Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўзбекистон олтинлари ҳақида

Ўзбекистон олтинлари ҳақида
05 Nisan 2012 - 13:59 'да юкланди ва 3511 марта ўқилди.

Россия интернет хабар сайтларидан  бирида “Кимнинг энг кўп олтини бор?” номли сарлавҳа билан дунё мамлакатларининг бир нечтасида сақланаётган олтинларнинг умумий миқдори ҳақида маълумот тарқатилди. Бу хабарда 13  мамлакат номи ва уларнинг олтин заҳиралари кўрсатилган. Рўйхатнинг биринчи ўрнида АҚШ келтирилиб, бу мамлакатда шу кунда 8 минг бир юз ўттиз уч ярим (8 133,5) тонна олтин сақланаётгани айтилади. Бундан ташқари яна ўн иккита мамлакат, уларда сақланаётган олтин заҳираларининг миқдори тартибида қуйидагича саналади:

2. Германия – 3 401,8 т.

3. Италия – 2 451,8 т.

4. Франция – 2 435,4 т.

5. Хитой – 1 054,1 т.

6. Швейцария – 1 040,1 т.

7. Россия – 851,5 т.

8. Япония – 765,2 т.

9. Голландия – 612.5 т.

10. Ҳиндистон – 557,7 т.

11. Тайван – 423,6 т.

12. Португалия – 382.5 т.

13. Венесуэла – 365,8 т.

 

Бу рўйхатга Ўзбекистон номли мамлакат киритилмаган, албатта. Аммо Ўзбекистондан қазиб олинаётган олтиннинг миқдорига кўра, ўзбеклар исми билан аталадиган мамлакат ҳам бу ўн учталик ичида ўрин олиши керак эди. Шу муносабат билан бир тарихни хотирлашни истардим.

 

Кўпчилингиз биласизки, советлар Ўзбекистонини, яъни коммунистик Россия мустамлакасидан бири Ўзбекистон Совет Республикасини Шароф Рашидович Рашидов исмли бир коммунист узоқ йиллар давомида Москвадан кўрсатилган буйруқларга оғишмай амал қилиш йўли билан бошқарган эди. Ана ўша Шароф Рашидов ўзига жуда яқин ва ишончли кишилари доирасида (балки оилавий доирада), “Ўзбекистондан қазиб олинаётган олтинларнинг бир фоизи бизда, яъни Ўзбекистонда қолдирилса эди, ҳар бир ўзбекнинг остонаси олтиндан бўларди” – деган эканлар.  Дарҳақиқат, Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари ичида ерости ва ерусти табиий бойликлари ва бошқа хил бойликлари бўйича ҳам энг бадавлат бир мамлакат ҳисобланади. Масалан, Россия матбуот воситаларида бундан ўн беш йил муқаддам қуйидаги маълумотлар эълон қилинганди: “Ўзбекистон олтин заҳиралари жиҳатидан дунёда тўртинчи ўринни, олтин қазиб олиш бўйича эса еттинчи ўринни эғаллаб туради. Мамлакат йилига 80 тонна соф олтин қазиб олмоқда. Демак, Ўзбекистон бу ўтган 15 йил давомида энг ози 1200 (бир минг икки юз) тонна олин қазиб олгандир. Боринг, ўша олтинларнинг 50% харажатларга (албатта бундай бўлмаган) сарфлаган бўлганида ҳам, бугун Ўзбекистон 600 тонна олтин заҳирага соҳиб бир мамлакат бўлиши лозим эди. Яъни юқорида келтирган рўйхатда энг бўлмаганида 9-10 ўринларда унинг жойи бўлиши керак эди. Афсуски, кўриб турганингиздек, Ўзбекистонга бу рўйхатда жой берилмаган. Нима учун, нега?

Ўзбекистонинг, ўзбек халқининг бойлиги-олтинлари қаерда ва унга ким эгалик қилмоқда? Нега у олтинлар Ўзбекистон давлатининг ғазнаси ҳисобида турмаяпти? У ҳолда бунча олтин кимнинг ҳисобида экан? Каримовнинг  ёки унинг иккала қизлари махфий ҳисобидами сақланмоқда? Дунёнинг биринчи даражали диктатори Каримовга ва у бошқараётган Ўзбекистоннинг бугунги ҳукуматига бу саволни бериш учун ўзбек халқи ўзини ҳақли деб ҳисоблаши керак эмасми?

 

Биламизки, Ўзбекистон олтиндан ташқари ҳозирги замон технологияси ва машинасозлигида, қурол-яроғ ишлаб чиқаришда  танқис ҳисобланадиган жуда кўп маъдан заҳираларига ҳам бой. У маъданларнинг кўпчилиги бугун ҳам қазиб олинаяпти ва сотилаяпти. Мамлакатда жуда кўп мева, сабзавот, жун, қоракўл тери ва бошқа қимматбаҳо бойликлар мўл. Булардан ташқари, Ўзбекистон кўпгина қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва яна бошқа хомашёлар етиштиришда ҳам жаҳонда юқори ўрин эгаллайди. Масалан, жаҳон бозорида сотиладиган пахтанинг 50% Ўзбекистон (20 фоиз) ва АҚШ (30 фоиз) биргаликда экспорт қилади.

 

Биз келтирган бойликлар рўйхати Ўзбекистон бойликларининг бир қисминигина ташкил этади, холос. Аммо Ўзбекистон олтини, нефти ва пахтаси унинг 30 миллионга яқин аҳолисини иқтисодий жиҳатдан тўла таъминлай олади, мамлакат эса жаҳон давлатлари ҳамжамияти орасида муносиб иқтисодий ўрин эгаллай олиши учун тўла шароит мавжуд. Афсуслар бўлсинким, Ўзбекистон ҳамон иқтисодий бўҳрон ичдагидек бир вазиятда қолаяпти ва бундай аянчли аҳволдан қутулиш йўллари изланилмаяпти ёки у йўлларни излашни исташмаяптилар.

Масалан, шу кунга қадар мамлакатда рақобатли бозор иқтисодий муносабатлари пайдо этилмади ва этилмаяпти, иқтисодий системада хусусий сектор бирор бир шаклда майдонга чиқмади ва чиқмаяпти, қишлоқда колхоз ва совхозлар эса, “кийими”ни тескари кийиб умрини давом эттираётган бўлсалар, шаҳарларда бутун саноат ишлаб чиқариши ва унинг воситалари (давлат мулки шаклида) давлат қўлида қолиб турибди ва улар йилдан-йил иқтисодий ночор ҳолга тушиб бораяпти ёки тугаб кетаяпти. Натижада, аҳолининг ижтимоий аҳволи кундан-кун ёмонлашиб, оғирлашиб, бугун ўта аянчли бир ҳолга келиб бўлди. Ҳукуматнинг қарор ва кўрсатмалари назарий асос ва бирор мантиққа эга бўлмаганлиги сабабли, мутлақо самарасиз қуруқ қоғозларда қолиб кетди ва қолиб кетиши давом қилмоқда.

Нега, нима учун шундай бўлмоқда? Одатда, Ўзбекистон президентининг иқтисод бўйича эълон этган фармонлари ёзма мазмуни жиҳатидан Ўзбекистондаги долзарб масалаларга бағишланганга ўхшайди-ку, ахир. Борди-ю, мамлакат матбуот воситалари шарҳларига назар солсангиз у фармонлар ва ҳукуматнинг бошқа иқтисодий “тадбирлари” фавқулодда муҳим ва аҳамиятли иқтисодий муаммоларни ечишга бағишланади. Аммо Республика ҳаётида негадир ҳеч фавқулодда ижобий ўзгаришлар юз бермади ва бермаяпти. Менимча эса, Ўзбекистон ҳукумати бугунгача ҳам иқтисодий ислоҳотлар йўлига ўта олмаяпти ёки бундай ислоҳотларнинг уддасидан чиқа олмаяпти. Тўғриси, бундай илоҳотларни исташмаяптилар. Масалан, мамлакат халқ хўжалигида ислоҳот номи билан ўтказилган баъзи бир таъмирлашлар (ремонтлар) ҳозирча мутлақо ижобий натижа бермади. Аксинча, бу ремонтлар хўжаликлардаги эски советлар даври меҳнат интизомини ҳам бўшаштирди, умумхалқ мулкини Каримовнинг қизлари бошқаришаётган бир гуруҳ ўғрилар ўртасида талон-тарож бўлишига олиб келди, холос.

 

Хуллас, кўп фикрлилик асосида  мамлакатда мавжуд бўлган барча сиёсий ташкилот, ҳаракатлар, ижтимоий жамоатчилик ва давлат тизимлари ўртасида амалий (конструктив), маданий мулоқот йўли билан давлат тузуми ва системасида амалга оширилиши лозим бўлган ислоҳот, шуниндек, иқтисодда рақобатли хусусий мулкчиликка эришиладиган иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш муаммоси бундан 20 йилдан кўпроқ замон муқаддам қандай долзарб бўлган бўлса, Ўзбекистонда бугун ҳам улар ўшандай долзарб вазиятда сақланиб қолаяпти.

 

Ўзбекистоннинг ривожланиши, дунё давлатлари орасида ўз муносиб ўрнини топишининг негизини ташкил этган бу икки муаммо бугунги замонимиз сиёсий ва иқтисодий шартлари даражасида ўз ечимини топмас экан, Ўзбекистонда ҳеч қандай ижобий ўзгаришлар ҳақида ўйлаш ҳам мумкин бўлмайди.

 

Алибой Йўляхши,

05.04.2012. пайшанба.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube