Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Кир ўрадан ризо топганлар ҳақида замонавий эртак

Кир ўрадан ризо топганлар ҳақида замонавий эртак
01 Şubat 2012 - 9:51 'да юкланди ва 1986 марта ўқилди.

Бор эканда, йўқ экан. Оч эканда, тўқ экан. Бўри баковул экан, тулки ясовул экан. Шундай яхши замонда, Ҳолланд деган томонда бир одам бор экан. Феъли жуда тор экан. Инжиқу баъднафс экан, тилию дили касиф экан. Кимни кўнгли хушламас экан, унга тоабад озор бераркан. У бошқа бир юртдан келган экан, хушлагани ўз юртининг пошшоси экан. Исми жисмига мос экан, оти қурсин – Ризо экан. Билмаганлар уни Ризо ботир деса, билганлар Ризо қўтир дер экан.

Кунлардан бир кун Ризо ўйланибти, ўйланибти, “нима қилмоқ керак?” – дея ўзига савол берибти. Калласиям тухумдек бўлса ҳам, ақли эса хумбошнинг ақлидек экан.

“Шу ерларга келибману, юртимга ва юртбошимга хизмат қилолмай қолибман”, – дебти у. Чунки у юртида ҳам юртбошисига ҳалол хизмат қилиб юриб, унинг махфий хизматларига одамларни чақиб бериб юрган эканда. Фақат қип қизил алкаш бўлиб, эл орасида “мошейник” деб ном ортирганидан кейин юртбошисининг махфий хизматлари ҳам уни худди молнинг ачииқ ичагидек кесиб олиб ташлашган экан. Шундай бўлсада у юртбошисига ўз садоқатини канда қилмаган экан.

Ризо ботир, ёки Ризо қўтир бир куни “Америка овози” деган радиога ишга кириб қолибти. ”Худо берди!” – дея оламга жар солибти. Ҳақиқатдан ҳам унга Худо берган экан-да, лекин нима бергани ўшанда номаълум бўлган экан. Шу, шу, у оромини йўқотиб қўйибти. Қайга борса журналист деган гувоҳномани кўрсатаркан, одамларга нима ёлғонлар гапираркан, хуллас ошхонага кирса ҳам, қорни ёрилгудек тўйса ҳам сариқ чақа тўламай чиқиб кетар экан. Бировлар унга ғинг дейишмайди, деб кўрсинчи, онасини қайда кўраркан.

Кунларнинг бирида Ризо ботир, ёки Ризо қўтир маҳалла куйга, бугун вилоятига жар солибти: “Одамлару, одамлар, эшитмадим деманглар! Эшитганлар, жилманглар! Мен бугун Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация олдим. Энди пошшомизнинг мажлисларига ҳам бемалол кириб чиқаман”. Эшитганлар жойларидан жилмабтида, бири “лол”, бошқаси “дол” бўлибти. Чунки улар билишарканда, бу Ризо деган қуриб кетгурнинг ақли қанчаю, қилмиши нима, қилмишидан озор кўрганлар қанча. У бўлибти, бу бўлибти, Ризо ботир, ёки Ризо қўтир тилла топган Мўминжондай бўлиб қолибти.

Кунларнинг бирида у бировнинг ГАЗ – 31 мошинасини насияга олибти. Фрағонаю, Тошкент қолмай айланибти, ўргилибти, кўп аёлларнинг кўнглини хушлаб юрганида, бир кун мошинаси юрмай қолибти. Қараса моторгина қуриб кетгур эриб кетган экан. Шунда қарабтида, “ҳап сеними, эганга қайтариб бермасам Ризо отимни бошқа қўяман” – дебти. Мошинани эгасига қайтариб бериб, моторини куйдирганига ҳам пул бермай кетиб қолибти. Ахир унинг чўнтагидан пул чиқса ҳам фақат жононга борганида ва ароқхўрлик қилганида чиқаркан-да.

Ризо ботирми, ё қўтир бир куни зап бир ҳийла ўйлаб топибти. Пошшоси бир олий мажлис қилаётган экан, шунга бораман деб овоза қилибти. Бу пошшонинг мажлисига борарканда, бошқалар ундан жабр кўраркан. Бозорнинг нақд киндигида жойлашган катта бир дўконга борибтида, дўкондорга қараб “Мен пошшонинг олий мажлисига бораман. Сенга ҳам бир нималар қилиб бераман, агар менга янги бир сар-по қилиб берсанг” – дебти. Дўкондор ҳам ундан қўрқаркан.

700 долларлик сар-по қилиб берибти, Ризо бўлса тўйи бўлаётган куёвдек ястаниб Тошкентми, Бешкентми, қайга бўлса ҳам равона бўлибти. Пошшо уни мажлисига киритмаслигини ўзи билсаям, бошқаларни алдаб кун кўриб юраркан. 700 долларга куйиб қолган дўкондор бошқа бировга дод деган экан: “Сиз уни билсангиз пулимни олиб беринг”. Ризодан пул олиб бўлмаслигини элу халқ билиб қолганакан.
Қилган ишлари кўп бўлсаям, одамларга зиён бўлган экан. Шунда ҳам Ризо ботирми, ёки қўтир қаттоллигини қўймабти. Ўзи билан бирга ишлаган хўжандлик Шамснинг ҳам икки ярим мингдан ортиқ долларини еб кетибти. Еб кетибтиям эмас, ароқ қилиб ичиб юборибти.

Ризо ботирми, ёки қўтирмикан, ўша бир куни қараса эл уни ёмон кўриб қолибтида, кейин пошшосининг махфий хизматига ҳам ярамай қолибти. Махфий хизматлар уни ўзлдаридан улоқтириб ташлабти. Чақимчилик қилиш учун элнинг ишончида туриши керак экан-да. Буни кўрганлар ўзини четга олса, сирини айтмаса Ризонинг хафвсизлик хизматига нима кераги бор? Бу орада уни Америка овозидан ҳам қувиб солишибти. Шунда қараса ишлар хуржин эмиш.

“Энди нима қилсам экан?”, – дея ўйга чўмибти у.

Ақли ҳам кўзадай эмас, хумдай экан. Мушкулига дарров ечим топибти. Шеър ёзаман дебти. Элга қараб қичқирибти: “Одамлару, одамлар! Эшитмадим деманглар! Эшитганлар жилманглар! Мен шоир бўлдим, шеърлар ёзаман”. Одамлар ҳам ҳайрону лол қолишибти. “Аҳмоқ каллага яна нима келдийкан?”, – деган ўйга толишибти. Шундай қилдиб Ризо ботирми, ёки қўтир шоир бўлибти. Шоир бўлганидаям жуда машҳур шоир бўлиб кетибти ва машҳурлигини ўзидан бўлак ҳеч ким билмабти. Шоир бўлгани билан муллажиринг тушмабти, қараса яшаб бўлмасмиш.

“Худо, ўзинг қодирсан, бир нима қил” – деб илтижо қилган экан, Худо эмас, иблис, иблис эмас, иблисга қул бўлган пошшо бир амал қилибти. Андижон деган шаҳарда пошшодан зада бўлган эл унга қарши бош кўтарибти ва ўз ҳаққини талаб қилган экан, пошшо буларнинг ҳаммаси от дея фармон қилибти. Бу фармондан сўнг кўп одам отилган бўлса, анча одам тарки ватан қилган экан, Ризо ботирми, ё қўтир “Во, мана имкон” дея бош бармоғини осмонга ниқтаб ҳайқирибти. Шошилганидан отилганларга оҳ урган бўлиб бир шеър битиб, ўзи бошқа мамлакатга қочибти. “Мени юртимда таъзйиқ қилишаяпти”, – дея дод деган экан, уни Ҳолланд деган юртга олиб келишибти. Бу юртда ҳам у эски қилиқларини бошлаб қолибти.

Ким учун Ризо ботир, бошқа биров учун Ризо қўтир бўлган бу инсон, э-э, узр, бу иснод тағин бошқаларга ҳамла қилишга ўтибти. Аввалига “Озодлик” радиоси ўзбек бўлимига бош бўламан деган экан, у ердагилар уни радиога яқинлаштиришмабти. Кейин эса юртида қолган пошшонинг хавфсизлик хизмати тағин уни йўқлабтию, унга вазифа тайин қилибти. У энди муҳожиротдан туриб пошшога қарши бўлганларни ҳақоратлайдиган устаси фаранг бўлган экан.

Кир суви ўрага оқади деганларидек, у нақд ўрага айланибти. У ўрага Ризо ботирми, ё Ризо қўтирнинг ўзига ўхшаганлар кириб олиб пошшога қарши сўз айтганларга кир кўпик пуфлайдиган одатлар чиқарибти. Лекин улар ҳар қанча пуфламасада, туфламасада, тупиги ҳам, кўпига ўзларининг юзига қайтиб тушармишу, аммо улар бунга парво ҳам қилишмасмиш.

Шундай қилиб Ризо ботирми, ё қўтир муроду мақсадига етган экан. Ҳали ҳамон Ҳолланд деган юртдаги ўша ўрадан худди вулқон отилгандай мағзаваю, тупиклар кўкка отилармишу, тағин ўра ичидагиларнинг юзларига қайтиб тушармиш. Кир ўрадагиларнинг муроди ҳам аслида шу бўлган экан.

Эртакчи Тўлқин Қора

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 3 Yorum )

  • Kuzatuvchi ;

    Bu iflos J.Mamatovni laychasi, unga itday xizmat qiladi. O’zini kallasida hech vaqo yo’q. Ammo vujudi to’la kir va jirkanchlik. Bunaqa musorlar faqat igvogarlik va fasodga yaraydi. Ustozi bularni shunaqa,shogirdlari ham shunaqa.
    Ozlarini qo’llaridan hech narsa kelmagach hasad o’tida yonadi bular. yonlariga Jalilbachcha degan bir garangni ham olishibdi.

    01/02/2012 16:37
  • Inson ;

    Rizoni yaxshi bilaman. Doimo odamlarni aldab kun ko’radi. MX ning josusi ekanligiga isbot keltira olmayman, lekin shunday ekanligiga ishonaman. Aroq uning jonu dili. Oilasi ham yo’q uning. Bir Nina ismlik o’risni xotin qilib olgandi, uyam ketib qoldi. Hayf senga inson degan nom – Rizo Obid!

    01/02/2012 14:00
  • укувчи ;

    Яхши сатира булибди, бу каби угрибаччаларни шундай планли равишда фош килиб бориш керак.

    01/02/2012 14:00
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube