Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Ботулизм

Ботулизм
31 Ocak 2012 - 8:45 'да юкланди ва 2538 марта ўқилди.


Ботулизм орқа мия ҳамда узунчоқ миянинг зарарланишига хос симптомлар билан таърифланадиган оғир токсин инфекцион касалликдир. Бу касалликнинг калбаса истеямол қилган кишилар орасида биринчи марта 1817-йилда учрагани маълум. Ўша йили унинг эпидемиологияси ва клиникаси матбуотда ёритилди ва унга ботулизм номи берилди (Воtblus – калбаса демакдир).
 Этиологияси
Бу касалликни Clastridium botulinum деб аталадиган, спора ҳосил қиладиган анаэроб микроб қўзғатади. Бу микробнинг А, В, С, Д, Е, Ғ турлари маълум. Юртиимизда А, В ва Е турлари учрайди. Камдан-кам С ва Ғ турлари ҳам учраб туради. Ботулизм таёқчаси кислород бўлмаган шароит тез кўпаяди (анаэроб), унинг вегетатив формалари 60 даражада 10-15 минут ичида ҳалок бўлади, споралари эса жуда чидамли бўлиб, 5 соат давомида қайнатилганда ҳам тирик сақланади. Бу микробнин вегетатив формаси маълум микроб токсинлари орасида энг заҳарли жуда кучли экзотоксин чиқаради. У миллилитрнинг миллиондан бир қисми миқдорида бўлганда ҳам 1 та каламушни ўлдиришга кифоя қилади. Ботулизм микроби совуқ (10 дан паст) шароитда 8 % ли ош тузи ва 55 % ли шакар эритмаси бу токсинни нейтраллаштиради.
 Кислород
Кисларод етарли бўлган ташқи мухит шароитида ботулизм таёқчаси спора хосил қилади ва споралар узоқ вақт тупроқда сақлана олади. Споралар сув ва ем хашак орқали хайвонлар хазм йўлига тушади. Хайвонлар ботулизм микробига чидамли бўлади, шу сабабдан улар касалланмайди. Микроблар ҳайвон ичагида кўпайиб, ахлати билан бирга ташқарига чиқарилади. Шундай қилиб, ботулизм таёқчасининг споралари деярли ҳамма жойдаги тупроқда учрайди. Улар тупроқдан сувга, сабзавот, хўл мева, озиқ-овқат маҳсулотлари, ем-хашакка тушади.
 Эпидемиологияси
Ботулизм сапрозоонозлар гуруҳига киради. Ботулизм микробининг асосий манбаи қорамол ва қўй-эчкилар, шунингдек сувда яшайдиган ҳайвонлар (балиқ, маллюскалар, қисчқибақалар) ҳисобланади. Ҳайвонлар аҳлати билан ташқарига чиқарилган микроблар споралар ҳосил қилади, споралар эса йиллар давомида ҳалок бўлмайди.
Ботулизмни одамларга юқиши:
Ботулизм одамларга анашу споралар билан ифлосланган озиқ-овқат ёки масаллиқларни истеъмол қилиш оқибатида юқади. Камдан-кам холларда касаллик споралар бўлган тупроқ заррачалари (чанг) орқали ҳам юқиши мумкин. Ботулизм кўпинча (90 % холларда) қўзиқорин, хўл мевалар ва сабзавотлардан уй шароитда санитария гигиена қоидаларига риоя қилмай тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш натижасида бошланади. Консерва банкасида ботулизм токсинлари бўлса, одатда банка қопқоғи кўпчиб кўтарилиб қолади. Консерва банкаларининг ичида анаэроб шароит бўлганлиги сабабдан ботулизм споралари тезда вегетатив формага айланиб, кўпая бошлайди ва экзотоксин чиқаради.
Патогенези ва птологик анатомияси. Ботулизм таёқчаси ва токсини овқат билан бирга одам меъдасига тушади. Токсин тезда қонга шимилиб, бутун организмга тарқалади. Токсин нейротроп ҳусусиятига эга, у аввало марказий нерв системасига, хусусан узунчоқ ва орқа мия мотонейронларига кучли таъсир қилади. Токсин юракнинг нерв тугунчаларини, скелет мускуллари ва диафрагмани харакатлантирувчи нервларни зарарлайди.
Ботулотоксин силлиқ мускулларининг ярим фалажига, қон томирларининг қисқаришига сабаб бўлади. Орқа мия ва узунчоқ миядаги мотонейронларга ботулотоксин таъсири натижаси бульбар ва парлитик синдромлар пайдо бўлади.
Парасимпатик нерв системасининг тонуси пасаяди. Токсин таъсирида нрв охирларида ацетилхолин ажралиши тўхтайди ва натижасида париферик фалажлар ривожланади. Касаллик патогенезида гипокция мухум рўль ўйнайди.
Нафас мускулларини харакатга келтирувчи мотонейронлар фаолияти сусайиши оқибатида организмда кисларод етишмаслиги холати юз беради. Хиқилдоқ, томоқ мускулларининг ярим фалаж оқибатида ютиш жароёни бузилади. Организмда чуқур гипоксия бошланади. Ички органларда қон димланиб қолади, бош мия шишади, меъда –ичак шиллиқ пардасига майда-майда қон талашлар (қон қуйилиб жойлар) пайдо бўлади.
Касаллик симптомлари асосан ботулотоксин таъсирида юз беради. Бош мия, пардалари, ўпка, жигар, меъда ва ичаклар қонга тўлиб кетади. Қон қуйилиши аломатлари кўринади. Бош мияда тромбоз, дегенератив- некротик ва детруктив ўзгаришлар пайдо бўлади. Айниқса ганглиоз ҳужайралар кўп зараланади. Юрак мускулида некробиоз ҳужайралар кўп зараланади. Юрак мускулида некробиоз белгилари кўринади. Ботулизмдан соғайган кишиларда иммунутет пайдо бўлмайди.
Клиникаси:
Касалликнинг инкубацион даври 2-12 соат давом этади. Камдан-кам ҳолларда 8-10 кунгача чўзилиши мумкин. Организмга қанча токсин кўп кирса, инкубацион давр шунча қисқа бўлади ва касаллик оғир ўтади. Ботулизм кўпинча тўсатдан бошланади. Бемор кўнгли айниб, қайт қилади. Дармони қуриб, қўл-оёқлари бўшашади. Қорни оғрийди, ичи кетмайди, аксинча қабзият бўлиб, беморни қорни дам бўлиб, туради.
Ҳарорат нормал ёки субферил даражада бўлади. Тезда ботулизмнинг характерли мионеврологик симтомлари пайдо бўлади. Булар қуйидагилардир: 1. Офталмоневрологик ёки офталмоплегик симтомлар. Бу симптомлар кўз соққаси ички ва ташқи мускулларининг зараланиши натижасида пайдо бўлади. Беморнинг кўзи хиралашиб, атрофини худди туман қоплангандек сезади. Буюмлар хира бўлиб, кўринади. Киприк мускулларининг зараланиши, кўз гавҳарининг ўзгариши вақтинчалик аккомодация фалажига сабаб бўлади. Кейинчалик кўз қовоғи ҳам осилиб турашади (птоз), анизокория ва мидриаз белгилари кўрилади. Нихоят, конвергенция бузилади ва диплопия пайдо бўлади (1 та нарса 2 та бўлиб кўринади).
2. Фагоназоглоссоневрологик симптомлар. Сўлак бези фаолияти издан чиқади, оғиз бўшлиғи, бурун йўллари ва ҳалқум қақраб, бемор ташна бўлади, аммо суюқлик ичгани билан ташналик қонмайди. Ҳалқум қисилади, бемор овқат кекирдакка тушиб, бемор қалқиб кетаверади. Ботулизм оғир ўтганда халқум мускуллари фалаж бўлиб, қолади.
3. Фоноларингоневрологик симптомлар. Беморнинг овози олдин хириллаб, кейин бутулай чиқмай қолади (афония), тил, юмшоқ танглай ва кекирдак ташқи мускулларининг функциялари бузилиши натижасида бемор сўзларни аниқ ва тиниқ талаффуз қила олмайди, димоғи билан гапиради.
4. нафас бузилишига оид симптомлар. Касаллик енгил ўтганида бемор кўкраги қисилганини сезади. Оғир ўтганда эса, бемор тез-тез нафас олади. Нафас мароми бузилади. Касаллик зўриққан даврда нафас харакатлари тартибсиз бўлиб, бемор безовталанади, хаво етишмаганлиги учун ярим ўтирган ҳолат олади. Ҳамма ёрдамчи мускуллар ва диафрагманинг фалаж бўлиши ва диафрагманинг фалаж бўлиши натижасида нафас жараёни анча бузилади.
5. Гемодинамика бузилишига алоқадор симптомлар. Касаллик бошланишида фақат брадикардия бўлади. Кейинчалик беморнинг юзи кўкариб баданнинг туси оқаради. Нафас бузилиши ва диафрагманинг фалажи қорин бўшлиғидаги босимнинг камайишига ва пастки кавак венага қоннинг қийинлик билан тушишига сабаб бўлади. Касаллик охирларида токсин таъсирида миокардит бошланиши мумкин.
6.Умумий мионевроплегик симптомлар. Бу симптомлар қўл-оёқ ва бўйиндаги нерв-мускул аппарати фаолиятининг бузилиши натижасида пайдо бўлади. Бемор бошини ушлай олмайди, оёқ ва қўл мускуллари ҳам ўз функциясини бажаролмайди.
Юқорида қайд қилинган симптомлар кўзга ташланиб тургани ҳолда беморнинг ҳуши жойида бўлади.
Ботулизмнинг оғир, енгил ва билинар-билинмас бўлиб ўтадиган формалари учрайди. Оғир формасида ҳамма симптомлар тезда авж олиб, боради. Нафас ва гемодинамиканинг издан чиқиши, дисфония ва дисфагия, хавотирли аломатлари секин-аста авж олиб ярим фалаж ҳолати, яъни парезлар кўрилади. Нафас ва гемодинамиканинг издан чиқиши, дисфония ва дисфагия, хавотирлик аломатлар бўлиб, ҳисобланади.
Енгил формасида касаллик симптомлари тезда авж олиб, боради. Органларнинг фалаж бўлиш ҳоллари учрамайди. Фақат ярим фалаж холати яни парезлар кўрилади. Нафас ва гемодинамика озгина бузилиши мумкин.
Ботилизмнинг билинир-билинмас формасида касалликнинг баъзи симтомлари салгина маълум берадида, кегин йўқолиб кетади.
Асоратлари: баъзан тузалаган бемор организмига тарқалган ботулизм микробларининг токсинлари таъсирида аҳволи тўсатдан оғирлашади. Бундан ташқари певмония, миозитлар учрайди.
Прогнози: ботулизмнинг енгил формаси 2-3 ҳафта давом этади. Оғир формаси 2-3 ой ва бундан ҳам узоқ чўзилади. Касалликнинг баъзи белгилари умрбод сақланиб қолиши мумкин. Ботулизм билан беморлар ўз вақтида тўғри даволанмаса уларнинг 25 % ча қисми ўлади. Асосан бульбар фалажлар, адашган нерв ва юрак нерв тугунчаларининг зарарланиши, беморнинг ўлимига сабаб бўлади.
Диагностикасини аниқлаш: ботулизмни аниқлаш учун эпидемиологик анамнез маълумотлари (кансерваланган озиқ-овқат, қизил балиқ истеъмол қилингани) ва бош айланиши, оғизнинг қуриб туриши, қўз қорачиғининг кенгайиши, ёруғлик ва аккомадацияга кўз реакциясининг бўлмаслиги, офтальмоплегия симптомлари, птоз ва брадикардия сингари касаллик аломатлари кифоя бўлади. Ботулизмда бемор кўнгли айниб, қайт қилади, қорни оғрийди, ичи кетмайди, аксинча қабзият ва метеоризм бўлади. Тана харорати кўтарилмайди. Қўзиқорин билан захарланганда беморгинг сўлаги оқади ва ичи кетади, ахлати шилимшиқ ва қон аралашган бўлади. Бемор қаттиқ терлайди. Унинг мияси айнайди. Метил спорти билан заҳарланиш, кўрув нервининг зараланишига оид белгилар (амовроз) билан таърифланади. Аммо кўз соққаси мускулларининг фалажига хос белгилар бўлмайди. Бемор те-тез нафас олади, териси кўкаради (цианоз) ва тезда кома ҳолатига тушади. Ботулизмни полиомиелит ва энцефалитдан ҳам фарқлаш керак бўлади.
Давоси: 1) Зудлик билан бемор меъдаси 3 % ли сода эритмаси билан ювилади ва кейин адсорбент берилади (5 гр майдаланган ва активлаштирилган кўмир, 50 спирт ёки 100 гр кунгабоқар мойи), сўнгра сифонли клизма қилнади. 2) Шошилинч равишда ботулизмга қарши зардоб юборилади. Унинг 1 та даво дозаси 25.000 ХБдир (10.000 ХБ миқдоридаги А ва Е зардоб билан 5.000 ХБ миқдоридаги В зардоб 1 та даво дозасини ташкил қилади). Даво зардоби беморнинг венасига ва мускуллари орасига Безредка усули билан юборилади. Керакли дозадаги зардобни юборишдан олдин бемор организимининг от зардоби оқсил моддаларига сезувчанчлиги синаб кўрилади. Бунинг учун аввал бемор билагининг ички тамони терисига 100 баравор суюлтирилган зардобдан 0,1 мл юбоилади. 20 минут ўтгач укол қилинган жойнинг қизаргани кичгина бўлса яъни сатхи 0,9 смдан ошмаса натижа манфий хисобланади. Натижа манфий бўлганда суюлган зардобдан 0,1 мл тери остига юборилади. Унга хеч қандай реаксия бўлмаса, 30 минут ўтказиб туриб, керакли дозадаги зардобнинг хаммаси юборилади. Синов натижаси ижобий бўлса, (яъни суюлтирилган зардоб юборилган жой кўпроқ қизариб чиқса) тери остига суюлтирилган зардоб юбориш давом эттирилади. Кейин 30 минут ўтгач керакли дозанинг ҳаммаси мускул орасига инъфекция қилинади. Керакли дозага зардоб юборилганда беморнинг эти увишиб қалтираши, ҳарорат кўтарилиши, оёқ-қўллари тортишиб, баданига тошма тошиши, баъзан коллапс, камдан-кам ҳолларда эса анафилактик шок бошланиши мумкин. Коллапс ва шок ҳоллари юз берганда дарҳол эфедрин, адреналин, кордиамин, кофеин, димедрол, калций хлориди, гидрокортизон, новокаин препаратларидан файдаланиб беморга ёрдам берилади.
Зардоб 1 кунда 1 ёки 2 марта юборилади, даволаш курси 2-3 кун давом этади. Ботулизм оғир ўтганида зардоб дозаси кўпайтирилади. Зардобнинг хар бир турида 20000-50000 ХБ дан тайинланади. Зардобни катта доза юборишдан олдин беморга димедрол, пипольфен, промедол берилади. Бу дорилар зардоб юборилгандан кейин пайдо бўладиган реакцияларнинг олдини олади.
Ботулизмнинг оғир формасида 1 чи кун беморга 4 доза берилади. Унинг 2 дозаси физиологик эритмада 10 баравор суюлтирилиб, томчи усули билан венага қуйилади. Ўша захоти 3 чи доза мускуллар орасига юборилади. 4 чи дозаси эса 12 соат ўтгач яна мускуллар орасига юборилади. Даволашнинг 2 чи куни 12 соат оралаб мускуллар орасига инъекция қилинади. Зарурат бўлганда 3-4 кунлари яна 1 доза берилади. Ботулизм ўртача оғирликда ўтганда мускуллар орсига 3-4 кун давомида 1-2 дозадан зардоб юбориб турилади. Касалликнинг енгил формасида зардобнинг 1 дозаси берилади.
3) Интоксикацияни камайтириш учун 5 % ли глюкоза эритмаси (1 кунда 1,5 л -2л), полиглюкин гемодез, какарбаксилаза ишлатилади.
4)Антибиотиклардан левомицетин натрий сукцинати қўлланилади (8-10 кун давомида 1 грдан кунига 3 махал).
5)Бемор организмида актив иммунитет хосил қилиш учун 3 марта (5 кун оралаб) тери остига анатоксин юборилади.
Юқорилардан ташқари беморнинг аҳволига қараб, жумладан юрак қон-томирлар, нафас системаси фаолиятига қараб, тегишли дорилар ишлатилади. Зарурият бўлганда (нафас жараёни бузилганда, халқум, хиқилдоқ фалаж бўлганда) сунъий нафас апаратларидан фойдаланилади. Бундай беморлар нозогастрал зонт орқали овқатлантирилади. Юрак фаолияти бузилганда электростимулятор ишлатилади.
Таббат тавсиялари:
*Озиқ-овқатдан захарланган энг аввало илиқ сувга озроқ туз қўшиб, 2-3 стакан сув ичилади ва 2 панжа билан тил томирларини босиб қайт, қилинади. Меъдани 10-12 марта ювиш керак.
*Магний ёки натрий тузларида 20-30 г олиб, 400 мл сувга солиб ични суриш учун олинади. Болаларга ёшига қараб, 1 ёш бўлса 1г, катталарга 1 ош қошиқ ёғоч кўмир ёки магнезий берилади. Орқасидан ич юриштирувчи тузли сув (ярим литрга 1 грамм танинг ёки чой қўшилади) ичирилади.
*Захар сўрилишини тўхтатиш учун тухум оқи (1-3 дона тухум оқи 1 литр сувга солинади) ёки сут, сут зардоби, кисел ун крахмал истеъмол қилинади. Буйрак атрофи грелка билан иситилади.
* Захарланиш кучли бўлмаса, меъдани ич юриштирувчи тузли сувлар билан ювиш орқали чекланиш мумкин. Болалар меъдасини ювиш учун кўп миқдорда сут берилади.
* Захарланган беморни қустириш керак, бунинг учун сутга тухум оқини кўпиртириб аралаштириб берилади.
* Кислаталар билан захарланганда меъда 3-5 г магний окиси билан ювилади. Захарланиш ишқорлар туфайли бўлса, меъдани сирка эритмаси ёки лимон кислатаси билан ювиш зарур. Кунига 200 гр зайтун ёки кунгабоқар ёғидан истеъмол қилинади.
* Ароққа кўпроқ туз солиб, аралаштириб ичилади. Агар ундан кейин хар 15 дақиқа 1 дона апельсин шарбатидан ичилса яхши натижа беради.
* Мўмиё бутун организмга, айниқса юракка куч қувват беради. Захарланишда чаён, қорақурт, илон ва хашоратлар чаққанда мошдек мўмийни ичиб туриш хам яхши шифо қилади.
* Захарланган бемор қустириб бўлингандан сўнг ўз пешобини 50-100 гдан ичиб туриши фойдали.
* Қўзиқорин қўрғошин симобдан захарланганда дархол нокни туйиб тановвул этиш лозим. Нок сувидан ичилса ундан хам яхшироқ. Чунки заҳарни олиш хоссасига эга пешобни тез хайдайди, жигардаги тиқилмаларни тез очади, ични яхшилайди хамда меъда мушакларини мустахкамлайди. У хатто ич буруғни хам қолдиради.
* Абу Али ибн Сино айтишича, чаён ва қорақурт чаққанда дархол анжир баргини ювиб, ундан оқаётган сут ишқаланса наф беради, захарни қайтаради. Анжирнинг энг яхшиси оқи сўнг қизили, ундан кейин қора ранглисидир.
* Анжир қоқисидан 15-20 г олиб, 200 г қайноқ сувда ярим соат қайнатиб, кунига 4 маҳал 1-2 стакандан ичилади. Анжирда асоан ёғ, қанд, пектин, оқсил ва бошқа яна бир қанча фойдали кислаталар мавжуд. У ичак касалликларида ҳам ўта фойдали деб топилган.
* Табиб Ванга рутубатли буғлардан заҳарланган одамга кечқурун оёқларини илиқ сувга солиб, озгина ушлаб туришни буюрган.
Фойдаланилган адабиётлар;
1.Н.Ўлжабоева “ Ҳалқ табобати хазинасидан жавохирлар.”
2.А.Н.Саттаров “Ботулизм”
3.“Саломатлик Энциклапедияси”
4.”Юқимли касалликлар”дарслигидан
5.А.Н.Саттаров,Т.Р.Абдурахманов “Дардинга давоман”
6.А.Н.Саттаров “Дард кўп-даввоси ундан кўп”
Малҳам ҳалқ табобат маркази раҳбари
Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаров
+998-74-998-5-998

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube