтида милиция билан тўқнашувда жароҳат олиб, касалхонада ҳалок бўлган йигит 2001 йилда туғилган 19 ёшли йигит эканини билдирди. Аммо унинг исми сир тутилмоқда.

“Марҳумнинг икки оёғини портловчи модда юлиб кетган. Ҳозир унинг жасадини шаҳар моргига етказиб бердик”,-деди бош врач.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 6 октябрь куни эрталаб Бишкек марказий майдонида милиция билан тўқнашув пайтида бошидан оғир яраланган йигит вафот этганини билдирган эди.

Милиция билан тўқнашув пайтида жами 590 киши турли даражадаги жароҳатларни олган. Улардан 439 нафарига биринчи тиббий ёрдам берилди. 150 киши касалхонага ётқизилди, улардан 13 нафарининг аҳволи оғир аҳволда.

Қирғизистон президенти: Сайлов баҳонасида ҳокимиятни ағдармоқчи бўлишди

Қирғизистон президенти Сўўрўнбай Жээнбеков маҳаллий вақт билан соат 11да расмий баёнот билан халққа мурожаат қилди.

Президент ўз баёнотида айрим сиёсий кучлар ҳокимиятни ноқонуний босиб олиш ҳаракатини амалга оширганини, сайлов баҳонасида жамоат хавфсизлиги қўпол тарзда бузилганини таъкидлади.

“Шаҳар аҳолисининг тинч ҳаётига таҳдид қилинди. Тартиб соқчиларига бўйинсунмай, медикларни савалашди, биноларни вайрон қилишди. Қон тўкилмасин, бирорта фуқаронинг ҳаётига таҳдид қилинмасин деган мақсадда кучишлатар тузилмаларга ўқ отманглар деб буйруқ бердим. Шу вақтгача вазиятни кескинлаштирмаслик учун барча имкониятарни ишга солдик. Мамлакатнинг тинчлиги, жамиятнинг барқарорлиги ҳар қандай депутат мандатидан устивордир”,– деди президент.

Айни пайтда президент Қирғизистон халқини фитначиларга алданмасликка чақирди. Марказий сайлов комиссиясига эса, зарур бўлса, сайлов натижаларини йўққа чиқаришни тавсия қилди.

Бироқ бугунги кунда президентнинг қаерда экани маълум эмас.

Бишкекда норозилик намойишлари бошланиши ва Бишкекда йиғилган ўн минглаб норозиларга милиция томонидан зўравонлик ишлатилгани, резина ўқлар ва кўздан ёш сидирувчи гранатаналар отилгани ортидан Талас, Норин, Иссиқкўл вилоятларидаги ҳукуматнинг ишончли вакиллари (губернаторлари) истеъфога чиққанларини билдирдилар.

Мухолифат мувофиқлаштириш кенгашига йиғилди

4 октябрда ўтган парламент сайлови натижаларини тан олишни истамаган 12 партия лидерлари мувофиқлаштирув кенгашини ташкил этган эди.

Мазкур кенгашга сайловда расман ғалаба қозонган, аммо сайлов натижаларини тан олишни истамаган “Бутун Қирғизистон” партиясидан депутатликка номзод, Қирғизистон хавфсизлик кенгаши масъул котибининг ўринбосари, генерал Ўмурбек Суваналиев раҳбарлик қилмоқда.

Айни пайтда “Замондош” партиясидан депутатликка номзод Мелис Турганбаев Жазони ўташ хизмати раиси лавозимини қайта қабул қилгани ва бу лавозимда ишлаётгани, Бишкек шаҳри коменданти лавозимига мухолифатчи сиёсатчи генерал Курсан Асанов тайинлангани маълум қилинди.

“Халқ ҳокими” пойтахт Бишкекни бошқара бошлади

“Халқ мэри” сифатида Бишкек шаҳар ҳокими ваколатини бажаришга киришган Жўўшбек Қуёналиев муниципал хизматлар раҳбарлари билан учрашди.

Учрашувда пойтахт хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлаш масаласи муҳокама қилинди.

6 октябрда Жўўшбек Қуёналиев ҳоким лавозимига сайлангани хабарларда билдирилган эди.

Айни пайтда Бишкек шаҳар кенгаши депутати Канат Мусуралиев Бишкек мэри Азиз Суракматов лавозимидан бўшатилмаганини, бироқ унинг ҳозир қаерда экани номаълумлигини билдирган эди.

Ўш шаҳар кенгаши 6 октябрда мэр Таалайбек Сарибашовга ишончсизлик билдирди

Ўш шаҳар кенгаши депутатлари 6 октябрь куни навбатдан ташқари сессияга йиғилиб, шаҳар мэри Таалайбек Сарибашовга ишончсизлик билдирди.

Кенгашнинг 31 депутати бир овоздан мэрга ишончсизлик билдириш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.

Мэр вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида вице-мэр Соибжон Турдиев сайланди.

4 октябрда Қирғизистонда парламент сайловлари ўтказилган эди. Сайловда 16 партия иштирок этган. 5 октябрь куни сайлов натижаларидан норози бўлган 12 партия тарафдорлари Бишкек марказий майдонида митингга йиғилганлар.

Оқшомга бориб, милиция ходимлари майдондаги митингни куч қўллаган ҳолда тарқатган.

6 октябрь тонггача давом этган тўқнашувлар ортидан кучишлатар тузилмалар ходимлари таслим бўлган ва норозилар президент маъмурияти жойлашган Оқ Уйни эгаллаган эди.

Манба: ozodlik.org

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube