Ёвуз душманлар

Ёвуз душманлар
82 views
26 April 2012 - 18:44

“Захар солмоқ касби илоннинг” Алишер Навоий.

“Захар солмоқ касби илоннинг”,
Мақсади ниш урмоқ эса чаённинг.
Иккинси ногаҳон ҳамла қилса гар,
Ҳоли душвор бўлар ҳар бир инсоннинг.

Инсонлар ичидан ҳам чиқиб қолар,
Баъзида шу каби ёвуз душманлар.
Дўстига ниш уриб, заҳар солмоқнинг,
Қасдида юрарлар “илон”, “чаён”лар.

Бу ёвуз кучлардан эҳтиёт бўлинг,
Ногаҳон сизни ҳам чақиб олмасин.
Дўстим деб ишониб юрган одамлар,
Ашаддий душманинг бўлиб қолмасин!

“Илоннинг боласи-илон”, дейдилар,
“Чаённинг боласи чаён”, бўлармиш.
Хатто авлоди ҳам ўша зотларнинг,
Сенга ҳасад қилиб, куйиб ўлармиш.

Хаётда жуда кўп ғов, тўсиқлар бор,
Улардан душмансиз ўта олмайсан.
Эй дўстим, нияту мақсадингга хеч,
Ёвуз душманларсиз ета олмайсан!

Илонлар, чаёнлар бўлади албат,
Улар доим сени қилади сергак.
Лекин сен билмайсан қачон чақишин,
Ҳамиша ёнингда туришар-тиргак.

Қодирий, дўстларга ишонма зинхор,
Барчаси пинҳоний қилар ўз ишин.
Сени пойлаб юриб улар, муқарраб,
Ё заҳрин солади, ё тиқар нишин.

Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаров