Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

ДИКТАТУРАДАН ДЕМОКРАТИЯГА 6

ДИКТАТУРАДАН ДЕМОКРАТИЯГА 6
22 Mart 2012 - 15:57 'да юкланди ва 481 марта ўқилди.

Жин Шарп

6-боб. Стратегик режалаштиришда зарурият

Диктатурага қарши сиѐсий бўйсинмаслик кампаниясини турли услублар билан бошлаш мумкин. Илгари бундай кураш деярли ҳар доим режалаштирилмаган ва кўпгина ҳолларда тасодифий бўлган. Авваллари бу каби қаршилик ҳаракатларининг бошланишига сабаб бўлган ноҳақликлар турли хил бўлган ва кўпинча янги золимлик,ҳурматга сазовор шахсни ҳибсга олиш ѐки ўлдириш,янги қатағон сиѐсати ѐки буйруқни, озиқ-овқатнинг етишмаслигини,диний эътиқод ѐхуд у билан боғлиқ маросимга ҳурматсизлик қилишни ўз ичига олган. Баъзида диктатуранинг муайян ҳаракатидан ғазабланган халқ унга қарши ҳаракатларни,нима билан тугашини ҳатто,ўйлаб ҳам кўрмасдан бошлаган. Бошқа ҳолларда қўрқмас шахс ѐки кичик гуруҳ бошлаган ҳаракат кейинчалик қўллаб-қувватланган. Бундай муайян ноҳақликларни бошидан кечирганлар ҳам курашга қўшилиб кетиши мумкин. Баъзи ҳолларда эса кичик гуруҳ ѐки айрим шахснинг қаршилик кўрсатишга даъвати кенг миқѐсда қўллаб-қувватланиши мумкин.

Ички сабаблар туфайли юзага келган ҳаракат айрим ижобий хусусиятларни қамраб олсада,камчиликларга ҳам эга бўлади. Кўпинча демократик ҳаракат иштирокчилари диктатуранинг шавфқатсизлигини кутмаганлиги сабабли қийноқларга бардош беролмасдан мағлубиятга учраган. Гоҳида режалаштиришнинг йўқлиги демократлар томонидан ҳалокатли натижаларни юзага келтирувчи тасодифий қарорлар қабул қилинишига олиб келган. Истибдод тизими ағдарилсада,демократик тизимга ўтишда режалаштиришнинг мавжуд бўлмаслиги янги диктатуранинг пайдо бўлишига ѐрдам берган.

Амалий режалаштириш

Халқнинг режалаштирилмаган намойишлари келажакда диктатурага қарши курашда шубҳасиз,муҳим ўрин тутади. Бироқ,айни пайтда диктатурани ағдаришнинг самарали услуби,сиѐсий вазият ва халқнинг кайфияти яхши бўлган фурсатни аниқлаш ҳамда кампанияни бошлаш услубини танлаш имконияти мавжуд. Бундай ҳолларда озодликка эришишнинг самарали йўлларини танлаш учун вазиятни ва аҳолининг имкониятини реал баҳолашга асосланган жиддий таҳлил талаб этилади. Бирон-бир мақсадга эришиш истаги мавжуд бўлса,уни қандай амалга оширишни режалаштириш фойдадан ҳоли эмас.

Мақсад қанчалик муҳим ѐки оқибатлар қай даража жиддий бўлса,режалаштириш ҳам шунчалик аҳамиятлидир. Стратегик режалаштириш нималар сафарбар қилиниши ва мавжуд барча ресурслардан самарали фойдаланиш эҳтимоллилигини оширади. Бу айниқса,чекланган ресурсларга эга ва тарафдорлари хавфга дучор бўлишига қарамай қудратли диктатурани ағдаришга интилаѐтган демократик ҳаракатга тааллуқлидир. Демократик ҳаракатдан фарқли ўлароқ,якка ҳокимлик кўплаб моддий ресурслардан фойдаланади,яхши ташкил этилган куч ва қатъий ҳаракатлар қилиш қобилиятига эга. “Стратегияни режалаштириш” келажакда мавжуд вазиятни орзу қилинган ҳолатга,яъни диктатурани булғуси демократик тизимга айлантириш эҳтимоллигини кўзда тутувчи ҳаракатлар изчиллигини ҳисобга олишни англатади.

Бундай мақсадларга эришиш режаси одатда,кампаниялар ва жабрланган халқ ҳамда жамиятни қўллаб-қувватлаш,диктатурани заифлаштиришга қаратилган бошқа уюшган ҳаракатлар изчиллигидан иборат. Шуни таъкидлаш керакки,мақсад нафақат мавжуд диктатурани ағдариш,балки демократик тизимни ташкил этиш ҳисобланади. Фақат мавжуд диктатурани ағдариш мақсади билан чекланадиган бош стратегия яна бир золимнинг пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин.

Режалаштириш қийинчиликлари

Дунѐнинг турли жойларида айрим озодлик тарафдорлари озодликка эришиш йўлларининг муаммоларини пухта ўйлаб кўрмайди. Ташаббускорлар фақат айрим ҳоллардагина ҳаракатларни бошлашдан аввал,жиддий стратегик режалаштиришнинг ўта муҳимлигини тан олади. Натижада озодлик ҳаракатларида режалаштириш ҳар доим ҳам бўлмайди. Ўз халқининг сиѐсий эркинлигини таъминлашни орзу қилаѐтган одамлар нима учун ушбу мақсадга эришишнинг кенг қамровли стратегик режасини камдан-кам ҳолларда тайѐрлайди?

Таасуфки,демократик мухолифат гуруҳларининг аксарият аъзолари кўпинча стратегик режалаштиришнинг зарурлигини тушунмайди,стратегик фикрлашга кўникмаган ѐки ўргатилмаган. Бу осон вазифа эмас. Диктатура томонидан мунтазам таъқиб қилинадиган ва жорий ишлар билан ҳаддан ташқари банд бўлган қаршилик ҳаракати етакчилари кўпинча ҳимояланмаган бўлади ҳамда стратегик фикрлаш кўникмаларини ишлаб чиқиш учун вақт топа олмайди. Бунинг ўрнига диктатура ташаббусларидан шунчаки таъсирланиш кенг тарқалган схема ҳисобланади. Мухолифат шу тариқа диктаролик назоратини ўрнатишни секинлаштириб ѐки тузумнинг янги сиѐсати учун айрим муаммоларни юзага келтириб,ҳар доим ҳимояланади,чекланган эркинликни ѐки озодлик таянчини сақлашга интилади.

Албатта,баъзи шахслар ѐки гуруҳлар озодлик ҳаракатини кенг кўламда узоқ муддатга режалаштириш зарурлигини тушунмайди. Бунинг ўрнига улар ўз мақсадини қатъият билан узоқ вақт эълон қилса,у қандайдир йўл билан бўлсада,амалга ошади деб ҳисоблайди. Бошқалар эса,улар мавжуд муаммолар билан яшаб,воқеаларни ўз қараши ва олий мақсадига мувофиқ кузатса,ўз мақсадларининг рўѐбга чиқиши учун барча имкониятларини ишга солади,деб ҳисоблайди. Инсонпарварлик мақсадларни қўллаб- қувватлаш ва олий мақсадларга содиқлик яхши албатта,лекин бу диктатурани ағдариш ва озодликка эришиш учун етарли эмас. Диктатуранинг бошқа рақиблари ўз ҳаракатида зўравонликдан фойдаланса,озодликка эришиш мумкин деб ҳисоблайди. Бироқ юқорида зикр этилганидек,зўравонлик муваффақият келтирмайди. Зўравонлик озодликнинг ўрнига мағлубиятни,оммавий жабрланиш ѐки бошқа кулфатларнинг юзага келишига сабаб бўлиши мумкин.

Кўпгина ҳолларда диктатура куч ишлатиладиган курашга яхши тайѐрланган бўлади,ҳарбийлар эса демократларга камдан-кам ҳолларда шафқат қилади. Бундан ташқари,нима қилиши кераклигини “ҳис қиладиган” ва шунга таянадиган фаоллар ҳам бор. Бундай ѐндошув ўта кетган манманлик ҳисобланиши билан бир қаторда,озодликка эришишнинг бош стратегиясини тузиш учун ҳеч қандай йўл-йўриқ бўла олмайди. Кимнингдир хаѐлига келган “қойилмақом ғоя”га асосланган ҳаракталарнинг ўз камчиликлари бор. Бунинг ўрнига диктатурани қулатиш йўлида қўйиладиган “кейинги қадам”ни жиддий ҳисобга олишга асосланган ҳаракат талаб этилади.

Қаршилик ҳаракати етакчилари стратегик таҳлилсиз ғалабани қўлга киритиш учун талаб этиладиган аниқ ҳаракатлар изчиллигини пухта ўйламаганлиги сабабли,кўпинча “кейинги қадам” қандай бўлиши лозимлигини билмайди. Ижодкорлик ва қойилмақом ғоялар жуда муҳим,аммо улардан демократик кучларнинг стратегик аҳволини яхшилаш учун фойдаланиш керак.

Диктатурага қарши ишлатиш мумкин бўлган кўплаб ҳаракатларни жуда яхши билсада,лекин нимадан бошлашни тасаввур ҳам қила олмайдиган айрим кишилар “Ҳаммасини биргаликда амалга ошириш кераклиги” тўғрисида маслаҳат беради. Бундай маслаҳат фойда бериши мумкин,лекин анча кучсиз ҳаракатларнинг уни амалга оширишга имкони йўқ. Бундан ташқари,бу каби ѐндошув нимадан бошлаш,саъй-ҳаракатларни нимага қаратиш ва чекланган ресурслардан қандай фойдаланиш лозимлигини кўрсатиб беролмайди.

Бошқа шахслар ва гуруҳлар эса ҳаракатларни фақат қисқа муддатли ѐки тактика асосда режалаштириш зарурлигини эътироф этиши мумкин. Улар узоқ муддатли режалаштириш зарур ѐки мумкинлигини тушунмайди. Гоҳида улар стратегик жиҳатдан фикрлаш ва таҳлил қилишга қодир эмас,майда масалалар билан ўзини чалғитиб,кўпинча ташаббусни қўлга олиш ўрнига рақибнинг ҳаракатларига жавоб қайтаради. Бундай раҳбарлар қисқа муддатли ҳаракатларга кўп куч сарфлаб,курашнинг умумий саъй-ҳаракатларни мақсадга эришишга йўналтирадиган бир қанча муқобил йўлларини изламайди. Айрим демократик ҳаракатлар диктатурани қулатишнинг кенг қамровли стратегиясини ишлаб чиқиш ўрнига саъй-ҳаракатларни бошқа муҳим сабабларга кўра жорий муаммоларни ҳал қилишга йўналтиради. Уларда диктатурани ўз кучи билан ағдариш мумкинлиги тўғрисида қатъий ишонч йўқ.

Шу боис бундай ҳаракатларни режалаштириш улар томонидан вақтни беҳуда сарфлаш ѐки фойдасиз иш сифатида кўриб чиқилади. Қудратли ва золим диктатураларга қарши озодлик учун курашаѐтган одамлар кўпинча анча кучли ҳарбийлар ва полицияга қарши туради. Уларнинг тасаввурича,диктатура кўнгли тусаган ишни қилишга қодирдек туюлади. Бироқ бундай одамлар ҳеч қандай умид бўлмасада,диктатурага ўзининг ҳалоллиги сабабли ва балким,тарих учун ҳам қарши туради. Гарчи улар буни ҳеч қачон тан олмайди ва англамаган ҳолда бу ҳақда ўйламайди,уларга ўзларининг ҳаракати гўѐки умидсиздек кўринади. Шу боис бундай одамлар учун узоқ муддатли стратегик режалаштиришнинг аҳамияти йўқ.

Бундай вазиятларда стратегик режалаштиришнинг йўқлиги кўпинча аянчли натижаларга олиб келади:ҳаракат кучлари майда бўлакларга бўлиниб кетади ва арзимас муаммоларга сарфланади,ҳаракатлар самарасиз бўлади,қурбонлар эса кераксиз бўлиб қолади. Агар демократлар стратегик режаларни ишлаб чиқмаса,ўз мақсадига эришиши амри маҳол. Ёмон режа,ҳаракатларнинг тасодифий бирикиши кенг кўламли қаршилик ҳаракатини олға силжитмайди. Бунинг натижасида диктатура ўз назорати ва ҳокимиятни кенгайтириши мумкин. Афсуски,озодликка эришишнинг кенг қамровли стратегик режаси камдан-кам ҳолларда ишлаб чиқилиши ѐки умуман ишлаб чиқилмаслиги сабабли диктатуралар аслидагига қараганда янада барқарор туюлади. Улар кераклидан йиллар ѐки ўн йилликлар давомида омон қолишади.

Стратегик режалаштиришнинг тўртта муҳим атамаси

Стратегик фикрлаш мақсадлари учун тўртта асосий атама моҳиятига аниқлик киритиш лозим. Бош стратегия қарама-қаршиликларда ўз мақсадига эришишга интилаѐтган гуруҳга тегишли ва мавжуд барча ресурсларни (иқтисодий,инсоний,маънавий,сиѐсий,ташкилий ва ҳоказо) мувофиқлаштириш ва бевосита қўллаш учун фойдаланиладиган концепция ҳисобланади. Бош стратегия асосий эътиборни зиддиятда гуруҳ мақсадлари ва ресурсларига қаратиб,қарама- қаршиликлар пайтида амалга ошириладиган ҳаракатларнинг энг мос келадиган услубларини (масалан,оддий қуролли ҳаракатлар ѐки зўравонликсиз кураш) белгилайди.

Ҳаракатлар етакчилари стратегик режани ишлаб чиқишда рақибга нисбатан қандай босим ва таъсир ўтказилишини баҳолаши ҳамда режалаштириши лозим. Сўнгра бош стратегия қаршилик кампаниясининг бошланғич ва кейинги ҳаракатларининг амалга оширилишини талаб этадиган шартлар бўйича ҳамда вақт доирасида қарорларни ўз ичига олиши лозим. Бош стратегия кураш олиб боришнинг энг чекланган стратегиясини танлаш учун асосий доирасини ташкил этади. Шунингдек,бош стратегия маълум гуруҳлар олдига умумий вазифаларни қўйиш ва ресурсларни курашда фойдаланиш учун улар ўртасида тақсимлашни белгилайди.

Стратегия зиддият чоғида бош стратегия доирасида ҳаракат қилиб,аниқ мақсадларга эришишга турки берувчи концепция ҳисобланади. Стратегия курашни бошлаш ѐки бошламаслик,уни қачон ва қандай олиб бориш ва бу курашда аниқ мақсадларни қўлга киритиш учун энг юқори самарага қандай эришиш мумкинлиги ҳақидаги саволларга жавоб беради. Стратегияни баъзида рассом ғояси,стратегик режани эса меъмор чизмаларига қиѐслаш мумкин (12). Шунингдек,стратегия рақиб очиқ қаршилик кўрсатганда мағлубиятга учраши мақарралигига ишонч ҳосил қилиб,курашмасдан таслим бўлишига мажбур қиладиган қулай стратегик вазиятни шакллантиришга оид саъй-ҳаракатларни ҳам ўз ичига олади.

Акс ҳолда эса,рақиб талис бўлмаса,қулай стратегик вазият демократларнинг ғалабасини таъминлайди. Бундан ташқари стратегия қўлга киритилган ғалабалардан фойдаланиш ҳаракатларини ҳам ўз ичига олади. Стратегик режа курашнинг боришига қараб,кампания қандай ривожланиши ва унинг турли таркибий қисмлари мақсадга эришишга ѐрдам бериши учун қай йўсинда қўшилиши мумкинлиги тўғрисида умумий тасаввур беради. Бунда тор кўламдаги операцияларда муайян жанговар гуруҳлардан оқилона фойдаланши кўзда тутилади. Оқилона стратегияни режалаштиришда операция чоғида курашнинг танланган турли шаклларини муваффақиятли қўллашга қўйилган талаблар ҳам эътиборга олиниши лозим. Курашнинг турли шакллари турли талабларни кўзда тутади.

Табиийки,фақат “талаблар”нинг бажарилишигина муваффақиятга эришиш учун етарли эмас. Бунинг учун қўшимча омиллар ҳам талаб этилиши мумкин. Демократлар стратегияни ишлаб чиқишда ўз мақсадларини аниқ тузиши ва бу мақсадларга эришиш учун кўрилаѐтган саъй-ҳаракатлар самарадорлигини баҳолаш услубларини аниқлаши лозим. Бундай таҳлил ва аниқлик стратегларга қўйилган ҳар бир мақсадга эришиш учун аниқ талаблар тузиш имконини беради. Шунингдек,аниқлик тактик режалаштиришга ҳам тааллуқлидир. Ҳаракатлар тактикаси ва услубларидан стратегияни амалга ошириш учун фойдаланилади.

Тактика мавжуд кучлардан фойда келтирмайдиган вазиятда энг кўп фойда кўриш учун оқилона фойдаланишни англатади. Тактика аниқ бир мақсадга эришиш учун кўрилган чекланган кўламдаги ҳаракат ҳисобланади. Тактикани танлаш қарама қаршиликнинг муайян босқичида мавжуд стратегияни ҳаѐтга тадбиқ этиш учун кураш воситаларидан қандай йўсинда фойдаланиш кераклиги ҳақидаги концепцияга асосланади. Самарадорликни ошириш учун эса стратегик мақсадларга эришишда ѐрдам берадиган тактика ва услубларни диққат билан танлаш ҳамда қўллаш лозим. Стратегик мақсадларга эришишни тезлаштирмайдиган тактик ғалабалар охир-оқибат энегриянинг беҳуда сарфланишига олиб келиши мумкин. Шундай қилиб,тактика бош стратегиянинг бир қисми ҳисобланган стратегия каби кенг кўламли стратегия доирасида қўлланиладиган чекланган миқѐсдаги ҳаракатлар билан шуғулланади.

Тактика ҳар доим кураш билан боғлиқ бўлса,стратегия кенг кўламли ҳаракатларни кўзда тутади. Муайян тактика жанг ѐки кампания умумий стратегиясининг бир бўлаги сифатида қабул қилиниши мумкин. Тактика стратегияга қараганда қисқа муддатга,тор соҳаларда (географик,институционал ва бошқалар) ва кам сонли одамлар билан ѐки чекланган мақсадларда қўлланилиши мумкин. Зўравонликсиз курашларда тактик ва стратегик мақсад ўртасидаги тафовут қисман кураш мақсади аҳамиятсиз ѐки муҳим ҳисобланишига боғлиқ. Стратегик мақсадларга эришиш учун ҳужум билан олиб бориладиган тактик ҳаракатлар танланади.

Тактик жанглар ғанимга ҳал қилувчи зарба бериш учун қулай шароитлар яратишнинг воситалари саналади. Шу боис тактик операцияларни режалаштириш ва ўтказишга жавобгар кишилар вазиятни тўғри баҳолаши ва бунинг учун энг мос услублардан фойдаланишни билишлари жуда муҳимдир. Ҳаракатларнинг бўлажак иштирокчилари танлаб олинган усуллар ва муайян ҳаракат услубларидан фойдаланишни ўрганиши лозим. Услуб ҳаракатнинг аниқ қуроли ѐки воситасини англатади. Бундай воситалар нозўравон кураш услуби доирасида курашнинг 5-бобда қайд этилган ўнлаб аниқ шаклларини (масалан,турли хил иш ташлашлар,бойкотлар,сиѐсий ҳамкорликдан бош тортиш) ўз ичига олади (Иловага қаранг).

Нозўравон кураш учун муҳим ва самарали стратегик режани ишлаб чиқиш бош стратегия,стратегия,тактика ва услубларни аниқ ифодалаш ҳамда танлашга боғлиқ. Диктатурани ағдаришни пухталик билан стратегик режалаштиришда ақл-идрокдан кенг фойдаланишнинг талаб этилиши ушбу мунозаранинг асосий моҳияти ҳисобланади. Режалаштиришдаги муваффақиятсизлик ҳалокатга олиб келиши мумкин. Айни пайтда интеллектуал қобилиятдан самарали фойдаланиш стратегик йўналишни яратиши ва унга кўра,мавжуд ресурслардан тўғри фойдаланиш ва жамиятни озодлик ҳамда демократия мақсадлари сари олға йўналтириш мумкин.

davomi bor.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар