Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

КЕЛАЖАКНИНГ ҒОЯВИЙ АСОСЛАРИ ҲАҚИДА ФИКРЛАР (1)

КЕЛАЖАКНИНГ ҒОЯВИЙ АСОСЛАРИ ҲАҚИДА ФИКРЛАР (1)
18 Şubat 2012 - 12:26 'да юкланди ва 2615 марта ўқилди.

Каминаи камбағал 1999 йили “Ўзбекистон нимага суянади“ номли бир рисола эълон қилганди. Уни, “Озодлик” радиосининг 1994 йил июл ойи бир қатор эшитиришларида “Ўзбекистон нимага суянади?” номи билан ўқиб эшиттирилган мақолам асосида тузгандим. Ўша замонларда радионинг ходимлари бу мақолани ўзимнинг овозимдан ёзиб олишиб эфирга узатишгандилар. Шундай қилиб, ўша замонларда “Озодлик “ радиосини эшитувчилар менинг тарбия ва мафкура ҳақидаги фикрларим ва мақсадларимнинг бир қисмини ўз овозимдан эшитишга муяссар бўлишгандилар. Қарангки, бу воқеага ҳам 18 йил ўтиб қолибди. Бу ҳол, яъни “Озодлик” радиоси ўзбек шубаси эшиттиришлари орқали менинг мақоламнинг эълон қилиниши Ўзбекистонда, айниқса ҳукумат доираларида анча ташвиш ва шов-шувларга сабаб ҳам бўлганди. Ўзбекистон матбуот воситаларида менга қарши қатор мақолалар босилиб, роса менинг пустагим “қоқилганди”. Ҳали Ўзбекистондан чиқиб улгурмаган болаларимнинг барчаси вазифаларидан ҳайдалганди, катта ўғлим сўроқсиз, маҳкамасиз қамоққа ташланганди. Ўша вақтда Ўзбекистон ҳукумати тарафидан кўтарилган шов-шувлар, менга қарши бўлиб ўтган гапу сўзлар, мени “қоралаб” ёзилган мақолалар ҳақидаги маълумотлар китобчада “Ўзбекистон ҳокимият доираларида ташвишли вазият“ сарлавҳа билан келтирилган. Рисоланининг тўла матни 2000 йилдан буён <http://www.samarkanduz.narod.ru/kitobboshi.htm > адресда туради. Истаган кишилар унинг тўла мазмунини ўша ердан ўқишлари мумкин.
Ўша рисоланинг иккичи қисми, “Тарбия ва мафкура масалалари ҳақида фикрлар, “ деб номлаган бўлиб, кириш сўз ва Тарбия масаласи, Биз танлаган йўл, Миллий давлат қурулиши ҳақида, Маънавият ва миллий хусусият масаласи каби сарлавҳалар билан аталган тўрт қисмдан иборатдир.

Бугун мен, ўзбек тилида хабарлар тарқатаётган саҳифаларни кузатиб ва баъзи бир радио эшиттиришларни (булар ҳам интернетда, албатта) тинглаб, тарбия ва мафкура масаласини қайта муҳокама қилиш, ҳатто бу масалага жуда жиддий аҳамият қаратиш керак экан деган хулосага келдим. Тарбия ва мафкура масаласи келажагимиз учун жуда муҳим масала бўлгани учун, бу масала билан доимий ва самарали шуғулланиш лозим деб биламан. Чунки кишиларимиз, айниқса ўсиб келаётган ёш авлод бунга жуда муҳтождир. Шунинг учун ўша китобчани бугунги ўқувчилар ҳукмига қўйишни ва тарбия ҳамда мафкура масаласини кенг ва чуқур муҳокама қилишни лозим топдим. Биз бугун келажак авлодга таълим-тарбия бериш, илм ўргатиш йўллари, усуллари ва уларнинг (ҳатто ёшу қария барчамизнинг) мафкуравий кўникмалари қандай бўлиши ҳақида жуда жиддий шаклда ишлаб чиқарилган конкрет дастуримиз бўлиши шарт деб биламан.

Кириш сўзи ўрнида: Такдирнинг тақозоси билан советлар империяси (тўғриси рус мустамлакаси тарқаб кетди) қулади, вайрон бўлди. Унинг оқибатида жаҳон харитасида бир қатор янги давлатлар, жумладан мустақил Ўзбекистон давлати ҳам пайдо булди. Аммо мамлакатда совет давлат системаси ва тизими сақланиб қолинди. У давлат тузумини бошқарувчи гуруҳ бу мамлакатда коммунистлар партияси ўз номинигина ўзгартса етар, деб ҳисобладилар. Аммо улар коммунистик сиёсий режимнинг ғоявий моҳиятини сақлаб қолишга уринди ва унинг уддасидан ҳозирча чиқа олмоқдалар. Мамлакат аҳолиси эса, узоқ муддат мустамлака асорати натижаси ўлароқ иқтисодий жиҳатдан камбағал, маданий ва маънавий жиҳатдан қолоқ ҳолича қолмокда. Чунки бу режим учун халқнинг шу аҳволи қулайдир[мақсадга мувофиқдир].( Бундан қуйида муаллифнинг ҳозирги (2012 йилда) қилинган фикр ва изоҳлари квадрат қавс ичида кўрсатилиб борилади). Мамлакатнинг ижтимоий ва сиёсий характеристикаси қисқача мана шудир. [Ўзбекистоннинг бугунги кўриниши, бугунги характеристикаси ҳам бундан 10-15 йил бурунгисидан деярли фарқ қилмайди.]

Мамлакат ҳукумати ҳамон янги рағбатлантирувчи ташаббус билан чиқа олмаётир. Мамлакат аҳолисининг зиёли ҳисобланмиш қатлами қорин тўйдиришдан ўзга ишга ярамаётир. Қорин тўйдиришни ҳам нуқул ҳаром йўллар билан меҳнат қилмай бир-биридан умариш йўллари билан амалга оширишга уринишадилар. Шунақа, тарбиячилар ва ҳукумат бошқарувчилари ҳалолликдан йироқ, фуқароси қошшоқ вазиятда бўлган бир мамлакатнинг келажаги ҳақида, у келажакнинг ғоявий асослари ҳақида ўйлаш ва бирор бир мулоҳазаларни ўртага чиқариш, кескин хулосалар ясаш жуда муҳим ва шу билан бирга мураккаб муаммо эканлиги ўз, ўзидан кўриниб турибди.
Инсоният тарихига назар солсак, қатор мамлакатларнинг мустамлакачилик истибдодидан қутулиш жараёнини кузатамиз. Масалан, ХХ асрнинг иккинчи яримида Африкада бир қанча мамлакатларнинг мустақилликка эришиш жараёнини кузатиб қарайлик.
Маълумки, бу жараён узоқ йиллар давомида турли йўналишларда, ҳатто бир қатор мамлакатларда қонли курашлар ила кечди. Ҳозир эса, қитъада деярли барча мамлакатлар мустақил деса бўлади. Бу мамлакатларда мустақиллик кураши узоқ давомли бўлганлиги сабабли, бу кураш давомида маълум бир давлатчилик тизимлари ҳам ўз навбатида шаклланиб борди дейиш мумкин. Шунинг учун уларнинг кўпчилиги мустақилликка эришиш билан бирликда ўз давлат системаларига ҳам эга бўлишдилар.
Совет империяси ҳудудида юзага келган янги мустақил давлатлар эса, бундай жараённи ўз бошларидан кечирмадилар. Бу ерда бошқа бир алоҳида вазият вужудга келиши натижасида советлар иттифоқи тарқатиб юборилди. Шу сабабдан бу [советлар тарқатиб юборилиши оқибатида майдонга келишган] давлатлар, жумладан Ўзбекистон ҳам тарқатиб юборилаётган советларнинг бир бўлаги сифатида автоматик равишда мустақил бўлиб қолди. Шунинг учун бу давлатлар мустақил давлат сифатида чинакамига шаклланмоқ учун, ўз давлат қурулишига эга бўлмоқ учун улар ўз йўлларини танлашлари лозим. У йўл қайси, қандай йўл бўлади?
Ҳар қандай мустақил Давлатнинг умумий сиёсати (сиёсий тузум, иқтисодий ва ижтимоий сиёсат), яъни Давлат сиёсий системаси маълум бир ғояга асосланади ва унга суянади. У ғоя эса, бутун сиёсатнинг устуни вазифасини бажармоғи зарур. Бу ғоя қандай ғоядир, у қандай бўлмоғи лозим? Бу масалалар ғоят мураккаб ва ҳаёт учун жуда зарур муаммолардир. Янгидан Мустақил бўлган Давлатлар бу муаммоларнинг ечимини мутлақо билмоқлари ва топмоқлари шарт. Афсуски, мустақил Ўзбекистонда бу муаммоларнинг ҳозирча ечими топилганича йўқ ва уни топишга, ундай масалани ҳал етишга уриниш ҳам йўқ. Мамлакатнинг бугуни ва келажак такдири эса, айни шу муаммоларга қандай ёндашиш ва уларни тўғри ҳал этишга бевосита боғлиқдир.
Бизнинг фикримизча саналган муаммоларнинг асосида ётган асосий ғоя эса, бу миллий давлатчилик ва миллий бирлик ғояси бўлмоғи лозим. Биз, Ватаннинг ҳақиқий мустақиллигини иставчилар ғояси Миллий давлатчилик ва Миллий бирлик ғояси бўлмоғи керакдир. Биз ана шу ғоя мустаҳкам асосларини ётқизиш устида ишламоғимиз зарур.
Дарҳақиқат, мустаҳкам иқтисодий ва сиёсий системага эга бўлган том маънодаги Мустақил Давлат тузмоқ учун чуқур ғоявий асос(фундамент) зарур. Бундай ғоя, исломий таълимни ўзида мужассамлаштирган миллий бирлик ғояси бўлиши мумкин ва шундай бўлиши шарт. Аммо Ўзбекистон бугун маънавий ва ғоявий жиҳатдан ҳам ниҳоятда қолоқ ва қошшоқ аҳволда қолмокда. Ўзбекистон бугун иродали, кашфиётчилик хусусиятига эга, мустаҳкам миллий бирлик ғоясига суянган ватанпарварларга, сиёсий ва ижтимоий жиҳатдан чинакам мустақилликка суянадиган, чуқур илмий ишланган, ахлоқий (исломий) жило берилган реал дастурга, миллий, озод ижодкорликка муҳтождир.
Биз ўзимизни ватанпарвар, зиёли ҳисобласак, айтилган муаммо устида жиддий мулоҳаза юритиш ва уни ҳал этмоқ учун ижодкорликка интилишимиз лозим.
Бизнинг бой тарихимиз, соф ва тамоман исломий маданиятимиз бор. Бизда тарихий давлатчилик удуми мавжуд. Бу удум-буюк Турк давлатчилигидир. Шу сабабдан биз янги давлатчилик асосини қурмоқ учун энг аввал ўз сиёсий ва маданий ўтмишимизни қунт билан ўрганишимиз лозим.
Сўнгги икки асрга яқин мустамлакачилик даври давомида, айниқса кейинги 70 йиллик коммунистик истибдод натижасида вужудга келган баъзи маданий ва маънавий кўникмалар, психологик ўзгаришлар, динга эътиқодсизлик ва лоқайдлик келажак учун мўлжал ва янги Ўзбекистон давлатчилиги учун ғоявий ва маданий асос бўла олмайди. Буни жуда очиқ ва равшан тушуниб етмоқ шарт. Бугунги Ўзбекистонда диктатура ўрнатиб ва уни сақлаб қолишга уринаётганлар, ўзларининг ахлоқсиз, бузук ва ярим чала маданиятларини йўналтирувчи ғояга (идеологияга) айлантиришга ҳаракат қилаётганлар бу қилмишлари билан келажакка ниҳоятда катта хавф солмокдадир.
Исломий ахлоқ билан суғорилган миллий бирлик ғояси, халқнинг қайта тикланиш шакли ўз тарихидан, маданиятидан келиб чиқиши, унинг миллий ватанпарлигига асосланиши, у ўз муаммоларидан туғилиши керак. Ана шундагина бу ғоя халққа маъқул бўлади, уни жонлантиради, ўзини эркин, озод сезишига кўмақлашади. Шуни ҳам билиш керакки, инсоният тарихи бу соҳада аниқ тайёр кўрсатмалар бера олмайди. Аммо тарих узоқ замон синовларидан ўтган мўлжал ва ибрат олишга арзийдиган жуда муҳим маълумотларга бой, албатта. Шунинг учун Ўзбекистон янги давлатчилигини барпо қилишда ва унинг келажагини тўғри белгилашда биз, бой маданий тарихимизни чуқур ўрганишимиз ва унга суянишимиз зарур. Ўтмишни ўрганишда, маданиятли, маънавиятли бўлишда ташкаридан бирор кимса ёки қанақадир маблағ(инвеститсиялар) ёрдамчи бўла олмаслигини ҳам яхши тушунишимиз керак. Бунда фақат ўз ақлимиз ва кучимизга ишонишимиз шарт. Шу сабабдан ҳам бу ниҳоятда улкан ижодий бир вазифа. Биз унинг аҳамиятини заррача камайтиришга йўл қўя олмаймиз.
Бу масалада, бу муаммони ҳал этишда қийинчиликлар, тўсиқлар бордир, аммо уларнинг мавжудлиги аҳамиятсиздир. Бу муаммони ҳал этишни Ўзбекистондаги бугунги давлат режимига ва унинг тугатилишига ҳам бевосита боғлаб бўлмайди. Яъни аввал Ўзбекистондаги реаксион режимни қандай бўлмасин тугатайлик, ундан сўнг бошқа масалаларни кўраверамиз шаклида иш қилиб бўлмайди. Ваҳоланки, Янги ғоянинг барпо этилиши реаксион, мустабид давлат режимининг битишини тезлаштирадиган муҳим бир фактордир.
Масалан, ўз вақтида, бундан бир неча йил муқаддам мамлакатнинг мустақиллиги учун кураш бошланганда кўпчилигимизда “мустақилликка эришайлик”, кейин кўрармиз, келажак учун, мустақил Ўзбекистон учун ўзаро келишиб бирор йўл топармиз каби мулоҳаза кучли эди. Шунинг учун у замонларда мустақил Ўзбекистон давлатчилиги, унинг иқтисодий, сиёсий-ижтимойи сиёсатининг асослари, айниқса унинг миллий, маданий, ҳатто диний, умуман ғоявий (мафкуравий) асоси ҳақида бирорта режавий дастурга эга бўлишга ҳаракат кам бўлган эди. Мустақилликка эришилди ҳам, аммо Ўзбекистон давлатчилиги, унинг келажаги мавҳум бўлиб қолаверди. Демократия, озодлик, эрк каби тушунчалар яна орзулигича қолиб кетаверди. Ҳокимият тепасида эса ғоясиз, маданиятсиз гуруҳ сақланиб қолаверди. Улар бугун ана шу ўз ярим-чала маданиятини келажакка асос қилиб олишга ҳаракат қилишмоқда. Бу ахлоқсиз, маданиятсиз мафкуравий авантюранинг олдини олмоқ мақсадида биз янги миллий бирлик ғоясини ишлаб чиқишимиз ва кенг оммалаштришимиз зарур.
Шундай қилиб, бизга ғоя, миллий ғоя зарур. Узоқ йиллар, асрларга мўлжалланган миллий давлатчилик ғояси зарур. Бу ғоя тарихий, миллий ва диний асосни четда қолдирмаган бўлмоғи шарт. Бу ғоя турк қалбидан, тарихидан, унинг маданий ва маънавий бойлигидан ташкил топиши керак. Бу ғоя туркларнинг ўтмиши ва келажаги ҳақида очиқ-равшан тасаввурга эга бўлсин. Бу ғоя туркларнинг, турк ўзбекларининг узоқ даврларга мўлжалланган ҳаётий такдирларини ёритиб, уларга доим тетик руҳ бағишлаб турсин.
Бу ғоя турк миллий бирлик ғояси ўлароқ яна нималарни ўз ичига олмоғи керак ? Бу ғоя, ўзбекларда энг аввал туркий миллий, маънавий хусусиятларни тарбиялашдан, ватанпарварлик, турклар мардонаворлигини, жанговарлигини, исломий озодлик, эркни тушуниш даражасига кўтарилиш йўлини танлашдан иборатдир. Мана шу, менимча энг муҳим ва бош масаладир. Бу чинакамига муҳим ва чуқур ижодий муаммо. Бу чиндан ҳам асрларга татир масаладир. Дарвоке, турк миллий бирлиги масаласи бу буюк келажакдир. Аммо бусиз Ўзбекистон асрлар оша мустақил давлат бўлиб қололмайди, у ҳақиқатан қайта тикланмайди, том маънодаги буюк давлатга айлана олмайди. Миллий бирлик вужудга келтира олмаган буюк Тимур даври, буюк Усмонлилар даври бунга яққол мисолдир. Ўша замонларда буюк империялар майдонга келтирилди, аммо давлатчилик асосида туркийлик, туркий миллий бирлиги асосий ғоя сифатида ривожланмаганлиги сабабли у империялар, у давлатлар инқирозга учирадилар, қуладилар. (давоми бор)
Алибой Йўляхши

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Şuanda КЕЛАЖАКНИНГ ҒОЯВИЙ АСОСЛАРИ ҲАҚИДА ФИКРЛАР (3) | Ўзбекистон Халқ Ҳаракати adlı kişinin yorumuna cevap yazıyorsunuz. Cevabı iptal etmek için tıklayın.

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 3 Yorum )

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube