Неъмат касофати

Неъмат касофати
60 views
30 April 2012 - 14:31


Бу мақолани ёзишга ЎХҲ сайтига қўйилмаган бошқа бир мақоламиз сабаб бўлди. Ўша мақолада Ж. Маматни ЎХҲ ва унинг раисига қилаётган даъволари қахр ва алам билан қаламга олинганди. Мақсад Ж.Маматни обдан тузлаб чакагини юмиш эди.

Админ билан боғланиб,нега мақола сайтга қўйилмаганини сўраганимда,менга “шаллакиларга тенг келаверсак,улардан фарқимиз қолмайди-ку” ,деган жавоб бўлди.
Шу оддий ҳақиқатни англамаганимга ўзимдан ўпкаландим. Нима бўлишидан қатъий назар шаллақиларга жавоб бериш керак. Уларга энг гўзал жавоб эса сукут сақламоқ экан. Инсоний ахлоқнинг моҳияти, энг қимматбаҳо неъмат, бу сукут сақламоқлик эканига яна бир карра амин бўлдим.

Суқрот “Жанжалкаш рафиқам мен учун гўё чавандознинг асов оти кабидир. Асов отни бўйсундиролган чавандоз ҳар қандай тулпорни бемалол минолганидек, мен ҳам Ксантиппа билан муроса қилиш воситасида ўзга кишилар билан осонгина муомалада бўла оламан.”-деган экан.
Интернет бу,давримизнинг Парвардигор берган беназр,тенги йўқ мўъжизаси. Бу қудратли куч воситасида нималар қилиш мумкинмас.

Битта тугмани босиб сония ўтмай дунёнинг исталган нуқтасида хохлаган киши билан истаганча сухбатлашишми, дунёнинг исталган еридан исталган тарихидан, илму-санъатдан исталган маълумотни ботмонлаб олиш мумкин. Бир-биридан узоқ элларда ажраб юрган дўсти ёронларни яқинлаштирувчи, бир қадар дийдорлашув воситаси бу интернет эмасми.? Афсуски бу неъматни қадрига етмай уни пайти келса касофатга айлантирамиз.Бу неъматни ҳар балолар билан ифлослантираётганимизни,ҳамма ичадиган сувга, сутга пешоб аралаштираётганимизни яна бир ўйлаб қўяйлик.

Эҳ СНБ СНБ…Ҳали ҳам бировни бошини-бошига уруштириб обрў топмоқчи бўласизми? КГБ дан қолган бу сарқит услубдан қачон қутуласиз? Шуни доим ёдингизда тутинг.Қайси жамият илмда бунёдкорликда,санъатда, ижодда, қўйингчи ҳар тарафлама илғор бўлса сиз каби махсус хизмат эгалари ҳам шу даража юксак маънавий тафаккур ва кучли маърифат эгаси бўлишингиз мумкин. Яъни масалан ривожланган мамлакатимизга жосус бўлиб келган шахс ватандошларимиз яратаётган асл дурдоналарни, кашфиётларни юлиб кетиш пайида бўлганларида ушлаш, ёки чет элда резидент бўлиб юртимиз тараққиёти учун керакли маълумотларни олиш учун ишлаш. Масалан Рихард Зорге, Штирлиц кабиларга ўхшаган вазифаларни адо этган бўлардингиз.Ёки кўплаб чет тилларини, кимё, физика ва бошқа илмларни ўрганиб шунга яраша асл миллат ҳавфсизлиги учун жонбозлик кўрсатган бўлардингиз.

Афсуски, бизга ўхшаган қолоқ юртда эса пистафуруш-у бозорчилар билан овора бўлишингизга тўғри келяпди.(Матлубов Иноятовга “Нега бизни ишга аралашасан” деса, униси”нима фақат сени йигитларинг ўзига иморат қуриши керакми?”деб жавоб қилибди)
Агар-ки одил жамиятда фаолият кўрсатганингиздами ҳозирги ишларингиз қанчалар иснод эканини билардингиз.

Сиз “ҳозир ишимиз мамлакатда фитна қўзғолиб ҳунрезлик бўб кетмаслиги,мамлакат барқарорлигини сақлаш учун керак бўлса юртбошимиз айтганидек керак бўлса 200 тасини бошини олиб ташлаймиз”деб юраверинг-чи. Фурсати келар ўшанда ҳеч нима билан ўзингизни оқлай олмайсиз.Мамлакат барқарорлигини сақлаш шу бўлса ундан сиз билмаган “беқарорлик” афзал эмасми? А.П.Чехов ибораси билан айтганда “қурбақага минг шакар сепма барибир уни емайман”.

Ж.М.чиларга айтар сўзим шуки,улар кези келганда Кофирун сурасини ўқиб турсалар бас.

Сизларни ранжитган бўлсам аввалдан узр сўрайман !

Мардумий