Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Исроилнинг самимий дўсти Ўзбекистон Tашқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги собиқ элчиси Ойбек Усмонов Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Исроилнинг самимий дўсти Ўзбекистон Tашқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди
23 Ocak 2012 - 15:32 'да юкланди ва 590 марта ўқилди.

Ўзбекистоннинг Исроилдаги собиқ элчиси Ойбек Усмонов Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Исроилнинг “Курсор” ахборот агентлигининг хабарига кўра, Исроил ташқи ишлар вазирлигида Ойбек Усмоновнинг бу вазифага тайинланишидан қониқиш билдирдилар ва уни “Исроилнинг самимий дўсти” деб атадилар.

Шунингдек, мазкур хабарда 50 ёшли Ойбек Усмонов 2001 йилдан 2006 йилгача беш йил Исроилда бўлгани ва бу муддат давомида Ўзбекистоннинг сионистик режим билан икки томонлама муносабатлари фаоллашуви мушоҳада этилгани таъкидланган.

Таъкидлаш жоизки, Ойбек Усмонов Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланишидан олдин Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси эди. Энди эса у вазирликнинг Осиё ва Тинч океани минтақасидаги мамлакатлар билан муносабатларига боғлиқ ишларни бошқаради.

Эслатиб ўтамиз, 2012 йил бошида олдинги йилларда Ўзбекистоннинг АҚШ, Ливан, Сурия, Канада ва бир қатор бошқа мамлакатлардаги элчиликларида ишлаган Абдулазиз Комилов мамлакат Ташқи ишлар вазири этиб тайинланган эди. Бундан ташқари вақтида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси бўлган ва жорий йилгача МДҲ билан муносабатларни ўз ўҳдасига олган Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Бахтиёр Исломов вазифасидан озод этилди. Бахтиёр Исломовнинг ўрнига Ўзекистон Ташқи ишлар вазирлигининг шартнома-ҳуқуқ бошқармаси раҳбари Комил Рашидов Ўзекистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар