Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Федерал судья Трампнинг Пенсильвания штатидаги шикоятини рад этди

24 Kasım 2020 - 7:40
Федерал судья Трампнинг Пенсильвания штатидаги шикоятини рад этди

АҚШ президенти Дональд Трамп, Пенсильвания штатида почта орқали юборилган миллионлаб сайлов бюллетенини тасдиқламасликни сўраб киритган шикоятини Федерал судья рад этди.

Суднинг бу қарори қатор суд жараёни ва бошқа мисли кўрилмаган йўллар билан сайлов натижаларини бекор қилишга уринаётган Трамп учун навбатдаги зарба бўлди.

Судья Мэттью Бренн ўз қарорида Трамп кампанияси «асоссиз аргумент ва спекулятив айбловларни» келтиргани ҳақида ёзди.

«Америка Қўшма Штатларида бу битта сайловчининг овоз бериш ҳуқуқини бекор қилиш учун етарли эмас, аҳолиси энг кўп бўлган олтинчи штатдаги барча сайловчилар у ёқда турсин», – деб ёзди судья Бренн.

Эндиликда Пенсильвания расмийлари сайлов натижаларини тасдиқлаши мумкин.

Штатда Трампнинг рақиби Жо Байден тахминан 80 мингдан ортиқ овоз фарқи билан ғалаба қозонган эди.

Манба: ozodlik.org

HABER HAKKINDA GÖRÜŞ BELİRT
Yorum Yok
YASAL UYARI! Suç teşkil edecek, yasadışı, tehditkar, rahatsız edici, hakaret ve küfür içeren, aşağılayıcı, küçük düşürücü, kaba, pornografik, ahlaka aykırı, kişilik haklarına zarar verici ya da benzeri niteliklerde içeriklerden doğan her türlü mali, hukuki, cezai, idari sorumluluk içeriği gönderen kişiye aittir.