Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Андижонда қиш. 25-30 ўқувчидан дарсга 3-4 таси келяпти холос

Андижонда қиш. 25-30 ўқувчидан дарсга 3-4 таси келяпти холос
14 Ocak 2012 - 10:33 'да юкланди ва 1837 марта ўқилди.

Андижонда бу йилги қишда одамлар аввалги қишларга қараганда кўпроқ қийналишмоқда.
Андижондаги манбаларимиздан олинган хабарда “Ҳокимият кўмирни эркин сотилишини чеклагани, ва кўмирни аҳолига фақат маҳалла фуқаролар йиғини орқалигина тарқатишни жорий этгани боис, кўмир нархи 3 марта ошиб кетди”, дейилади. Вилоятнинг Жалолқудуқ туманидан олинган хабарда айтишича, қишлоққа маҳалла фуқаролар йиғини орқали майда кўмир (кўмир уни) келган, бу ҳўл кўмирни хам одамлар тўполон билан олишган, баъзилар кўмир устига ўзларини ташлаб, шу қисми меники деб ётиб олишган. Ўқув юртлари – институтлар, коллежлар, мактабларнинг ўқув хоналари музлаб ётибди. Уларда талабалар совуқ шароитда ўқишмоқда.
Ҳокимият Андижон шаҳридаги мактаблар синф хоналарига печка қуришни олдиндан айтган, қиш қаттиқ келишидан огоҳлантириб. “Мактабимиздаги ҳар бир синф хонасига ўқувчилардан пул йиғиб печка қурдирилган, кўмир берамиз дейишган эди, лекин беришмади, болалар ўзлари ўтин териб, топиб келишяпти, шуни ёқяпмиз” дейишмоыда ўқитувчилар. “Дарс ўзи 45 минут бўлса, дарс ўтасизларми ёки печка ёқиб ўтирасизларми?” деган саволга ўқитувчилар: “Печкани иккичи болаларга жазо сифатида ёқтиряпмиз, қолганларга дарс ўтяпмиз. Лекин гоҳ синфлар тутунга тўлиб кетмоқда, тутундан ўқувчиларнинг кўзлари ачишиб, ёшланмоқда” дея жавоб беришди. Касб-ҳунар коллежларида хам аҳвол оғир, синф хоналари совуқ. Шунга қарамай, ўқишни бекор қилишгани йўқ. Кўп коллежларнинг ўз иситиш тизими мавжуд, уларни қишки мавсумда ишга тушириш учун ёнилғи ажратилади, лекин бу ёнилғини коллеж раҳбарлари талон-тарож қилишади ёки юқоридагилар билан келишиб, коллежни қишки мавсумда иситиш учун ажратилган маблағни ўзлаштиришади.
Андижон шаҳридаги бирорта ўқув юрти қишки мавсумда иситилмайди, ўқув юрти ҳудудидаги “котельный” деган хонани ҳар гал қишга яқин комиссия келиб, ўзича текширган бўлади, қишга иситиш хоналари тайёрми, деб ўзича коллеж раҳбарларини тергаб қўяди. Ҳатто “АНДИЖОННОМА” деган вилоят ҳокимлиги газетаси ходимларини коллежларга юбориб, текширув рейдлари ўтказишади, фалон-фалон ўқув юртларида қишга тайёрланишда жиддий камчиликлар бор, деб танқидий мақолалар хам ёзишади. Лекин бундан ҳеч қандай наф йўқ – ўқув юртлари барибир қишда иситилмайди.
“Муздек хоналарда 3 пара дарсда ўтириб, совқотиб кетяпмиз. Баъзилар шу боис дарсга келмаяпти. Қишда доим шунақа бўлади ҳамма коллежда. Номига 5-6 кунда бир “котельный” деган жойда ўт ёқишиб, мўрисидан тутун чиқариб қўйишади, одамларда ўт ёқишяпти экан деган фикрни уйғотиш учун, лекин бундан нима фойда бизга? Бу фақат бизнинг коллежда эмас, хамма коллежлар хозир шунақа, совуқ”, дейди Андижон Банк Коллежи 3 курс талабаларидан бири.
“Ўқув хоналаримиз совуқ, шу боис кўпчилик ўқувчилар дарсга келишмайди. Айрим ўқувчиларнинг оёғига киядиган қишки пояфзали йўқ, шунинг учун қашшоқ оилаларнинг фарзандлари ўқишга келолмайди. Аксарият ўқув гуруҳларида ҳозир 25-30 та ўқувчидан 3-4 таси келяпти, холос”, деди Андижон саноат ва транспорт коллежи ўқитувчиси. Андижонда ҳар бир касб-ҳунар коллежига бирор катта амалдор бириктириб қўйилган. Бу амалдор асосан ўқувчиларнинг давоматини (ўқишга келишини) таьминлаш билан шуғулланади, холос. Масалан, Андижон саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежига Андижон вилояти прокурори Дехқонов бириктирилган. Шунга қарамай, бу коллеждаги давомат жуда паст даражада. Янги чиққан қандайдир қонунга кўра, фарзандини коллежга ўқишга юбормаган ота-онага жарима солинар экан. Андижонда баъзи ота-оналар шу жаримани тўлашга суд қарори билан мажбур этилган. Ўқув гуруҳларининг раҳбарлари келмаётган талабаларнинг уйларига бориб, ота-оналарни жаримага тортилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқдалар.
Шунингдек, ўқитувчиларнинг маошларидан газета ва журналлар мажбурий обунаси учун пул ундириш ҳам давом этмоқда. Ҳокимиятдан берилган режага (разнарядка) кўра, ҳар бир коллеж обуна учун 15 миллион сўм топшириши керак, бунга ўқувчилар ҳам жалб этилган.

Aндижондaги мухбиримиз

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube