Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

КАРИМОВ – ҚОТИЛ!!! ЎХҲ Истанбулда намойиш ўтказди (video)

2 март жума куни ЎХҲ ташаббуси билан Истанбулдаги Швеция консуллиги биноси олдида намойиш ўтказилди. Мазлумларга нажот ва нусрат тилаб дуо қилдилар. Дуолар ортидан нафрат тўла “Каримов – Қотил!” ҳайқириқлари янгради.

КАРИМОВ – ҚОТИЛ!!! ЎХҲ Истанбулда намойиш ўтказди (video)
02 Mart 2012 - 16:36 'да юкланди ва 2096 марта ўқилди.

2012 йилнинг 2 март жума куни Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ташаббуси билан Истанбулдаги Швеция консуллиги биноси олдида намойиш ўтказилди. Намойишда мухожиротда бўлган Ўзбекистонлик мусулмонлар, Туркиялик бир қанча жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда бир қатор араб мамлакатларидан келган мусулмонлар иштирок этди.
Намойишчилар Швеция давлатидан Ўзбекистонлик таниқли имом Обидхон Қори Назаровга уюштирилган суиқасд халқаро миқёсда тергов қилиниши, унинг ижрочилари ва буюртмачиларининг тезроқ топилиши ва одилона жазоланишини талаб этдилар. Намойишчилар бу муборак жума кунида Ўзбекистондаги давлат  террорини ва бош террорчини лаънатладилар ҳамда бу террордан зулм кўрган барча мазлумларга нажот ва нусрат тилаб дуо қилдилар.  Дуолар ортидан нафрат тўла “Каримов – Қотил!” ҳайқириқлари янгради.
Намойиш сўнгида Швеция давлатига талаблар битилган бир мактуб топширилди. Қуйида ушбу мактуб матнини келтирамиз:

Швеция бош вазири жаноб Фредрик Рейнфелдга
Швеция ташқи ишлар вазири жаноб Карл Билдтга
Швеция адлия вазири Беатрис Аск хонимга
Швеция парламенти вакилларига
Швеция давлат хавфсизлик хизмати бош директори жаноб Андерс Даниелссонга
Швеция жиноий полицияси бошлиғи жаноб Бенгт Свенсонга
Халқаро жиноий полиция (Интерпол) президенти жаноб Бун Хуэй Хуга
Европа Иттифоқи полиция хизмати бош директори жаноб Роб Уэйнрайтга

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати мурожаати

2 март, 2012 йил

2012 йилнинг 22 феврал куни кундузи соат тахминан 12:30 да Швециянинг Стрёмсунд шаҳрида 54 ёшли имом Обидхон қори Назаровнинг ҳаётига суиқасд уюштирилди. Ҳозирда имом Умео шаҳридаги тиббий даргоҳларнинг бирида оғир аҳволда қолмоқда.

Имом Обидхон Назаров – Марказий Осиёдаги энг машҳур имомлардан бири. У Ўзбекистон мусулмонлари диний ҳуқуқларини мунтазам тарзда ҳимоя қилиб келган ва бу нарса уни расмий Тошкент учун нишонга айлантирган.

Маҳаллий ва халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг ҳисоботларига кўра, “террорчи”, “экстремист” ва “халқ душмани” ёрлиқлари ёпиштирилган сиёсатчилар, инсон ҳуқуқлари фаоллари, журналистлар ва ўн минглаб диндорлардан иборат режим мухолифлари турли сохталаштирилган айбловлар билан қидирувга берилган, судланган, ўғирланган ёхуд йўқ қилинган.

Бунинг охирги мисолларидан бири сифатида режим танқидчиси ва расмий Тошкентга мухолиф Ўзбекистон Халқ Ҳаракати фаоли Фуад Рустамхўжаевнинг Россиянинг Иваново шаҳрида жойлашган ўз уйи кириш эшиги олдида 2011 йил 24 сентябр куни ўлдирилиши ҳамда “Эрк” партияси етакчиси Муҳаммад Солиҳга қарши 2011 йил декабрида уюштирилган навбатдаги суиқасд уринишининг батараф этилишини эслаб ўтиш мумкин.

Имом Обидхон қори амалдаги ҳукуматга қарши кишиларни ҳамиша қаршилик кўрсатишнинг фақат тинч йўлларига чақириб келган. У ўзи ва оила аъзолари режим қурбонлари бўлганига қарамай, доимо мулоқот ва келишув учун очиқ эди.

Ушбу жиноятнинг амалга оширувчилари, ташкилотчилари ва буюртмачилари имомга қарши бу суиқасдлари билан нафақат таниқли Ислом даъватчиларидан бирини ўлдирмоқчи, балки ўз маърузаларида мазлум ўзбек халқининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилган Ўзбекистондаги диктатура режими кучли мухолифларидан бирининг ҳақиқат овозини ўчирмоқчи бўлишди.

Бугунги кунда Швед полиция бошқармаси ва Хавфсизлик хизмати тергов-қидирув ишларини олиб бормоқда, аммо ҳозирданоқ ишонч билан айтса бўладики, имом Обидхон қори Назаровга қарши бу суиқасд фақатгина ўз мухолифларини жисмонан йўқотиш ниятларини ҳеч қачон яширмаган ўзбек режими учун манфаатлидир. Бу жиноят қўрқитиш акти ва сиёсий қотилликка уриниш, яъни халқаро террорчилик акти ва ўзгача фикрни бостириш услуби сифатида баҳоланиши лозим.

Ўзбекистон МХХ раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Ғуломов берган баёнот бунинг яққол далилидир. Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Минтақавий аксилтеррор тизими кенгаши қидирувга берилиши, ҳибс этилиши ва йўқотилиши лозим бўлган халқаро террорчилар рўйхатини тасдиқлади. Бу рўйхат тўлалигича Каримов режимига мухолиф бўлган Ислом олимлари ҳамда оддий мусулмонлардан тузилгандир.

Биз, Швециядаги ўзбек диаспораси ташаббус гуруҳи вакиллари Сизлардан бу жиноятни беэътибор қолдирмасликни илтимос қиламиз. Аминмизки, Ўзбекистон махсус хизматлари хориждаги, айниқса Швециядаги ўзбек диаспораси ичига аллақачон ўз жосусларини киритган ва гуруҳлар ташкил этган. Бу хавотирлардан келиб чиққан ҳолда биз Сизлардан қуйидагиларни талаб этамиз:

1. Ушбу жиноятнинг амалга оширувчилари, ташкилотчилари ва буюртмачилари топилиши ва қонунан жазоланиши даркор;
2. Тергов халқаро даражада, БМТ, ЕХҲТ каби халқаро ташкилотлар ҳамда Европа Иттифоқи ва АҚШ иштирокида ўтказилиши ва назорат қилиниши керак;
3. Европа Иттифоқи ва ЕХҲТ доирасида Ўзбекистон ҳукумати билан алоқалар қайта кўриб чиқилиши лозим;
4. Европа Иттифоқи, АҚШ ва бошқа давлатлар уларнинг ҳудудларида Ўзбекистон МХХ олиб бораётган халқаро террорчилик фаолиятига қатъий муносабат билдириши зарур;
5. Имом Обидхон қори Назаров соғайиб, касалхонадан чиққанидан кейин унинг ва оиласининг ҳимояси кучайтирилиши ва шу билан бир қаторда Европа Иттифоқи ҳудудидаги сиёсий фаол қочқинлар ва уларнинг оилалари хавфсизлигига нисбатан муносабат қайта кўриб чиқилиши лозим.

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати 
“Ўзбеклар бирлиги” жамияти
“Алперен” жамияти
“Ғариб Дер” жамияти

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 4 Yorum )

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube