Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Киномиз ҳақда холис фикр

Киномиз ҳақда холис фикр
17 Ekim 2020 - 17:28 'да юкланди ва 579 марта ўқилди.

Мен бу киночилар орасидаги кўпкари жангини узооқ масофадан кузатиб туриб бир фикрга келдим. Яхшиямки ўз пайтида кино сохасидан бош олиб чиқиб кетган эканман. Ақлимга балли ей, жуда тўғри йўл тутган эканман. Хуллас, аросат актёримиз Отабек Мусаевнинг Ўзбеккинога рахбарлик қилган даврини эсланг . У рус тилида айтганда “не рыба не мясо” раҳбар бўлгани билан Ўзбеккино тарихида қолди. Мусаевни энг эсда қоладиган томони ; Зулфиқор Мусоқов устидан ёзмаган миллий кинони ягона раҳбари сифатида эътирофидир.

Эплолмадинг, Отабек қани энди , қаердасан ?

“Зулфиқор, нега Отабекни фильминга олмаяпсан? Ахир у қиёматли дўстинг ку!”, дея хайқираман, аммо жавоб йўқ. Буни қаранг ки , давлат яна киночиларга имкон бериб “ Барака топкур , хурматли рахбарлар. Энди иш бошқача кетади. Миллий кинога катта сармоя билан иккита раҳбарни сизларни шўр пешонангизга омонат қилиб тайинладик, фақат уришманглар” деди . Хўўп қабул қилдик . Фурқат Зокиров – давлат телеканалида “Давр” информацион дастурини ташкил қилган зот ва хоказо. Бу зотнинг охирги нуқтаси Узкинохроника студияси директори лавозимида ишлагани. Ха айтганча , ушбу ташкилотни томини боплаб ремонт қилган . Бу хазилакам ишмас, яшанг Фурқатжон.

Шухрат Ризаев – бу алохида шахс . О о о раҳматли Каримов даврида бу одам КабМинда ишлаган. Давлат жамият қурилиш академияси ва ниҳоят, ёзувчилар уюшмаси охирги ишхонаси бўлган. Чиқиб келаётган анчагина ёш ёзувчиларни уюшмага тасодифий равишда аъзо бўлишига сабабчи бўлган хотамтой …

Хуллас, бир сўз билан айтганда давлат томонидан катта ишонч билан миллий кинога тайёрланган бош идеолог. Кўча тили билан айтганда “решала”.

Давом этамиз ;
Булар келиши билан Ўзбекистон раҳбарияти учун режалар дастурини ишлаб чиқиб Президентга тақдим қилишди.

Эшитиб лол қолдим .

2 йил фаолияти давомида :
Фурқат Зокиров орттиргани 3 шаҳар харитаси лойихасини амалга ошириш режасини олдига қўйиб , шу лойихани Хитойдан 100 миллион доллар инвестиция эвазига қуриш орзуси билан яшадилар.
Афсус кейинчалик шу уч шаҳар Фурқатни бошини еди. Бу орада бош идеолог Шухрат решала «Ие , ман бош идеологман ку, бу ерда нима қилиб …еб сув ичиб юрибман”, деб вақтдан унумли фойдаланиб қолди, яъни хар бир ишлаб чиқаришга тушадиган филмларни ўзлари бадий кенгаш раҳбари сифатида тушириб, ёзувчилар уюшмасида қўрқиб топадиган муллажирингни 10 бараварга кўтариб олдилар .

Табий холки савол туғилади . Нима эвазига ?

Деярли хар бир туширган филми устидан 7-10% откат олиш эвазига да албатта.

Бечора киночилар “ха майли иш бўлсин” дея , кўзларини чирт юмиб, чакакларини ўчиришди.

“Қандингни ур! Қойил!” дейишдан бошқа илож қолмади. Фурқат хафа..

2 йилда битта ” Иссиқ нон” фильми. Ўўў, санъат асари тан олиш керак.

Қани бошидаги режалар ?

Анави қассоб болага ишониб топширилган Термизийми, ёки анави ола кўз, юмалоқ ёстиқнинг театральний соқоллар ёпишитириб олган Исломҳўжасими ? Ёки анави импотент Мусоқов олган “Хазон резги”ми? Яна бир қотмадан келган собиқ актёр, бош ролни ижро этган бир тийинга қиммат Авлонийми ? Ёки ,Чингиз Айтматовни юбилейига бағишлаб қирғизлар билан ҳамкорликда суратга олинган “Сарвиқомат дилбарим” ми?

Ҳақиқатга тик қараб айтиш керакки, бу фильмлар оламшумул санъат асарлари дейишдан анча йироқ.

Кейин кетма кет бошланиб кетди: Илҳақ, Барон 2 , Ибрат, Мухаббат баҳори , Рейс 101 ми? Булар 30 та туширилган филмлардан эсимда қолганлари . Қани режадаги қолган оламшул 30 та юксак санъат асарлари, Шухрат Ризо?

Ахир сизку доно , ақлли , санъатни фарқига борадиган адабиётшунос олим?

Жавобингиз борми? Ёки, хамма ёқда нафсингизни жиндек тийиб , кўзни чалғитиш учун 3-4 та фильм кўрсатиб қўймоқчимидингиз?
“Кино қани?” деган Давлат мулозимларига жавобингиз тайёр, қойил ва яна қойил қолмасдан илож йўқ, Шуҳрат Ризо жаноблари!

Охир оқибат бу боқиманда ташкилотдан давлат яна чарчади шекилли янги раҳбар излашга мажбур бўлди .

Чунки деярли хеч қандай ўзгариш бўлмади , бўлган бўлсаям давлат бу сохада замонавий ислохотларни бўлганини сезмади.

Ва ниҳоят, Ўзбеккинога бу боқимандалик осмонида қора булутдек пайдо бўлган қорни тўқ медиамагнат Фирдавс Абдухолиқов Фурқат Зокиров ўрнига раҳбар этиб тайинланди .

Негадир биринчи муовин лавозимидаги решала Шухрат Ризаев ўз ўрнида қолди. Яна бир муовин бор Низом Махмудов деган . У ҳақда гапиршниям хожати йўқ . Чунки у йўқ одамдек – гўё.

Ана энди киночилар наздидаги қора булут эскириб, чириб кетган бу системани бузиб янги, замонавий тарзда шакллантиришни бошлади .
Медиамагнат 5-6 ой бу сохани ўрганишга тушиб кетди. Янги ёш кадрларни олдига тўплаб ўзидан олдин қанча маблағ қаерга сарфланганини , нега кинода резонанс йўқлигини анализ қилавериб боши шишди?

Фирдавс нимага қўл урса доим ижобий натижага эришган мененджер ва ундан мағлубият доим йироқ бўлган .

Ниҳоят, у бу системани одам қилгунча қариб, умри етмай қолишини сезиб, янги системани ишлаб чиқишга тушди. Шундай бўлсаям тан олиш керак катта ўзгаришлар қилди, лекин атиги янглишмасам ишлаб чиқаришга бир дона филм туширди. Еб туриб доим маъраб турадиган Зулфиқор Мусоқовни янги лойихасини .

5-6 та кино тадбирлар ўтказиб кино сохасидаги янгиликларни хусусий каналларда ёритишни йўлга қўйиб юборди . Сериалларни умр мазмуни деб билган томошабин диққатини ўзбек киноларига жалб қилди ки, кино томошабин горизонтида пайдо бўлди. Бир неча халқаро меморандумларга имзолар чекди.

Кўпчилик хурсанд бўлиб юрди. Бироз вақт ўтиб, Фирдавсни бошлаган ислохотлари киночиларга ёқмай қолди . Унинг қиляпган ишларини “пиар” деб ном қўйиб олишди . Товбаа, кино халқни тилида бўлса яхшимасми?

Келганига роппа роса 6-7 ой бўлганидан сўнг пандемия кириб келиб давлатни асосий эътибори шу ковид касаллигидан миллатни эсон омон олиб чиқишга қаратилди.

Карантин даври авж олди. Зулфиқорни филмига маблағ ажратилиб, бошқа филмларга дам берилиб турган бир пайтда 109 нафар жангга отланган киноижодкор шахслар бош вазир Абдулла Ориповга шикоят хати ёзишга ҳам улгуришди.

Нега бундай бўлди?

Чунки, киночилар узоқ вақт ишсиз қолиб кетишди- да бечоралар.

Нега ундай бўлди ?

Медиамагнат ҳамон кино соҳасидаги чигал тугунларни ечиш билан овора эди- да.

Бу хат тан олиш керак уни яхшигина довдиратиб қўйди. У ҳақида бирга ишлаган одамларидан билсам , Фирдавсни ютуғларидан ташқари иккита камчилиги бор экан. Балким бу эхтиёткорлик ёки уни иш услуби бўлса керак .

Биринчиси; бугун бир гапни гапириб эртасига бошқа гапни гапириши . Бир сўз билан айтганда бир гапида қатъий турмаслиги

Иккинчиси; шу фикрларини ўзгартириши оқибатида беқарорлик юзага келиб, ишларни чўзилиши .

Бу албатта одамга нисбатан беписандликми ёки паст назар билан қарашми? Киночиларни табиий ҳол бунақа характерли раҳбар саросимага солиб қўйди .

Шу ўринда Фирдавсга битта тажрибали киночи сифатида таклиф берардим ;
Бу соха вакиллари билан мулоқот қиляпганингизда олдингизда референтингиз ўтириб хамма гапнимас , сизни ваъдаларингизни ёзиб қўйсин . Бу хар ҳолда эркаклик лабзингиз ҳалоллигини кафолатлаш учун.

Киночиларни пуллари балки жуда камдир , лекин улар барибир кино интелигенцияси вакиллари ҳисобланади . Шундай бўлсада бошингизни баланд тутиб, магнатга нисбатан сал форматингизни созлаб олинг.

Тушунинг, сизга бўлган ҳурматимни чексизлигидан ичим ачиб гапиряпман.

Давом этамиз.
Бу вазиятга яна бошқа томондан қараб кўришга ҳаракат қиламиз;
Балким Фирдавс давлатни пулини бекорга одам кўрмайдиган, киночилар наздида юксак санъат асарларига сочиб юборгиси келмаётгандир. Недир ки, кино бизнесмас санъат деган гаплар айланишни бошлади.

Медиамагнатга келсак яқин 20 йилда кинода бунақа саҳоватли раҳбар бўлмаган . Гапимнинг исботи:
Магнат шахсий маблағларидан кино музейни тиклади . Вилоят касалхоналарига ўхшаб ётган Ўзбеккино биноси интерьерини ўтиб кетган буюк устоз даҳолар суратга олган филмларини катта панолари билан ясатиб музей қилиб юборди. Ўзбеккино биносини
қаровсиз ётган подвалини ремонт қилиб, ёш киноижодкорлар учун текин интернетли киноклуб ташкил қилди.

Пандемия даврида унутиб юборилган қария, пенсионер ва қийналган мухтож киночиларга озиқ овқатлар етказиб берди. Бир маротабамас.

Ким учундир бу оддий ҳолдек, лекин кўз кўз қилинмасдан қилинган худо йўлидаги саҳоватпеша ишлари таҳсинга лойиқ.

Раҳматли актрисамиз Дилбар Икромовани ўғли онасини Акфамедлайнда даволатиш учун катта пул ёрдами сўраб келганда униям ёнидан тўлаб берган . Тўғри буни кўпчилик билмайди .
Бунақа ишлари учун Фирдавсга гап бўлиши мумкин эмас. Шунга бу одамга ҳурматим пайдо бўлди.

Президент топшириғи билан кино соҳасини юқори поғоналарга кўтариш мақсадида янги концепция ишлаб чиқиш ва шуни асосида кино қонунларини қабул қилишга қаратилган жиддий ишларни бошлаб юборди .

Жангга отланган киноижодкорлар эса ўзлари учун авторитет бўлган ўша Мусоқовни ишга солиб ижтимоий тармоқларга мақолалар чиқаришни бошлашди . Президентга , қизига алоҳида мурожаат хатлари ёзилди . Вой бооо Нега?

Филмлар ҳамон ишлаб чиқаришга туширилмагани учун .

Ниҳоят, коммерческий томошабинбоп деган филмлар ва бир неча якобы катта санъат асарлари ишлаб чиқарилишга тушиб кетди .
Шу ўринда бир ноҳақликни негадир ҳеч ким гапирмайдиям, ёзмайдиям .

Нимани дейсизми?

Жойида мустахкам ўтирган бош идеолог фаолиятини . Конфликтни илдизи ахир шу ердамасмикин? Хуллас, бош идеологимиз, Шухрат решалани даврида тинчгина откат эвазига анчагина кераксиз филмлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилганди да. Шунинг учун ҳам текширувлар хат ёзишлар бўляптимикан деб ўйлаб қоламан.
Негадир бу асосий ҳақиқатга ҳаммаларинг жимсизлар? Пора бергангаям олгангаям срок бор де .

Ачинарлиси шунда , ҳурматли 109 та қаҳрамонлар !

Ўзбеккино сценарийлар портфелида биронта тузукроқ одам кўрадиган киносценарий йўқ эди десаям бўларди. Шу одам сиз киноижодкорларни рағбатлантириш учун миллий концепцияга тушларинга кирмаган гонорарларни киргазди «кинода сифат пайдо бўлар» деб. Эски системани ўзгаришини кутишга сабрингиз етмадими, жаноб киночилар? Чанг ютиб, ишни сизлар қиласизлар у … лекин шу пайтгача сизларни моддий рағбатлантиришни ўйламасдан , фақат ўзини нафсини ўйлаган решала билан бир томонда турасизлар . Шу ўринда Жахонгир Қосимовни миллий каналда гапирган бир гапи ёдимдан кетмайди. Қайси бир режиссёрни бой деб биласиз? Шўринг қурғурларни на бир учатскаси ва на тузукроқ машинаси бор бечораларни (тижорат фильм режиссёрлари бундан мустасно). Тахминан шунақа гап эди . Зўр, ўринли гап . Лекин шунча йиллар давомида эришилмаган бойликда Фирдавсни нима айби бор ?

Уни айби сизларга дунё стандартларига мос шароит қилиш йўлидаги ҳаракатларидами ?

Ўйлаб кўринглар , Фиидавсдек назари тўқ одам ишдан кетар ҳам , уни ўрнига кинога қайси кўзи оч наҳанг келаркин ? Озгина бўлсаям уйда сизларни кутиб ўтирган оилангизга бирон моддий хурсандчилик олиб киринглар, оғайнилар !

Ўзларингни алдаб яшаб нимага эришяпсизлар ? Сизлар қалқон қилиб олган Зулфиқор қанча карриламасин охирги 10 йилда қайси филми билан халқ дардини айта олди?

Киноларида ўзбекларни довдир, жинни санғи қилиб кўрсатишни ўзига стиль қилиб олган бу даҳо қачонгача ўзбекнинг ҳалол налогларидан бино бўлган миллиардларига ўзбекни устидан кулади? Бир импотентни ўзингларга устоз қилиб, ундан ҳалоскор ясаб олганинглар нимаси?

Нега? Ғурур қани ?

Ўзбек киносида қанчадан қанча бошқа миллат вакиллари ижод қилган. Миллий киномизнинг олтин фондига киноларини меърос қилиб қолдирган Комил Ёрматов (тожик) , Мухтор Оғамирзаев( озарбайжон), Равил Ботиров ( татар) ва бошқалар . Бу режиссёрлар ижодидаги биронта филмларда ўзбек миллатини ахмоқ қилиб кўрсатиш аломатлари бўлмаган.

Жаноб Мусоқов, ўзбек бўла туриб қачонгача ўзингни халқингга паст назар билан қарайсан, ёки русдан бонус олиш учунми?

Нега?!

“Берлин Оққўрғон”ми биттаси ? Товба бу бадий совет вакиллари кўр карлардан иборатми ? Ёки бу даҳони қаламидан қўрқяпсизларми?

Уятмасми, миллатни бунақа шарманда қилувчи филмни санъат асари деб, миллатни пулига миллатини хор қилиб кўрсатган ижодкорнинг ишларини қачонгача кўкларга кўтарасиз? Қани сизлардаги ғурур, бадий советдагилар? Раъно Шодиева, шунақа талантли актриса, қандай қилиб бу жинни хотинни ролига рози бўлдингиз?

Минг афсус .

Киноарбоблар уюшмаси раиси Матёқуб Матчонов “ Берлин Оққўрғон” деган иснот филмни бекорга Ҳумо тақдимотига қўйилишига қаршилик қилмаган экан. Чунки, ўзбеклик ғурури йўл қўймаган.

Эркак.

Гапирсам гап тугамайди .

Борларинг е , манга нима дегим келадию, лекин шу соҳадаги ҳамкасбларимга узооқ юртлардан ишлаб юрсамам ичимда раҳмим келади .Соҳа ичида юрганимда менинг ҳам кўзларим сўқир бўлган экан. Юртимдан ташқарида кўзим очилди.

Сизларга сабр, қадрсиз қадрдонларим…

Ҳурмат билан

Эркин Озод
Таҳририятимизга келган мактуб

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube