Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Қирғизистонда одам ўғирлашда айбланиб, узоқ йилга қамалган Садир Жапаров бош вазир этиб тайинланди

Қирғизистонда одам ўғирлашда айбланиб, узоқ йилга қамалган Садир Жапаров бош вазир этиб тайинланди
11 Ekim 2020 - 15:48 'да юкланди ва 563 марта ўқилди.

10 октябрь куни Қирғизистон парламенти, кучли эътирозларга қарамасдан, Садир Жапаровни Бош вазир этиб тайинлади.

Одам ўғирлашда айбдор деб тополиб, узоқ йилга қамалган Жапаров 4 октябрь куни бўлиб ўтган парламент сайловлари ортидан бошланган тартибсизликлар давомида қамоқдан олиб чиқилган эди.

9 октябрь куни Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков пойтахт Бишкекда фавқулодда ҳолат жорий қилиш ҳақидаги фармонни имзолаши ортидан пойтахтга ҳарбий техника киритилди.

Фавқулодда вазият жорий қилинишига қарамасдан, 9 октябрь куни тартибсизликлар давом этди.

Жапаров тарафдорлари собиқ президент Алмазбек Атамбаев ҳамда бош вазирликка рақиб номзод Омурбек Бабанов тарафдорларига қарата тош ва шиша идишларни улоқтирди.

10 октябрь куни Атамбаев Бишкекда оммавий тартибсизликлар ташкил этиш жиноят иши доирасида қўлга олинди. Атамбаев қайта ҳибсга олганидан кейин бир неча соат ўтиб, 120 нафар парламент аъзосининг ярмидан ками Жээнбековнинг Бишкек ташқарисидаги резиденциясида тўпланди.

Фақат 51 нафар депутат келган бўлишига қарамасдан, парламент спикери ўринбосари бошқа депутатлар ишонч қоғозларини бериб юборгани ва квота тўпланганини айтди.

Парламентнинг Жапаровни бош вазир этиб тайинлаш қарори қонуний экани ёки рақиб партиялар буни тан олиш-олмаслиги ҳозирча номаълум.

Жапаров аввалига президент Жээнбеков “мамлакат қонуний йўлга ўтиши билан” ўз лавозимидан кетиш ваъдасидан чиқишига умид қилишини айтди, аммо кейинроқ, президентга муддатининг охиригача ишлаш имконини бериш керак, деб ҳисоблашини айтди.

Манба: ozodlik.org

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube