Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Ислом (Мусулмонлар) кунимиз дунёсига қандай қилиб аралашадилар?

Ислом (Мусулмонлар) кунимиз дунёсига қандай қилиб аралашадилар?
09 Mart 2012 - 9:17 'да юкланди ва 1643 марта ўқилди.

Туркиялик қардошимиз Нури Йилмазнинг “”Ислом (Мусулмонлар) кунимиз дунёсига қандай қилиб аралашадилар? ”номли мақоласининг бир қисми саҳифамизнинг uzxalqharakati.com сонида эълон қилинганди. Мақоланинг эълон қилинган қисмида мавзунинг матбуотда бажарилиши енгил бўлган тарафлари, яъни қандай идрок билан ҳаракат қилиш лозимлигини ҳақида сўз, фикр ва мулоҳаза юритилганди. Бу ўз навбатида муҳим эди.
Аммо яна-да аҳамиятлироқ бўлгани, бу идрокнинг оммавий ижтимоий хусусиятларга айланишидир. Ана шу ердан бошлаб, мутахассислик масаласи ўртага қўшилади. Инсониятнинг муаммоларини ҳал этадиган тавсиялар таклиф этилиши учун Исломни ва Исломнинг принципи асосидаги тавсияларни билиш етарли бўлмайди. Қайси бир соҳага оид ечим изланаётган бўлса, жавоб берадиган киши ўша соҳада мутахассис бўлиши лозим бўлади. Акс ҳолда ҳеч бир вақт ўртада маҳкам тура оладиган ечимларга эришиб бўлмайди. Бундан ташқари, мутахассислар ёнида камчиликлар ва кескинликларнинг бўлмаслигини назорат қиладиган бир махсус гуруҳ (команда) доимий ишлаши лозим бўлади.

Биз эса, мутахассис бўлмаганимизга қарамай, ниятимиз яна-да тушунарли бўлсин учун ярарли бўлган тажрибаларга суяниб масалани бир мунча кенгроқ очишни истаймиз.

Кунимиз дунёсига аралашиш усул(метод)и билан боғли бўлган ўрнаклар.
Аралашиш усули (методикаси),
– яхшиликларни давом этириш,
– камчиликларни тугатиш,
– янглишларни тузатиш ишончли асослар устига қурилиши кераклигини ифода этган эдик. Масалага шу доирада қараганимизда, ҳаётнинг турли қирраларида ишлатила оладиган ва давом этиши(дастакланиши) керак бўлган ўрнакларни топишимиз мумкиндир.

Фақат ижобий ўрнаклар зикр этиладиган бундай бир мавзу, ўқувчида “системага ёмоқ бўлиш ғайрати” каби бир ҳиссият пайдо қилиши мумкин. Оламда зулм ва ҳақсизликлар давом этиб турган бир замонда, уларнинг ҳаммасини рад этмаслик ва уларнинг ичидан ижобий йўналишлар топишга ҳаракат қилиш, ёдсирашга ўхшаш бир нарса бўлиб кўриниши мумкин. Бироқ ер юзидаги кенг жуғрофияда Исломнинг тарихий таъсирли доирасига қайта келиши, “Ҳар бир нарсага мухолиф бўлиш” каби жасурларча сўзлар билан ҳақиқатга айлана олмайди. Шу сабаб, мунозаралардан узоқроқ бўлиб, кўпчиликка маъқул келадиган ўқималар бажаришга мажбурмиз. Бу масаланинг аҳамияти “олдиндан ҳукм чиқариш” каби қарашлардан янада буюк бўлганлиги учун, биз янада тўғри ҳисоблаганимиз нарсаларни ифода қилишга ҳаракат қиламиз.

Яхши, адолат ахтарилишида илгарига отиладиган бирор одим ташкил қиладиган ўрнаклар нималар бўла олади?

1. Сиёсий система:
Ислом дунёси, Расулуллоҳдан (сас) қисқа бир муддат сўнгра, ягона марказли овтократик бошқарув тарафидан бошқарила бошлаган ва сиёсат фалсафасининг қадимий мактаблар тушунчаларини Ислом мантиғига кўра ривожлантиришганлардир. (Шиаларнинг “Имомат” ва Аҳли суннатнинг “холифат” назариялари буларга мисол бўлади.) Исломнинг ўзида эса, “шахс иродасининг очиққа чиқиши” кўзда тутилади. Бунга қўшимча, Қуръони каримида (сура 42, оят 38), “Уларнинг ишлари (мудом) ўзаро шуро-маслаҳат (билан) бўлар,” дейилиб, ўзаро маслаҳатлашиб масъулиятни жамоа, жамият аъзолари ўз зиммаларига олишлари буюрилади. Қадимий Ислом сиёсати тушунчалари, ўз даврларидаги сиёсий тушунчаларда анча илгарилаган ва янада адолатли системалар ишлаб чиқишган бўлсалар-да, у принципларнинг тўла бир шаклда ҳаётга тадбиқ қилинганлигини тасдиқлаб бўлмайди. Бугунги даврда ҳокимият бошқарувида халқ оммасининг масъулиятини янада кўпроқ оширишга имкон берадиган усул(методика)лар ўртага чиқарилди. Улардан қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
– Ҳар бир киши(шахс) ўз фикрини ифода этиши ва уни жамият аъзоларига тушунтира олиши учун курашиш ҳақу ҳуқуқининг мавжуд бўлиши,
– Ҳокимият бошқарувининг аниқ белгиланган даврда ишлай олиш ҳақи халқ оммаси овозлари орқали аниқланиши,
– Мавжуд ҳокимиятга сиёсий мухолифат ва эркин фуқаро мухолифлиги Асосий Қонун(Конституция) ҳимояси остида таъмин этилиши, Исломнинг фунтаментал принциплари жиҳатидан аҳамиятли яқинлашишлардир.

Буларни ифода этаркан,уларнинг ичида бир қатор салбийликлар аралаш эканлигини кўз олдимизга келтирмаймиз. Фақат уларнинг ижобийларини, яхшиларини давом эттиришни, камчилик(нуқсон)ларни тамомлаш(тугатиш)ни ва янглишларни тузатишни кўзда тутган бир усул, мавжуд тажрибаларнинг ижобий тарафларидан самарали фойдаланиш имконини беради деб ҳисоблаймиз. Шундай қилганимизда “Мусулмонлар қандай бир сиёсий системани мақсад қилиб олишлари лозим?” каби саволнинг жавобига ҳам катта бир ўлчамда яқинлашган бўлинади.

2. Ижтимоий битим ва Асосий Қонун(Конституция):
Ҳаётга (турмушга) ва жамиятга доир иддаоси бўлган ҳар бир киши, масалаларга ўз мафкура(идеология)си доирасида қарашни ва ҳамма нарсанинг ўз тушунчасига уйғун бўлишини хоҳлайди. Ягона марказли овтократик бошқарув тушунчаси маъқул бўлган эски даврларда тушунчанинг бир хил бўлиши ҳам бажарилаётганди. Ҳолбуки кўпчилик ҳолларда таяниш билан ҳақиқатлаштирилган бу вазиятнинг, имтиҳон (барчанинг иродаси билан танланишини таъминлаш) йўли билан қандай даражада мослашганлиги мунозаралидир, албатта. Маданиятларнинг бир-бирлари билан яхшигина аралашгани ва ягона марказли овтократик бошқарувларнинг кунимизда жуда маъқул кўрилмаётганлиги эса, бундан кейин ягона турлаш имконларининг сезиларли озайишини кўрсатади.
Адолат ғоясини тўғридан тўғри дин билан боғлаган, диннинг амал ва қоидалари ҳоким бўлмасидан туриб адаолат ҳақиқатга айланмаслигини англаган қайсидир мусулмонлар, адолатнинг ҳақиқатга айланиши учун ер юзида Исломнинг ҳоким бўлиши лозимлигига ишонишмоқдалар ва шундай бўлишига ҳаракат қилишмоқдалар. Ваҳоланки адолат ғояси умуминсоний бир қадрият бўлиб, дининг амал ва қоидалари билан чегараланмайди. Адолат, адолат ғояси эса, виждонли ва ҳақиқатан ақли етишган инсонларнинг умумий қадриятидир. Ўтмиш замонларда бир жуғрофик кенгликка адолат ҳоким бўлиши билан у жуғрофияда Исломнинг ҳоким бўлишини тақозо этмаси, бугун ҳам шундай бўлади каби тушунишни ҳақли ҳисоблай олмайди. Ҳатто бу кунимиз шартларида ундай бўлишни ҳар тарафлама саволларга тутишни ҳақли ҳисобламоқдадир. Мусулмонларнинг, кеча ва бугун ҳар ерда, ҳар бурчакда адолатнинг ҳоким бўлиши учун курашиш масъулиятлари бордир, албатта. Чунки бу масъулиятни уларнинг зиммасига динлари юклагандир. Бироқ, “динни ҳоким қилиш” Исломнинг амри бўлмай, ўтмиш даврлар мантиғи доирасида ўзлари ўзларига машҳур ҳисоблашган бир масъулиятдир. Исломнинг бу мавзудаги принципи эса, “зўрламаслик“, ”мажбурламаслик”дан иборатдир. Кунимизнинг сиёсий фалсафаси, бошқарувда бўлган ҳокимиятга қарши фуқаро жамоаларига мухолифатда бўлиш ва ҳокимият фаолиятини назорат қилиш имконларини бергани сабабли адолатни ҳақиқатга айлантириш шаклидаги Исломий масъулиятни адо этиш учун албатта бошқарувга келиш лозим дейилган бирор тушунчага ўрин қолмаяпти. Бошқарувда бўлган ҳокимиятларнинг аниқ бир муддат ичида эскириб қолишаётгани ҳақиқат бўлган бизнинг замонимизда жиддиятли(принципиал) бир мухолифатнинг ўта фойдали таклифлари билан адолатни назорат қилишга ҳаракат қилиши ҳам ижобий натижаларга олиб келиши мумкин. Ижтимоий битим, фақат Ислом доирасида эмас, балки Ислом ва инсониятнинг умумий қадрияти бўлган адолат ва ахлоқ доирасида бўлиши, кунимиз шартлари атрофида қўллаб-қувватланадиган бир келишувдир. Мафкура(идеология), миллият, ирқ, ранг ва жинс сингари ажралишларга аралашмаган оммани инончларида эркин қолдирадиган, ҳар бир жамоа бўлимларининг ўз инончларини ифода этишларига ва ўргатишларига имкон берадиган бир асосий Қонун(Конституция) ғояси эса, ижтимоий келишув учун яхши бир замин ташкил этади. Ана шундай Асосий Қонун асосида мусулмонлар, адолат ва хушахлоқ принциплари атрофида мухолифатда бўлиши ва жамоаларини, жамиятни ўзларининг йўлига тушириш учун ғайрат қилишлари мумкин бўлади. Бироқ, фуқаровий жамиятлар фаолиятлари билан бутун дунёда адолатни ҳақиқатга айлантириш соҳасида ҳаракат ва меҳнат сарфлаш учун кунимиз шартларида жуда катта ва кенг имкониятлар мавжуд деб ҳисоблаб бўлмайди. Демак, бундай ишларни амалга ошириш учун давлат дастагига, давлат ваколатига эҳтиёж ҳам бордир. Шу сабабдан ҳам мусулмонлар, тасарруфларида яшашга рози бўлишган давлатнинг Асосий Қонуни(Конституция)си асосида жамиятни бошқарадиган барча унсур(усул)ларга кўра дунё бўйлаб адолатни ва хушахлоқни ҳимоя қилишга уринишлари сингари бир йўналиш ахтаришлари ва шу доирада ўз талабларини ўртага қўйишлари мумкин.

3. Ҳуқуқ системаси:
Исломни ҳаёт(яшаш) тарзи сифатида кўришни қабул қилишган мусулмонлар назаридан қаралганда, ҳуқуқ системаси дейилганидан дарҳол “гегемонлик кимга қарашли бўлади?” каби савол хаёлга келади. Бу савол эса, “Ким бошқаради, Оллоҳми, одамми?”, “қонунларни ким аниқлайди, Оллоҳми, одамми?” сингари масалаларни ўртага чиқаради. Ваҳоланки, бу тортишма, ечим излаган зеҳният учун тўғри бир бошланғич нуқта эмасдир. Бу олма билан олмурутни қаршилаштиришга ўхшаш маъносиз нарса ва ҳаққониятга уйғун бўлмаган бир қаршилаштирмадир. Оллоҳ билан одам(инсон)ни қаршилаштириш мумкинми? Йўқ, албатта. Оллоҳнинг исми бор жойда Унга қаршилаштириладиган бошқа ҳеч қандай бир махлуқ ҳақида сўз бўлиши мумкин эмас. Бироқ масалани, яъни тортишишни бу нуқтадан бошлайдиганларга бир қатор оддий саволлар бўлади. Масалан, Оллоҳ қандай бошқаради? Оллоҳ қандай қилиб қонунни аниқлайди? Ҳар ҳолда Буюк Оллоҳнинг ер юзига тажалли этиб, одамларнинг бошига келишини ҳеч бир киши кутмаётган бўлса керак. Шундай экан, ким ҳукм қилади? Табиийки Оллоҳнинг номидан бириси ҳукм этади … Ана! Шундай дейилганиданоқ масала Оллоҳ ва одам орасида эмас, балки одам билан одам ўртасида бўладиган бўлиб қолади. Фақат фарқи шундаки, одамларнинг бири Оллоҳ номидан ва бошқаси эса ўзи ўз номидан ўртага чиқади. Бундан навбатдаги шу саволни ҳам сўраш керак бўлаяпти: Оллоҳу таоло танлаган пайғамбарлардан бошқа Оллоҳ номидан сўзлашга ҳақи бўлган бирор одамзоти бўлиши мумкинми? Оллоҳу таолонинг номидан сўзлашга ҳақи бўлмасдан туриб, Унинг номидан сўзлашга уринган киши, нима қилаётганининг фарқига бормасдан ўзини Оллоҳнинг ўрнига қўяётган бўлмайдими? Қисқаси, тўғри савол мана будир: “Ким ҳукм этади? Ўзини Оллоҳнинг вакили сифатида ҳисоблаб, ҳокимиятига илоҳий кийим кийдирган одамми? Ёки бўлажак имтиҳонни тушунган ва шу тушунчада тўғри нарсалар қилишга ҳаракатда бўлган одамми? Ўзини Оллоҳнинг вакили ҳисоблаб, ҳокимиятини илоҳий кийим билан ўраган киши, ўзининг тўғри ҳисоблаганларидан бошқа тўғриларни қабул этмайди. Ундай киши сўрашларга, танқидларга ва мухолиф фикрларга тўла ёпиқ бўлади. Имтихонни ўйлаб ҳаракат қилган киши эса, тўғри нарсалар қилишга уринганида адашиши мумкинлигини билади ва ишларини юқори ўлчамда “маслаҳатлашиб” қиладики, унинг ўзидан келадиган хатолар кам бўлади.

Кимнинг бошқариши ҳақидаги назар, ҳуқуқ системасининг етук нуқтасида ҳам айнан шаклда кечарлидир. Бугуннинг дунёсида Қуръони каримда баҳс этилмаган бир қатор жиноят турлари (интернет, матбуот, чек-ведимость бузғунчилиги, банк системасидаги ва тужжорлик жиноятлари, солиҳдан қочиш, божхона ўғирликлари ва бошқалар каби) ўртага чиққандир. Бу нуқтада масъулият Қуръони карим зеҳнияти билан безанган мусулмонлар зиммасига тушаяпти. Адолат ва ахлоқ принциплари доирасида кунимиздаги яшаш тарзларини улар белгилайдилар. Ҳаётий фаолиятларини улар ўрнига қўядилар ва уйғун қонунларни улар чиқарадилар. Айтилганлар бажарилаётганида,
– кучлар алоҳидалиги[2]
– Ҳуқуқ устиворлиги
– Ҳуқуқ давлати
– Инсон ҳақи ва ҳурриятлари
– золим эмас, югурдак(хизматчи) давлат каби хусусиятлар назарий асос (замин) нуқтаси этиб олиниши лозимдир.

Табиий аҳамиятли масалалардан бири юқорида келтирилган бошланғич нуқталардан ҳаракат бошланганидан сўнграсидир. Бугунимиз учун маъқул бўлган усул(медот), Исломнинг яқинлашида асос ҳисобланган “тадриж – аста-аста” ва “иқно – инондириш, ишонтириш” усулидир. Масалан, замонида ичкиликни тақиқлаш ҳақидаги яқинлашиш тарзи бу нуқтада яхши бир ўрнак вазифасини бажариши мумкин. Ичкилик дарҳол тақа-тақ тақиқланмади. Ваҳоланки, жамоат (жамият ҳам дейилиши мумкин) ўшандай тақиқни қабул қила оладиган савияга кўтарилгунича уларни инондириш, ишонтириш йўли билан қадамма-қадам амалга оширилди. Ана шундай яқинлишишнинг ўхшашлари ижобий ўрнаклардир. Бу ўрнаклар, шартлар ва жамият зеҳнияти чуқур ўзгаришга юз тутган бизнинг кунимизда ҳам унумли натижалар беради ва бермоқдадир. Бугуннинг Туркиясида ҳақиқатга айланган сигара тақиқланиши ва интернет бўйича хизмат кўрсатувчи фирма тарафидан амалга оширилишга киритилган интернет сузгичи(филтраси) ўшандай ижобий ўрнаклар ҳисобига киради. Бундай усуллар натижасида инонтириш ва ишонтириш йўли билан аста-аста адолат ва хушахлоқ майдонига қараб юрила бошлашга эришиш мумкин.

Иқтисодда адолат(Иқтисодий адолат). ”Иқтисодий муносабатлар, бутун дунё молу мулки, Инсоният тарихида бугунгача ҳеч кўрилмаган даражада марказлашган ва аҳамиятли бир кўринишга келган дунёда яшамоқдамиз. Бунинг табиий натижаси ўлароқ, энг қийин мавзулардан бирини иқтисод, иқтисодий алоқалар ташкил қилмоқда. Инсоният эса бугун, қадимда бўлгани сингари ўз кун кечиришларини деҳқончилик ва чорвачиликдан келадиган маҳсулотлар ёки урушларда олинган ғонимат(ўлжа)лар ҳисобига ўтказмаяптилар. Ўлжалар масаласи бугун деярли йўқдек кўринади. Ҳақиқатан ҳам киримнинг бу кўриниши бугун йўқ. Деҳқончилик ва чорвачиликдан келадиган маҳсулотлар ҳам бугун иқтисоднинг энг пасти нуқталарида қолиб кетмоқдалар. Бугунги иқтисодни, иқтисодий системани ўтмиш замонлар билан қиёслаб бўлмас ўлчамда хилма-хилликлар қоплаб олган ва булар(бу хилма-хилликлар)да эса деталлаштириш(батафсил тафсилот)лар юзага келтирилганки, бу тафсилотлар ўлчамида бир қатор эксплутация нуқталари ҳам ташкил этилгандир. Энг аҳамиятлиси шулки, бутун дунё ўлкаларининг иқтисодий аҳволлари бугун бир-бирлари билан шундай боғланганки, улар хидди бир умумий занжирнинг ажралмас ҳалқаларига ўхшайди. Улар бугун бир-бирларига жуда муҳтож ва бир-бирларидан ажралган ҳолда мавжуд бўлолмайдиган ҳолга келтирилгандир. Бунинг оқибатида, умумдунёвий ривожланиш ва мувазонатларни кўз олдига келтирилмас(ҳисобга олмас)дан, айрим олинган бир ўлкада қилинган маҳаллий иқтисодий тузатишлар ва амалиётлар иқтисодий мувозанатларнинг бутунлай бузилиб кетишига олиб келмоқда. Ана ўшндай иқтисодий боғлиликни, яъни бутун дунё иқтисодий кучини қўлида ушлаб турган ўйинчи(актёр)ларнинг бутун дунёда бир диктаторлик(иқтисодий диктаторлик дейилса ҳам бўлади) қура олишини таъминлаб бермоқда. Шунинг учун бугун кўриниб турган давлат қурилишларининг орқасида молиявий ҳаракатлар, банклар ва ширкатлар воситачилигида бутун жаҳонни спрут каби ўраб олган куч бордир. Пулнинг кучи ва молиявий ҳаракатларнинг йиқитувчи таъсири давлатларни бошқаришни ва уларга раҳбарлик қилишни бажармоқдадир. Фоиз ва савдогарлик воситасида бойларни янада бойитган, камбағалларни янада фақирлаштирган бир зулм тартиби ўртага чиқарилгандир. Натижада кечмишга айланган ҳар бир кунда заифлар очликнинг деразасига итарилмоқдалар.

Бундай машъум зулм қаршисига одил ечимлар қўйиш ва унга қарши адолатли бир чиқиш қилиш жуда енгил бўлган бир иш эмас. Кишиларга молу мулк бириктиришни тавсия қилиш ва ҳатто шериклашиш кераклигини маслаҳат қилиш, шериклашишда ҳиссаларнинг чегараларини белгилаш, яхши, соф ниятли яқинлашиш йўли сифатида аҳамиятли бир фаолиятдир. Бундай ишлар, энг камида шахсларнинг ҳиссиятини ортиради. Бироқ иқтисодий манбага суянган гегемон(ҳукмрон)ликнинг ва у йўл очган зулмнинг ўртадан олиб ташланиши учун бу етарли эмас, албатта.

Хулосалар

Бугунги ҳаётнинг бир қисм кишиларнинг яшаш тарзларига қандай аралашиши, бу ерларда одил(Исломий) бир яқинлашишнинг қандай кўринишда бўлиши мавзусида баъзи бир фикрларни ўртага қўйдик. Илгарироқ ҳам айтганимиз каби, яна такрорлаймизки, биз бу фикрларни бирор мутахассис сифатида қилмадик. Булар фақат динни билиш билан ҳал бўладиган масалалар эмас, бу соҳанинг мутахассиси бўлишни талаб қилади. Мақсадимиз, мусулмонларга бирор уфқ ва тушунчага бир йўналиш кўрсатишдан иборат эди.

Жасурларча сўзланадиган сўзлар яхши қарши олинадиган даврлар орқада қолди. Инсоният янги бир кечув нуқтасидан ўтмоқда ва жуда жиддий муаммолар билан қарама -қарши келмоқда. Шунинг учун инсоният янгидан очиладиган чиқишларга ва ечимларга муҳтождир. Ана шу нуқтада, бугуннинг мусулмонлари ўлароқ, бизлар инсониятнинг дардларига дармон бўла олишимиз мумкин. Бироқ бунинг учун энг аввал биз ўзимиз Исломнинг ер юзидаги иддаоларини тўғри тушунишимиз ва бу иддаоларнинг турмушнинг турли соҳаларида қандай қўллана олинишини жуда яхши бир шаклда режалаштиришимиз лозим бўлмоқда. Бу нуқтада, биз ўзимизни етарли даражада мукаммалмиз деб ҳисоблай олмаймиз. Ҳар бир даврнинг эҳтиёжлари ва шартлари фарқли бўлганликларидан ўтмишдан мерос олганларимиз, бизга фақатгина йўл кўрсатувчилик вазифасини ўташи мумкин. Шу сабабдан ўз таклифларимизни тўплаш, бир мақсадга мувофиқ шаклга келтиришга ва ташкиллаштиришни амалга оширишга мажбурмиз. Бу йўл эса, ё мутахассислашиш ёки мавжуд мутахассислар билан бирликда сабр-тақот ила ишлаш натижасида иносоният олдида пайдо бўлаётган муаммоларни ҳал этишни излашдан ўтади. Адолат ва хушахлоқ принциплари ҳокамлигида ижобий ва тўғри бўлганларни давом қилдирадиган, камчиликларни тўлдирадиган ва янглишларни ўзгартирадиган бир яқинлашиш тарзини намойиш этишимиз лозим бўлмоқда.

[2]Бизнинг кунимиздаги сиёсат фалсафасида бошқарув, қонунчилик, уни юртиш ва маҳкама мустақилликлари орасида шериклашилгандир. Улар бир-бирларини кузатувчи, мувофиқлаштирувчи ва тўлдирувчи вазифалар бажарадилар. Бу вазият, кучлар айрилиги принципи каби ифода этилади.

 

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube