Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Қирғизистон номи дунёга чиққан “қонундаги ўғри”ни ҳам ҳибсга олди, АҚШ зудликда олқишлади

Қирғизистон номи дунёга чиққан “қонундаги ўғри”ни ҳам ҳибсга олди, АҚШ зудликда олқишлади
25 Ekim 2020 - 21:01 'да юкланди ва 397 марта ўқилди.

Қирғизистон номи дунёга чиққан “қонундаги ўғри”ни ҳам ҳибсга олди, АҚШ зудликда олқишлади – АҚШ Давлат департаменти Қамчибек Колбоевнинг жиноий тармоғининг молиявий механизмларини йўқ қилишга олиб келган маълумот учун 1 миллион долларгача мукофот пули таклиф қилган.

АҚШ расмий Бишкекнинг халқаро “уюшган жиноятчиликнинг йирик вакили” Қамчибек Колбаевни ҳибсга олиш бўйича ҳаракатларини мамнуният билан қабул қилишини айтди. Уни “жавобгарликка тортиши ва ҳибсда сақлашига умид қилиб қолди”.

Бугун, 22 октябрь куни Давлат хавфсизлик хизмати тарафидан Бишкекда “қонундаги ўғри” мақомига эга Қамчибек Kолбаев жиноий гуруҳ тузганлик гумони билан қўлга олинган.

Колбаев ҳибсга олинганидан кўп ўтмай, АҚШнинг Бишкекдаги элчихонаси ўзининг Facebook даги расмий саҳифасида тезкор баёнот тарқатган.

“Америка Қўшма Штатлари Қирғизистон ҳокимияти органларининг уюшган жиноятчиликнинг йирик вакили Қамчибек Колбаевни ҳибсга олиш бўйича ҳаракатларини мамнуният билан қабул қилади. Қўшма Штатлар Қирғизистон ҳукумати ушбу хавфли жиноий раҳбарни жамоат хавфсизлиги учун жавобгарликка тортади ва ҳибсда сақлайди деб умид қилмоқда” дейилади баёнотда.

Шунингдек, АҚШ Давлат департаменти Қамчибек Колбоевнинг жиноий тармоғининг молиявий механизмларини йўқ қилишга олиб келган маълумот учун 1 миллион долларгача мукофот пули таклиф қилган.

“Колбаевнинг жиноий тармоғи Марказий Осиёда жойлашган бўлиб, гиёҳванд моддалар савдоси, қурол, одам савдоси, товламачилик ва бошқа жиноий фаолият турлари билан шуғулланади. Колбоевнинг жиноий тармоғи бир нечта Евроосиё жиноий гуруҳлари раҳбарлари ва аъзоларидан ташкил топган “Братва” ёки “Brothers’ Circle” деб номланган трансмиллий жиноий тармоғининг бир қисмидир. Колбаев 2012 йили феврал ойида АҚШнинг Хорижий активларни бошқариш департаментининг (ОFАC) 13581-сонли буйруғига биноан “Brothers’ Circle” учун ёки унинг номидан иш юритувчи сифатида тан олинган”, дея қўшимча қилинган расмий баёнотда.

Колбаевнинг қўлга олиниши

Бугун, 22 октябрда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси, “қонундаги ўғри” Қамчи Колбоевни Бишкекдаги “Аванганрд” спорт клубида қўлга олган.

Хавфсизлик қўмитасининг маълумотига кўра, идора томонидан уюшган жиноий гуруҳларнинг фаолиятини аниқлаш ва уларни тўхтатиш бўйича олиб борилган ишлар натижасида “қонундаги ўғри”, деб аталган Қамчибек Асанбек (Қамчибек Колбаев) тўғрисида маълумотлар йиғилган.

“Ушбу материаллар Қирғизистон Жиноят кодексининг 249-моддаси 1-қисми (Жиноий ташкилот тузиш ёки унда иштирок этиш) бўйича қайд қилиниб, судгача бўлган ишлар олиб борилмоқда”, дейилади расмий маълумотда.

Қўлга олинган “қонундаги ўғри” Қамчи Колбаев Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига тергов ҳаракатларини ўтказиш учун олиб келинган.

“Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан олиб борилаётган тергов-суриштирув ишлари доирасида Қамчибек Асанбек ва у билан боғлиқ бўлган шахсларнинг жиноий ҳаракатлари тўғрисида жиноий муҳитдан маълумот олиш бўйича тегишли чоралар кўрилади”, дейилган хавфсизлик идораси баёнотида.

Бир ҳафта аввал Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг янги раҳбари этиб тайинланган Қамчибек Ташиев Қирғизистондаги уюшган жиноий гуруҳни таслим бўлиш ёки давлатни тарк этишга чақирган эди.

Шунингдек, “қонундаги ўғри” Қамчи Колбаев қонунни бузган тақдирда жазоланишини айтган. “Агар Қамчи Колбаев қонунни бузса, у жазоланади. У нафақат жазоланади, балки қамалади”, деган Қамчибек Ташиев.

Қамчибек Колбаев ким?

Қирғизистоннинг Иссиқ-Кўл вилоят маркази Чўлпон-Ота шаҳрида туғилган Қамчи Колбаев узоқ вақт давомида жиноий гуруҳ етакчиси Рисбек Акматбаевнинг энг яқин ёрдамчиси бўлган. 1990-йилларнинг охирида уларнинг ораси совуқлашгани айтилади.

2008 йилда Қирғизистон ва Россия матбуоти қирғизлардан биринчи бўлиб Қамчи Колбоев “қонундаги ўғри” тожини кийганини хабар қилган.

2011 йилнинг июн ойида Колбоев Америка Қўшма Штатларида халқаро гиёҳвандлик бизнесининг муҳим шахсларидан бири сифатида расман тан олинган ва “Братский круг” доираси рўйхатига киритилган. Гуруҳ қурол ва гиёҳванд моддалар, одам савдоси ва товламачилик билан боғлиқ жиноятлар билан шуғулланиши айтиб келинган.

Минтақавий нашрларда шундан сўнг, Америка Қамчи Колбаевни дунёдаги энг йирик наркобаронлар рўйхатига киритганига оид хабарлар ҳам бўй кўрсатган.

Қамчи Колбаев 2011 йилнинг 22 июлида Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Дабида Қирғизистон сўровига биноат, жиноий гуруҳ ташкил этганликда гумонланиб ҳибсга олинади. Бироқ Қирғизистонга экстрадиция қилинмайди ва сентябрда қамоқдан озод этилади.

2012 йилнинг 8 декабрида Дубайдан “ўз ихтиёри билан” Қирғизистонга қайтган Қамчи Колбаев аэропортда махсус хизмат тарафидан “одам ўғирлаш, талон-тарож қилиш, жиноий гуруҳ тузиш” каби айбловлар билан ҳибсга олинади.

Республика Олий суди 2013 йилнинг октябрида Қамчи Колбаевни “жиоий гуруҳ тузганлик, қурол ва наркотик савдоси, ҳокимият вакилига куч қўллаганлик, одам ўғирлашда” айблаб 3 йилга озодликдан маҳрум этади ва кўп ўтмай, 2014 йилнинг 8 июнида “қонундаги ўғри” яна озодликка чиқарилади.

Бунинг ортидан Қамчибек Колбаевнинг Қирғизистонда жиноий гуруҳга асос солиб, унга раҳбарлик қилиб келгани айтилган.

Манба: bbc.com/uzbek

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube