Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўзбекистон иқтисодининг “гастарбайтер”лари..

Эхтимол, қачонлардир Ўзбек мардикори шарафига “Мардикорлар куни”ни байрам қилиш хақида қарор қабул қилинар!?

Ўзбекистон иқтисодининг “гастарбайтер”лари..
17 Nisan 2012 - 11:22 'да юкланди ва 633 марта ўқилди.

Фақат ўтган йилнинг ўзида банк жўнатмалари орқали Россиядан Ўзбекистонга $4 276 000 000  пул ўтказилибди. Бу кўпми ёки озми? Дунё банкининг маълумотига кўра, Ўзбекистоннинг ялпи ички махсулоти хажми ўтган йили сал кам 39 миллиард долларга тенг бўлибди. Демак, ялпи ички махсулот микдорининг 11% ўзбек мардикорлари жўнатган пул жўнатмаларига тўғри келаяпти.

Ўзбек мигрантлари Қозоғистонда, Украинада, Жанубий Кореяда, Хитойда, Араб амирликларида, АҚШда, Ғарбий Европада ҳам меҳнат қилишаяпти ва уларнинг жўнатмалари ҳам ярим миллард долларга бориб қолади. Демак айтиш мумкинки, хориждан жўнатилаётган пуллар Ўзбекистон ялпи ички махсулотининг 13% га тўғри келади.

Россиядан жўнатилаётган пулнинг ўртача миқдори 523 долларга тенг. Агар бу суммани бир ўзбек мардикори ҳар икки ойда бир марта жўнатишини ҳисобга олсак, бир йилда 6 марта пул жўнатади. Шундан келиб чиқадики, Россияда 1 миллион 360 мингдан зиёд ўзбекистонликлар ишлаяпти экан.

Бу пул жўнатмалари Ўзбекистон иқтисодини қулашдан сақлаяпти, экспорт ва импорт жараёнини жонлантираяпти ва кайсидир миқдорда “қора бозор”даги валюта курсини бир хил даражада ушлаб, ўзбек сўмини бутунлай қадрсизланишининг олдини олаяпти. Бундан ташқари, пул жўнатмалари оилага киритилгган сармоя, чунки мардикорнинг яқинлари бундай фойдаланади, бола-чақаси айни шу пул орқасидан нон ейди.
Ислом Каримовнинг ислоҳотлари бир тийинга қиммат, чунки у бошқараётан давлатнинг қашшоқликка юз тутмаслиги фақат мардикорларнинг меҳнатига боғлиқ бўлиб қолган холос. Олтин ва бошқа металлар, газ ҳамда пахтани четга сотишдан келадиган фойдасини оддий халқ сезмаяпти, бундан фақат тор доирадаги шахсларгина манфаатдор экани маълум бўлаяпти. Экспортдан келаётган маблағлар Ўзбекистон ташқарисидаи банкларга беркитилаяпти.
Миграция – халқ қўйнини пуч ёнғоққа тўлдириб, фойдасиз қарорларга имзо қўйишдан бошқа нарсага ярамай, жиддий иқтисодий сиёсат ва хаққоний ўзгаришларни истаган фуқароларни янчишдан бошқа иши қолмаган диктатор учун шармадаликдир. Агар мардикорлар бўлмаса, республика халқ хўжалиги аллақачон йўқликка юз тутган бўларди. Эхтимол, қачонлардир мамлакатни замонавий Сомалига айланиб кетишига йўл қўймаган Ўзбек мардикори шарафига “Мардикорлар куни”ни байрам қилиш хақида қарор қабул қилинар!?

Алишер Таксанов
alisher1966.livejournal.com/
Улуғбек ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар