Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Байтал қамчиловчилар …

Байтал қамчиловчилар …
08 Şubat 2012 - 10:12 'да юкланди ва 2678 марта ўқилди.

[soundcloud id=’35941535′]

7 феврал куни Туркистон ТВ радиосида ташкил этилган навбатдаги эшиттириш дастурида қатнашдим. Ҳаракатимиз фаолиятини кузатиб боришаётган дўстларнинг барчаси ҳам радиони тинглай олмасликларини ҳисобга олиб, ўша суҳбат мазмунини http://www.uzxalqharakati.com/ да ҳам эълон қилишни лозим ҳисобладим.

Шундай қилиб, радио тингловчиларни, умуман бизнинг матбуот органимизни кузатиб бораётган ватандошларга мен Ўзбекистон Халқ Ҳаракати тузилишининг сабаблари ва бугун унга ҳар тарафдан нима учун ҳужумлар авжга чиқаётгани ҳақида бир-икки сўз айтишни ният қилгандим, уларни сўзладим. Улар асосан қуйидагилар бўлди:
Кўпчилигингиз Ҳаракатнинг Низоми ва Дастурини интернет сайтимиздан ўқигансиз, албатта. Шунинг учун Ҳаракатнинг асосий мақсадини батафсил тушунтириб ўтиришга ҳожат йўқ. Ўзбекистон Халқ Ҳаракатини тузишда кўзда тутилган асосий нуқталардан энг муҳими, Ватандаги зулмдан қутилиш учун биргалашиб унга қарши курашдир. Халқимизда, “Бирлашган ўзар, бирлашмаган тўзар,” деган жуда гўзал бир мақол бор. Биргалашиб ҳаракат қилиш, маслаҳатлашиб иш бошлаш ҳақида бундан ҳам мазмундор насиҳат бўлиши мумкинми? “Маслаҳатли тўй тарқамас” ҳам дейди халқимиз.

Азиз ватандошлар! 22-23 йилдан буён Ўзбекистонда Каримов диктатураси, якка шахс ҳукмронлиги, зулми ҳукм сўраёганлигига шубҳа қиладиган бирор киши топилмас деб ўйлайман. Айниқса чет элларда ўзларини Каримов режимига мухолифатда ҳисоблаганларда бунга шубҳалари борми экан? Баъзи “боши (тафаккури)да қусури бор”лар учун Каримов зулми ҳақида барчага очиқ маълум бўлган айрим фактларни санаб ўтаман. Ўтган икки ўн йилликдан кўпроқ замон давомида ҳукм сураётган Каримов ва унинг югурдаклари зулми оқибатида 5 миллиондан кўпроқ ишга яроқли ўзбек ватандоши Ватандан ташқарида кунлик нон пули топиш ниятида сарсон ва саргардонликда яшамоқдалар. Худди шунча балки янада кўпроқ кишилар ишсизлардир. 20 минг (баъзи маълумотларга кўра ундан ҳам кўпроқ кишилар) уйдурма жиноятлар билан қамоққа ташланганлар ва улар инсон зоти чидай олмайдиган даражада исканжаларга маҳкум этилганлар. Шу сабаб қамоқхоналардан кунда бўлмаса-да, кунора жанозалар чиқиб турибди. Ватанда болалар ёппасига пахта қулларига айлантирилган. Каримов режимининг халқни оммавий қирғин қилиши ҳам, фақат Андижон фожиаси билан ифодаланмаслигини ҳам барчамиз биламиз. Қисқаси, 25-28 миллион Ўзбекистон нуфуси бугун Каримов бошлиқ безорилар тўдаси қўл остида гаровда қолмоқдалар.

Бу саналган фактларга эътироз билдираганлар ҳам топиладими? Ҳар ҳолда чет элларда юрган ўзбекман деганлар бундай очиқ фактларга эътироз қилмаслар, ахир. Бу рўйхатга Каримов режимининг, иқтисодий, ижтимоий соҳаларда, таълим-тарбия, илму фанда ва бошқа соҳаларда йўл қўйган сиёсий қусурларни ҳам қўшиш лозим бўлади. Ўзбек халқи бугун оммавий саводсизликка маҳкум этилган. Ахлоқсизлик, порахўрлик, алдамчилик ва бошқа инсонга мос бўлмаган энг ёмон хусусиятлар Ўзбекистонда бугун оммавий тус олган. Сўнгги 20 йил ичида Ўзбекистонда пайдо бўлган салбийликларни, халқнинг уқубатини санаб тугатиб бўлмайди.

Демак, мен ва мен каби чет элларда юриб ўзларини Ватандаги режимга қаршиман деганлар, Ўзбекистон аталмиш мамлакат ва унинг жафокаш халқи Каримов ва унинг лаганбардорлари зулми остида аянчли бир ҳолда яшашга мажбур қолмоқда деб ҳисоблашимиз керакдир ва ҳатто шартдир. Шундай экан, бу аянчли ҳолдан қутилиш йўлини кимлардир ахтариши лозимми эди? Ҳа, лозим эди, албатта. Ҳатто катта ҳарфлар билан лозим эди деб ёзиш керак. Овропанинг қатор мамлакатларида, АҚШ, Канада ва дунёнинг яна бошқа мамлакатларида Ўзбекистондаги режимга қарши бўлган кишилар, ҳеч бўлмаганда интернет сайтлар очиб олиб, Ватандаги аҳволни қанақадир даражада танқидий баҳолаб турганлар, яъни Каримов режимига “қарши” курашаётганлар ҳам (агар уларда жиддаккина одамшавандаликдан нишона бўлса, шундай нишона уларда озроқ қолган бўлса) “Ҳа, Ватанни қутқариш йўлини ахтариш керак,” дейишдан бошқа сўз топа олмасликлари керак.

Шундай қилиб, Ватан, Каримов ва унинг гўмашталари келтириб қўйган аянчли аҳволдан қандай қутилади? Бу саволнинг жавоби ҳам менга кўра жуда оддий. Яъни диктаторлик ва золимлар режимидан қутилишнинг ягона йўли, унга қарши бўлган кучларнинг бирлашиши эканлигини таъкидлаш лозим бўлмаган бир ҳақиқатдир. Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг тузилиши, ватанда аянли вазият туғдирган режимга қарши биргалашиб курашишга қўйилган энг тўғри ва ишончли қадам бўлди. Афсуски, бундай очиқ кўриниб турган ҳақиқатни кўрмаётган Каримовнинг кўзидан бошқа кўзлар ҳам бор экан. Бундай кўзларнинг номи(исми)ни ўзбекларда нима деб атайди? Боринг, уларнинг кўзларига учуқ чиққан бўлиб, бу ҳақиқатни кўрмаса кўрмасинлар. Аммо улар нима учун бу кучга, золим режимидан, зулмдан қутилиш йўлида янгидан кураш бошлаган ва режимни довдирата бошлаган жипслашган ягона куч – Ўзбекистон Халқ Ҳаракатига қарши ҳужумга ўтишдилар? Масала, бутун муаммо мана шу нима учундадир. Нима учун, ахир? Каримов ва унинг режими ЎХҲ тузилган кунидан бошлаб жон-жаҳди билан унинг фаолиятини ҳеч бўлмаганда сусайтириш, ҳатто парокандаликка учратишга киришди. Бу табиий эди ва кутилган бир ҳол эди. Чунки режим ЎХҲ шаклида ўзининг кушандасини кўриб турганди. Бироқ, юқорида санаганимиз мамлакатларда Каримов режимига қаршимиз деб бақириб-чақириб юрганлар ҳам бугун ЎХҲ қарши Каримовга жўр бўлиб қичқира бошладилар. Ҳу, оғайнилар! Силарга нима бўлди? ЎХҲ қарши бақиришда силар нега Каримовга жўр бўлмоқдасилар? Бугун ЎХҲ ҳақида Каримов нимани вайсаётган бўлса, силар ҳам айнан ўшани сўзламоқдасилар. такрорламоқдасилар. Каримов режимига ҳақиқатан қарши кучга айланаётган бир ҳаракатга сиз ҳам қарши бўлмоқдасиз. Нима, ЎХҲ силарнинг ҳам кушандаларингми? Бугун силар Каримов билан бирга айни сўзларни сўзлаётган бўлсангиз, сизнинг ҳам йўлингиз Каримов йўли билан айни бўлса, нега Ўзбекистондай гўзал тупроқни ташлаб бу ерларга чиқдингиз? У ҳолда кечаги ёзганларингни, Каримовни дунёда йўқ ёмон сўзлар билан атаганларингни нима деб қабул қилиш керак бўлади? Агар хато кетаёган бўлсам Оллоҳ мени ислоҳ этсин, менимча силар ҳеч қачон Каримовдан узоқда бўлмагансилар, силарнинг дунё қарашларинг Каримовдан ҳеч замон фарқ қилмаган деб хулоса қилишга тўғри келади. Ҳозиргача силарнинг ёзганларинг ва айтганларинг тўла сохталикдан иборат экан, деб ўйлашга тўғри келаяпти. “Мухожирлигу мухолифлик”ларинг сохтакорликдан иборат бўлиб, нафс оворагарчилигида, катта бойликлар умида чет элларга чиқишгансанлар, шекилли дейиш керак бўлаяпти.

Маълумки, ўзбек муҳожирлигининг янги босқичи 1992 йилдан бошланди дейиш мумкин. Бу ҳаракатнинг бошланишига асосий сабаб ҳам мамлакат ичида мухолиф ҳаракатга имкониятлар оз қолиб, мухолиф фикрда бўлган кишиларга қарши қатағоннинг бошланиб кетганлиги эди. Шу сабабдан чет элга чиқишдан мақсад, режимга қарши ҳаракатимизни мукаммаллаштириш ва режимга қарши бутун кучларни бирлаштиришдан иборат эди. У замонлар четга чиқишганларнинг сони ҳам бармоқ билан саналадиган миқдорда эди. Яъни у замонларда Каримов режимига қарши бўлганларнинг асосий қисми ватанда қолаётгандилар. Биз сиёсий муҳожирлар, ҳаммамиз бўлиб ўн кишини ҳам ташкил этмасдик, ўша замонлар. Аммо ҳаммамиз бирдай у вақтлар бирлашишимиз керак деярдик. Ўзаро муносабатларимиз, инсоний алоқаларимиз ҳам анчагина илқ эди. Бироқ негадир ҳеч бирлаша олмадик. Ҳеч қандай бир кўринишда бирлашган ҳаракат туза олмадик. Бирлаша олмаслигимиз сабаблари ҳақида ҳам сўзланадиган сўзлар анчагина. Аммо улар ҳақида иншооллоҳ бошқа бир мақолада бафуржа сўзлаш ниятим бор.

1995 йилнинг январ ойида АҚШ демократик институти тарафидан Вашингтонда Ўзбекистон ҳукумати ва унинг мухолифати вакилларининг учрашуви ташкил қилинди. Ўша учрашув қатнашчиларидан бири мен эдим. Ўшанда биринчи марта Ўзбекистон бирлашган мухолифатини тузиш учун энг қулай, узуқка чиройли кўз ўрнатишдек бир нодир вақт пайдо бўлган эди. АҚШ каби дунёнинг буюк бир давлати ҳам ўша замонлар шундай бир ҳолатдан манфаатдор эди. Аммо бу ҳол, бу нодир замон ҳам бугунги энг бақироқ бирисининг сотқинлиги оқибатида қўлдан бой берилди. Имкони бўлса, бу воқеа ҳақида ҳам алоҳида бир эшиттириш ташкил қиламиз, иншооллоҳ. Мазкур мақолани ўқишишаётган азизлар http://samarqanduz.com/?p=1416#more-1416 адресда “Ўзбекистон расмий ҳукумати ва мухолифат вакилларининг Вашингитон учрашуви“ ни ўқишсалар анчагина ҳақиқатларни кўрадилар. Ўша ерда ҳозир мен бақироқ деб атаёган кимсанинг исми шарифи ҳам келтирилган.

1995 йилдан сўнгра, мен ва яна бошқа дўстлар бўлиб ЎХҲ тузилганича ҳам Ўзбекистон бирлашган мухолифатини тузишга уч марта ташаббус кўрсатдик. Истанбулга келиб жойлашган баъзи ўзбекларнинг таклифи билан 1996 йилнинг бошида Ўзбекистон бирлашган мухолифатининг Низом лойиҳасини мен бир ўзим ёздим. Аммо яна ўша фақат исми “мухолифат” бўлишганларнинг тиранишлари оқибатида мақсад амалга ошмай қолди. Кейинги икки дафаси эса, 1999 ва 2000 йилларда бўлди. 1999 -да Абдувоҳид Паттаев (бу киши Данияда сиёсий бошпана олган) ва 2000 йилда Намоз Нормўмин билан биргаликда Ўзбекистон бирлашган мухолифати тузиш ҳақида низом лойиҳаларини туздик. Ўша лойиҳаларнинг матнлари менинг интернет блогим (http://smarqanduz.com )да келтирилган. Ўша лойиҳалар ҳам Америкада ўтиришаётган Каримов режимининг “ашаддий душманлари” бўлишган ўзбекистонлик “олим“у ва ҳуқуқбонлар саъй-ҳаракатлари оқибатида амалга ошмай қолгандилар. Ҳайрият, бу сафар, менинг ҳисобимда тўртинчи уринишда ўшандай бирлашган Ҳаракат тузилди. Бу Ўзбекистон Халқ Ҳаракати номини олди. Энди эса улар, бундан илгарги замонларда ҳам бундай бирлашишга ҳалақит бериб келганлар Каримовнинг ёнига ўтиб олиб, ЎХҲ қарши бақариб-чинқиришда унга жўр бўлишмоқдалар. Фақат Америкадаги “мухолиф“ларгина эмас, балки Овропада яшаётган “янги“, Каримов оғалари сингари келиб чиқишларининг тайини бўлмаган “мухолифлар“ ҳам байтал қамчилашдан тинмаяптилар. Эй ёлғончи(ёки уйдурма) “сиёсий мухожирлар“! Каримов билан бирга замонингизни яшаб бўлдингиз. Силар оғизларингни қанча катта очиб қичқирманглар овозларинг ўз қулоқларингдан нарига ўтмайдиган вақт келган. Режимга қарши биргаликда курашиш ғояси олдида ҳар қандай лўттибозлик иш бермайди энди. Бу ғоя шундай ғояки ва у шундай бир солмоқли, ширин, майин сас(овоз) билан тарқала бошладики, энди унга ҳеч қандай ел ва ҳатто шамол, ҳалиқит бера олмайди. Унга ҳеч ким ва ҳеч нарса помех(овозни бўғувчи саслар) бўла олмайди. Чунки бу ғоя, бу Ҳаракат, диктаторнинг зулмидан жабр кўрганларнинг ва уларнинг эзгу ниятли вакилларининг ҳақиқат истаган овози-саси, ҳақиқат сасидир.

Овропа, Америка ва дунёнинг бошқа мамлакатларида яшашаётган, ўзларини Каримов режимига қарши каби ҳисоблаётган кишиларнинг ЎХҲ қарши бир овоздан сас чиқаришларининг илдизида нима бор? Мана шу масалага ҳам озгина аниқлик киритишни истайман. Масалан, ҳақиқатан қорани (масалан, қўмирни) бугун ҳамма билан бирга қора деб турган ва эртага қанақадир сабаб билан ўша қора(ўша қора кўмир)ни оқ дея бошлаган кишини ёки кишиларни ким деб аташ мумкин? Бугунги ЎХҲ тош атаётган “мухолифат“чиларни мен мана шундай кишиларга ўхшатаман. Бундай кишиларни икки юзламачи дейиш камлик қилади, менимча. Бундай кишиларни фақат ахлоқсиз, мафкурасиз, тайинсиз кишилар деб ҳисоблаш мумкиндир. Чунки ахлоқ, мафкура ибтидоий даврлардан бошлаб ҳар бир инсоннинг, умуман инсониятнинг ҳақиқий, чинакам образини белгилайдиган ўлчов бўлиб келади. Ҳақиқатан озгина ахлоқдан, адабдан хабари бор кишилар бундай лой чапла ҳеч бўлмаса из қолади қаблида сўз юритмайдилар, ахир. Ахлоқ, мафкура масаласи алоҳида катта бир мавзу бўлиб, бу мавзуда қатор эшиттиришлар ташкил қилиш ва думолоқ столлар ҳам ташкил этиш лозим деб ўйлайман.

Қадрли тингловчилар ва бутун ўзбекистонлилар! Мен юқорида адрессиз ва исмсиз танқид остига олганлар ҳам! Сиз барчангиз, биз барчамиз бир ватаннинг – Ўзбекистонинг қимматли ватандошисиз ва ватандошимиз. Ҳеч ким, Оллоҳу таоло яратган ҳеч бир бандаси ўзини қусурдан, камчиликлардан холи ҳисоблай олмайди. Қусурсиз, хатосиз ёлғиз яратганниг Ўзидир. Мен нима сўзлаётган, ёзаётган бўлсам, Ватанимизга, жафокаш халқимизга фойдали бўлайлик деган ниятда сўзламоқдаман. Буюк Пайғамбаримиз соллаллоҳу алейҳи ва саллам ҳазратлари “Кишиларнинг яхшиси, бошқаларга фойдали бўлганидир,“ деганлар. Кимни танқид қилаётган бўлсам, бу мен танқиддан ҳолиман ёки хатоларим йўқ деганим эмас. Асло, асло ундай эмас. Аксинча, мен ҳам ҳамма қатори Оллоҳу таолонинг қулиман. Камчилигу хатоларим жуда кўп. Аммо ниятим биргалашиб, ўртоқлашиб бир мақсадда, бир йўналишда ҳаракат қилайлик, севимли Ватанимизга, жафокаш халқимизга биргаликда фойдали бўлайлик дейишдир ва шундай бўлишга интилишдир.

Хулоса ўрнида, ўқиган китобларимдан териб олинган ва ўз ҳаётим даврида қилинган хулосаларимдан тузилган шу насиҳатларни ҳам айтишни лозим ҳисоблайман.

Азиз қардошлар, қадрли ватандошларим!

Бир халқ ичида ўзаро хийлакорлик мавжуд бўлса, у халқ бедаво сил хасталигига мубтало бўлгани шудир.

Бир-бирини ёқтирмаган(севмаган), фикр-мулоҳазаларини бир-бирига тушунтира олмаган, бири иккинчисини хуш кўрмаган, бири бошқаси тўғрисида жосуслик қиладиган бир миллат, халқ узоқ мустақил яшай олмайди.

Мулк, бойлик ва мартаба билан жоҳилдан яхши одам ясаб (тарбиялаб) бўлмайди.

Ғийбатдан, ёвузлик ва жоҳилликдан ҳоли бўлинг!

Овозинггизни маъноли ва ширин сўзлар билан ёқимли этишга ҳаракат қилинг.

Атроф, чеврангиздан нодўстни эмас, доим дўст ахтаринг.

Инсоннинг иззати, номуси – бу энг бебаҳо қийматдир. Иззатингизни ва номусинггизни сақланг!

Номусли, Иззатли, Ҳурматли кишиларнинг Ватани буюк, ўзлари бадавлатдирлар.

Алибой Йўляхши,
07.02.2012,
Сешанба.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube