Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

КЕЛАЖАКНИНГ ҒОЯВИЙ АСОСЛАРИ ҲАҚИДА ФИКРЛАР (3)

Энг аввал диний бирлик масаласини тушуниш керак. Исломий бирлик – мусулмонлар бирлиги инсонлар учун икки дунёда юксак бўлмоқликнинг асоси ва энг муҳим суянчидир

КЕЛАЖАКНИНГ ҒОЯВИЙ АСОСЛАРИ ҲАҚИДА ФИКРЛАР (3)
13 Mart 2012 - 15:32 'да юкланди ва 2388 марта ўқилди.

Мақоланинг 3-қисми.
1-қисм 2-қисм

2. Бизнинг танлашимиз мумкин бўлган йўл ҳақида.
Биз, бир замонлар, дунёда энг мағрур, мардонавор эркин халқ эдик. Биз бирлашсак, бир эл, бир халқка, бир миллатга айлансакгина яна ўша эрк, ўша мардонаворлик, ўша мағрурлик бизга муносиб бўлади, у бизга қайтади, иншооллох! Бунинг учун эса турклар, ўзларининг чин эркини, ўз қадр-қимматини, ўз шоҳона савлатини билиши ва уни тиклаши зарур. Бу чидам, доимий тарбия орқали, маънавий хусусиятни, характерни шакллантириш натижасида амалга оширилади. Киши, ўз маданияти ва маънавиятидан, руҳи-руҳиятидан ажралган ҳолда инсон деган буюк номга муносиб бўла олмайди. Одамлар, бутун-бутун халқлар ҳам ўзлари яшашган ҳаётлари, юмушлари, ўтмишу-кечмишлари ҳақида бир кун келиб Оллоҳ ҳузурида ҳисоб беришга маҳкум эканликларини улар ё биладилар ёки билмайдилар. Аммо бу ҳақиқатни барча билмоғи зарурдир. Уларни, яъни одамларни аслида илоҳий нур ёритиб туради. Уларга Оллоҳдан илоҳий руҳ ҳадя этилган. Илоҳий нур ва қувват фақат дуо ва сиғинишлар орқали етишадиган бутун оламни ушлаб турувчи куч бўлиб қолмасдан, у бутун оламга, жумладан кишилар кўнгилларига, уларнинг ҳаётларига ҳам нур сочиб туради. Уларга ҳақни, ҳаракатни, реал ҳаётни, руҳий ижодга бўлган қобилиятни кўрсатиб туради. Оллоҳнинг марҳамати, қудрати инсон қалбига сингиб, унда руҳан тетик характер-хусусият яратади. Унинг ишлари ва ижодий кашфиётларида ўз аксини топиб, бутун халқнинг руҳий маданиятини юзага келтиради. Шунинг учун диндор бўлиш, Ягона Оллоҳга ишониш ва Унга сиғиниш биз туркларнинг маданиятимиз асосидир. Биз ислом динига мансуб бўлганлигимиз, “Ла илоҳа иллоллаҳ”- дейишимиз билангина кучли ва қувватлимиз. Бу ҳақиқат, буни барча билиши ва тушуниши лозим. Турклар кучу қувватини, уларнинг бирлигини тиклашни истаган ҳар бир киши энг аввал мусулмон бўлмоғи зарур. Афсуски, бепоён турк ўлкаларида яшаётган кўпчилик, ўзларини турк ҳисобловчи омма умумтуркчилик, турклар бирлиги, миллий бирлик, мусулмончилик ва мусулмонлар бирлиги қанчалар зарурлигини тушуниб етмади ҳали. Шунинг учун бу масалани яхши англамоқ лозимдир.

Энг аввал диний бирлик масаласини тушуниш керак. Исломий бирлик – мусулмонлар бирлиги инсонлар учун икки дунёда юксак бўлмоқликнинг асоси ва энг муҳим суянчидир. Чинакам мусулмон бўлмоқ учун, ҳақиқий руҳи тетик инсон бўлмоқ учун, Оллоҳнинг қудратига суянмоқ, Унга сажда этмоқ, ибодат келтирмоқ лозим. Ана шундай бўлгандагина инсон Оллоҳнинг мағфиратига сазовор бўлиш шарафига эришиши мумкин. Инсон Оллоҳга қанча яқинлашса, у шунча кучли-қувватли бўлади. Унинг бу қуввати, кучи бошқаларнинг кучсизлиги, уларнинг заифлигидан эмас, балки Оллоҳнинг унга марҳамати, Унинг руҳидан қувват олинганидадир. Бундай қувватга эга бўлмоқ учун фақат муҳтож бўлингандагина заруратга қараб сажда қилиш, Унга сиғиниш нотўғри бўларди. Оллоҳнинг марҳаматига ва қудратига доим ишониш ва Унга доим сиғиниш керак. Шу сабабдан тарбиячининг, таълим берувчининг илмли, билимли бўлиши, ислом маърифатидан, маънавиятидан зиё олган бўлиши шарт. Унинг асосий ва қутлуғ вазифаси шундан иборатки, у болаларнинг, ёшларнинг топ-тоза, соф мургак диллари бузилмасидан, ифлосланмасидан Оллоҳни сезишга, Оллоҳнинг қудратини билишга, Унга ва фақат У Ягона Яратганга кўнгил очишга ўргатмоғи лозимдир. Шунақа тарбия кўрган бола инсофли, одобли, Яратганга ҳамиша сажда этадиган, доим ибодат қиладиган инсон бўлиб етишади. У киши ҳеч қачон одамзодга қул бўлмайди. У ҳеч бир замон нохақлик олдида тиз чўкмайди. Ундай киши фақат Ягона Оллоҳга сиғинади ва Ундангина нажот сўрайди ва у ўшандай нажотни кутади. Иродаси мустаҳкам, эътиқоди кучли инсонлар учун дунёда яшаш, фақатгина мавжуд бўлиш эмас, балки у Оллоҳнинг бандаси бўлиб яшаш, бу дунёда Оллоҳ олдидаги мажбуриятларини, бурчларини адо этиш, унинг ҳаётий мазмунини ташкил этади. У барча ишларини ва воқеаларни Оллоҳ кўрсатган нормалар билан ўлчашга ва Унинг Қуръони Каримда тасдиқлаган ўлчамларидан чиқмасликка ҳаракат қилади. Ҳамма жойда: шахсий турмушда, динга амал қилишда, дунёвий илмда, санъатда ва сиёсатда ҳам ана ўша энг олий, илоҳий зарурат мавжуд. Инсон унинг синовидан ўтмоғи керак ва уни сезмоғи, кўрмоғи зарур. Бу заруратни киши кўриб, уни севмоғи, севиб уни мулоҳаза қилмоғи ва мулоҳаза қилиб уни амалга оширмоғи керак. У ўз шахсий турмуши ва ўз миллий маданий ҳаётини амалда ана шундай қурмоғи (тузмоғи) лозим. Бу заруратни билмасдан бу дунёга кимлар келиб кетмади? Кўплар, умуман шундай илоҳий зарурат борлигини, у маънавий борлиқ манбаи эканлигини билишмайди. Унинг нимада акс этишини, уни қандай англаб ва илғаб олиш мумкинлигини ҳам билишмайди. Аммо улар ҳам дин ҳақида гапиришадилар, фанда, санъатда ижод қиладилар, ёзади ва нашр этади, давлат даражасида кўрсатмалар тузади ва тарқатади, аммо улар у зарурат ва унинг қонунлари ёнидан ўтиб кетаверадилар, уни кўрмайди ёки ҳисобга олмайдилар. Бундай илоҳий заруратни ўз ички ҳиссиёти ва қалбидан тушунадиган, биладиганлар одатда жуда камчиликни ташкил этади. Бошқалар эса, бу илоҳий зарурат ҳақида билганлардан эшитсалар ҳам уларни рад этишади, ҳатто у одамлар устидан куладилар, уларни мазах ҳам қиладилар, куфрга ботадилар ёки бу нарсаларга бутунлай эътиборсиз қоладилар. Бундай кишилар маънавий хусусият ва характердан тамоман ажралган кишилардир. Шунинг учун ҳам улар реал ҳаётдан, турмушдан четда қолган ҳисобланадилар. Уларнинг турмушлари хаёлий ва маънавиятсиздир. Уларнинг бу ёруғ дунёдаги бирдан-бир вазифалари жуда кўп бўлса, бола туғиб қолдириш ва дунёдан шундай бўш-бўшига ўтиб кетишдан иборатдир. Бу оддий ҳайвоний насл қолдиришнинг айнан ўзи эмасми? Уларнинг қалблари чиндан ҳам нурсиз, улар қалби ташқий дунёвий шафақлар, атроф кўринишлари билан хираланиб, қопланиб қолган. Шунинг учун уларга ўз атрофидан ташқари ҳеч бир нурли нарса кўринмайди, бошқа нурли нарсаларни кўра олмайди. Ҳамма нарса улар учун шубҳали, нисбий ва шартли бўлиб туюлади. Уларда ҳеч нарсага ишонч йўқ. Уларнинг ишончи, инониши, иймони, агар улар ҳам бор бўлса у вақтинчалик, бидъат, омонат, ўткинчидир. Шу сабабдан улар ҳеч қачон содиқ инонувчи, иймонли бўла олмайдилар. Чинакам содиқликнинг, ҳақиқий ишончнинг, соф иймоннинг қудратини, унинг роҳат бахшлигини тушунмайди. Улар ҳар доим руҳиятдан, илоҳиятдан қайтишга тайёр турадилар. Аммо бу қайтишни “сотқинлик” ҳам, деб бўлмайди. Чунки улар ҳеч бир вақт бошдан охир чинакам содиқликни ўзларида синаб кўрмаганлар. Уларнинг оламда мавжудлик ва яшаш манбаи бундай ўлчовлардан сиртда қолгандир. Улар доим боласи, ота-онаси, дўстларини сотиб бўлса ҳам фақат якка ўзини сақлаб қолиш ҳис-туйғуси билан яшайдилар. Улар нуқул эҳтирос ва мол-мулк зарурати билан тирик. Маънавиятга, руҳиятга суянадиган қарорлар, саъй-ҳаракатлар уларга бегона, тушунмас бир ҳолатдир. Шунинг учун уларнинг турмушларида мардонавор, жанговар ҳаракатлар учрамайди, уларда фақат ҳолатларга тезгина мослашиш, ҳолат-вазиятнинг мутесига айланиш ҳисси бор, холос. Ундай кишилар учун ғоя, ғояга содиқлик, ғоя учун кураш, бу борада қаҳрамонлик кўрсатиш ҳайратга соларлик, қудратли бир ишдир. Улар бундай ишларни ҳеч бир замон бажара олмайди ва уни бажаришга ҳам уринмайди. Улар ҳеч қачон, ҳеч ишни ҳал этишмайдилар, ҳатто бирор салбий ёки ижобий ҳаракатни ҳам содир қилишмайдилар. Улар доим мисоли оқим бўйлаб сузишади, оқишади. Уларнинг ҳаракатлари саҳродаги қумларнинг шамолга мос ҳаракатларига жуда ўхшаб кетади. Уларнинг руҳий моҳиятларида муқаддас, муқим бир бўлинмас борлиқни топиб бўлмайди. Дарҳақиқат, уларда ягона бўлинмас руҳ йўқ, улар шахслар эмас, балки улар нафс-ҳирс ва тасодифлардан йиғилган ғийбат эгасидир. Улар ўз эҳтирослари, ҳирс-шаҳватлари ва бошқа шунга ўхшаш дунёвий ишратлар, мансабдорлар ва мулк жиҳатидан ўзидан юқорироқ бўлганларнинг қурбонларидир. Уларнинг бутун бор “характер ва хусусиятлари” айнан ўзига хос характерсизликлари ва тутуруксизликларидир. Улар ҳолатга қараб жуда тез ўзгарувчан: баъзида келишувчан, баъзида маҳкам, баъзида “ғайратли”, баъзан ҳасис, баъзан ўта тадбиркор бўлиб кўринадилар. Аммо улар дарахт навдаларидаги бўтаб ташлайдиган шохобчалар ҳам эмас, кўпинча уларни ҳатто бироз эгиш ҳам унчалар енгил бўлавермайди. Бироқ улар тарих йўлида, тарихий ҳодисалар ғилдираги тагида ётган сирпанғич ўтлар(алафлар) экнликлари ҳам аниқдир. Улар барчаси тарихнинг кул тудалари бўлиб, Оллоҳнинг супургиси-замон, тарих синовлари, ўгирилма ҳаракати уларнинг изини ҳам қолдирмасдан супуриб, ювиб ташлаши аниқ. Тарихда баъзи замонлар одамзотнинг шунақа тури кенг тарқалади, ҳатто улар йўналтирувчи ролга чиқиб ҳам қолади. Масалан, советлар даври ёки Ўзбекистоннинг бугунги замони ўшанга яққол мисол бўлади. Бундай ҳол билан келишиш мумкин эмас, албатта. Чунки, маданиятсиз, маънавиятсиз, руҳиятсиз кишиларнинг кўпайиб кетишига ҳеч қачон йўл қўйиб бўлмайди. Келажакда, айниқса бизнинг келажагимизда бундай бўлмаслигини таъминлашимиз зарур. Мана шундай муаммони ҳал этишни, буни бажариш жараёнидан муваффақиятли чиқишда чинакамига ижодий ишларни амалга ошириш йўлларини топа билмаган, ўзининг руҳий характерини-хусусиятини мустаҳкамлаб, уни янги, келажак авлодга узата олмаган ва унга етарлича сингдира олмаган халқ тарих майдонида ўз ўрнини эгаллаб тура олмайди. Унинг бундай майдонда туришига, у ҳолда ҳеч бир таянч ёки бошқа бир суянч бўлмайди. Ундай халқни бошқа бир маданиятли, руҳияти кучли, илми юксак халқнинг ривожланиш тўлқини четга суриб ташлайди ёки ўз ичига ютуб юбориши турган гап.

Турк давлатлари учун, жумладан Ўзбекистон учун келажакнинг умидвор йўли биз таклиф этаётган йўлдир, ундан ўзгаси йўқдир. Муҳаққақ, таклиф этилаётган янги йўлга ўтилажак. Эртами-кеч айнан шундай бўлади, албатта. Агар буни ўз вақтида амалга оширилса, келажак йўли тўғри танланса сўзсиз унинг самараси бебаҳо бўлади.

Туркларнинг биргаликда келажакка интилишига шубҳам йўқ. Шу замондаги, яъни бизнинг замонимиздаги характерсизликлар ва бошқа воқеалар ўткинчи ва муваққатдир. Бунга қарамасдан, биз қўл қавиштириб ўтира олмаймиз. Ундай бўлса, яъни қўл қавиштириб ўтирмайдиган бўлсак, нималар қилиб ва яна нималарни бажармоғимиз керак? Нима қиламиз, синиқ кузгу парчалари каби сочилиб ётамизми ёки бир бутун шаклга кириб, бир бутун бино-турклар миллий бирлиги биносини, биз эса унинг Ўзбекистон аталмиш қисмини безашни бошлаймизми?

Шундай қилиб, бизнинг авлод нималар бажармоғи ва амалга оширмоғи керагу, келажак авлодга нималар тавсия этамиз? Биз бугунги шароитда ўз характер ва хусусиятларимизни қандай шаклда ўзгартирамиз? У характер, хусусиятда миллий, исломий инсон табиатини қандай қилиб тоблаймиз, мустаҳкамлаймиз? У характер ва хусусиятнинг тирик оловли, руҳий асосини қандай қилиб қурамиз? Ниҳоят хусусият ва характерни халқ оммасида қандай қилиб тарбиялаймиз? Бу муаммолар ҳозир, дарҳол, шу онда, ҳатто шу замонда тўла ҳал этилади, деб бўлмайди, албатта. Аммо Ўзбекистоннинг (аслида барчамизнинг, яъни барча туркларнинг) такдири ва келажаги ана шу муаммони тўғри ҳал этишга бевосита боғлиқ, деб тасдиқлашга мажбурмиз. Биз танлашимиз мумкин бўлган йўл эса, мана шудир. Мана шу саналган саволларга тўғри ва аниқ жавоб топишдир ва уларга оғишмай амал қилишдир.

(давоми бор)

Алибой Йўляхши.
13.03.2012

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube