Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

КАТТАКОН ОЛИМ

КАТТАКОН ОЛИМ
07 Ekim 2020 - 19:53 'да юкланди ва 882 марта ўқилди.

2002 йили Андижонда Ғофур Ғулом юбилейига ташриф буюрган Тўра Мирзони олийгоҳ йўлагида қирғизистонлик талаба чиғаноқдек бўлиб кутиб турарди. Атрофини Наим Каримов, Қозоқбой Йўлдошев каби ўнлаб олимлар қуршаб олганди. Олийгоҳ ректори эса ҳушини йўқотгандай меҳмонларни ҳаммадан қизғонар, айниқса қаёқдаги ўшлик бир талаба қизга яқин йўлатмоқчимасди. Қиз ҳам ғайриоддий тарзда Тўра ака тўхтанг, сизда муҳим гапим бор деб жасорат кўрсатди кутилмаганда. Ходимларнинг вич, вич деб мурожаат қилишига ўрганиб қолган домла, йўлакнинг ўртасида шарт тўхтади. Қараса, жимитдек талаба қиз, Тўра ака, деб турибдию. Лаббай қизим, нима гапинг бор айт, деди. Мен ҳайрон қолдим, нимага сенлайди бу одам деб…Кейин билсам, Тошкент томонда ҳамма сен деркан кичикларни.

Бироз ҳижотлатомуз тарзда, “Сиз шу олимларнинг бошлиғи экансиз, бу бу йил ўқишни тамомлаб, Маҳжурий ижодидан илмий тадқиқот қилмоқчиман, ёрдам беринг, коттаконсизу”, дедим.

Домла эса ғижиниб турган ректорга ҳам, ёнидаги олимларга ҳам эътибор қилмай, “хўўўш коттакон бўлиб сенга нима қилиб берай”, деб сўради. Мана, танлаб ол шу ёнимдаги олимлардан бирини бойлаб берай, деди.

Шошиб, “йўўўў булариз бўмийди”, дебман.
Тўра ака қорнини ушлаб юриб кулар, олимлар ҳам менинг савдойилигимдан, соддадигимдан мириқиб кулишарди. Ректорнинг эса тоқати тугаб борарди.

Шунда, хўп қизим кимни раҳбар қиласан девди, Нажмиддин Комиловни сўрадим уялмасдан.
“Ўўўўўв, кечирасану мени тишим ўтмайди у одамга, вазирликда у одам, бошқасини айт”. деди.
Бўштобгина қилиб Иброҳим Ҳаққуловга ҳам тишингиз ўтмайдими, ўшатта сиз биланку доим, дедим.

“Бўлди, ол қаламингни, ёз рақамларни”, дедида ёддан бешта телефон рақамни шошиб айтиб берди. “Ибройимжонни уйи, ишхонаси, котибники,, мени уйим, ишхонам…. Топиб боргин, бир абжир шогирд топиб қўйдим, деб Ибройимжонга тайинлайман, унамаса менга кирасан, хўбми. Манзилниям ёз, кутаман, албатта боргин. Ахир мен коттаконману”, дея елкамга қоқиб йўлакдан шитоб юриб кетдилар.

Менинг шодлигимнинг чеки йўқ эди. Бордим, бир оғиз Тўра ака айтувди, мени шогирд қиласиз экан, десам, “ҳааа ўша ўшлик тоғ қизи сизми келинг”, деб дарҳол менга илмий раҳбар бўлишга розилик хатини ёзиб бердилар.

Йиллар давомида кўўўўп учрашдик, Тўра Мирзо домла билан. Ҳар доим ўшандай эътиборли, меҳрибон ва самимий эди, Аллоҳим раҳматига олсин. Кеча эса, жанозага бориб мен билган ўша коттакон одамнинг кичик уйида, домда яшаганини, қўли узун бўлгани ҳолда ҳашаматли уйи йўқлигини, камтарона ҳаёт кечирганини гувоҳи бўлдим.
Ўксиб ўксиб йиғладим.
Чин маънода олим, чинданам илмига содиқ, юраги коттакон инсон экан.

Мен вилоятдаги кичик олийгоҳнинг биргина кафедрасини бошқарсаёқ алламбало ҳовли жой, антиқа машина миниб юриши керак деган ўйда бўлганимдан жуда уялдим. Аёли ва қизларини кўриб, ҳавас қилдим, қандоғам олийжаноб инсон билан бир уйда яшашибди. Икки дунёси обод бўлсин, илоҳим…

Суратда, ўша омон омон кунларимизнинг бири. Қадрдон дугонам Хосият иккимиз буюк инсонлар, Жамол Камол, Тўра Мирзо ва ўзимизнинг домламиз Иброҳим Ҳаққулов билан жуда бахтиёрмиз.

Барно Исоқова

Манба: facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube