Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Қуръони Карим маъноларини ўзбек тилига ўгирган шайх Алоуддин Мансур вафот этди

Қуръони Карим маъноларини ўзбек тилига ўгирган шайх Алоуддин Мансур вафот этди
13 Ekim 2020 - 18:24 'да юкланди ва 477 марта ўқилди.

Марказий Осиёдаги таниқли ислом олимларидан, Қуръони Карим маъноларини ўзбек тилига ўгирган шайх Алоуддин Мансур 13 октябрь куни 68 ёшида вафот этди.

Тошкентда оламдан ўтган уламонинг вафотига нима сабаб бўлгани маълум эмас.

Алоуддин Мансур 1952 йилнинг 1 майида қорасувлик диндор савдогар Холмансур Рустамбой ўғли хонадонида таваллуд топган.

Шогирдларига кўра, 7-8 ёшларидан Ислом асосларини ўрганишни бошлаган Алоуддин Мансур Марказий Осиёнинг турли шаҳарларида яшаган ва ўша даврнинг кўзга кўринган уламоларидан таҳсил олган.

Алоуддин Мансур Қуръон ва ҳадис илми билан бир қаторда тафсир, фиқҳ, тарих, фасоҳа ва балоғани, сарфу наҳвни (араб тили грамматикаси) ҳамда Ислом адабиётининг билимдони сифатида билинади.

Алоуддин Мансур номи ўзбек ўқувчилари ва кенг жамоатчилигига Қуръони Карим маъноларининг замонавий ўзбек тилидаги илк таржимаси асносида танилди.

“Шарқ юлдузи” журналининг 1991-1992 йил сонларида узлуксиз босилган таржима кейинчалик «Чўлпон» ва Ғафур Ғулом нашриётларида миллионлаб нусхада чоп этилди.

Қирғизистонлик уламо Ўзбекистондаги диний доиралар билан бирга, адабий давраларнинг ҳам фаол аъзоси бўлгани маълум.

Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол Алоуддин Мансур унинг ўзи бундан 7 йил аввал амалга оширган ва ҳануз чоп этилишига расмий рухсат берилмаган Қуръони Карим маъноларининг назмий таржимасига юқори баҳо берганини айтган.

Алоуддин Мансурнинг Ғаззолийнинг “Иҳёул-улумид-дин” Шубровийнинг “Унвонул-баён” асаридан қилган таржималари мухлислари ва китобхонлар орасида машҳур.

1994 йилда қурилган Қорасув шаҳридаги “Имом Бухорий” жомеъ масжиди халқ тилида “Алоуддин Мансур масжиди” номи билан танилган.

Алоуддин Мансур 2000 йили Қорасувда ташкил этилган “Муқаддас Қуръонни ўрганиш илмий маркази”нинг мудири ҳам бўлган.

1998 йилда шайх Алоуддин Мансурнинг “Имоми Аъзам – буюк имомимиз” китоби дунё юзини кўрган, кейинчалик бу китоб қирғиз ва рус тилларига таржима қилинган.

1999 йилда унинг ташаббуси билан “Қуръони Карим” маънолари қирғиз тилига таржима қилиниб, чоп этилган.

Уламо “Қуръони Карим” маъноларининг туркман, қозоқ, уйғур ва рус тилидаги таржималарига ҳам бош-қош бўлган.


2000 йил майида Алоуддин Мансурга Қирғизистонда “фахрий профессор” унвони берилган.

Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси шайх Алоуддин Мансурнинг вафоти муносабати билан таъзия эълон қилди.

Таъзияда «Шайх Алоуддин Мансур ҳазратлари Қуръони карим маъноларининг ўзбекча изоҳли таржимасини тайёрлашдек улкан вазифани шараф билан адо этган эдилар», дейилади.

Яқинларининг Озодликка тасдиқлашича, Алоуддин Мансурнинг жанозаси 14 октябрь куни бомдод намозидан кейин Тошкентнинг Кўкча масжидида ўқилади.

Манба: ozodlik.org

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube