Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

БУ АБЛАҲНИ ЯХШИ ТАНИЙЛИК !

БУ АБЛАҲНИ ЯХШИ ТАНИЙЛИК !
13 Nisan 2012 - 11:32 'да юкланди ва 2196 марта ўқилди.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Агар уни танимасак, ҳаётимизнинг бир кунида ҳам маъно қолмайди. Чунки у ўзини яхши танимаган инсонларни орқасидан эргаштириб, адаштиришни севади. Уни яхши танимаганлар ўзига дўст, деб билади бу аблаҳни. Аммо уни яхши таниб олган киши, кейинчалик ҳайратдан ёқасини ушлайди: Вой аблаҳ, дейди, вой аблаҳ, мени не куйларга солдинг! Аслида унинг вазифаси ҳам шундан иборатдир: Инсонни Тўғри Йўлдан адаштириш. У инсонга гоҳ ўнг томондан, чап томондан, гоҳ олдиндан, гоҳ эса орқадан ҳужум қилади. Бошқаларни қўйиб туринг, у инсоннинг ўзини ўзига душман қилади. У шундай аблаҳдир, муттаҳамдир, лаънатидир…

Инсонлар ўз душманларидан нафратланадилар. Душманини йўқ қилишни, унга зарар беришни, унга қарши бутун имконлари билан курашишни истайди улар. Душмани ҳақида ўйлаганда беихтиёр “аблаҳ”, “номард”, “разил”, дея ўйлайди яна инсон. Ва ниҳоят инсон душманини ўлдиришга шайланади ва уни ўлдиради ҳам. Шунда ҳам инсоннинг кўнгли рози бўлмайди, ўзига ўлим келгунга қадар сўкиб ўтади душманини …

Аммо бу аблаҳни ўлдиришнинг имкони йўқ. Унинг қувсангиз, бир лаҳзадан кейин яна ёнингизда пайдо бўлади. Ва яна қайтадан бошлайди ҳунарини. Қўлингизга тош олиб қувишга ёки дарра олиб уришга шайланар экан, тўсатдан унинг ичингизга кириб олганини сезиб қоласиз. Ва яна бошлайди васвасасини: бундай ҳийла қилсанг яхши бўлади, ундай ёлғон гапирсанг, сен ютасан…

Ў инсонни ўғриликка ўргатар экан, шундай дейди: Бу бойлик ортиришнинг қулай йўлидир, нима қиласан, ахмоқларга ўхшаб, эртадан кечга қадар ишлаб. Шундай қўлингни анави лақманинг чўнтагига урсанг ёки эгаси уйида бўлмаган эшикнинг қулфини бузсанг, зафар сеникидир. Кейин ҳафталар, ойлар ва ҳатто йиллар давомида кайфингни суриб яшайверасан…

У инсонни порахўрликка ўргатар экан шундай дейди: Мана энди сенга яхши имкон туғилди . Одамлар ўзлари келиб, берадиганини сенга бериб кетишаяпти. Ким кўриб ўтирибди буни, индамай олавер. Ҳозир ҳамма шундай бўлиб кетган, шундай экан пора олишинг айб эмас…

Ёлғончилар ва ёлғонни ҳунар қилиб олган мунофиқлар бу аблаҳнинг яхши кўрган дўстларидир. Чунки у мунофиқлар билан ҳамкорлик қилишда қийналмайди. Ҳунарини уларга яхши ўргатгани учун ўзи оёғини узатиб ётадида зиммасидаги ишларни мана шу мунофиқларга топшириб қўяди. Чунки у яхши биладики, мунофиқлар орасида ҳийла, ёлғон, сохтакорлик, муттаҳамликда уни йўлда қолдириб кетадиганлари бор. Шундайларни кўрганда ётган жойида қорнини силаб: Оббо, оббо шаввозлар-эй, аммо бопладиларинг, ҳаммани лаъқиллатиб, инсонлар орасига фитна солишни мендан ҳам яхши бажардиларинг, деб қўяди…

У золим, ғаддор, ўз халқини бир тийинга олмайдиган диктаторга шундай дейди: Сиз доно ва ақллисиз! Сиздан бошқа ким ҳам бажара оларди бу раҳбарлик ишини?. Халқ дегани ўзи аҳмоқ оломондан иборатдир. Халқ қачон бир ишни эплабдики, сизнинг даврингизда эпласин! Сиз инсонларни қўрқитинг, уларни сўкинг, ҳақоратланг, гуноҳи бор, йўқ демадан истаган кишингизни жазоланг ки тахтингизга ҳеч ким яқинлаша олмасин. Эркинлик, инсон ҳақлари, адолат, деган нарсаларнинг ҳаммаси чўпчак ва эртакдан иборатдир!. Қаерда бор бунақа сафсата, бунақа бекорчи гаплар. Яхшиси сиз ўз билганингиздан қолманг. Сиз тахтингизга, тахтингиз эса сизга ярашган. Асло уни бировга берманг, акс ҳолда ўлигингизни кўчада судрашади…

Бу аблаҳ ёш йигитга шундай “насиҳат” қилади: Мана бунисига қара, буниси ундан гўзал. Йўқ, мана буниси ҳаммасидан гўзал: Қара, яна бир қара, кўзлари, юзи, қоши, оёқлари…бундан воз кечдингими, ҳа майли, мен сенга янада нозанинини топиб бераман. Ҳозир шошмай тур, ҳа мана топдим…Умаман нима фарқи бор, маст бўлганингдан кейин, мазза қилиб олавер, кейин нима бўлса бўлар…

Аблаҳнинг ёш қизларга айтадиган сўзига қаранг: Кўзингни, юзингни, лабингни бўя, сочингни ёйиб елкангга ташла ёки эркакларга ўхшаб қисқа кестир. Кийиминг торироқ бўлгани яхши, ҳамма жойинг бўртиб турса яхшида энди.Нима қипти билагингни, болдирингни биров кўрса, ҳозир ҳамма шундай. Ҳатто узоқ томонларда қизларнинг киндигини кўрсатиб юриши ҳам анъанага айланган. Қиз бола диркиллаб турса яхши, ҳамма сенга қарасин, ҳаммани ҳайрон қил, ҳамма ортингдан чопсин…

Ривоят қилинганки, бир ёш йигит чўлда адашиб қолган экан. Кечаси ваҳший ҳайвонларга ем бўлмаслик учун чўлнинг ўртасида тикилган чодирга кирибди. Қараса чодирнинг ичида қароқчилар базмда эканлар. Йигит улардан паноҳ истаб, кечаси ётиб қолишга жой истабди. Қароқчиларнинг қўмондони унга шундай дебди: Биз билан чодирда бирга бўлишни истасанг, мана шу уч ишдан бирини танла: Биринчиси, мана шу шиша тўла ароқни бир ҳамлада ичиб битир. Иккинчиси, мана бу қўл оёғи боғланган инсоннинг бугун уйини босиб, асир олганмиз. Уни бўғизлашни сенга топширамиз. Учинчиси, манови раққоса бизнинг умумий канизагимиз. Истасанг у билан эраталабгача айшу ишрат қил…

Йигит ўйлаб-ўйлаб, ўзича бу гуноҳларнинг энг кичигини танлабди. Яъни, шиша тўла ароқни бир ҳамлада қулт-қулт ютибди. Кейин маст аласт бўлиб, раққосанинг қўйнига кирибди. Шундан кейин бегунох бир инсонни қатл ҳам қилибди. Охирида қароқчилар унинг ўзини ҳам ўлдирибди…

Аблаҳ, разил, муттаҳам душман! Сен инсонларни шундай алдайсан-да! Нима қипти шуни ишни қилсанг, ўзи кичкина гуноҳ бўлса, биров кўриб турмаган бўлса…Шу шаклда инсонни гуноҳ қилишга ўргатасан, қалбини қорайтирасан, кейин уни катта гуноҳлар қилишга етаклайсан, охир-оқибат уни маҳв қиласан!
Аблаҳ, инсонларни ёлғонга, туҳматга, ғийбатга, ҳасадга ўргатадиган, риёга, кибрга, зулмга етаклайдиган аблаҳ! Сен ҳеч ким мени танимайди, ҳаммани бир бормоғимнинг атрофида ўйнатиб кетаверман, дея ўйладингми?

Чучварани хом санабан, сен муттаҳам! Шукрлар бўлсинким, сенинг бад-башарингни Роббимиз бизга очиб берган! Чексиз ҳамдлар бўлсинким, Парвардигоримиз бизни сенинг ҳийлаларингдан огоҳлантирган:

“Биз фаришталарга: “Одамга сажда қилинглар!” дедик. Бас, сажда қилдилар, магар Иблис бош тортди, у мутакаббирлик қилди ва кофирлардан бўлди” (Бақара сураси 34 оят).

Демак, сен Аллоҳ таолога кибр билан итоатдан чиққан, шу сабабдан кофирларнинг илки бўлган маълунсан. Шунинг учун ҳам куфр келтирганларнинг барчаси сенинг издошларинг, ўртоқларингдир…

“Ва батаҳқиқ, Биз сизларни яратдик, кейин сизларга суврат бердик. Сўнгра эса, фаришталарга: «Одамга сажда қилинг», дедик. Бас, улар сажда қилдилар. Магар Иблис сажда қилувчилардан бўлмади.У зот (Шайтонга): «Сенга амр этганимда сажда қилишингдан нима тўсди?» деди. У (Шайтон): «Мен ундан (инсондан) яхшиман, мени ўтдан яратдинг ва уни лойдан яратдинг», деди.У зот: «Бас, ундан (жаннатдан) туш! Сен учун унда мутакаббирлик қилиб юриш йўқ. Бас, чиқ! Албатта, сен хору зор бўлгувчилардансан», деди.У (Шайтон):«Менга улар қайта тирилтириладиган кунгача муҳлат бер», деди.У зот (Аллоҳ):«Албатта, сен муҳлат берилганлардансан», деди.У (Шайтон):«Мени иғвога учирганинг сабабли, албатта, мен уларни Тўғри йўлингда тўсиб ўтираман».Сўнгра уларнинг олдиларидан, орқаларидан, ўнг томонларидан ва чап томонларидан келаман. Ва уларнинг кўпларини шукр қилувчи ҳолда топмассан», деди.У зот (Аллоҳ):«Ундан обрўсиз ва қувилган ҳолингда чиқ!!! Улардан ким сенга эргашса, албатта, жаҳаннамни сизларнинг ҳаммангиз билан тўлдираман», деди”. (Аъроф сураси 11-18 )

Демак, сен ўтдан яратилганинг учун, ўзингни инсондан устун, деб билдинг. Шунинг учун ҳам ўзингга эргашадиганларга шу сифатингни талқин қиласан: Сен яхшисан, сен устунсан, сен билағонсан, сен келишгансан, сен гўзаллар гўзалисан. Бу сўзларингга ишонган инсон кибрлана бошлайди, ўзини бошқалардан устун кўради ва охири бу кибри унинг бошига етади… (Аллоҳ қўрисин).

Жаннатдан қувилганингдан кейин, сен Аллоҳ таолодан ўзингга муҳлат берилишини истадинг ва Аллоҳ сенга қиёматга қадар муҳлат берди. Аммо сен яна ёмонликдан воз кечмадинг ва инсонларга олдиларидан, орқаларидан, ўнг томонларидан ва чап томонларидан ҳужум қилишни ўзингга вазифа қилиб олдинг. Билки, сен ва сенга эргашадиганлар жаҳаннам аҳлидирлар…

Сен ўзи аввалда ким эдинг:

“Фаришталарга: «Одамга сажда қилинглар», деганимизда, бас, ўшанда улар сажда қилдилар. Магар Иблис қилмади. У жиндан бўлган эди. У ўз Роббининг амридан чиқди. Энди сизлар Мени қўйиб уни ва унинг зурриётларини дўст қилиб оласизларми?! Ҳолбуки, у сизларга душман-ку! У золимлар учун нақадар ёмон бадалдир.” (Каҳф сураси 50)

Сен аввал жинлардан эдинг, Аллоҳ таолога исён қилдинг, шу тарзда номинг Шайтон, Иблис бўлди. Сенинг ҳунаринг инсонларга яширинча ҳужум қилиш, алдаш, ҳийла қилиш, уларга макрни, сеҳрни, жодугарликни ўргатиш. Бир сўз билан айтганда инсонни ҳийла билан Парвардигорига исёнга ташвиқ қилиш

“Эй Одам, сен жуфтинг билан жаннатни маскан тут. Икковингиз хоҳлаган жойингиздан енг. Аммо мана бу дарахтга яқинлашманглар. Унинг сабабидан золимлардан бўлиб қолманглар.Бас, шайтон икковларининг беркитилган авратларини очиш учун уларни васваса қилди ва: «Роббингиз сизни ушбу дарахтдан фақат икковингиз фаришта бўлмаслигингиз ёки абадий қолмаслигингиз учунгина ман қилди», деди.” (Аъроф сураси 19-20)

Демак, эркак бўлсин, аёл бўлсин, ҳаёни тарк қилиб, уят жойини ҳаммага кўз-кўз қилиб юрадиган бўлса, ҳеч шубҳасиз бу сенинг ишингдир. Аммо сенинг макринг. ўзингни инсонларга дўст қилиб кўрсатишингдадир:

“(Шайтон) уларга (Одам ва жуфтига): «Албатта, мен сизларга насиҳат қилувчиларданман», деб қасам ичди.Бас, уларни алдов ила паст(ҳолат)га туширди. Икковлари дарахтдан татиб кўришганда, авратлари ўзларига кўриниб қолди ва ўзларига жаннат баргларидан тўсиқ тўқий бошладилар. Шунда Роббилари уларга нидо қилиб: «Сизларни ана ўша дарахтдан қайтарган эмасмидим ва, албатта, шайтон икковингизга очиқ-ойдин душмандир, демаганмидим?!» деди”. (Аъроф сураси 21-22)

Шайтоннинг макрларидан бири ўзи йўлдан урган кишиларни ёлғиз ташлаб қочишидир:

“Бу худди Шайтон инсонга, кофир бўл, деган пайтга ўхшайдир. У (инсон) куфр келтирганда эса, сен билан менинг ишим йўқ, мен оламларнинг Парвардигори-Аллоҳдан қўрқаман, дейди.” (Хашр сураси 16)

Шунинг учун ҳам сенга эргашадиганлар куфрлари билан, ёлғонлари билан ёлғиз қоладилар. Кимки элга қўшилмай, ўз бошимча калласига нима келса қилиб юрса, яхшилик йўлида бирлашганларга қарши бўлиб, ёмонлиги билан яккамахов бўлиб қолган бўлса, бундай махлуқ шайтон аввал унга ёмонликни ўргатиб, кейин ёлғизликда тарк этган кимсадир…

Шайтоннинг энг муҳим қуролларидан бири унга эргашганларга қилаётган ёмонликларини яхшилик, дея кўрсатишидир. Яъни, шайтонга эргашган кимсалар ўзларини энг доно, фаросатли, қилаётган ёмонликларини эса яхши, савобли амаллари ҳисоблайдилар. Шунинг учун ҳам шайтон аҳли бўлган даҳрийларни (атеистларни), ирқчиларни (фашистларни) ва шунга ўхшаш ботил йўллар тарафдорларини ўзлари танлаган ёмонлик мафкураси ва амалларидан қайтариш ниҳоятда қийин иш ҳисобланади.

“Бизнинг жазомиз уларга етганда, тазарруъ қилсалар эди! Лекин қалблари қаттиқ бўлди ва шайтон уларга қилаётган ишларини зийнатлаб кўрсатди” (Анъом сураси 43)

“(Аллоҳ) Бир гуруҳни ҳидоят қилди. Бошқа гуруҳга йўлдан озиш ҳақ бўлди. Чунки улар Аллоҳни қўйиб шайтонларни ўзларига дўст тутдилар. Ҳамда ўзларини, албатта, ҳидоят топганлар, деб ҳисоблайдилар” (Аъроф сураси 30).

Яъни, инсон шайтонга эргашади, аммо ўзини тўғри, деб ҳисоблайди. Чунки шайтон ўзининг йўлини зийнатлаб, яхшилик йўли, деб кўрсатади.

Аслида инсон Аллоҳ таолонинг йўлидан тойиш билан Шайтонга яқинлик кўрсатган бўлади:

“Ким Роҳманнинг зикридан (эслатмасидан) шабкўр бўлиб олса, Биз унга шайтонни яқин қилиб қўюрмиз, бас, у унга доимий ҳамроҳ бўлур. Албатта, у(шайтон)лар йўлдан тўсурлар ва уларга эргашганлар ўзларини шак-шубҳасиз ҳидоят топгувчилардек ҳисобларлар.”Токи ҳузуримизга келганда: «Қани энди мен билан сенинг (Шайтоннинг) оранг мағриб ила машриқчалик узоқ бўлса эди. Бас, сен нақадар ёмон ҳамроҳсан», дер.” (Зуҳруф сураси 36-38)

Кейин қиёмат куни шайтонга эргашган кимсалар Аллоҳ таолонинг ҳузурига чиққанда афсус-надомат билан, шайтон ва ўзи орасидаги масофанинг машриқ ва мағриб ораси қадар узун бўлишини истайди, шайтоннинг нақадар ёмон дўст эканлигини билиб олади…

Хуллас, шайтон ва унинг малайлари инсонларнинг душманидир:

“ Мен сизларга: «Эй одам болалари, шайтонга ибодат қилманг, албатта, у сизга очиқ-ойдин душмандир.Ва Менга ибодат қилинг, мана шу тўғри йўлдир», деб амр қилмаган эдимми?!” (Ёсин сураси 60-61)

Шайтоннинг баъзи “ҳунарларига” мисоллар:

“Улар (мушриклар) ундан бошқа фақат аёл-санамларга ва фақат бебош шайтонга ибодат қиладилар. Аллоҳ уни (шайтонни) лаънатлади. У (шайтон) эса: «Қасамки, бандаларингдан маълум насибани оламан.Уларни адаштираман, хом хаёлларига соламан, уларга амр қилсам, чорваларнинг қулоқларини кесарлар ва уларга амр қилсам, Аллоҳнинг яратганини ўзгартирарлар», деди. Кимки Аллоҳни қўйиб шайтонни дўст тутса, батаҳқиқ, очиқ-ойдин зиёнга учрайдир. (Яъни, Аллоҳ шайтонни лаънатлади, ўз раҳматидан қувди. Шайтон эса, қувилаётган пайтда: «Қасамки, бандаларингдан маълум насибани оламан», деди. Мени шуларнинг сабабидан лаънатлаяпсан, мен булардан маълум миқдорни ўз йўлимга чиқариб, куфр ва исёнга чорлайман, деди. Яъни, бандаларингни тўғри йўлдан–сенинг йўлингдан адаштираман ва уларни хом хаёлларга соламан–умримиз узун бўлади, маза қилиб юрамиз, қайта тирилиш ҳам, ҳисоб-китоб ҳам, қиёмат ҳам йўқ, деб юраверадиган қилиб қўяман, дейди.)” (Нисо сураси 117-119)

“Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр (ароқ), қимор, бутлар ва (фол очиш учун ишлатиладиган) чўплар ифлосликдир. Бу Шайтоннинг ишидир. Бас, улардан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз.Албатта, шайтон хамр ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва ёмон кўришликни солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни хоҳлайди. Энди тўхтарсизлар?!” (Моида сураси 90-91)

Хўш, инсон Аллоҳ тарафидан лаънатланган бу азалий душманига қарши нима қилиши керак? Аввало инсон шайтонни ва унинг малайларини яхши таниб олиши ва асло ва асло унинг васвасаларига эргашмаслиги керак. Ҳар бир инсон ўзига шайтоннинг ҳамроҳ бўлиб олганини қилаётган ёмон амалларидан, гапираётган ёлғон гапидан, инсонларга тили ва қўли билан бераётган зарарларидан билиб олса бўлади. Шундай экан, инсоннинг шайтонга қарши қўядиган ягона кураш усули унинг шарридан (ёмонлигидан) Аллоҳ таолонинг ёрдамига сиғинишидир:

“Агар сенга шайтон томонидан санчиш (васваса) бўлса, Аллоҳдан паноҳ сўра. Албатта, У яхши эшитувчи ва яхши кўрувчи Зотдир.” (Аъроф сураси 200)

“Айтинг: Инсонларнинг Роббидан, Подшоҳидан, Илоҳидан паноҳ сўрайман: Беркиниб, кўриниб турувчи васваснинг. Одамлар қалбига васваса соладиганнинг. Жинлардан ва одамлардан бўлганнинг ёмонлигидан, деб айт.” (Нас сураси 1-6)

Беркиниб, кўриниб турувчи васвас…. Одамлар қалбига васваса соладиган…. Жинлардан ва одамлардан бўлган… Булар шайтонлардир. Уларнинг васвасаси ва ёмонлигидан эса фақатгина Аллоҳ таолога сиғинишимиз керак. Шундай қиладиган бўлсак, лаънати Шайтонлар ва ва уларнинг малайлари бизни тинч қўйиши мумкин. Чунки Шайтон ўзини яратган Зот ким эканлигини билади (Аъроф сураси 12) ва у Аллоҳ таолодан ниҳоятда қўрқади (Хашр сураси 16)

Яна мусулмонларга бутун ишларни “Бисмиллаҳ…”, яъни Аллоҳ таолонинг номи билан бошлаш амр қилинган. Албатта, бунинг биринчи сабаби бу ишларга шайтоннинг васвасаси аралашиб қолмаслиги учундир.

Қуръони Каримни ўқимоқчи бўлганимизда ҳам шайтонннинг васвасидан Аллоҳ Таолодан паноҳ сўраймизки, ки лаънати шайтон Аллоҳ таоланинг каломини қироат қилаётганимизда бизнинг ишимизга аралашмасин.
Намозга азон ва қомат айтилаётганда шайтонлар узоқларга қочиб кетадилар. Намоз ўқиётган киши шайтон васваса қилиб, хаёлини бузганда ва шунингдек ёмон туш кўрганлар “Аъузу биллаҳимина шайторин рожим”, дея чап тарафга уч марта оҳиста туфлашлари керак бўлади. Бу билан шайтоннинг васвасаси даф бўлади, иншаллоҳ.

Расулуллоҳ (сав) жинсий муносабатни бошлашдан олдин эр-хотиннинг “Бисмиллаҳи…Аллоҳумма жанубнаш шайтона ва жанубнаш шайтона ма разоқна”, яъни “Аллоҳнинг номи билан…Аллоҳим бизни ва бизга ато қиладиган фарзандларимизни шайтондан қўри”, дея дуо қилишни амр қилганлар. Бундай дуо билан амалга ошган яқинлашишдан туғилган фарзандлар мўмин-мусулмон ва шайтоний васвасалардан узоқ турадиган авлодлар бўлиб етишади. Никоҳсиз, бузуқлик натижасида туғилганларнинг шайтонсифат, золим ва фосиқ кишилар бўлиб етишиши ҳам маълумдир…

Ҳатто ҳожатга киришдан олдин “Аллоҳумма инни аъузубика минал хубуси вал хабоис”, яъни Аллоҳим, мен эркак ва урғочи шайтонлардан Сенга сиғинман”, дея, ундан чиққандан кейин эса “Ғуфронака”, (Мағфиратингга сиғинаман) дуоларини ўқиш мустаҳаб амаллардандир.

Демак, Ислом инсонларни ўз бошларига ташлаб қўймаган ва уларни ўзларининг азалий душманига қарши тадбирли бўлишга ўргатган. Шунинг учун ҳам динимиз унга имон келтирганлар учун бу дунёда ҳам, охиратда ҳам саодат йўли ҳисобланади.

Даъватимизнинг охири оламларнинг Парвардигори Аллоҳ таолога ҳам айтишдир. Аллоҳ таолонинг саломи, раҳмати ва мағфирати Унинг ҳидоятига эргашганларга бўлсин! Омин!

 

Намоз Нормўмин, 12 апрель 2012 йил.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube