Ўзбекистон диктатори ва ваҳимали бир фикр.

Ўзбекистон диктатори ва ваҳимали бир фикр.
89 views
04 May 2012 - 10:13

Ўтган кун ҳамма, “бугун 23 Нисон (апрел), шодликка тўлар инсон“, дейишиб турганида, мен  кишининг ичини ғаш этадиган, ранжитадиган, ҳатто ғамгин этадиган сўзлар сўзланган бир конференцияда қатнашаётган эдим. Мавзу Ўзбекистон …

Нутқларнинг қисқача мазмунлари эса мана шундай эди: Ўзбекистонда шундай бир диктатор ҳукм сурмоқдаки, у инсоният тарихи давомида келиб – кетишган барча золимларнинг зулм усул(метод)ларини бир жойга тўплаган шаклда тадбиқ этмоқда. Унинг бу зулмининг диққатни жалб этадиган ери шундаки, бу золим, ўз зулм усулини,  ўзларини буюк  ва адолатпарвар давлат ҳисоблашган АҚШ, Россия, Англия, Хитой ва бошқа империалистик ўлкалар ҳукуматлари кўз олдида бемалол амалга оширмоқда. Ҳатто бундай зулм, золим(Ўзбекистон диктатори)ни уларнинг қўллаб-қувватлашлари ҳисобига давом этмоқдадир. Ўзбекистонда ҳуқуқ, адолатли тергов ва маҳкама мутлақо йўқ. Ҳақу ҳуқуқ ва эрк-эркинликлар ҳам йўқ, албатта. Бу мамлакатнинг полиси, аскари безорилар мантиғи билан ишлайди, ҳаракат қилади. Масалан, полис хоҳишига кўра, кўчада учратган исталган бир қизни олиб кетиш ва ўз истагига кўра зўрлаш, азоблаш ҳуқуқига эгадир. Шунинг учун у мамлакатда зинпоялар остида қизликларини йўқотиш жойлари кенг тормоқ отгандир. Пора бермасдан кичик бир иш қилиш, ҳатто оддий бир шаклда яшамоқнинг имкони йўқотилгандир. У ерда исканжа ва азобларнинг ҳар қандай тури: таёқ, электр билан хушидан кетказиш(электрический шок), маҳбуснинг устидан қайноқ сув тўкиб ўлдириш, кишининг танасини бўлаклаб ташлаш, оёғидан шипга бир неча соатлар давомида илиб қўйиш каби хиллари  мавжуд. Қамоқхона камераларининг баландлиги бир метр ўттиз сантметрдан ошмайди. Ўшандай камераларда ойлаб ва ҳатто йиллаб ўтиришга мажбур қилинганлар бор. Биздаги 12 сентябрдан кейин Диярбакирдаги қамоқхоналар қандай бўлган бўлсалар, Ўзбекистондаги барча қамоқхоналар ўшандай аҳволдадир. Борди-ю бирор киши ислом нуқтаи назари ҳисобидан (ҳатто бу назар тўла уйдурма бўлса ҳам) қамоққа ташланган бўлса, унинг у ердан қайта чиқиши мутлақо мумкин эмас.  Ҳимоя қилиниш ҳақу ҳуқуқи берилмасдан ҳукумат истагига кўра жазога маҳкум қилинган бечоранинг жазо муддати тугаётган бўлса, у ўлдирилиб, соғлиги сабабидан ўлди этиб қайд қилишадилар. Кишилар, жиноят содир этганлари ҳақида ҳеч қандай далил бўлмасиндан ҳам  қамоққа ташланиши мумкин ва оилаларидан ундирилган поралар ҳисобига маҳкамасиз қамоқдан чиқариб юбориладилар. Ёзувчилар, журналистлар, мухолиф партия аъзолари системали равишда қатл этилмоқдалар. Ўзбек халқ оммаси орасида иззат-ҳурматга сазовор бўлган кишилар суиқасдлар оқибатида қурбон бўлмоқдалар.

Хотин-қизларга мусулмон усулида кийиниш ва уларнинг ўшандай  кийимларини сотиш ҳам тақиқланган. Иш жойларида Қуръони карим ва жойнамоз сақлаш тақиқланган ва бу ҳол жиноят ҳисобланади. Масжидлардан ташқарида намоз ўқиш мумкин эмас. Белгилаб қўйилган ёшдан кичик бўлганларнинг ҳам масжидга бориши тақиқлаб қўйилган. Мана шу саналган тақиқларга риоя қилмасанг, сенга Исломий террорист тамғосини ёпиштирадилар ва сени оламда кўрилмаган азоб, қийноқ, исканжаларга дучор қиладилар.

Энди буёғини жим туриб эшитинг. Ўзбекистонда бугун хотинлар, ўзларига билдирилмасдан махфий бир шаклда туғмайдиган қилинмоқдалар. Туғишга келган хотинлар сунъий (кесарево сечение) туғишга  мажбур қилинади ва бу орада улар бошқа туғмайдиган қилинади. Бу ваҳшийликни бечора оналар билишмайдилар, албатта. Ҳатто бу хусусда докторларга ойлик нормалар ўрнатилгандир. Нормаларини бажармаган докторлар жазога маҳкум қилинади. Шундай қилиб, Ўзбекистонда ўзбекларнинг наслини тугатиш(геноцид) сиёсати юргизилмоқда.

Шу кунларда Ўзбекистонда 5 миллион болалар пахта далаларида қул қилиб ишлатилмоқдадир. Мамлакатда 5 миллиондан кўпроқ ишсизлар мавжуд. Кўпинча йилнинг сентябр ойидан декабрнинг ўрталаригача ўрта мактаб ўқувчилари ва университетларнинг талабалари ўқишларини йиғиштириб пахта далаларида ишлашга мажбурдирлар.

Мамлакатда 20 минг сиёсий маҳбуслар қамоқхоналарда қолмоқда. 5 миллион меҳнатга қобилиятли кишилар кунлик кечимини ўтказиш учун мамлакатни тарк этишга мажбур бўлаяпти. Ер ости ва усти бойликлари мўл бўлган Ўзбекистонда халқнинг ойлик кун кечириши 30 долларнигина ташкил этади. Чунки бутун бойлик манбалари диктатор ва унинг икки қизи назоратида, ҳокимият элитаси ва кучли мафия ташкилотлари тарафидан ўзлаштирилмоқдадир.

Энг пастдаги давлат маъмурларидан то Парламентнинг аъзоларигача ҳар бир кишининг ҳаёти диктаторнинг лаблари орасидадир. Диктатор, ўзига хавфли деб ҳисоблаган ҳар қандай бир шахсни ҳар бир дақиқада дарҳол йўқ қилмоқда. Жиноятлар ва инсон ҳақу ҳуқуқларининг поймол қилиниши кундан кун ортмоқда. Арзимаган ҳақу ҳуқуқни талаб қилишлар ҳам аявсиз бостирилиб турилибди. Шундай қилиб, Ўзбекистон тўла маънода усти очиқ қамоқхона шаклида бошқарилмоқда дейишга ҳақлимиз.

Давлатни темир дарвозалар ёрдамида бошқараётган Каримовнинг барча турдаги оғир зулмларига қарамасдан, Каримов, АҚШ бошлиқ барча империалистик кучларнинг ёрдамида ўз диктаторлик сиёсатини давом қилдириш имконига эга бўлиб қолмоқда. Шунинг учун Ўзбекистон диктаторининг бошқа диктаторлардан фарқи нимада? Каби савол бериш табиийдир, албатта.

 Бизнинг ҳукуматимизга ҳам бир жиддий саволимиз бор …

Юқорида номи тилга олинган конференциядан бир кун олдин Ўзбекистонда сармоя ётқизиб ҳақсизликка учраган бириси билан учрашдим. У киши ва дўстларининг 50-60 миллионлик молу мулкини мусодара қилибдилар, жонларини эса базўр қутқариб қолибдилар. Ўзбкистон ҳукумати, уларнинг молларини қайтариб бериши учун Ўзбек мухолифати Туркиядаги фаолиятларини тўхтатишлари ва ўзлари Ўзбекистонга қайтарилишлари лозиммиш. Ҳатто бу хусусда Туркия билан учрашувлар ўтказилаётган эмиш. Бу эса жуда ваҳимали бир тасдиқ.  

 Энди Туркиялик масъуллардан шуларни сўрашни истайман: Бу гаплар тўғрими? Буларнинг асосида бирор ҳақиқат борми? Агар бу тўғри бўлса, яъни Каримовнинг талаби қабул этилса, бу бир халқнинг озодлигини, эркини сотиш маъносига келмайдими? Мухолифларнинг азоб ва исканжаларга дучор қилинишини ва ҳатто ўлдирилишини билганингиз ҳолда қандай қилиб уларни золимларга топширмоқчи бўлаяпсиз? Ёки буни қандай виждон билан савдолашиш даражасига келдирдингиз? Агар бу айтилганлар тўғри бўлмаса, уларнинг ҳақиқатан ёлғон эканлигини очиқ баён этишингиз ва  масалан, Асадга қарши бўлганингиз сингари ўзбек, диктаторига ҳам қарши айтадиганларингизни жиддий бир шаклда айтишингиз лозим эмасми?

 

Форуқ Кўcа