“Бундан сўнгра Ўзбекистоннинг ҳатто исмини ҳам эшитишни истамайман.”

“Бундан сўнгра Ўзбекистоннинг ҳатто исмини ҳам эшитишни истамайман.”
92 views
08 May 2012 - 6:59

      Ўрта Осиёнинг (Эскидан бу ҳуддуд Туркистон деб аталарди. Рус  коммунист босқинчилари Туркистонга аввал Ўрта Осиё исмини бердилар ва сўнгра 1920 йилдан бошлаб бир бутун ўлка-Туркистонни беш бўлакка бўлиб ташладилар. Бу бўлакларга ўзларича Тожикистон, Турмунистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон имларини беришди) Ўзбекистон деб аталадиган қисмида 30 миллионга яқин аҳоли яшайди ва Ўзбекистон бу ўлканинг буюк бир бозор ва маданий марказидир.

Кейинги вақтларда бу мамлакатга турк тадбиркорлари катта бир миқдорда ётиримлар ётқизишдилар. Аммо у ердаги қонунсизликлар оқибатида Туркиялик мулк соҳиблари жуда ташвишли ва қийин аҳволга тушиб қолишдилар. Уларнинг молу мулки мусодара қилинди, ўзлари қамоққа ташланди. Жуда қийинчликлар билан Ўзбекистон қамоқхоналаридан озод бўлиб, ватанига қайтишган туркялик табиркорларнинг бир нечаси билан қилинган суҳбатни Туркияда нашр қилинадиган Ҳуррият газетаси hurriyet.com.tr (тўла адреси:  http://www.hurriyet.com.tr/ekonomi/20404576.asp ) исмли саҳибада эълон қилди. Қуйида биз ўша суҳбатни туркчадан ўзбекчага ағдариб http://www.uzxalqharakati.com/ ихлосбандлари диққатига ҳавола қилишни лозим кўрдик:
Акамни бир неча ойдан сўнгра кўришим мумкин бўлди.

Фикрат Гюнаш(40): “Ўзбекистонга энг катта Туркия ётиримчи биз эдик. Туркуаз гуруҳ номи билан Ўрта Осиёда энг катта маркетни биз қурдик. 2011 йил 2-март куни Тошкентдаги АВМмизга тахминан мингта қуролланган маскали кишилар бостириб киришди ва бизни 7-8 кун давомида офисимизда тутиб турдилар. Ундан сўнгра бизларни қамоқхонага ташлашди. У қамоқхонада кўрганларимни, менга берилган азобларни Оллоҳу таоло ҳеч кимга кўрсатмасин. Акамни бошқа қамоқхонада сақладилар. 7 ой давомида акамни кўра олмадим. Етти ойдан сўнгра акам билан учрашишим мумкин бўлди. У учрашувда ярим соатдан кўпроқ вақт йиғлашдан бошқа бирор нарса дея олмадим. АВМмиз, 18 ширкатимиз шундай кетди. Ёнимизда бир минг 200 киши ишлашардилар. Уларнинг ҳаммаси кетишдилар. Жонимизни базўр қутқардик.“
Молу мулкимиз кетди, жонимиз ҳам кетишига оз қолди.
Воҳид Гюнаш (47): “Мен бир муддат Ўзбек хавфсизлик комитетининг бир кишилик хонасида тутиб турилдим. Катта таёқ билан уришларининг сони ҳисоби йўқ эди. Улар шундай азоб берардики, уларнинг ҳар қандай бир талабини бажаришдан, сўзла деганини сўзлашдан бошқа иложимиз қолмасди. Ўша азоблар остида ҳамиша ўлиб кетсам керак деб ўйлардим. Сўзлашга тилим бормайдиган нарсалар қилдиришга мажбурладилар. Шунчалар аччиқ нарсаларни бошдан кечирдикки … У ерда азоб еган инсонларнинг қийқириқлари ҳали ҳам қулоқларимда турибди. Аммо афсуски ҳукуматимиз ҳам, давлатимиз ҳам бизга эгалик қила олмади. Молу мулкимиз кетди, жонимиз ҳам кетаётганди.  Биздан бошқа ўнлаб ширкатларнинг бошига бизга ўхшаш балолар келди. Ҳукуматимизнинг бу масалада мийиғини қимирлатмаслиги бизни бир тарафдан хафа қилса, бошқа тарафдан ўйлантиради.”
42-та машинаси бор ТИР паркини мусодара қилдилар.

Фикрат Доғли (Доғлилар Нақлият): “2007 йилдан бошлаб Ўзбекистонга ётирим бошладик. Икки йилдан сўнгра битта ширкат ташкил этдик. 42-тача ТИРларимиз бор эди. Бино қурдик, уй олдик. ТИР шоферларидан ташқари 15-тадан ортиқ ишчиларимиз ҳам бор эди. 2011 йилнинг август ойининг бошидан бошлаб асоссиз ҳар хил  баҳоналар билан устимизга кетма-кет кела бошладилар. Ниҳоят, августнинг 25-да мени қамоққа олдилар ва олти ой қамоқда сақладилар. Шу йилнинг  5-январида қамоқдан озод бўлдим ва мамлакатдан чиқариб юборилдим. Машиналаримиз, уйларимиз, ишимиз ҳаммаси у ерда қолди. Жами зараримиз 6 миллион долларни ташкил этади. Ҳозир Ҳатайда ишларимизни юргизишга уринаяпмиз. Бироқ у ерда ўнларча одамларимизнинг бошига ҳам шунга ўхшаш ишлар келишига қарамасдан, биз эга чиқмасликлари қийин бир ҳолатдир.”
Молу мулкимиз кетди, фақат битта жекетда қолдим.

Жунайт Қаҳкюллу (45): “Туркиядаги саноқли сараланган холдингларнинг маҳсулотларини Ўзбекистонда сотаётгандим. Мебел маҳсулотлари, уйларни безатиш ашёлари, сотадиган учта магазиним бор эди. Бизнинг магазинларимизга 2011 йилнинг феврал ойида “ҳужум“ қилишди. У ерда бир ишчимизни зўрға қутқара олдик. Зарарим ўн миллион атрофидадир. Ишнинг ёмон тарфи шундаки, Ўзбекистонда сотаётган молларнинг бир қисмини Туркиядаги фирмалардан қарзга олгандик. У ерда молларимиз мусодара қилинганидан сўнгра сотилмаган моллар ҳисобидан қарзларни тўлаш мажбуриятида қолдик ва биз учун бу кўп ташвишлар келтирди. Яъни қарзлардан қутилиш учун Туркиядаги уйимни ва машиналаримни сотдим. Шунга қарамасдан яна 300 минг доллар қарз бўлиб қолдим. Ҳеч нарсам қолмади, фақат бир жекетда қолдим.“

Чегара қоидасини бузиш баҳонасида 9 ой қамоқда қолдим.
Меҳмет Мемўғли (40) : “2010 йилнинг 29 – январида Тожикистондан Қирғизистонга ўтишим керак бўлди. Аммо йўл Ўзбекистондан ўтиши лозим эди. Ўзбекистонда мени қамоққа олдилар. Ўзбекистондаги қонунга кўра, мени сўроқ қилишиб, чегарага оид камчиликлар бўлса, мени Ўзбекистондан чиқариб юборишлари керак эди. Ўзбек махсус хизмати ходимлари эса, мени тергов қилдилар ва жиноятчилар сақланадиган қамоқхона жўнатиб юборишди. Ўша ерда 9 ой қолишга мажбур бўлдим. У ердан чиқишим учун пул беришим керак бўлди. Ўзбек адвокатига ва ҳаками(суди)га бир қанча пора бердик. Сакариядаги қардошим машиналаримизни сотди, анчагина қарз (кредит) ҳам олиб пулларни Ўзбекистонга келтирди. Қарзларимни бугунгача тўлаб тугата олганимча йўқ. Бундан сўнгра Ўзбекистоннинг ҳатто исмини ҳам эшитишни истамайман.”
25 миллион долларлик ётиримимиз кетди.

Асим Қоян (37): Федерал Гуруҳ шаклида Ўзбекистонга жиддий бир ётирим киритдик. Биз тузган ширкатнинг 49% ҳиссали шериги Ўзбекистон ҳукумати бўлди. Бир кун йўқ ерлардаги баҳоналар билан ширкат бошқарувчиларини қамоққа олишга қарор берибдилар. Ўша вақт мен Туркияда эдим. Бу хабарни эшитиб, масалани жойида ҳал қилиш учун мен ҳам Ўзбекистонга қайтдим. Ўзбекистонда аэропортдаёқ  мени қамоққа олдилар ва 365 кун қамоқда қолдим.

Уларнинг қамоқхоналари Гуантанамонинг Ўзбекистондаги бир тури эди… Таёқ-исканжа, азоб, қийноқ, қисқаси ақлга сиғмайдиган шароитда яшашга мажбур қилиндик… Ухлайсан, аммо бошингга нималар келишини билмайсан. Темир қафаснинг ҳар бир очилишида титирардик. Кечқурунга яқин соати 17-ларда чақирилсак, билардикки, у ерда таёқ ва ҳақаротлар бўлади. Хуллас, Оллоҳга шукрки 365 кундан сўнгра мен Ўзбекистондан чиқариб юборилдим. Ширкатимиз эса, у ерда қолди. 20-25 миллион ётиримиз кетди.
Ташландиқларни йиғиш ва кўча тозалаш жазоси.

Леванд Қорабойир (46):  2010 йил 15-декабрида мен Туркияда эдим. Айнан шу куни Ўзбекистондаги магазинимизга келибдилар. Ундан сўнгра устахона(ателье)га борибдилар. Мутлақо асоссиз баҳоналар билан бизнинг магазинларимизга катта-катта жазолар чиқардилар. Жазоларни ҳеч камчилликсиз тўладим. Охири масалаларни ҳал қилиш учун Ўзбекистонга келганимда менга қизиқ бир жазо бердилар. Унинг исми “ахлоқ тузатиш“ эди. У жазо, одатда ўз ватандошларига бериладиган бир жазо туридир. Бундай жазога маҳкум этилган киши, кўчаларда ётган чўп-хосларни, ташландиқларни йиғиштиради, кўчани супуради. Менинг молу мулкимни йўқотишим бошқа туркиялик тадбиркорларга қараганда бир мунча озроқ бўлса-да, у ерда яшаган кунларим менда чуқур яра излари қолдирди.
Ошхонамизни мусодара қилдилар.

Нуман Оқин (58): 2005 йилда Ўзбекистонга борган эдим. У ерда озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрлашни йўлга қўйгандик. Барча солиқ ва сиғорталарни бир кун ҳам кечитирмасдан тўлаб борардим. Бирор тийин ҳам ҳисобдан хато бўлмаслигига алоҳида аҳамият берардим. Бу ишлар учун алоҳида бир хизматчи ҳам ишлатардим. Шунга қарамасдан, 2011 йилнинг февралида фабрикамизни мусодара қилдилар. Уерда бизнинг ишимизни юритадиган бир кишимиз бор эди. Шу сабабдан мен Туркиядан Ўзбекистонга бормадим. Чунки у ерга борсам, бошимга нималар келиши мумкинлигини тахмин этиш ҳеч қийин эмас эди.“
ÖZBEKISTAN’DAKİ BU YATIRIMLARA EL KONULDU- FOTO GALERİ

dgokce@hurriyet.com.tr
 Динчар Кўкча (hurriyet.com.tr/EKONOMİ)