Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

ГУЛНОРА ШАЙХГА ЭРГА ТЕГМОҚЧИ…

ГУЛНОРА ШАЙХГА ЭРГА ТЕГМОҚЧИ…
29 Ocak 2012 - 13:13 'да юкланди ва 3179 марта ўқилди.

 

Ҳажвия

(Бу ҳажвия билан Гулнора Каримованинг обрўйини туширмоқчи эмасмиз. Чунки унинг ҳам, отаси диктатор Ислом Каримовнинг ҳам Ўзбекистонда ҳеч қандай обрўйи йўқлиги маълум. Аммо ҳазилнинг таги зил, деганларидек бу ҳажвия уларга обрў келтирса ажаб эмас)

Ўзбекистон Президентининг катта қизи Гулнора Каримова бир куни интернетда мухолиф сайтлардан бирида ўзи ҳақида ёзилган мақолани ўқиб қолди. Унда Гулноранинг мансаби ҳам, бойлиги ҳам, шуҳрати ҳам сохта эканлиги ёзилган эди. Мақола бу бечора аёлнинг аёллигидан бошқа ҳамма нарсаси сохта ва ўғирланган, отаси Ўзбекистон диктатори Ислом Каримов туфайли қўлга киритилган, деган фикр билан якунланганди. Жумладаги “аёллигидан бошқа” ибораси Гулноранинг миясига ўрнашиб қолди. “Демак аёллигим сохта эмас экан –да”, деди ўзи ўзига. Ва бирдан қувониб кетди. “Мен ахир аёлман, ҳатто отамнинг мухолифилари ҳам бунга эътибор қаратишибди”, дея ўйлади. Кейин сўнги икки ойда интернет орқали танишган бир араб шайхининг сўзларини эслади: “Жаннат оналарнинг пойидадир”. Бу ҳақда бир – икки ҳафта обдон ўйлагач, онасининг, яъни Президентинг хотини Татъяна Каримованинг ёнига борди. Онаси одатда отасининг Оқсаройдаги маконидан чиқмасди.
–Здраствуй мамочка, я хочу с тобой поговорить…

(Ислом Каримов Ўзбекистон Президенти бўлса ҳам унинг оила аъзолари ўзаро русча гаплашишади. Начора, биз бу ерда уларнинг гапларини ўзбек тилига таржима қиламиз).
–Ассалому алайкум ойижон, мен сиз билан гаплашиб олишим керак..
Татъяна Каримова қизига ҳайрон бўлиб қаради. Чунки уларнинг уйида оила аъзолари бир –бирларига салом беришмас, қизлари ҳам нари борса “привет”дан нарига ўтишмасди. Ислом Каримов эса хотини ва қизлари билан кўришганда “что там”, яъни “нима гап”, дерди. Шу тарзда оила аъзолари Президентга ўз дардини ошкор қилишарди.
Аммо бугун Гулнорага бир гап бўлганга ўхшайди. У фақатгина онасига салом бериш билан чегараланиб қолмади, унга яқин келиб онасини қучоқлаб ҳам олди:
–Ойижон, яхшимисиз? Мана бу рўмолни сизга Женевадан келтирдим…
Татъяна Каримованинг ҳайрати янада ошди. У қизининг юзида болалигидаги софликни кўрди. Гулноранинг кўзлари ҳам севинчдан порлар, юзида ҳам самимият ва тиниқлик бор эди.
–Гугуша, сенга нима бўлди, деди қизининг мулойимлигидан таъсирланиб, Татъяна Каримова.
–Ойижон, аввало менга бундан кейин Гугуша, деманг. Мени Гулнора, деб чақиринг. Кейин айтингчи, мен сизнингча, кимман?
–Сен бизнинг қизимизсан. Яъни, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гугу..Гулнорасан…
–Сиздан буни сўраётганим йўқ. Яна айтинг –чи, мен кимман?
–Сен бизнинг… йўғ –е Ўзбекистоннинг Италиядаги…йўқ..йўқ Испаниядаги элчисисан..
Қизининг юзида хомушлик пайдо бўлганини кўрган Татъяна Каримова унга далда бермоқчи бўлиб, Гулноранинг “титулларини” бирма –бир санай бошлади:

–Сен фан доктори, профессор, дунёга танилган модачи, миллардер аёлсан…
Онасининг оғзидан “Аёл” сўзи чиқиши билан Гулнора сапчиб ўрнидан турди ва яна онасини қучоқлаб ўпди:
–Топдингиз, ойижон, топдингиз…
Татъяна Каримова қизининг нимага севингани тушунмаган эди. Шунинг учун ҳам Гулноранинг кўзига тикилиб сўради:

–Сенга нима бўлди ўзи? Мендан нима хоҳлайсан?

–Сиз менга “аёлсан”, дедингиз. Мана шу энг тўғри жавоб бўлганлиги учун севинаяпман…
–Қолган гапларим нотўғрими?
Гулнора бошқа айтганларингизнинг ҳаммаси сохта, дадам Ўзбекситон Президенти бўлганлиги учун менга ёпиштирилган нарсалар, демоқчи бўлди. Аммо онасини хафа қилмаслик учун шундай деди:
–Қолган нарсаларга дадам туфайли эришганман –да! Аммо аёллигим энг табиий ҳақиқат..
–Хўш, нима бўпти, аёл бўлсанг?

Гулнора онасининг жиддийлини кўриб, унга гапнинг тўғрисини айтди:
–Мен аёлман, ойижон! Менинг ҳам ўз оилам бўлиши керак, ўзимнинг уйим, эрим, болаларим…
Севиниш навбати эндиТатъяна Каримовага келганди. Зотан, Гулнора биринчи эридан ажралгандан кейин унинг дарди қизининг қайта эрга тегиб, бахтини топиб кетиши эди. Шунинг учун ҳам энди у Гулнорани қучоқлаб ўпдида, ундан сўради:
–Вой Гугуша, биронтасини топдингми?
–Ҳа, ойижон…
–Ким экан у?
–Бир араб шайхи…
Буни эшитган Татъяна Каримованинг ҳушидан кетишига оз қолди:
–Сен жинни бўлдингми? Бу нима, деган гап?
–Нима бўпти ойижон? У ҳам одам–ку! Бунинг устига бой бир араб…
Гулнора бу марта “шайх” сўзини айтмади.
–Бойлиги икки миллиард доллардан ортиқ экан…
У бу билан онасини тинчлантирмоқчи бўлди. Чунки “араб шайхи” сўзини эшитган Татъяна Каримованинг юзи ва лаби худди инфаркт бўлган каби кўкариб кетганди.
–Даданг мени ҳам, сени ҳам ўлдиради, деди у зўрға.

Гулнора ҳозир ҳужумга ўтмаса, ҳеч қачон мақсадига эриша олмаслигини ўйлади:
–Ойижон, сиз айтган “титулларнинг” ҳаммаси сохта. Буларнинг ёлғон эканлигини ўзингиз ҳам, дадам ҳам мендан яхши биласизлар. Европа банкларидаги бир миллард долларни ҳам мен ишлаб топганим йўқ–ку. Эртага дадам ўл…Президентликдан кетадиган бўлса, ҳолимиз нима бўлади? Миср Президенти Муборакнинг, Ливия раҳбари Каддафийнинг оиласига нима бўлди? Биз эртага бошимизга нима тушиши ҳақида ўйлашимиз керак…

Татъяна Каримова қизининг нияти жиддий эканлигини тушунди. Аммо у Ўзбекистон Президентининг хотини бўлса ҳам, табиати русларга мойил эди. Қизи гапираётган нарсаларни у ҳам ўйлаган, шунинг учун ҳам бир неча миллион долларни Русиядаги ўзи ишонадиган танишларига “узатиб” қўйганди. У Гулноранинг ўзбек вазирлардан бирига эрга тегишини, кейин қизими, янги куёвими, ишқилиб оиладан бирининг Ислом Каримовнинг ўрнига Ўзбекистон Президенти бўлишини истарди. Шунинг учун ҳам қизини ниятидан қайтаришга урина бошлади:

–Биз араб эмасмиз..Биз рус..умуман биз замонавий одамлармиз. Сенинг араб билан нима ишинг бор?
–У жудаям яхши йигит. Бутун бойлигини савоб ишларга сарфламоқчи. Ёшлигида Қуръонни ёдлаб, кейин унинг бир қисмини унутган экан. Кейин Қуръоннинг ҳамма сураларини такрор ёдлабди. Аммо мен гуноҳ иш қилдим, энди тавба қилиб, гуноҳларимни оқлашим керак дейди. Шунинг учун ҳам исми мусулмон аммо ўзи умри давомида имондан бехабар бўлган бир аёлга уйланиб, у билан қолган умрини яхшилик йўлида ўтказмоқчи экан. Мен мана шу шайхга турмушга чиқиб, унинг савобли ишларига шерик бўлмоқчиман. Ёнимдаги ҳамма пулларимни хорижда юрган ўзбекларнинг болаларини ўқитишга сарфламоқчиман…
–Неча ёшда экан бу шайх қурмағур?

–Ўттиз ёшда..
–Сен бу йил қирқга кирасан, ахир..

–Шайх динимизда бунинг зарари йўқ, етарки биз яхшилик йўлида бўлайлик, дейди.
–У сени паранжи ёпинишга мажбур қилади. Кейин устингга хотин олади. Бу ёқда болаларинг бор…
–Бизнинг мазҳабга кўра юзим ва қўлларим очиқ бўлиши мумкин экан. Ўзбекларнинг мендан ва синглимдан нафрат қилишининг сабабларидан бири ҳам бизнинг керагидан ортиқ очиқ–сочиқ юришмиз эканлигини ўзингиз яхши биласиз. Кўпхотинлилик динимизда эркакларга берилган рухсат экан. Аммо ҳамма эркак ҳам бунга эргашиши шарт эмас, мусулмон киши истаса бир аёл билан ҳам умрини ўтказиши мумкин экан. Болаларимни мендан кўра ўзингиз яхши биласиз. Улар ўзбек тилини эплаб ҳам гапираша олмайди. Исмлари Ислом ва Имон бўлишига қарамай динимиздан умуман хабари йўқ…

Татъяна Каримова қизини бу йўлдан қайтариш учун ёлғон бўлса ҳам шундай деди:
–Даданг сени ўзининг ўрнига Президент қилмоқчи…
–Мен энди сохта Президент бўлайми? Менинг сохта лавозимларим, сохта бойлигим, сохта обрўйим етмайдими? Мен булар билан нима топдим. Шуларни деб, бутун Ўзбекистон халқи мендан нафрат қиладиган бўлди. Агар отам мени ўз ўрнида қўядиган бўлса, халқ эртасигаёқ Тунисда, Мисрда, Ливияда бўлгани каби кўчаларга чиқиб, қўзғолон қилади…

Қизининг бу сўзлари Татъяна Каримованинг қалбига ханжар каби урилди. У ўзи ўтирган диванда ҳушсиз ҳолда йиқилиб қолди.

–Кошмар, какой кошмар…(Васвасва, қандай даҳшатли васваса…)
Онасининг бу ҳолидан Гулнора Каримова қўрқиб уйғонди. Кечаги базмда шампанское билан коньякни қўшиб ичгани учун кўзи қизирган ва қовоқлари шишиб кетган, юзида тушидаги самимиятдан асар ҳам йўқ эди…

Ҳажвия муаллифи: УСМОН БЕК

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 6 Yorum )

  • adahamzhan ;

    Гийбат ёмон

    31/07/2012 09:54
  • Shoira Yuldasheva ;

    Қанийди, шайх гугушани хотинликка олсаю, уни ҳамёнинин ҳам, жиғилдонинни ҳам тикиб ташласа ю, инсофга келтираолсаю , шайх унга “қайтар ҳамма бойлиликларни эгаси Ўзюекка,имонга кел, инсоф қил деса, гугуша; “эй жоним инсофни ,иймоннни нима блан ейди, Менни нафсим қониқмагани учун ҳам сенга эрга тегиб, энди арабни қон қақшатмочимин, буни уддасидан чиқаман, чунки мени “жуда ақлди гугуша”дейишаджи. Ақлимни сенга ва сенинг ҳалқинга ҳам кўрсатиб қўяй деса ажаб эмас.

    30/01/2012 02:57
  • Ўқувчи ;

    Э, бор экансизларку! Мана шундай ҳажвия, хабар ва мақолалардан саҳифаларингизда ҳафтада бир иккита қўйсангизлар Ўзбекистонликларнинг ҳаммаси бўлмаса ҳам ярми сизларга эргашиб кетади. Аммо ҳажвиям ҳажвия бўлибдида ўзи…

    29/01/2012 18:39
  • Ўқувчи ;

    Э, бор экансизларку! Мана шундай ҳажвия, хабар ва мақолалардан саҳифаларингизда ҳафтада бир иккита қўйсангизлар Ўзбексионликларнинг ҳаммаси бўлмаса ҳам ярми сизларга эргашиб кетади. Аммо ҳажвиям ҳажвия бўлибдида ўзи…

    29/01/2012 18:38
  • Шекспиржон ;

    Қанийди,ўша шайхни исми Отелло бўлса-ю,Ғўғўшани исми Дездемона бўлса ва рўмолча сўраш ўрнига “Золим отанг, ўзбекларни пешона териси бўлган миллиардларни қайси банкка жойлаган? Айт, ўша ўзбекларингни ўзига қайтарамиз” деб бўғиб…

    29/01/2012 15:14
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube