Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Жамшид Мухторов ким?

Жамшид Мухторов ким?
02 Şubat 2012 - 7:42 'да юкланди ва 1202 марта ўқилди.


(Америкада терроризмда айбланиб,ҳибсга олинган Ўзбекистонлик қочқин Жамшид Мухторов хақдаги қуйидаги билгиларнинг хаққонийлигидан бу билгиларни берган инсонлар масъулдир)

МХХнинг Жамшид Мухторовнинг қўли билан қилган айрим жиноятлари
Менга Жамшид Мухторовни Ўшда, “Эрк”нинг Андижон вилоят раиси Исроилжон Холдоров билан бирга қочқинликда юрганида, телефон орқали, Исроилжон ака таништирган эди. Кейинчалик Исроилжон Холдоров Ўшдан ўғирлаб кетилди(2006 йили ёзда) ва уч ойдан сўнг Андижон СНБсида эканлиги маълум бўлди. Хозирда 6 йилга қамалган Исроилжон Холдоров ҳали ҳам қамоқхонада. Исроилжон Холдоровни ўғирлаб кетилишида бир неча одамлар Жамшид Мухторовнинг қўли борлигини менга айтишганди.

Кейинчалик, Бишкекка келганида Жамшид Мухторов билан учрашиб, Исроилжон Холдоровни ўғирлаб кетилишида қўли борлигини одамлар гапираётганини айтсам, у кўзларини четга олиб, “бу нотўғри миш-мишлар”, деган, юзимга тик қарай олмаганди. Аниқ исбот бўлмагани учун мен ҳам ўшанда бирор нарса дея олмаган эдим.

Кўпчилик билмайдиган яна бир хабар: Қирғизистоннинг Қорасув масжиди имоми, раҳматли Рафиқ қорини отиб юборилишида ҳам Жамшид Мухторовни қўли борлигини ишончли бир манба менга айтганди. Маълум бўлишича, Рафиқ қори отилишидан олдинроқ унинг уйига Жамшид Мухторов уч киши билан кириб, “қочқинлармиз” деб гаплашиб, чой ичиб ўтиришган. Шунда раҳматли Рафиқ қори: “Тохир Йўлдошевни одамлариман деб, мени олдимга келишди, Ўзбекистонга қурол олиб ўтсак бўладими дейишди, бироқ мен уларнинг ростдан ҳам Тохирнинг одамларими-йўқлигини билмадим…” деганга ўхшаш гапларни айтган ва ўша учрашувдан ҳеч қанча ўтмай, Рафиқ қори махсус хизмат ходимлари томонидан отиб юборилган.
Бишкекда қочқинликда юрганимизда, (2006 йили) Жамшид Мухторов электрон почтадан ёзган хатларни менга кўрсатишган эди.

Жамшид Мухторов Ўзбекистонда бир махаллар ўйнаши бўлган аёлга Турсуной Азизовага юборган хатлардан нусхалар хозир ҳам менинг архивимда сақланаяпти. Улардан нусҳа кўчириб, эътиборингизга хавола этаяпман. Жамшид Мухторовнинг хатларини ўта уят гаплари бор жойлар тахрир қилинди. Қолган жойлари бор холида. Менинг фикримча, булар айнан Жамшид Мухторовнинг хатлари, чунки Жамшиднинг чаласавод эканлигини қочқинликда юрганимизда кузатган эдим.
Ғафур Йўлдошев

Жамшид Мухторов ҳақида кўрган-билганларим

Жамшид Мухторовни ЎИХ га қўшилишига мен шахсан ишонмайман.У 2005 йили Ўшга қочиб келган пайтда мен УВКБ ОНН да ишлар эдим.Адашмасам у Жиззахдан келган эди.Биз уларга қўлимиздан келган максимум шароит яратиб берган эдик.Уларга сармоя топиб Ўш шаҳрида Водопроводное кўчасида Лимон номли кафени арендага олиб бердик. У ерда А.Рустамов НОПЧУ дан Исроил Холдоров, ЭРК партиясини Андижон бўлимини раҳбари ва яна икки қочқин бирга ишлаб ўзларини боқиб юришди.

Шунда улар ФСППЭР номли НПОни оргтехникалирдан ва интернетидан фойдаланишар эди.Шунда бир куни Исроил Холдоровни Ўзбекистон МХХ лари ўғирлаб кетишди. Бу воқеа ўша пайтда Озодлик ва бошқа ОАВ ларида ёритилган.Энг қизиқарлиси Жамшид юқорида номи келган НПО.да Электрон почтадан фойдаланиб ундан чиқишни унутган экан.Мен бехосдан шу компюьтерни очиб қолдим.

У ерда Жамшидни Жиззах СНБси билан ёзишган хатлари бор эди.Уни хатларини ўқиб кўриб ёқамни ушлаб қолдим, ўшанда уни синглиси Жиззах СНБси қамоғида экан.У синглисини озод қилиш учун, КР.да жон сақлаб юрган қочқинларни рўйхати,УВКБ ОНН нинг ходимлари ҳақида маълумотлар юборган ва Исроил Холдоровни қайси куни ва қаердан олиб кетишлари ҳақида тавсиялар ёзган экан.

Мен бу ҳақида ўз раҳбаримга доклад қилдим ва уларни Бишкекка зудлик билан кўчирдик, Бишкекдаги қочқинларга ҳам зиён етказмаслиги учун. Мен Жамшидни МХХ билан ёзишган хатларини ўша пайтда қочқин бўлиб юрган Озодлик радиосини собиқ мухбири Ғофуржонга юбориб қолган қочқинларни огоҳ қилишини сўрадим.

Ҳозир эсимда бори, Жамшид ўша кунлари кўплаб ўзбек қочқинларини бошини еган, улардан Содиқов Баҳодир, Фаёз Мирзахалилов,Сайдулло Шокиров ва бошқалар.
Ўзбекистон МХХ ларини оғирини енгил килиб келган,малъунни ЎИҲига қўшилишига ишонмайман. У МХХни махсус топшириғини бажаришга кетаётган жойда ушланди деса тўғрирок бўлса керак. Ўзим Ўшликман , мени Жамшидга нисбатан ҳеч адоватим йўк,фақат ҳақиқатни ёздим.
Мен ёзганларни Тоғбой Абураззоқов ва Ғофуржон тасдиқлаши мумкин.

Ўшлик Тошмат

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 15 Yorum )

  • яна бир укувчи ;

    Талатгани шарҳини ўқиб қуйидаги оят эсимга тушиб кетди.(13:17)
    ﺃَﻧﺰَﻝَ ﻣِﻦَ ﺍﻟﺴَّﻤَﺎﺀ ﻣَﺎﺀ
    ﻓَﺴَﺎﻟَﺖْ ﺃَﻭْﺩِﻳَﺔٌ ﺑِﻘَﺪَﺭِﻫَﺎ
    ﻓَﺎﺣْﺘَﻤَﻞَ ﺍﻟﺴَّﻴْﻞُ ﺯَﺑَﺪﺍً ﺭَّﺍﺑِﻴﺎً
    ﻭَﻣِﻤَّﺎ ﻳُﻮﻗِﺪُﻭﻥَ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻓِﻲ
    ﺍﻟﻨَّﺎﺭِ ﺍﺑْﺘِﻐَﺎﺀ ﺣِﻠْﻴَﺔٍ ﺃَﻭْ ﻣَﺘَﺎﻉٍ
    ﺯَﺑَﺪٌ ﻣِّﺜْﻠُﻪُ ﻛَﺬَﻟِﻚَ ﻳَﻀْﺮِﺏُ
    ﺍﻟﻠّﻪُ ﺍﻟْﺤَﻖَّ ﻭَﺍﻟْﺒَﺎﻃِﻞَ ﻓَﺄَﻣَّﺎ
    ﺍﻟﺰَّﺑَﺪُ ﻓَﻴَﺬْﻫَﺐُ ﺟُﻔَﺎﺀ ﻭَﺃَﻣَّﺎ
    ﻣَﺎ ﻳَﻨﻔَﻊُ ﺍﻟﻨَّﺎﺱَ ﻓَﻴَﻤْﻜُﺚُ
    ﻓِﻲ ﺍﻷَﺭْﺽِ ﻛَﺬَﻟِﻚَ ﻳَﻀْﺮِﺏُ
    ﺍﻟﻠّﻪُ ﺍﻷَﻣْﺜَﺎﻝَ
    У зот осмондан сув
    туширди. Сўнгра
    водийларда ўз
    миқдорича сел оқди. Бас,
    сел ўз устига чиққан
    кўпикни кўтариб келди.
    Ва зеб-зийнат, асбоб-
    ускуна ясаш мақсадида
    ўтда тобланадиган
    нарсаларда ҳам шунга
    ўхшаш кўпик бўладир.
    Аллоҳ ҳақ ва ботилга
    мана шундай
    зарбулмасал келтирур.
    Аммо кўпик ўз-ўзидан
    йўқ бўлиб кетди.
    Одамларга манфаат
    берадиган нарса эса, ер
    юзида қолди. Аллоҳ
    мисолларни ана шундай
    келтирадир. (Аллоҳ
    таоло осмондан сув
    тушириб, ёмғир ёғдирса,
    сел оқади. Шу билан
    бирга, сел ўзининг
    устида кўпикни ҳам
    оқизиб келади. Бунда
    сув ҳаққа, кўпик ботилга
    ўхшатилмоқда. Зеб-
    зийнат ясаладиган олтин
    ва кумуш, асбоб-ускуна
    ясаладиган темир ва мис
    каби маъданлар устида
    ҳам занг ва кераксиз
    моддалар бўлади. Бу
    масалда ҳаққа асл
    маъданлар, ботилга занг
    ва кўпик қиёс
    қилинмоқда. Кўпик,
    гарчанд сувнинг устига
    чиқиб турган бўлса ҳам,
    барибир у кўпикдир.
    Маъданлардаги занг ва
    бошқа моддалар уларни
    ўраб турган бўлсалар
    ҳам, тобланиш вақти
    келганда, бирпасда йўқ
    бўлиб кетадилар. Ботил
    ҳам шундай: ўзидан-ўзи
    йўқ бўлиб кетади.)

    04/02/2012 21:54
  • Talat ga ;

    Talat
    “УХХ чилар бу жиннидан кутулганига садака берсалар яхши буларди”.

    Садака хакдаги гапингиз тугри, бундайлар харакат ичида булса, харакатдан баракат кетади. Яхшиямки, Харакат шундай тасодифий одамлардан тозаланиб бораверади, бу ерда факат халк дардини уйлаганлар колади.

    03/02/2012 21:20
  • Talat ;

    Жамшид Мухторов-ку майли, узини жуда этикодли демократ деб атаб, магзавахур жахонкирларнинг сайти замандошга “мен УХХга ултиматум куйдим, энди ундан чикдим” деб бурнини тортаётган тентакларда эхтиёт булинглар, биродорлар, булар жамшидлардан хавфлирок. Чунки бу нусха “замандошчилар хунаса, уларга интервю бериш пасткашлик” деб хаммани бошини котириб юрганди кечагина, энди замандошга чопиб борибди мен УХХ дан чикдим деб!!!
    УХХ чилар бу жиннидан кутулганига садака берсалар яхши буларди.

    03/02/2012 19:37
    • Hazratqul Xudoyberdi ;

      Талат, агар бир нарсага фаросатинг етмаса, яхшиси ўзингни башарангни шарманда қилмай ўтир. Шуни билки “Замондош”га ўхшаган сайтларга мақолалар керак бўлса истаган жойидан олаверади. На мендан . на сендан, на бошқадан сўрамасдан. Мен “Замондош”, “Янги дунё” деган сайтлар билан ҳамкорлик қилмайман деганман ва қилмайман ҳаам. Мени ўзимнинг 3 сайтим бор. Истаган муттаҳам у сайтлаардан истаган мақоласини олиб ўз сайтида босиб чиқараверади. Бир у сайт эмас бошқа кўп сайтлар ҳам шндай қилишади. Буни информацион эркин майдон дейишади.

      Агар мени мақоламни сен ва менга душманлик руҳида бўлган сайт ўғирлаб олиб чоп этган бўлса демак ўғри эмас мен айбдор бўламанми? Бу яна бир бор Ризо Обиднинг ўз манфаатлари йўлида ўғирликка боришдан ҳам тоймаслигини кўрсатади холос. Сенга ўхшаган лаққи одамлар эсам ўша ўғрини гуноҳини бошқаларга тункаб икки карраа гуноҳга ботганини ўзи ҳам билмайди.

      Сени фикринг буғуқлиги ёзаётган сўзингдан кўриниб турибди. Сен масалани моҳиятига эмас юзаки нарсаларга қараб баҳо бераяпсан одамларга. Ана шундан эҳтиёт бўл. Бўлмаса ҳали кўп шарманда бўласан.

      04/02/2012 05:49
  • укувчи ;

    “Жамшид Мухторовга бундай жиддий айб қўйиш учун унинг 2011 йил февралидан 2012 йил январи охирига қадар Интернетда Исломий жиҳод иттифоқи веб маъмури билан олиб борган ëзишма ва телефон суҳбатлари асос бўлган.
    “Оллоҳга қасам¸ мен ҳеч қачон бунақа иш қилган эмасман”¸ деди пайшанба куни Денвер маҳкамаси ҳаками Катлин Тафоя олдида рус тилида берган кўрсатмасида Мухторов”.
    http://www.ozodlik.org/content/article/24472146.html
    “Ozodlik”

    Бу одам хам якинда Алишер Абдуллаев каби камокдан куйиб юборилса, бу унинг айбсизлигини эмас, аксинча, хакикатан хам айбдорлигини, яъний, МХХ агенти сифатида диний жамоалар ичига кириб, жосуслик килганини курсатган булади. Унинг “Озодлик” сахифасидаги расми провокацион, атайлаб узига эътиборни каратишга харакат килган бир одамнинг киёфасидир. Хатто Толибон харакати аъзолари ичида хам бундай куринишдаги одамни топиш осон эмас.

    03/02/2012 11:55
  • Spiderman from Uzbekistan ;

    Айнан ўша МХХ ИАКни салтанатини ҳимоя қилишда жонбозлик қилаётир (шунинг учун Андижонда 2005 йил,12 май дан 13 майга ўтар кечада УВД 10 марта нишонга олинган бўлса,МХХ 100 марта нишонга олинган,инша Аллоҳ бундан кейин ҳам асосий нишон …га) МХХ курашни рақибларига зимдан олиб боришяпти ва шуни унутмасинки,рақиблари ҳам уларга худди шундай зимдан…
    МХХ ўйламасин,биз супермиз рақибдан ҳар тарафлама деб,
    Йўқ асло,Яратганнинг Тақдири азали ундан эмас,яъни ҳеч қачон кучли рақиб кучсиз рақибга рўбарў бўлмайди…
    Қисқаси, сен аҳмоқ МХХлар ўзингга ўхшаган аҳмоқ,насли кесик,ҳаёлпараст,қўрқоқ чол ИАКни ҳимоясидасанлар! Аммо,инсоният тарихидаги курашда фақат бечораҳол,заиф мазлумлар доим ғолиб бўлган ва бўлаётир ва бўлади инша Аллоҳ!
    Ахир сенлар на бечораҳол,на заиф ва на мазлумсанлар?!
    Тўғрими???

    03/02/2012 10:00
  • халкчи ;

    To
    Kuzatuvchi
    03/02/2012 at 02:00

    Бу ерда Мухторов билан шахсан таниш булган одамлар фикр билдираяпти. Норвегияда худди шундай терроризмда айбланган Алишер Абдуллаев деган бир одам Узбекистон МХХсининг ва махаллий полициянинг жосуси булиб чикди, у уз диний жамоасидаги бир уйгур ва бир арабни узок йиллар камок жазосига хукм килиниб, камалиб кетишига сабачи булиб, узи камалгани йук, холбуки, портловчи моддаларни уларга узи тайёрлаб берган одам эди бу. Демокчиманки, “диндорман” деганларнинг хаммаси хам диндор булавермайди. Агар сиз Мухторовни бу ерда фикр билдираётганлардан хам яхширок билсангиз, демак, унинг Узбекистон МХХ си тарфидан отиб улдирилган Рафик кори ва унинг издошлари улимига ва Исроилжон Холдоровнинг МХХ тарфидан угирланиб кетишига хеч кандай алокаси йуклигига хам кафил була оласизми? Пайгамбаримиз(с.а.в.) уз хадисларида агар бир одамнинг фосиклиги хакида бирон нарсани билсаларинг, бу хакда бошка мусулмонларни огохлантиринглар-ки, бу фосик уларга хам зарар бермасин, деганлар ва бундай огохлантириш асло гийбатга кирмаслигини таъкидлаганлар.

    03/02/2012 07:46
  • Kuzatuvchi ;

    Уят. Бошига оғир кун тушган одамни орқасидан далил исботсиз ҳар хил гапларни қилаётган бу “қаҳрамонлар”га ачинасан киши. Қаерда эдинглар шу пайтгача, далилларинг бўлса нега фош қилмадиларинг уни шу пайтгача. Эркак кишиларнинг хотинларга ўхшаб бундай орқаваротдан йўл тутиши ҳеч бир халқда учрамайди. Фақат қуруқ тахмин ва “деди-деди”лардан иборат бу гапларинг уч пулга қиммат. Ҳар бир одамнинг айби одил маҳкамада тўла исботланмагунча, уни айбдор қилиш фақат туҳмат деб қаралади. Ҳар қандай ҳуқуқий жамиятда шундай.

    03/02/2012 02:00
  • халкчи ;

    Axmadjon
    “Agarda sizlarga bir fosiq bir habar olib kelsa , u habarni avval tekshiringlar”

    Мухторов хакда уни яхши таниган Толиб Ёкубов сингари оксокол, кекса одамлар фикр билдиряпти, одам билиб-билмай, бундай одамларга нисбатан Куръони каримнинг фосиклар хакидаги оятини келтириши бу оятни келтирган одамнинг узининг фосик эмаслигини билдирмайди, албатта. Сиз айтган хабар муносбати билан хам худди шу оят келтрилса, узингизга олмассиз, деб умид киламиз: “Agarda sizlarga bir fosiq bir habar olib kelsa , u habarni avval tekshiringlar”.

    02/02/2012 19:19
    • Axmadjon ;

      Men Tolib akani nazarda tutganim yuq, uni ustiga faqat Tolib akagina Jamshidga qarshi gapirayotgani yuq , ular orasida kimlar borligi manga nomalum, faqat men aytmoqchi bogan narsam bu kishini hozir ham MXX aygogchisi degan tassavur notugriligi bildirmoqchiman. Agarda sizni dindan habariz bolsa, unda bilardiz Islomga kirishidan oldin minglab odamlarni qatl qilgan kishilar ham Islomga kirib ulug inson bolishi mumkinligini. Men yuqoridagi oyatni bekorga keltirmadim, bundan oldin ham kup shunday habarlar tagi puch bolib chiqqani uchun ham bazilar uyalib qolishgan,hullas nima bolganda ham Jamshid ochiqda yurganida gapirilmagan bunday sassiq gaplar endi gapirayotganiga hayronman.
      Mard bolselar negaa usha vaqtda ogoh qilmadilar hammani?!
      Allohdan qurqish kerak. Yana bir bor aytaman u kishini biz aygoqchi deb gumon qilmaymiz , yani shu AQSH da u kishini yaxshi tanigan kishilar yani musulmonlar demoqchiman,hamma emas!

      03/02/2012 16:22
      • халкчи ;

        Аллох гунохимизни авф этсин агар асоссиз гумон килган булсак.

        05/02/2012 13:56
  • Axmadjon ;

    Men u kishi bu yerda Amerikada yaxshi taniganman. Bu kishini men Mumin deb guvohlik beraman. Islomdan oldingi ishlariga kelsek , johillikda qilingan ishlarni Islomga kirishi bilan kechirilib ketiladi. Alloh Taolo Quronda: ” Agarda sizlarga bir fosiq bir habar olib kelsa , u habarni avval tekshiringlar (tekshirib kurmasdan) biron bir qavmga zarar yetkazib quymanglar” degan Hujurot surasi. Bu kishini asosiy aybi qaysarligi va soddaligi ( balkim ISLOMga kirib soddaa bolib qolgandir).
    Ammo bu kishi agentligiga ishonish uchun dalillar yuq, va buni faqat Alloh biladi. Bu kishini hozir ham agent deyishlik hato.

    02/02/2012 15:38
  • Afandi ;

    Ҳамма қочақлар Жамшиддан хадикда юрган.Фақат Насуруло Саид унга доим хамрохлигини биламан. Фронт лайндан грант олиб, Бишкекда ҳам рестаран очган. Абдужалил Рустамов ошпазлик қилган.

    02/02/2012 15:01
  • Асадуллоҳ ;

    Баттар бўлсин! ҳақиқатан Жамшид МХХни ювиндиси бўлган бўлса…
    Ўзича шерюрак бўлиб ЎИҲга қўшилмоқчи бўлган МХХчиларни бошига “Занжирбанд киллер”даги Хайрулло Султонов ва уни ҳамтовоқлари куни бошига тушсин!
    Улар билишмайдими?! Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маоз ибн Жабал р.а.ни Яманга волий қилиб жўнатаётганда кимнинг дуосидан огоҳ бўлишликни?!
    Ўзбекистондаги ва муҳожиратдаги мазлумларнинг дуоибади уларни бундан баттар ҳолга туширади иншаАллоҳ!

    02/02/2012 11:31
  • укувчи ;

    “Жамшид Мухторовни ЎИХ га қўшилишига мен шахсан ишонмайман”.

    Мухторов УИХ га факат бир максадда – жосуслик килиш учун кушилиши мумкин.

    02/02/2012 08:17
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар