Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Китоблар

Muhammad_Salih_fotomajmuaСиёсатчи ва шоир Муҳаммад Солиҳнинг 65 йиллигига

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати лидери, сиёсатчи ва шоир Муҳаммад Солиҳ 65 ёшга тўлиши муносабат билан Ўзбекистон Халқ Ҳаракати интернет саҳифаси таҳририяти томонидан Муҳаммад Солиҳ ҳаётининг турли даврларини акс эттирувчи расмлардан иборат “Муҳаммад Солиҳ ҳаётидан сониялар” номли фото-мажмуа тайёрланди.

Мажмуа бир нечта бўлимларга ажратилган ҳолда Муҳаммад Солиҳнинг ёшлик йилларидан тортиб, шеърият дунёсига кириб келиши, сиёсий фаолияти, мамлакат мустақиллигини қўлга киритишдаги роли, ҳукумат томонидан қилинган таъзийқлар ва муҳожирот каби бир нечта бўлимларда жой олган расмлардан иборат.

Бундан ташқари, мажмуага Муҳаммад Солиҳнинг турк дунёсидаги ўрни, турк дунёсининг кўзга кўринган вакиллари томонидан Муҳаммад Солиҳ шахсига билдирилган фикрлардан иборат махсус бўлим ҳам киритилган.

Фото-мажмуани ушбу линк орқали кўчириб олишингиз мумкин: 

http://www.uzxalqharakati.com/books/Muhammad_Salih_fotomajmua.pdf

***

“ҲАҚИҚИЙ ТИББИЁТ”

Доктор-биолог Ойдин Солиҳ ўзининг “Ҳақиқий тиббиёт” китобида касалликларнинг асл сабабларини ва уларга қарши инсоннинг чорасиз эмаслигини, Аллоҳ ҳар ҳасталикнинг шифосини ҳам яратганини эътироф этиб, буларни далил ва исботлар билан тақдим этади. Унда замонавий билимларнинг яроқсиз изоҳларига тўла, оғир услуби ўрнига касалликнинг сабаблари ва ҳақиқий шифонинг қаердалиги содда тил билан баён қилинади. Бу китоб Охират кунига ишонган, ўз вужуди ва жонли-жонсиз барча борлиққа зулм қилишдан қўрққан, шифо излаган кишилар учун тайёрланган.

Бу китобда тақдим этилган қурол ва даволашларни ўз ҳаётингизга татбиқ этсангиз, ташҳисни, касалликларнинг ҳақиқий сабабини тушуниш имконига эга бўласиз. Соғлом бўлишнинг қанчалик қулайлигини хайрат-ла кашф этиб, шундай бир мукаммал яратгани учун Яратганга ҳамдлар айтасиз.

“Ҳақиқий тиббиёт” китобининг расмий сайти: http://www.gercektip.com/uz/

***

“НАҚШБАНДИЯ ТАРИҚАТИ”

Тасаввуф – қалб ва нафсни яхши ва ёмон ҳолларини билиб, ёмон ҳоллардан тозаланиб, яхши ҳоллар ила безанаркан, Aллоҳ Таолога яқин бўлмоқдир.  Тасаввуфнинг мавзуи – маърифатуллоҳдир. Яъни Aллоҳ Таолони билмакдир.
Қуръони Каримда 191 жойда “маънавий қалб”, 49 жойда “Нур”, 59 жойда “Ақл”, 9 жойда “Руҳ” калимаси ишлатилган. Тасаввуф шу тўртта маънавий унсур – қалб, руҳ, ақл ва нафс категориялари билан боғланган мушоҳада тарзидир.
Тасаввуф илмига кўра инсоннинг маънавий вужудида икки зид борлиқ мавжуд, бу – руҳ ва нафсдир.
Бу иккиси инсон вужудига ҳоким бўлиш учун бир-бири билан курашадилар. Бу курашда нафснинг озиғи – гуноҳ, ёрдамчиси – шайтондир. “Нафс инсонни муболаға ва ёмонликни буюради” (“Юсуф”:52).

Китобчани ушбу линкдан кўчириб олишингиз мумкин:  http://uzxalqharakati.com/books/nt.pdf

***

“ПАЙҒАМБАРЛАР ТАРИХИ” КИТОБИ ВА УНИНГ ТУЗУВЧИСИ ҲАҚДА

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Мана, энди қўлимизда Муҳаммад Солиҳ  тайёрлаган, Ўзбекистон тарихида ва ўзбек тили тарихида илк бор чоп этилаётган 4 жилддан иборат “Пайғамбарлар тарихи” китобини тутиб турибмиз.

Бунгача ўзбек тилида бутун пайғамабарлар тарихи бундай тўла ва яхлит шаклда ҳеч чоп этилмаганди. Бу йўналишда ўзбек тилида кичик ҳажмдаги Рабғузийнинг (13-14 aср) “Қиссасул анбиё” ва Алихон Тўра Соғунийнинг (1885-1976) пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) тарихига оид “Тарихи Муҳаммадия” китоблари мавжуд эди, холос.

Ушбу китобда Қуръони каримда номлари зикр этилган барча пайғамбарлар кечмиши ҳақда ҳикоя қилинади. Тарих Одам алайҳиссаломдан бошланиб, Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаёти билан якунланади. Китобнинг учинчи ва тўртинчи жилдлари пайғамбаримиз Муҳаммад саллалоҳу алайҳи васаллам тарихига бағишланган бўлиб, бу тарих энг муфассал шаклда ёзилгандир.

Китобдаги маълумотлар Қуръони карим оятлари, Ҳадислар, Пайғамбаримизнинг асҳоб ва тобиинлари берган гувоҳликлар ва ислом дунёсининг буюк алломалари асарларидан тўплангандир.

“Пайғамбарлар тарихи” китобининг барча 4 жилдини ушбу линклардан юклаб олишингиз мумкин:

www.uzxalqharakati.com/books/PT_01.pdf
www.uzxalqharakati.com/books/PT_02.pdf
www.uzxalqharakati.com/books/PT_03.pdf
www.uzxalqharakati.com/books/PT_04.pdf

Сўнгги хабарлар