Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Журналист Бобомурод Абдуллаев: Менга нисбатан очилган жиноят иши тугатилди

Журналист Бобомурод Абдуллаев: Менга нисбатан очилган жиноят иши тугатилди
24 Ekim 2020 - 11:19 'да юкланди ва 371 марта ўқилди.

Ўзбекистонлик журналист Бобомурод Абдуллаев ўзига нисбатан жиноят иши тугатилгани тўғрисида Фейсбук тармоғидаги ўз саҳифасида ёйинланган видеомурожаатида маълум қилди.

Бобомурод Абдуллаевга кўра, 23 октябрь куни унга Давлат хавфсизлик хизмати катта терговчиси Мансур Эргашев қўнғироқ қилиб, Ички ишлар вазирлигининг Хорижга чиқиш ва миграцияни расмийлаштириш бошқармасига келишини сўраган. Соат 16.00 да журналист адвокати Арслон Шоймардонов ҳамроҳлигида айтилган жойга борган.

Улар ичкарига кирган пайтда М. Эргашев маҳаллий журналистлар ва адвокат гувоҳлигида Бобомурод Абдуллаевга нисбатан шу йил 29 июнь куни очилган жиноят иши тугатилганини маълум қилган. Шунингдек, у ерда Хорижга чиқиш ва миграцияни расмийлаштириш бошқармаси инспектори Ўлмасбек Собиров томонидан журналистга янги хорижга чиқиш паспорти тақдим этилган.

Бундан буён менга нисбатан ҳеч қанақа жиноий таъқиб йўқлигини маълум қилишди. Дунёнинг исталган мамлакатига бемалол чиқиб, бориб-келиб юришим мумкинлигини билдиришди. Ўзбекистон бўйлаб ҳам бемалол ҳаракатланишим мумкинлигини айтишди. Иш билан боғлиқ равишда мендан олиб қўйилган нарсалар ҳам тез орада қайтарилишини билдиришди”, деган журналист Б. Абдуллаев бугун ўзи учун катта байрам эканини таъкидлаган.

Бобомурод Абдуллаев 18 октябрь куни ўзига Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Тошкент шаҳридаги Green Park турар-жой мажмуасидан янги 3 хонали квартира совға қилингани ҳақида билдирган ва бунинг учун президентга ўз миннатдорчилигини изҳор қилган эди.

Бу воқеадан бир кун ўтиб, у Давлат хавфсизлик хизмати идорасида ўзига терговчи Баҳром Каримов томонидан қамаш билан таҳдид қилинганини очиқлаган.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Бобомурод Абдуллаевни шу йил 8 августида Ўзбекистон томонининг расмий сўровига биноан Бишкекда қўлга олган ва 22 август куни Ўзбекистонга топширганди.

22 август куни Тошкентда ДХХ ходимлари тарафидан саккиз соат сўроқ қилиниши ортидан Б. Абдуллаев қўйиб юборилган, бироқ унга қарши очилган жиноят иши ҳали ёпилмаган эди. Ўзбекистон куч ишлатар тузилмалари томонидан шу пайтгача журналистнинг нимада айбланаётганига расман ойдинлик киритилган эмас.

Журналистнинг ўзи Бишкекда қўлга олинган пайтда уни “Қора Мерган” тахаллуси остида ҳукуматга қарши танқидий мақолалар ёзганликда айблаётганларини таъкидлаганди. Бобомурод Абдуллаев бу айбловларни кескин рад этган.

  • Бобомурод Абдуллаев 2017 йилнинг 27 сентябрида МХХ томонидан ҳибсга олинган. Шундан сўнг у 2011 йилдан бошлаб “Усмон Ҳақназаров” имзоси остида “амалдаги тузумни ўзгартиришга чақирувчи” мақолалар чоп этиш ва Ўзбекистонда “инқилоб қилиш”га уринишда гумон қилиниб, судланган.
  • Маҳкама давомида Бобомурод Абдуллаев ўзининг Усмон Ҳақназаров тахаллуси остидаги мақолаларнинг аксарияти муаллифи эканини тан олган, бироқ ўзи ёзган мақолаларда давлат тўнтаришига чақириқ бўлганини рад этган.
  • Шу билан бирга, судда журналистга нисбатан тергов давомида қийноқ қўлланилгани қайд этилган.
  • Прокурор Б.Абдуллаевга 5 йиллик қамоқ жазоси сўраган. Бироқ 2018 йил 7 май куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида бўлиб ўтган маҳкамада журналист Ўзбекистон Жиноят кодексининг 159- моддаси, 1- қисми, “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор топилиб, унга иш ҳақининг 20 фоизини давлатга ўтказиш ва 3 йилга ахлоқ тузатиш ишларига жалб этиш жазоси тайинланган ҳамда суд залидан озод қилинган.
  • Бобомурод Абдуллаевнинг суд залидан озод қилинишини қатор нуфузли халқаро ташкилотлар, жумладан, ЕХҲТнинг Матбуот эркинлиги бўйича вакили, Amnesty International , CPJ ва бошқа инсон ҳуқуқлари ташкилотлари томонидан олқишлаган.

Манба: ozodlik.org

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube