Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ҳайдар Жамол: Халифалик ёки сўнгги тарихий босқичида Исломий сиёсатнинг ўзаги нимада бўлиши лозим

Ҳар қандай Халифалик шакли – бугунги Жаҳон Системасининг узвий (интеграл) бир парчаси бўлиб қолаверади. Мана сизга моҳиятни очувчи калит сўзлар: “Жаҳон Системасининг парчаси”!

Ҳайдар Жамол: Халифалик ёки сўнгги тарихий босқичида Исломий сиёсатнинг ўзаги нимада бўлиши лозим
28 Mart 2012 - 10:58 'да юкланди ва 2420 марта ўқилди.

 Ислом тарихидаги сўнгги халифалик – Усмонлилар халифалиги 1924 йилда тугатилди. Абдулмажид II, бироз аввал султонликдан воз кечган бўлиб, бироз муддат халифа мақомини сақлаб турди ва турк жумҳуриятчи(лаикчи)лари босими оқибатида бу мақомдан ҳам воз кечди ва сургунга кетишга мажбур этилди. Ўз тарихининг сўнгги асрларида ҳуқуқий жиҳатдан  Усмонлилар империяси деб тан олинган ҳудудлар тузланган тери каби торайиб бораётганди. Унинг таркибидан бирин-кетин Шарқий Европа ўлкалари чиқа бошлади (бир вақтлар империя таркибига Руминия ва Венгрия! ҳам кирарди ахир). Аммо фақат  буларгина эмас, мусулмон диёрлари ҳам Истанбул таъсиридан чиқиб қолаётган эди: Мағриб ўлкалари, Судан ва Миср шулар  жумласидан. Бироқ бу ўлкалар империядан чиқиши биланоқ Британия, Франция ва Италия мустамлакаларига айланиб  қолаётганди. Халифаликнинг таъсири, албатта империя чеграларидан узоқ-узоқларга узайган эди. шуни айтиш кифояки,  Усмонли халифалигининг энг содиқ тарафдорлари Ҳиндистон мусулмонлари бўлди – ваҳоланки, улар нафақат бир ярим аср  Англия асоратида эдилар, балки Бобур империяси остида Усмонлилар билан ҳеч қандай алоқаси йўқ эди.

Усмонлилар халифалиги Биринчи жаҳон урушигача етиб келган кесилган ва бузилган шформатида ҳам мусулмонларнинг, ҳеч  бўлмаганда империя чегаралари ичида қолаётган мусулмонларнинг, тўғридан-тўғри Ғарб мустамлакаси ҳукмронлигидан ҳимоячиси  бўлиб қолаётган эди. Айнан ана шунинг учун Осиёнинг олд қисмида мусулмонлари ўз бўйинларида Европанинг қуллик  кишанларини кўрмаганлар. Афсуслар бўлсинки, Усмонлилар ҳудудидан ташқарида қолаётганлар, фақат ташқаридан тиқиштирилган  аксил-ислом миллиятчилиги оқибатида турклардан алоқани узган мусулмонларгина эмас, балки мўғул жоҳилларининг босқини  натижасида бутун Европа ва Осиё ҳудудларида “эркин сузиб” юрувчиларга айланишган жуда катта миқдорда бошқа мусулмонлар  ҳам бор эди. Буларга Марказий Осиё, Тинч океани Ислом ареали аталмиш ерлар, мусулмон “Қора Африка”, яна ўша маҳаллий аҳолининг тинч йўл билан ассимляция бўлишини инглиз босқини тўхтатиб қолган Ҳиндистондаги мусулмонларни ҳам қўшиш лозим  бўлади. Мустамлакачи оёғи остига тушиб қолган тупроқлар сирасига Кавказ ҳам киради.

Мана шу манзарада, бугун жуда кўпчилик мусулмонлар Халифаликни, шу билан бирга, муқаддас мақомдаги ягона халифани  қувватли ва мукаммал ташкил этилган ҳамда барча фуқароларни ҳимоя қилишга қодир империя билан боғлаб, қайта тиклаш  лойиҳасини нима учун қўллаб-қувватлаётгани тушунарли бўлади. Ҳақиқатан ҳам тоғутлар оёғи остида яшаш, цивилизацион ва  маънавий таҳқирлар, полициянинг доимий тозалашлари, ҳатто мустақил дейилган мамлакатларда яшасанг ҳам, ҳар дақиқада  америкаликларнинг ёки французларнинг бомба ва ракеталар ёмғирларини кутиб яшаш бугун мусулмонларнинг жонига ва ғашига  тегиб бўлдидан ҳам ўтиб кетди.

Дунё империализмининг бугунги ҳаракатлари мусулмонларда Халифаликни тиклашга бўлган сиёсий истагини ҳар доимгидан  ортиқроқ рағбатлантирмоқда. Бугун бир қарашда шубҳасиз туюлган теологик тезисларга ижобий қарайдиган мусулмон биродарларимиздан жуда озчилиги реал  сиёсат устида жиддий ўйлаб кўрадилар. Чунки, биринчидан, мусулмонлар реал сиёсат билан шуғулланишга ўрганмаганлар, ва  бу соҳа куфр тарафидан банд этилган дея ҳисоблаб, унинг тадқиқотига киришишни истамайдилар. Бироқ қонунлардан бехабарлик  қонунларни бекор қилмагани сингари, бу масалалар билан шуғулланмаслик ҳам сайёрамизда юз бераётган ҳокимият учун  курашнинг шафқатсиз мантиғини бекор қилмайди.

Мусулмонлар шунга иттифоқ қиладиларки, Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) вафотидан кейин Умматни тўртта хулафои-рошидийн  умумий ҳисобда 30 йил бошқарганлар. Баъзи олимлар Али ибн Абу Толиб (р.а.)дан сўнгра Ҳасан ибн Али (р.а.)нинг олти  ойлик халифалигини ҳам бу ҳисобга қўшадилар. Ҳасан(р.а.)нинг халифалиги ҳам саҳиҳ бўлган. Бу муддат эса, Пайғамбар  (с.а.в.)нинг ҳадиси шарифларида кўрсатилган муддатга мос келади. Чунки ҳадиси шарифда ҳақиқий халифалик ўттиз йилу олти  ой давом этиши ҳақида башорат қилинган.

Шиалар ҳам, суннийлар ҳам шунга иттифоқ қиладики, тарих сўнгида кутилаётган Маҳдий келади ва ҳақиқий иймон  соҳибларининг Дажжолга қарши курашига раҳбарлик қилади. Бу ақида Пайғамбар (с.а.в.) суннатига асосланади. Чунки бир жуда  кўп ҳадиси шарифларда Маҳдий ҳақида айтилади ва унинг аниқ аломатлари санаб ўтилади. Албатта, сунний ва шиаларнинг  Маҳдий ҳақидаги тасаввурларида баъзи хусусий фарқлар мавжуд, аммо шунга қарамай, иккала тараф ҳам Маҳдийнинг келишига ва  уни хатосиз таний олиш мумкинлигига ишонадилар.

Маҳди (арабчада “Ҳидоят этилган”, “Тўғри йўлни тутган”) – хулафои-рошидийнларнинг охиргиси бўлади. Пайғамбар (с.а.в.)  ҳадисларига кўра, унинг халифалиги замонида “Ер юзи унгача қанчалик зулм ва зўравонликлар билан тўлган бўлса, шунчалик  ҳақ ва адолат билан тўлдирилади.” Оддий мўминлар орасида, ҳатто жуда покиза ҳаёт кечираётган ва жуда тўғри ақидага  эгаларидан ҳам Маҳдий мақомига номзодни топиш имконсиз: уни умматга Аллоҳ юборади. Шундай қилиб, бугун мусулмонлар  раҳбари мақомига кимнинг келишиданқатъи назар, у халифаи-рошидин бўлолмайди: ёмон шахсият бўлганидан эмас, балки у  оддий одамзотидан бўлгани, инсоний хатоларга эга бўлгани ва куфр дунёсининг фитналаридан кафолатланмагани учун ҳам  ҳақиқий халифа бўлолмайди. Масалан, бир олим ёки амир десак, минглаб мусулмонлар манфаати унинг зиммасига юкланган  бўлади, бу бир ҳолат, аммо Маҳдийнинг Пайғамбарга (с.а.в.) ворислик ваколатларини тан олиш эса барча уммат учун  мажбурий бўлади, бу батамом бошқа бир ҳолатдир. Иккинчи ҳолатда, ваколотларни инкор этиш, ҳар қандай узр билан  бўлмасин, куфрга сабаб бўлади!

Бугунги шароитда Халифаликни тиклаш ва бутун дунё мусулмонларининг пешвоси деган муқаддас бир мақомга муносиб кишини  топиш ва уни сайлаш имконсиздир. Илк халифалар саҳобалардан эдилар ва уларнинг сайланишида Аллоҳ таолонинг қадари ва  бевосита провиденциал мудохаласи бўлган.

Демак, бугун Халифаликни тиклаш, энг яхши ҳолатда, таназзул давридаги Усмонлилар халифалигини тиклаш бўлади. Нега  айнан Усмонлилар ва нега таназзул даври? Нега энди, масалан, Аббосийлар ва тараққиёт даврини эмас? Чунки, биринчидан,  Аббосийлар ҳам рошидийн бўлмаганлар ва уларнинг форматига (айтайлик, ҳижрий 300 йиллар) қайтиш, ва бунинг учун тўкилган  дарё-дарё мусулмонлар қонига арзимайди (ваҳоланки, бу қонлар мутлқао тўкилади!) Иккинчидан, аббосийлар даражасига бугун  эришишнинг ҳам имкони йўқ, чунки у замонларда Ислом умматига тенг келадиган рақиб йўқ эди, мусулмонлар дунёда энг  қувватли жамоа эдилар. У вақтларда мўғуллар ҳақида ҳеч ким эшитишмаган, Ғарб эса тери ёпиниб юрар ва говрон ўйнатишдан  бошқа нарсани билмасди. Усмонлининг 19 аср охири ва 20 аср бошларидаги формати бирмунча ҳақиқатга яқинроқ, чунки бугун  халифалик куфрнинг ер юзидаги ҳарбий, технологик ва сиёсий ҳукмронлиги вазиятида тузилиши керак бўлмоқда.

Бундан қуйидаги хулоса келиб чиқади: Бугунги шароитларда – куфр дунёсининг розилигисиз – Халифалик воқеъликка айланиши  (қанийди айланса) мумкинми? Пайғамбаримиз (с.а.в.) ўз даъвати билан келганларида, Аллоҳ таолонинг мадади билан фаолият  юритгандилар ва шиддатли ички низолар гирдобида қолган бутун Араб ярим оролидаги қавмларни бирлаштира олгандилар. Бу  жараённи, таъбир жоиз бўлса, ўша замоннинг “энг буюк давлатлари” ҳисобланган Византия ва сононий Эрон “кўздан қочириб”  қўйдилар. Улар бир-бири билан уруш ҳолатида эди ва улар хушларига келганда, Аллоҳнинг қудрати билан улар учун кеч эди.

Бугун куфр дунёси, ўзининг асосий душмани бўлган Ислом билан муттасил шуғулланиб келади. Шу кунларда Исломнинг ҳаётий  марказида АҚШ ҳарбий базалари бор. НАТО ҳарбийлари Месопотамия ва Мовароуннаҳр тупроқларини топтамоқда. Олтин динор,  мусулмонлар иқтисодини бирлаштириш учун молиявий база шаклига келтирилмаган; Ливияда фуқаролар уруши, нефт терминаллари  НАТО денгиз пиёдалари назорати остида. Россия ва Хитой, худди Европа ва АҚШ каби, аксил-ислом қарши уруш қатнашчилари. Бундай бир шароитда Халифаликнинг пайдо бўлиши бир нарсани билдириши мумкин:
Ғарб маълум аниқ шартлар асосида бу лойиҳага рози бўлган! Аммо у қандай шартлар?Буни яхшироқ англаб етиш учун,  “капиталистик қуршовдаги алоҳида социалистик давлат” бўлган СССРга Ғарбнинг қандай рози бўлганини эслаш лозим бўлади.

Бугун шу нарса маълум ва баҳс-мунозараларга ҳожат қолмаганки, умумжаҳон инқилобидан воз кечгани ва ҳокимиятга Сталин  келганидан сўнг, СССР жаҳон империализми учун дунёдаги антикапиталистик ҳаракатларни тийиб туриш ва уни пировардида  батамом тугатиш учун, Жаҳон Системасига хавфли бўлганларни “Қизил имперея” номли геттога жойлатириш учун керак  бўлганди. 20-асрнинг 20-йилларида СССР Сталин ҳукмронлиги остида Ғарбнинг розилиги билангина вужудга кела олди. СССР  ўзининг бутун борлиги мобайнида, жумладан Сталин даврида ҳам, доим Ғарб билан яширин ҳамкорликда бўлди.  Англосаксларнинг (яъни Ғарбнинг) қўллаб-қувватлашининг бадалини ўтади ва бу бадал 30 миллиондан ортиқ инсон ҳаёти  бўлди, ва охир-оқибатда эса АҚШнинг ва уни бошқараётган либерал-спекулятив капитализмнинг ғалабасига олиб келди.

Шу каби тикланмоқчими Халифалик? Зеро, куфрнинг қаршилигига қарамасдан Маҳдийнинг келиши фақат Аллоҳ таолонинг  тўғридан-тўғри аралашуви оқибатида содир бўлади. Акс ҳолда, ҳар қандай Халифалик шакли бугунги Жаҳон Системасининг узвий  (интеграл) бир парчаси бўлиб қолаверади.

Мана сизга моҳиятни очувчи калит сўзлар: “Жаҳон Системасининг парчаси”! Бугун Жаҳон Системасининг усмонлиларнинг сўнгги  даври шаклидаги ва бошқариладиган халифаликни вужудга келтиришга йўқ демаслигини очиқ кўриб турибмиз. “Ҳизбут-Таҳрир”нинг Лондондаги ҳашаматли офиси ҳам, Обаманинг Қоҳиридаги нутқи ҳам, Ғарбнинг махсус хизмат ва махсус  ҳарбийларининг баъзи мусулмон гуруҳлари билан ҳамкорлиги ўшандай халифалик тушиш ҳақидаги ишончли дараклар деб қабул  қилиниши мумкин. Бу режалар, бундай халифалик тузиш қайсидир “rand corporation”да ишлаб чиқилган йўл харитаси, ҳозироқ  тайёрланаётган бўлиши эҳтимолдан йироқ эмас.
Баъзи бир софдил мусулмон биродарларимизнинг эътирозини олдиндан тахмин эта оламан, уларнинг тасаввури ҳақ ва покиза  Ислом ҳукмронлиги идеали билан бир қаторда зулм ва гуноҳларга ботган Ғарбнинг, айниқса унинг Иблис билан тўғридан-тўғри  мулоқотдаги ҳукмрон қисмини тасаввурига сиғдира олмайди. Афсуски, Ғарб шундай суяксиз эгилувчан фитналар уюштиришга ўта  устомонидир ва у шундай бир ғаройиб юришлар қиладики, оқибатда бизнинг софдил биродарларимизгина эмас, балки учига  чиққан сурбет сиёсатшунос-экспертларни ҳам лол қолдиради. Бунақа халифаликдан Ғарб жуда кўп бонуслар олади. Аввало, бу  билан мусулмонларни алоҳида бир сиёсий гетто ёки цивилизацион анклавга қамайди, (ҳатто икки ё уч айри халифалик  режаланган бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас, худди энг яхши замонларда бўлгани сингари, Боғдодда Аббосийлар билан бир  қаторда Қурдобада Уммавийлар халифалиги ва Мисрда Фотимийлар халифалиги мавжуд бўлгани каби). Шундай қилиб, мусулмонлар инсониятнинг бутун тарихи билан ўзаро муносабатда бўлган умумжаҳон марказий куч сифатини йўқотиб, Жаҳон ҳукумати  тасарруфидаги буддистлар, конфуцианлар ва америкалик лотино-католиклар қаторидаги шунчаки маданиятларнинг бирига  айлантирилади.

Кейин, бу билан мусулмонлар сиёсий ва теологик маънода кескин ва муқобилсиз раҳбариятга эга бўладилар. Бу эса, бир ярим  миллиард (бу назарий рақам) мусулмонлар, ягона раҳбарга ва унинг атрофини ўраб олган мужтаҳидларга боғланади. Аслида  раҳбарнинг ўзи ҳам улар (бу мужтаҳидлар) устидан ҳукмини юрита олмайди, уларнинг бирортасини алмаштиришга ҳақи йўқ  бўлади. Бугун шу нарса маълумки, Ғарб инсон онгини бузувчи, психика форматини бутунлай ўзгартириб юборувчи, ахлоқий  демобилизация қилувчи даҳшатли технологияларга эгадир. Бу технологиялар воситасида одамзот, оқибатда, бир неча авлод  ўтиб, барча ориентирларини йўқотади, ва ўз ота-боболарининг батамом аксига айланади. Мусулмонлар қаршисида бундай хавф  йўқ, дейиш ўринсиздир: кўз ўнгимизда Туркия мисоли бор (мустамлака этилган собиқ СССР мусулмонларини айтмаса ҳам  бўлади). Туркия – халифаликнинг маркази – Мустофа Камол ва издошларининг марказлашган ҳукмронлиги остида бир авлод  ўтиши билан араб имлосидан воз кечди, турк тили шунчалар ўзгартириб юбордики, бугунги мактаб ўқувчилар боболари тилини  тушуна олмайдиган бўлиб қолди (авлодлар орасидаги уйғунликни йўқотиш, куфр сиёсий психологларининг асосий мақсадларидан  биридир); Туркияда кучли либерал – даҳрий(атеист)лар синфи юзага келди, ва иймон келтирган халқни 80 йил ўз уйларида  қамаб ўтирдилар; ижтимоий ҳаётда бугунги Ислом факторининг “тикланиши” эса, халқ оммаси истай оладиган минимумдан  мудҳиш даражада узоқдир. Шунга қарамасдан ҳам баъзилар тарафидан қувонч билан қабул қилинса, бошқалар тарафидан низо ва  таҳлика ўлароқ кўрилмоқда. Туркия мисоли шуни кўрсатадики, 600 йил сиёсий Исломнинг мустаҳкам қояси ҳисобланган бир  мамлакатда қандайдир 60 йиллар ичида цивилизацион ички қурилма(матрицаси)ни ўзгартириб юбориш унчалик ҳам қийин эмас  экан. Бунга сабаб, мамлакат марказлаштирилган ҳокимиятга бўйсундирилганлиги, ҳокимият эса тўлалигича Ғарб тарафидан  бошқарилиши эди.

Умматни – башариятнинг тўртдан бирини ташкил этган кишиларни – Шайтоннинг инсоният ичидаги қўли бўлмиш Ғарбнинг жуда  катта уринишларига қарамай, онг бузилиши ва қайта шакллантиришидан сақлаётган омил, бугун мусулмонлар ягона манбадан  назорат қилинмаётганидир. Улар гўёки бир денгиздир, куфрнинг барча руҳий хуружлари худди “ғалвирда сув олиш”дай бўлиб  қолаяпти. Энди Халифалик лойиҳаси эса, душманни ожиз қолдирувчи мана шу буюк денгизнинг сувли стихиясини яхлаб қолган  муз палахсага айлантиришдан иборатдир, чунки у муз палахсаси учтида истаганча зулм ва маъсиятларни кесиб олавериш мумкин.

Жуда кўп мусулмонлар, Ислом учун бугунги Жаҳон тизимининг бир парчаси бўлиш жуда катта шармандалик ва жиноят эканини  англаб етмайдилар. Зеро, Тавҳид Муҳаммад (с.а.в.) ва унинг жамоасига қадар ягона мақсад билан: Шайтон(Иблис)га қарашли  бўлган Жаҳон тартибини бартараф этиш учун нозил қилингандир.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Ҳар бир шаҳарда катта жиноятчиларни унда макр қилиш учун қўйиб юбордик. Улар сезмаган  ҳолда фақат ўзларига ўзлари макр қиладилар, холос.” (Анъом:123) дея буюрган бўлса, бошқа бир жойда эса, қийин  тушиниладиган ва нотўғри талқин қилинадиган бир оятда Аллоҳ таоло, “Парводигорингизга ва Унинг Расулига, ва  ичларингиздан амр эгаларига бўйсунинглар” (Нисо:59), каби буюргандир. Амр, Сиёсий Исломнинг ички ва ташқи душманлари  ғараз ният билан таржима ва талқин қилгани сингари “Ҳокимият” маъносига эмас (уларнинг талқинича, черков христианларни  нималарга ўргатса, Қуръони карим ҳам шуни ўргатади: “Ҳар қандай ҳокимият – Худодан”). “Амр” бу контекстига қараб,  “буйруқ” ёки “иш” маъноларини берувчи калимадир.

Хулафои-рошидийнлар – Абу Бакр, Умар, Усмон, Али (розияллоҳу анҳум) “амр”, яъни “буйруққа” эга эдилар. Улар саҳоба  бўлганлари учун Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг шахсан ўзларидан бу ваколатни олгандилар. Ана шундай “буйруққа” Маҳдий ҳам эга  бўлади, у буни Яратувчининг бевосита Ўзидан олади. Унгача, орадаги муддатда, яна-да оддийроқ айтсак, Маҳдий келгунига  қадар, бизнинг замонамизда биз “иш” эгаси бўладиган жамоат амирларига итоатда бўлишимиз лозим бўлади. Бу “иш” – сиёсий  Исломни тўғри англашга асосланади ва Маҳдийнинг келишига муносиб жамоа бўлиш учун Глобал адолатсизлик, тубанлик ва  ўғрилик тизимига қарши ҳар жабҳада курашишдан иборат бўлади. Яъни бу “иш” у зот (Маҳдий) келганида, Қиёмат олдидан,  барчамиз вафот этиб, Аллоҳ таоло ҳузурида қайта тирилишимиз олдидан, бутун коинотни адолат билан тўлдириши ҳақидаги  Пайғамбар (с.а.в.) ҳадисларининг рўёбга чиқиши йўлида ҳаракат қилишимиздан иборат бўлади.

Ҳайдар Жамол
http://www.islamkom.org/analytics/khalifat-ili-v-chyom-dolzhen-byt-sterzhen-islamskoj-politiki-na-poslednem-ehtape-istorii

Русчадан Алибой Йўляхши таржимаси,
Камолиддин Йўлдош таҳрири

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube