Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

1999 йил 16 феврал портлашлари хусусида ЎХҲ Баёноти

ЎХҲ дунё жамоатчилигини Каримовнинг ваҳшиёна давлат террорининг тўхтатилиши учун тадбир олишга чақиради.

1999 йил 16 феврал портлашлари хусусида ЎХҲ  Баёноти
15 Şubat 2012 - 7:40 'да юкланди ва 1349 марта ўқилди.

1999 йил 16 февралда Тошкентда бир неча жойида бомба портлатилди. Ҳали портлаш тутунлари тарқамай туриб, И. Каримов матбуотда “ Бу иш диний экстремистлар уюштирди” эълон дeб қилди. Бундай “топағонлик” сири кейин маълум бўлди. 2003 йили BBC радиоси мухбирига интервю берган сиёсий маҳкум Зайниддин Асқаров бу портлашлар МХХ соябони остида тайёрланганлигини фош этди.

Каримов ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаб, мухолифларини бартараф қилиш учун бу портлашни амалга оширди. Ва ўша кундан бошлаб Ўзбекистонда оммавий қатағонлар бошланди. Ёппасига мухолифат вакиллари ва диндорлар ҳибсга олина бошлади. Ярим йил ичида “экстремистик, диний, террористик” гуруҳларга аъзоликда айбланиб сиёсатчилар, диндорлар ва ҳуқуқ ҳимоячиларидан ташкил топган 18 минг киши қамоққа олинди.
Мамлакатдаги мавжуд жазо ўташ масканлари қаттиқ назорат остига олинди. “Жаслиқ” деган машҳур турма қурилди. Бу ерларда маҳбусларга қарши қийноқнинг янги усуллари ишлаб чиқилди.
Қатағон машинаси бугун ҳaм ишлашда давом этмокда. Бегуноҳ қамалган юзлаб одамларнинг турмалардан ўлиги чиқмоқда.
16 феврал Ўзбекистоннинг яқин тарихидаги энг қаро кунлардан биридир.Шу муносабат билан ЎХҲ бу кунни “Қатағон қурбонларини хотирлаш куни” деб эълон қилади.
Бу кун ҳар йили ЎХҲ томонидан Каримов режими даврида ноҳақ қатағон қилинганлар хотирланажак. Бугун ЎХҲ Қатағон қурбонларининг оила аъзоларига ўз ҳамдардлиги изҳор қилади, уларга Оллохдан раҳмат тилайди. Қатағонда айбланганлар оқланиб, масъум инсонларга жабр қилганлар мутлоқо жазоланажакдир!
Ўзбекистон Халқ Ҳаракати дунё жамоатчилигини бу ваҳший давлат террорининг тўхтатилиши учун тадбир олишга чақиради.

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
15.02. 2012

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар