Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

$1 000 000 000 000 қаёққа кетди? (audio)

$1 000 000 000 000 қаёққа кетди? (audio)
15 Nisan 2012 - 11:09 'да юкланди ва 2366 марта ўқилди.

Ўзбекистондаги диктатура режими ижтимоий-сиёсий барқарорлик бузилмасин, дея мустақиллик йилларидан бери халқимизни бутун ҳақ ва ҳуқуқлардан маҳрум қилиб келмоқда.

[soundcloud id=’43424230′]


Бу билан гўё мамлакатда тинчлик ўрнатилади ва зарур бўлган ислоҳотларни амалга ошириш учун шартлар ўртага чиқади, дея ўз билганини ўқимоқда. Ҳақиқатан ҳам Ислом Каримов режими МХХ, Ички Ишлар Вазирлиги, Прократура ва Суд тизими орқали Ўзбекистонда “қабристон” тинчлигини ўрнатди. Мамлакатда гапирадиган Ислом Каримов, бақирадиган Президент, қўшиқ айтадиган Гулнора Каримова, рақсга тушадиган Ислом Каримов…Аммо натижа қани? Тинчлик бўлса, ҳамма нарса “во” бўлиши, ислоҳотлар амалга ошиши, мамлакат тараққиётга эришиши керак эди-ку! Аммо на ислоҳотлар амалга ошди, на мамлакат тараққиётга эришди. Ҳамма нарса “эски ҳаммом, эски тос” шаклида турибди…

Қуруқ иддоа бўлмаслиги учун маълум ҳақиқатларни яна бир марта такрорлайлик: Ўзбекистонда янги давлат қурилишининг мафкуравий асослари яратилдими? Йўқ! Сиёсий ислоҳотлар амалга оширилдими? Йўқ! Иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилиб, мамлакат тараққий этган давлатлар сафига қўшилдими? Йўқ? Мактаб, соғлик соҳаларида ислоҳотлар амалга оширилдими? Йўқ! Сўз, фикр, матбуот, эътиқод эркинлиги таъминландими? Йўқ..

Йўқ..Йўқ..Йўқ..Йўқ..Йўқ..!!!

Ҳамма соҳадаги ислоҳотлар ҳақидаги саволларга фақат “Йўқ” жавоби бўлса, Каримов деган сохта Президент нима қилди ўзи шунча йиллар?

Жавоб аниқ: Ўзбекистоннинг 20 йиллик бюджетини ташкил қиладиган тахминан БИР ТРИЛЛИОН ДОЛЛАРНИ (мамлакатнинг йиллик даромади тахминан 50 миллиард доллар) кўкка совурди, йўқ қилди! Мана сизга 20 йиллик қабристон тинчлигининг натижаси! Мен бу пулларнинг ҳаммасини Ислом Каримов ва оиласи халтасига солиб, ўғирлаб кетди, демоқчи эмасман. Яқинда кўрсатилган “Халқ нидоси” филми муаллифларига кўра Ислом Каримов ва оиласи10-15 миллиард долларни чўнтакка уришган. (Халқимизнинг ибораси билан айтганда тешиб чиқсин ) Аммо қолган 985 миллиард доллар қаёққа кетди? Ахир бунча пулга Ўзбекистонни эмас, дунёнинг ярмини ислоҳ қилиш, қайта яратиш мумкин эди-ку?

Бу пуллар нўноқ, золим, тўғри эътиқодни, сиёсатни, иқтисодни билмайдиган Ислом Каримов ва унинг жинояткор тўдаси тарафидан кўкка совурилди, исроф қилинди ва қилинмоқда. Фақатгина номи газета ва журнал, дейиладиган, аммо нос ўраб сотишгагина ярайдиган матбуот воситалари учун миллиард миллард доллар пул сарфланди. Бу газета ва журналларни ўқиган халқимиз тўғри хабар ололмади, фикри ва зеҳни ўзгармади. Уларни очиб кўрганда энсаси қотди, холос. Эссизгина, ўзбекнинг пули? Халқимизнинг асосий қисми ойига 100 доллар ойликка рози экан, диктатор ва унинг тўдаси миллардлаб долларни завқу сафога сарфлашди. Ҳолбуки бу пулларни халқимиз қўли қонаб, пахта териб топганди. Аммо золим ва исрофчи диктатор уларни ўз ҳавойи нафси йўлида йўқ қилди…

Агар диктатор Каримовнинг ўрнида тараққийпарвар бир ҳукумат мамлакатимизни бошқарганда, жамиятда бутун соҳаларда эркинликлар берилганда, албатта халқимизнинг бири ўн, ўн бўлмаганда ҳам беш бўларди. Яъни, бу беш триллион долларга Ўзбекистон дунёнинг энг тараққий қилган давлатлари сафидан ўрин олган бўларди…

Қўлингдан келмаса нима қиласан шунча йил халқни аҳмоқ қилиб? Индамай, эй инсонлар, мен Президентликни бажара олмас эканман, дея ўтирмайсанми? Ҳеч қурмаганда энди қариб-қартийиб, бир оёғинг тўрда, бир оёғинг гўрда бўлиб турганда, халқнинг ёқасидан қўлингни тортсангчи, эй инсофсиз? Ахир ўғри бўл, қароқчи бўл, инсофи билан бўл, дейди ўзбеклар!

 

Фурқатбек

turkiston.tv/radio

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube