Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Исломга кўра халқнинг оммавий фаровонлигини таъминловчи давлат

Мазкур мақола, халқ оммавий фаровонлигини таъминлайдиган давлат ғояси ва унинг ўз вақтида Исломда қандай ҳал қилинганлигини ўрганиш бўйича зарур тушунчалар олишга ёрдам беради.

Исломга кўра халқнинг оммавий фаровонлигини таъминловчи давлат
20 Mart 2012 - 10:18 'да юкланди ва 2376 марта ўқилди.

Таржимон: Содда қилиб айтганда, бугун инсоният жамияти Ислом давлат системаси (балки исломий давлат тизими дейиш керакдир) ва Ғарбий давлат системаси (балки Ғарбча демократик давлат тизими, дейиш лозимдир) деб аталадиган системалар ёрдамида бошқарилади. Лекин шуни ҳам айтиш керакки, бугун дунёда ислом давлатлари номи билан юритиладиган мамлакатлар мавжуд бўлишига қарамай, тўла маънодаги ислом давлат системаси (Ислом давлат тизими) мавжуд эмас. islam.ru интернет сайтида Солиҳ Иброҳим исмли муаллиф ўзининг “Исломга кўра халқнинг оммавий фаровонлигини таъминлайдиган давлат” номли мақоласида умуман оммавий фаровонлик давлати тушунчасига бир мунча муфассал тўхталиб, Ғарбда ва Исломда оммавий фаровонлик ва исломий давлат бу фаровонликни қандай таъминлаши ҳақида ўз мулоҳазаларини ўртоқлашади. Бироқ, мақолада тилга олинганидек, исломий давлатнинг намунаси бугун биз яшаб турган давримизда учрамайди. Бундан кўринадики, мусулмонлар бугунга келиб бир замонлар эришган муҳим ютуқларидан бирини, яъни исломий сиёсий система вужудга келтирган оммавий фаровонлик давлати тизимини ҳам бой бериб қўйганлар.
Шунга қарамасдан, С.Иброҳимнинг мазкур мақоласи, халқ оммавий фаровонлигини таъминлайдиган давлат ғояси ва бу ғоянинг ўз вақтида Исломда қандай ҳал қилинганлигини ўрганиш бўйича керакли тушунчалар олишга ёрдам беради. Бундай тушунчалар билан танишиш сайт ўқувчилари учун ҳам фойдали бўлар, деган ниятда диндаги биродаримиз С. Иброҳимнинг бу мақоласини ўзбекчалаштириб эълон қилишни лозим топдик.
Қуйида мақоланинг ўзбекча таржимаси билан танишасиз:

Халқнинг оммавий фаровонлигини таъминлайдиган давлат (welfare state) ғояси сўнгги пайтларда кенг тарқалган ва машҳурлик касб этган бир ғояга айланди. Деярли барча давлатлар у ёки бу хил усуллар билан ўзларини “социал-ижтимоий”, “тинч-хотиржамлик давлати” ёки “халқнинг оммавий фаровонлигини таъминлайдиган” давлат бўлишга интиладилар. Исломда эса, бу масалаларга бир мунча кенг назарда қаралади.

 

1. Ғарбда оммавий фаровонлик давлати.
Қуйидаги хусусиятларга интиладиган давлатларга нисбатан одатда “оммавий фаровонлик давлати” атамасини қўллашадилар:

а. Аҳолининг барча турдаги қисмига касаллик, ишсизлик, кексалик ва ногиронлик каби бахтсизликка учраган ҳолларида уларни ижтимоий ҳимояланишини таъминлаш;
b. Ижтимоий адолатни ва даромаднинг бутун фуқаро ўртасида тенг тақсимланишини таъминлаш;
c. Мамлакат аҳолисига текин ёки давлат тарафидан ҳақи тўланадиган таълим олиш ва тиббиий хизмат кўрсатишни яхши йўлга қўйиш;
d. Бутун аҳолининг иш билан тўла таъминотини қўллаб-қувватлаш каби хусусиятларга соҳиб давлатлардир.

Ҳозирги замон давлатлари, энг аввал Ғарб мамлакатлари ўз аҳолисининг юқорида келтирилганидек фаровонлигини таъминлаш соҳасида жуда кўп ишларни амалга оширди ва оширмоқдалар. Бу мамлакатларда аҳолини ижтимоий ҳимоя этиш даражасини оширишнинг, аҳолига бепул таълим бериш ва тиббий хизмат кўрсатишни йўлга қўйишнинг турли хил усуллари ривожлантирилмоқда. Жуда кўпчилик ижтимоий таъминот дастурлари, оилаларга ва болаларга ёрдам, имтиёзли овқатланишни ташкил этиш, уй, автомобил ва бошқа маиший товарлар сотиб олиш учун ҳақ олинмайдиган ёки имтиёзли қарзлар (ссудалар) бериш, тиббий ёрдам ва байрам кунларида қўшимча ёрдам маблағлари тўлаш ва шу каби ижтимоий ёрдамларни кўзда тутади.

 

2. Оммавий фаровонлик давлатининг Исломий кўриниши.
Ғарбда оммавий фаровонлик давлати тушунчаси, фақат аҳолининг моддий фаровонлигини кўзда тутиб, унинг маънавий қисми бутунлай ҳисобга олинмайди. Шунинг учун, оммавий фаровонлик давлати тушунчасига Ислом нуқтаи назари Ғарбга нисбатан фарқли бўлиб, Ислом, жамиятнинг моддий фаровонлигини, унинг кенгроқ, умумийроқ фаровонлигининг бир қисми ҳисоблайди.

Мўминларнинг ибодат қилиши ва уларнинг закот тўлаши ҳақида ғамхўрлик, Ислом, халқнинг моддий ва маънавий фаровонлигини бир бутун шаклда қарашга интилишини яққол кўрсатади. Шу маънода Қуръони каримда келтирилган қуйидаги дуо алоҳида аҳамиятга эгадир: “Парвардигоро, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато қилгин, охиратда ҳам яхшилик ато этгин ва бизни жаҳаннам азобидан асрагин” (Қуръони карим: Бақара:201).

Шундай қилиб, Ислом давлати ва ислом жамиятининг аҳолига ғамхўрлиги фақат моддий фаровонликкагина қаратилган бўлмай, у балки маънавий етукликни ҳам ўз ичига қамрагандир. Демак, аҳолининг, умумий ҳолда барча мўминларнинг бахтли яшаши ва ютуқлари учун ҳаракат ва ғамхўрлик фақатгина бу дунёда бўлиб қолмай, уларнинг абадий дунёда ҳам роҳатда бўлишлари учун қилиниши лозим экан.

 

3. Даромадларнинг адолатли тақсимланиши.
Халқнинг фаровонлигини таъминлаш учун ислом давлати, ижтимоий даромадларни барча фуқаро орасида адолатли бўлиш каби муҳим бурчини ижро этиши шарт. Айниқса, бу масала, камбағал ва муҳтож, кам ҳимояланган аҳоли орасида муҳим аҳамият касб этади.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: ”Албатта, садақалар (яъни закотлар) Аллоҳ томонидан фарз бўлган ҳолда, фақат фақирларга, мискинларга, садақа йиғувчиларга, кўнгиллари (исломга) ошна қилинувчи кишиларга, бўйинларни (қулларни) озод қилишга, қарздор кишиларга ва Аллоҳ йўлида (яъни жиҳодга ёки ҳажга кетаётганларга) ҳамда йўловчи мусофирларга берилур” (Қуръони карим, 9/60).

Исломий жамиятнинг камбағал ва муҳтожлар олдидаги масъулиятлари ҳақида Аллоҳнинг Расули (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) шундай марҳамат қиладилар: “Аллоҳ мусулмонларга закотни фарз этди. Закот эса, сизларнинг бадавлатларингиздан йиғиб олинади ва камбағалларингиз ўртасида тақсимланади” (Муслим). “Ҳукмдор, қаровчиси бўлмаганларнинг оталигини зиммасига олади” (Абу Довуд, Тирмизий).

Ислом давлати тарафидан таъминланадиган ижтимоий ҳимоя, мусулмон ва мусулмон бўлмаганлар орасида фарқ кўрмайди. Мўминларнинг халифаси Умар (разияллоҳу анҳу) кунлардан бирида садақа сўраб юрган бир зиммийни (Ислом давлати ҳимоясида бўлган мусулмон бўлмаган кишини) учратиб қолади. Халифа унинг аҳволи билан танишиб, ўша зиммий учун дарҳол нафақа тайинлайди ва уни барча тўловлардан (жизядан) озод қилади.

Шунингдек, ҳеч бир замон мағлубиятни кўрмаган Ислом лашкарбошиларидан бири Халид ибн Валид (разияллоҳу анҳу), Хиррлик номусулмонлар билан шартнома тузади. Ва ўша шартномада иқтисодий аҳволи ночор бўлганларга молиявий ёрдам беришни кўзда тутган бўлим қўшиб қўяди.

 

4. Асосий эҳтиёжларнинг таъминоти.
Кишининг асосий эҳтиёжларини Қуръони карим мана шу бир оятда таъкидлаб қўйган: “Шубҳасиз сен у жойда (яъни жаннатда) оч-яланғоч қолмайсан. Ва у жойда ташна ҳам бўлмайсан, иссиқда ҳам қолмайсан” (Қуръони карим, Тоҳа:118-119). Шундай қилиб, кишининг асосий эҳтиёжлари: очлик ва сувсизликдан, яланғоч ва бошпанасиз қолишдан ҳимояланишдан иборат бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам ўзининг маълум ҳадиси шарифида кишининг ҳаёти учун энг оз зарурий эҳтиёжларини белгилаб беради: “Инсон боласи ўзи яшаши мумкин бўлган уй, кийим қилиб киядиган бир парча мато, оч ва сувсиз қолмаслиги учун бир бурда нон ва бир пиёла сувга бўлган эҳтиёжидан кўпроқ ҳаққа эга бўлмайди” (Тирмизий).

Аллоҳ таоло ҳар бир кишига ҳаёт бағишлагандир. Мусулмонлар эса, Аллоҳнинг ер юзидаги вакиллари бўлганидан улар ўз навбатида кишиларга ҳаёт учун зарур бўлган минимум эҳтиёжларини таъминлашлари лозим. Баъзи ислом ҳуқуқшунослари, фуқаронинг ислом давлатига содиқлиги ва унинг қонун-қоидаларига амал қилиши, уларнинг ҳаётий эҳтиёжларини таъминлашлари даражаси билан белгиланади, деб тасдиқлашади.

Герберт Уэллс, “Ислом, кенг тарқалган, зулм ва ижтимоий исканжадан озод бўлган жамият тузди. Бундай жамият бундан олдинги бутун даврларда мавжуд бўлмаган эди,” деб таъкидлайди.

 

5. Маориф ва соғликни сақлаш.

Маориф ва соғликни сақлаш масалалари алоҳида олинган шахснинг ва умум аҳоли турмуш даражасини кўтаришда муҳим рол ўйнайди. Аҳолининг фаровонлигини таъминлашга масъул бўлган Ислом давлати мана шу икки факторни эътибордан четда қолдириши мумкин эмас.

Хуллас, ислом давлатининг энг асосий ва муҳим масъулиятларидан бири, аҳолининг текин ёки давлат тарафидан тўланадиган маориф системаси ва тиббий хизмат билан таъминланишига йўл очишдан иборатдир. Масалан бу мавзуда, Ислом давлатининг ўрта асрлардаги тажрибасини хотирлаш кифоя. У замонларда Ислом давлати, таълим олишни истаган кишиларни фақатгина текин билим олиш билан эмас, текин ётоқхона, ўқув қуроллари, шунингдек, ҳаёт учун зарурий бўлган ҳаражатлар билан ҳам таъминлаганди.

Ислом давлатининг ўз фуқаросини тиббий хизмат билан таъминлаш даражасини қарасак, узоқ даврлар мобайнида бу соҳада мусулмонларга тенг келадиган бирон бошқа мамлакат бўлмаган. Аббосийлар ва Усмонлилар халифаликлари замонида эришилган тиббиёт ва даволаш усуллари билан танишиш оқибатида ғарб соғлиқни сақлаш системаси бугунги даражасига кўтарилди.

 

6. Маънавий фаровонлик

Юқорида саналган ва ислом давлати ўз фуқаросини таъминлаши лозим бўлган моддий ва жисмоний фаровонлигининг асосий суянчи ва гултожи уларнинг маънавий фаровонлигидир. Буларга эришиш учун эса, исломий бошқарув, ижтимоий, иқтисодий, маориф, тарбия системаси ва бошқа мавжуд системалар Қуръони карим ва Суннатга мос равишда қурилишлари шарт бўлади.

Оммавий фаровонлик таъминланган Ислом давлатининг фуқаролари, ўз ҳаётларини юксак маънавий принципларга мослаш имкониятига эга бўладилар. Бундай давлатда мусулмон бўлмаганлар учун ҳам ўз динларига эътиқод қилиш учун ҳеч бир шаклда чекланмаган тўла шарт-шароитлар мавжуд бўлади.

Булардан ташқари, ислом давлати фақатгина ўз фуқаросининг маънавий фаровонлигини сақлаб қолмасдан, балки бошқа мамлакатларда яшовчиларнинг ҳам маънавий фаровонлигини таъминлайди ёки шундай бўлишига кўмакчи бўлади. Бундай давлат, даъват ва тушунтириш йўли орқали Исломнинг ҳақлигини уларга етказиб, охиратда нажотга эришиш йўлини кўрсатиш учун масъулдир. Чунки фақат Ислом давлатида яшовчиларгина эмас, балки унинг атрофидаги мамлакатлар ҳам ҳақиқий фаровонликнинг исломий усулини тушуниб олишлари шартдир. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай дейилган: ”Айтинг (Эй Муҳаммад): “Албатта намозим, ибодатларим, ҳаёту мамотим бутун оламларнинг Парвардигори бўлмиш Аллоҳ учундир” (Қуръони карим, Анъом:162).

Бу даъватни амалга оширишнинг йўли хутбалар ва насиҳатлардангина иборат бўлмай, балки оммавий фаровонликни таъминловчи Ислом давлати моделини мувафаққиятли намойиш қилишда ҳамдир. Фақат ана шундай билимдонлик билан маданий, заковатли чақириқлар ва ҳар бир алоҳида шахснинг турмуш даражасини оширишдаги реал ютуқлар мисолида бирлаштириш орқали бутун оламдаги юз миллионлаб кишиларнинг эътиборини Исломга жалб қилиш имкониятини туғдиради.

Солиҳ Иброҳим
www.islam.ru/
Рус тилидан Алибой Йўляхши таржимаси

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube