Бир туҳматнинг ифшоси (фош бўлиши)

Ж. Маматов шундай деб ёзади: “…Гап бунда эмас, гап шундаки Солиҳ яқинда ёзган бир мақоласида ўша кезда уни Туркиядан қувишганини иддао қилган. Агар сен Туркия махсус хизматлари билан бирга ишласанг ким сени қува олади?” Ҳақиқатан хам М.Солиҳ Туркиядан қувғин қилинмадими? Туркия махсус хизматларига хизмат қилдими?

Бир туҳматнинг ифшоси (фош бўлиши)
83 views
27 April 2012 - 17:44

Ўзбек мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳга отилаётган тошларнинг энг катталарини мухолифат ниқобидаги кишилар отмоқда, шулардан биттаси Ж.Маматов шундай деб ёзади:

“Унинг (М.Солиҳнинг) мунофиқлиги, ёлғончилиги шу даражадаки, ҳатто мени “Озарабайжондан Туркияга олиб келдим” деб жар солмоқда. Ҳей, мунофиқ, муттаҳам, мен Ашгабатда эканимда сенга телефон қилдик, сен менинг Туркияга боришимга қаршилик қилдинг, лекин Туркияга ким билан борганимни ва қандай борганимни Номоз Нормўминдан сўра. У агар Аллоҳга ишонса ҳақ гапни айтар”?

Алҳамдулиллох, Аллоҳга ишонаман ва бу хусусда билганларимни холис айтмоқчиман.

Туркияга қандай келган эдик?

1993 йилнинг сентябрь ойида ЭРК партиясининг қурултойи бўлиб ўтди. Муҳаммад Солиҳнинг хорижда эканлигини фурсат билган Ислом Каримов партиядошларимиз Содиқжон Йигиталиев ва Шоди Каримовнинг ёрдами билан уни ЭРК раислигидан узоқлаштириш режасини тузганди. Муҳаммад Солиҳ қурултойга бир нутқ тайёрлаб юборган экан. Партия раҳбариятининг топшириғи билан бу нутқни қурултойда мен ўқидим. Қурултойда Муҳаммад Солиҳ бир овоздан ЭРК раислигига қайта сайланди.

Шундан кейин менга Термизда тазйиқлар бошланди ва мен аввал Тошкетга, кейин Ашхободга келдим. Бу ерда Мурод Жўраев мени кутиб олди. Жаҳонгир Маматов ҳам у билан бирга турар экан. Биз тахминан икки ойча Ашхободда турдик. Мунсобатларимиз самимий бўлмаса ҳам, нормал эди. Кейин Туркияга кетиш масаламиз кун тартибига келди. Жаҳонгир Маматов Станбулда яшаётган Муҳаммад Солиҳ билан телефонда гаплашди. Муҳаммад Солиҳ аввал бизнинг Туркияга келишимизга рози бўлмади.

Аммо Жаҳонгир Маматов қайта-қайта илтимос қилавергандан кейин, унинг ва Мурод Жўраевнинг Истанбулга келишига рози бўлди. Менинг ҳам орқага, Ўзбекистонга қайтишимиз мумкин эмасди. Шундан кейин мен ҳам Туркияга кетмоқчи эканлигимни айтдим. Ва шу тарзда аввал Туркманистоннинг Каспий денгиз соҳилидаги ҳозирги Туркманбоши шаҳрига, ундан самолёт билан Бакуга келдик. Бу ерда Жаҳонгир Маматовнинг бир танишининг уйида турдик. У киши бу уй аҳли билан жуда апоқ-чапоқ экан. Икки ҳафтача кутиб, бизга Гуржистон паспорти қилиб беришларини кутдик. Паспортлар ҳозир бўлгандан кейин Бакудан Анқарага, у ердан автобус билан Истанбулга келдик. Бизни Аҳад Андижон кутиб олди ва Муҳаммад Солиҳ яшайдиган “Этилер” маҳалласига олиб борди. Сафаримизнинг Муҳаммад Солиҳ тарафидан ташкил қилингани ва пули тўланганининг далили биз Истанбулга келгандан кейин Гуржистон паспортлари учун ҳар кишига 200 доллардан тўланганимизни у кишига айтганимизда у бунинг жуда қиммат эканлигини айтганди. Ўшанда мен жуда ноқулай вазиятда тушгандим ва бу гаплар ҳали ҳам қулоғимда жаранглаб турибди.


Истанбулга келиш ва у ердаги ҳаётимизни қисқа хулосалайдиган бўлсам:

Муҳаммад Солиҳ бизга яшаш учун ўзи яшайдиган домнинг биринчи қаватидан уч хонали уй ажратди. Лавозимим кичик бўлгани учун менинг иштирокимсиз Муҳаммад Солиҳ, Мурод Жўраев ва Жаҳонгир Муҳаммад бир неча кун давомида ўзаро учрашувлар ўтказишди. Бу учрашувлар асосан учинчи қаватдаги Муҳаммад Солиҳнинг уйида ўтказиларди. Бу учрашувлардан асосий мақсад ЭРК партиясининг фаолиятини тиклаш ва шу жумладан Истанбулда ЭРК газетасини қайта чиқариш эканлигини кейинчалик ўргандим. Бу орада сафларимизга Муҳаммад Бекжон ҳам қўшилди. Ва биз газетани чиқаришни бошладик. Асосий муаллифлар Муҳаммад Солиҳ ва Жаҳонгир Маматов эди. Мен ҳам қўлимдан келганича ўз ҳиссамни қўшишга ҳаракат қилдим.

  • 1. Бизни Туркманистондан Баку орқали Истанбулга келишимизга бевосита Муҳаммад Солиҳ раҳбарлик қилган ва бу сафарга унинг моддий ёрдами билан келганмиз. Жаҳонгир Маматов бу ишда ташаббусчи бўлган ва унинг қайта қайта илтимосига кўра Муҳаммад Солиҳ бизнинг Истанбулга келшимизга рози бўлган.
  • 2. Биз Истанбулда бир ташкилотнинг, яъни ЭРК партиясининг вакиллари сифатида фаолият олиб борганмиз. Бирга турганмиз, бирга иш қилганмиз, бир жойда яшаганмиз.
  • 3. Муҳаммад Солиҳ раҳбаримиз эди. Аммо у ишни биз билан маслаҳатлашиб қилган. Бунинг далилларидан бири у Ислом Каримовга бир мактуб ёзган ва уни хом ҳолида Жаҳонгир Маматовга кўрсатиб “Шуни бир кўрингчи”, деганди. Маматов таҳрир қилсам майлими, деганда албатта, албатта, дея жавоб берганди. Газетага қўйиладиган материаллар мана шу тарзда умумий фикр билан эълон қилинарди. Муҳаммад Солиҳ  Истанбулда ким билан учрашга бўлса, биз, яъни мен ва Жаҳонгир Маматов ҳам улар билан учрашганмиз. Туркия тарафидан асосан Ченгиз исмли (асли шарқий Туркистонлик), Метин, Анвар Олтойли (асли ўзбек) ва компютер мутахассиси бир киши (исмини унутибман) биз билан алоқада бўлган. Бу одамлар қайтариб айтаман ҳаммамиз билан учрашган, фақат Муҳаммад Солиҳ билан эмас.
  • 4. ЭРК газетасининг Истанбулда босилган илк нашри Ўзбекистонга Туркманистон орқали юборилганда жуда катта шов шувга сабаб бўлганди. Унда хусусан Ислом Каримовнинг биринчи қудаси афғонистонлик Мақсудийнинг салбий фаолиятларини фош қиладиган мақола ҳам бор эди.
  • 5. Истанбулга бизнинг орқамиздан Ўзбекистондан 20га яқин ёш йигит келганди. Уларни Жаҳонгир Маматов ва мен кутиб олганмиз ва айтилган жойга жойлаштирганмиз. Жаҳонгир Маматов улар орасида тожик миллатига мансуб йигитлар борлигига эътироз билдирганини эслайман. Бу йигитлар асосан спорт, карате билан шуғуланишди. Кейин газетани тарқатиш вазифаси билан Ўзбекистонга қайтариб юборилди. Улар ҳақида ҳам Ўзбекистонда ҳукумат катта шов шув кўтарди. Аммо ҳеч бир натижа ололмади. Чунки улар Ўзбекистонга боргандан кейин бирор амалий иш қилмадилар. Ҳатто ўзларига топширилган газета тарқатиш ишида ҳам  фаол қатнашмадилар.
  • 6. Истанбулга келгандан ярим йилча муддат ўтиб, бизнинг оилаларимизни ёнимизга олиб келиш масаласи кун тартибига келди. Аммо Муҳаммад Солиҳ бунга рози бўлмади. Жаҳонгир Маматов у билан алоҳида учрашиб, ўзининг оиласини олиб келиш учун Муҳаммад Солиҳнинг розилиги ва моддий ёрдамини олганлигини кейинчалик билдим. Аммо менга ва укаси Муҳаммад Бекжоннинг оилаларимизни олиб келишимизга Муҳаммад Солиҳ рози ҳам бўлмади, моддий ёрдам ҳам бермади.
  • 7. Бу орада Истанбулга эски муфтий Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қа унинг укаси Муҳаммад Амин келишди. Уларнинг келиши билан ЭРК газетасини чиқариш вазифамизга исломий китобларни туркчадан ўзбекчага ўгириш ва муфтий ёзган тафсир матнларини компютерда ёзиш вазифалари ҳам қўшилди. Бу ишда мен, Жаҳонгир Маматов ва ёнимизга келиб юрадиган талабалар қатнашганмиз.
  • 8. Орамиздан фақат Жаҳонгир Муҳаммадга алоҳида квартира берилди. Кейинчалик Муҳаммад Солиҳ унга ойда 700 доллар моаш ҳам берганлигини ўргандим. Бизга маош берилмаган фақат кундалик эҳтиёжлар (масалан, автобус билети) учун зарур бўлган пул бериларди.
  • 9. Истанбулга келганимизда ҳақиқатдан ҳам моддий тарафдан қийналганмиз. Аммо вақт ўтиши билан Озодлик ва ББС ўзбек хизматларидан гонорар ола бошладим. Кейинчалик бир поликлиникада врач бўлиб ишладим. Тимурхўжанинг ёрдами билан хусусий Коч Университетида ўзбек тили ўқитувчиси бўлиб ишладим. Яъни, алҳамдулиллаҳ ўзимни ўзим таминлайдиган бўлдим.
  • 10. Президент Ислом Каримов бизнинг Истанбулдаги фаолиятимизга қаттиқ қаршилик кўрсатди. Унинг ўша пайтдаги Туркия Президенти Сулаймон Демирелдан Муҳаммад Солиҳни қайтариб беришни талаб қилганини биламан. Демирел Каримовга Муҳаммад Солиҳни қайтариб берсам, нима қиласиз, деб сўраганда, Каримов “отиб ташлайман”, деган экан. Шунинг учун ҳам Туркия ҳукумати Муҳаммад Солиҳдан Истанбулни тарк қилишни сўраган. У киши аввал Болгарияга, кейин эса Олмонияга кетган. Аэрпортда уни раҳматли Буюк Бирлик Парияси Раиси Муҳсин Ёзувчи кузатиб қўйганидан хабарим бор.
  • 11. Юқорида айтганимдек, биз Истанбулда бир ташкилот ҳолида фаолият олиб борганмиз. Фаолиятимизга Муҳаммад Солиҳ раҳбарлик қилган. Жаҳонгир Маматов ҳам бу ишда фаол қатнашган. Яъни, бизнинг бу ишдаги савоб ва гуноҳимиз умумийдир. Орада ўтган пул, телевизор ва шунга ўхшаш майда чуйда гаплар майда чуйдалигича қолади. Факт Муҳаммад Солиҳнинг бизнинг Туркияга келишимизга ёрдам бергани, фақатгина Жаҳонгир Муҳаммадга оиласини олиб келишга ёрдам бергани, уни уй ва маош билан таъминлаганидир. Орамизда бирор кишига Муҳаммад Солиҳ бу шаклда ёрдам бермаган. Аммо у киши бизни ҳам кўчага ташлаб қўймаган, уй билан таъминлаган, зарур бўлган нарсалар учун моддий ёрдам бериб турганди.
  • 12. Муҳаммад Солиҳ Туркия Истихборотига (хавфсизлик хизматига) ишлаган деган иддолар кулгулидир. Чунки юқорида айтганимдек, Метин исмли йигит билан Муҳаммад Солиҳ билан қандай учрашган бўлса, Жаҳонгир Маматов билан ҳам, мен билан ҳам, муфтий билан ҳам ўша тарзда учрашган. Гап бизнинг хавфсизлигимизни таъминлаш масаласида бўлган.
  • 13. Ҳозирда Жаҳонгир Маматовнинг Муҳаммад Солиҳга хусумати шахсий нарсаларга (пул, уй, телевизор ва ҳк) асосланган, деб ўйлайман. Бундай моддий хусусларда Муҳаммад Солиҳнинг фақат Жаҳонгир Маматовга ёрдам берганлигини юқорида айтдим. Чунки у  собиқ депутат эди. Балки шунинг учун ҳам аввало у моддий дастакни ҳақ этганди. Лекин у фаолиятимиз ҳақида (газета чиқариш, мухолифат вакиллари билан учрашиш, ташкилотимизни Tуркияда танитиш ва ҳқ) бирор асосли эътироз билдирмайди. Чунки бу ишларда у бевосита иштирок этган, айтанимдек савоб ва гуноҳига шерикдир. Аслида, ихтилоф мана шу нарсаларда бўлиши, яъни жиддий арбобларга ярашадиган шаклда бўлиши керак эди. Афсуски айтилаётган гаплар ҳеч қандай далилсиз, қуруқ иддоа шаклида айтилмоқда.
  • 14. Жаҳонгир Маматов Ислом Каримов билан ҳам, Муҳаммад Солиҳ билан ҳам, Абдураҳим Пўлатов билан ҳам ҳамкорлик қилиб кўрди. Кейин буларнинг барчаси билан йўллари айрилди. Шоир Юсуф Жумага яқинлашишга уринди. У билан дўстлиги узоқ давом этмади. Мен у киши билан яқин ҳам, узоқ, дўст ҳам, душман ҳам бўлмаганман. Истанбулда йўлларимиз ажрашгандан кейин бир марта Америкадан туриб, телефон воситасида гаплашдик. Аммо гап қовушмади. Шу билан ҳар ким ўз йўлига кетди. Ҳозирги кунда уни ёлғиз, бир кишининг хомхаёлига нима келса, шуни қилишга ва шуни гапиришга уринаётган бир инсон сифатида биламан. Унинг Муҳаммад Солиҳга хусумати юқорида айтганим каби майда-чуйда, ўзи ёрдам олган аммо кўнгли тўлмаган ёки Муҳаммад Солиҳ билан келиша олмаган рўзғор нарсалари ҳақидадир. Афсуски бу ихтилофдан ҳақиқат туғилмайди. Чунки даъвони кимнинг фойдасига ҳал қилиш учун далил йўқ. Қолаверса, инсонлар мафкура, сиёсат, иқтисодий тараққиёт, маънавий баркамоллик каби соҳаларда инсонларнинг фикрий ва амалий мусобақа ёки ўзаро мухолифлик қилишларини истайдилар. Аммо Жаҳонгир Маматовнинг Муҳаммад Солиҳга қилаётган даъволарида савия жуда паст. Инсон бу ҳақда ёзгиси ҳам келмайди. Аммо ҳар куни интернетдан чиқиб, аравани қуруқ олиб қочавергандан ва менинг исмимни ҳам айтиб, гувоҳлигимни талаб қилгандан кейин ушбу гапларни жамоатчиликка билдириш менга вожиб бўлди.

Ж. Маматов шундай деб ёзади:

“…Гап бунда эмас, гап шундаки Солиҳ яқинда ёзган бир мақоласида ўша кезда уни Туркиядан қувишганини иддао қилган. Агар сен Туркия махсус хизматлари билан бирга ишласанг ким сени қува олади? Бу латифангни навбатдаги “Атҳам Розиқовлар”инга, “қоратўлқинлар”га айтсанг улар ишонади”.

Ҳақиқатан хам М.Солиҳ Туркиядан қувғин қилинмадими? Туркия махсус хизматларига хизмат килдими?

Бу саволларга жавоб бериш учун ўша йилларда чиққан Турк матбуотига мурожаат киламиз. Газеталарнинг сарлавхалари шундай:
“Мухаммад Солиҳ бадарға килинди”, “Муҳаммад Солиҳни бадарға килиш амрини Йилмаз(Туркия Бош вазири) берди”.
1 миллион тиражли “Ҳуррият” эса шундай сарлавҳа билан босган бу хабарни: “Йилмаздан Каримовга сургун мухолиф жести” ва ҳoкaзо.

Бу ердаги мақолалар М.Солиҳнинг Туркиядан учинчи марта бадарға қилиниши воқеасини кўрсатмоқда.

Илк дафъа Солиҳ  1994 йил октябр ойида Истанбулдан Олмонияга чиқариб юборилган эди.

Мухаммад Солиҳ Туркиядан учинчи марта бадарға этилгандан сўнг, Туркия коммунистларининг ҳафталик  “Айдинлик” газетаси  биринчи сахифасида ўроқдай ҳарфлар билан шундай деб сарлавҳа қўяди: “ЭЖЕВИТ ЎЗБЕК ДАВЛАТ ТЎНТАРУВЧИСИНИНГ КИТОБИГА СЎЗБОШИ ЁЗДИ”.  Ва бунинг тепасида “М.Солиҳ Каримовга суиқасдни Фатхуллоҳчилар билан уюштирди” деган кичик сарлавҳа бор. Унинг ёнбошида кичик харфлар билан шу сатрлар битилган: “Эжевит Марказий Истихбoрoт Ташкилоти (CIA) қўллаётган ноқонуний ЭРК партиясига муваффақиятлар тилайди” (Буланд Эжевит Туркиянинг собиқ Бош вазири – Тахририят). Ва айни сахифада М.Солиҳнинг Эжевит ёзган сўзбоши тақдимида туркча босилган “Дарахтлар шоир бўлса” шеър китобининг расми бериляпти.

“Айдинлик” газетасининг 4 саҳифасида “ЭЖЕВИТ ЎЗБЕК ДАВЛАТ ТЎНТАРУВЧИСИНИНГ КИТОБИГА СЎЗБОШИ ЁЗДИ”: Мақоладан парчалар:

Эжевитнинг фатхуллахчилар билан Ўзбекистонда давлат тўнтариши уюштирган, CIA қўллаётган ЭРК партияси лидери Мухаммад Солиҳнинг китобига сўзбоши ёзгани маълум бўлди.  ” Дархтлар шоир булса”номли бу шеър китобини “Отукан” нашриёти босган. Эжевит сўзбошида Солиҳнинг шоирлиги билан бир каторда ЭРК партиясини хам мақтайди, Солиҳнинг хокимиятга келишини таманний (орзу) этади..

Солиҳ тавба этади

Мухаммад Солиҳ 1995 йил ёзган таржимаи ҳолида Исломият ҳақида кўришларини шундай тушунтиради:

“Албатта, Қуръони Карим борлигини билардим. Аммо унда фақат башариятнинг тарихи эмас, ҳатто қуриган бир япроқнинг хам тарихи ёзилганини билмасдим. Агар билсайдим, бу ақлимга сиғмасди. Чунки бу ҳодиса инсоннинг ақлига сиғмайди. Бу китобнинг эшигига келгунча юзларча ширк тўла китоб ўқидим. Диний тарбиям йўқ эди”, дея ўзини оқлашга уринади.

Солиҳга йул кўрсатувчи Фуллер

Муҳаммад Солиҳ “Туркистон шуури” китобида CIAнинг Миллий Истихборот Қўмитаси Президентининг собиқ муовини Грахам Фулларнинг “мўътадил ислом” хақидаги қарашларини ҳимоя қилиб шундай дейди:

” Агар биз самимий эканимизни иддао этсак, инсон хақларини мафкура ва сиёсатнинг устида тутишимиз керак.”Ислом фундаменталзими” ва бошка “изм”ларнинг хақиқий башарасининг яширилишига йўл қўймаслигимиз  зарур. Чунки диндор хам инсондир. Унинг хам инсоний ҳақлари бор. Ғарб ислом қўрқусидан ниҳоят қутулиши керак. Америкалик сиёсатшунос Грехем Фуллернинг деганидай “халқлар демократия истайди… Мусулмонлар хам демократия истайдилар. Масалани “Ислом ва демократия” шаклида эмас, “мусулмонлар ва демократия” шаклида ўртага қуйсангиз, демократия билан исломнинг уйғунлашганини кўрасиз”.

Кейин газета Б.Эжевитнинг “Кўкка сакрай олган шоир” номли тақдимини тўла келтиради. Ундан қисқача иқтибос: Ғарбда шоир-сиёсатчи кам учрайди, аммо Шарқда, хусусан Турк давлатларида сиёсатчилар, давлат одамлари орасидан кўп шоир чиққандир… Ўзбек шоири Муҳаммад Солиҳ Турк сиёсатчи шоирларининг замонамиздаги ўрнагидир… Муҳаммад Солиҳ шеърларини шафқатсиз тазйиқ ва қатагон даврларида ёзди. Аммо озодлик машъалини шеър тилида доим ёниқ тутишни эплаган бир шоир у. Мухаммад Солиҳ ва Ўзбекистонда демократлашувига йўлбошчилик этаётган ғоя сафдошлари маълум маънода бугун хам ердан олиб, ерга урилмоқдалар. Муҳаммад Солиҳ бу босимларга қарши  АГАР МЕНИ ҲЕЧ КИМ ЕРГА УРМАСА, МЕН КЎКЛАРГА ҚАНДАЙ САКРАРДИМ?,  дея майдон ўқий олган бир сиёстачи-шоирдир. Шоир сифатида у кўкка сакради, ишонаман-ки, у лидерлик этаётган озодлик ҳаракати хам кўкка сакраяжаги кунлар яқиндир.”

Энди газетанинг 6-саҳифасига кечамиз. Катта ҳарфлар билан “РОБИТА ДАСТАКЛАГАН ШАРИАТЧИ МУХОЛИФ” деб номланган мақола бутун саҳифани тўлдирган. Ундан қисқа иқтибослар келтирамиз. Муҳаммад Солиҳнинг биографияси келтирилгандан сўнг шу сатрларни ўқиймиз:

Муҳаммад Солиҳ 1980 йиллар бошида Американинг Марказий Истихборот Ташкилоти (CIA) нинг СССР даги турклардан масъул Боймирза Хайитнинг диққат майдонига киради. Бу даврда CIA ер остидаги мухолифат билан алоқа урнатади..Бу орада CIA, МИТ ва Олмония истихборотига ишлаган Анвар Олтойли билан танишади…

Солиҳ 1995 йилда қаламга олган биографиясида шундай ёзади: “15 нисон (1993) куни Истанбулга келдим. Икки кун сунгра, 17 нисонда Туркия президенти Тургут Узал қабул этажагини билдирдилар. Анкарага келдим…”Президентимиз вафот этди” дедилар.” ва хакозо.

Бу чалама-чатти, ярми ёлғон, ярми рост билгиларни “Айдинлик” газетасига ким берди?

бунинг жавобини ўша газетада, ўша 6 сахифадан топамиз. “Айдинлик” шундай кичик сарлавха билан туҳматини давом эттиради:

Толибон билан давлат тўнтаришига келишув

Солиҳ 1996 йилда Олмониядан Туркияга қайтиб келди. Олмонияда Анвар Олтойли билан бирга эди. Олтойли эса Каримовнинг маслахатчилигидан қувилган одам эди. Ҳатто уни ҳибсга олиш қарори чиққанди. Солиҳ бу орада Олтойли билан алоқа ўрнатиб, очиқча шариатчи бўлганди.

Айни йилларда Туркияга келган ўзбек мухолифларидан Жахонгир Мухаммад М.Солиҳдаги бу ўзгаришларни Саудия Арабистони, Олмония, АҚШ ва Туркиядаги ўзбек бойларидан олган пулларга боғлади. Аввалдан бери Робита билан алоқада бўлган Солиҳ Афғонистондаги Толибоннинг ҳокимиятига яқинлашуви, Туркияда эса Рафох партиясининг ҳокимиятга келиши билан шариатчи чизгисини аниқлаштирди“.

Ҳурматли ўқувчи, мен ўзимдан ҳеч бир нарса илова қилмасдан ҳужжатларга мурожаат қилдим. Бунинг воситасида 1990 йиллар охирида Туркияда яшаган ўзбек мухолифларидан кимнинг нима билан шуғулланганини сиз ҳам ўз кўзингиз билан кўрдингиз ҳисоб.

Коммунистларнинг нашри булган”Айдинлик”  газетаси Мухаммад Солиҳни шариатчиликда айблар экан, буни осмондан олиб эмас, Солиҳнинг пинжига кириб, уни сотган “сафдошлари”дан олгани кундай равшан.

 

Намоз Нормўмин
ЎХХ Муассислар Мажлиси аъзоси ва мувофиқлаштирувчиси